Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Description
⌨ Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
We recommend to visit

⌨ Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Вай хIокху канал чохь,шуна дуккха а пайдехьа хIум карор ду.Дехар до массарга а, хIара канал дIас даржош дакъа лацар

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Админ: @allpsd_design @Kechakz

Last updated 1 year, 6 months ago

2 weeks, 3 days ago

УМР ШУНДАЙ КЕЧАДИ

Бир гуруҳ улфатлар тижорат мақсадида чет элга боришди. Сайёҳлари кўп шаҳарнинг саксон қаватли меҳмонхонасида етмиш бешинчи қаватга жойлашишди. Чунки бундан пастда жой йўқ эди. Юқорида ҳаво тозалиги, шаҳарни томоша қилиш қулайлигини ўйлаб, шу қаватда қолишга рози бўлишди. «Аммо -- дея огоҳлантирди меҳмонхона ходими уларни, шуни эслатиб қўйишим лозимки, ички тартибимизга кўра, кеч соат ўн бирдан эрталабки еттигача лифт ишламайди. Шунинг учун соат ўн биргача хонангизга чиқиб олишни унутманг».

Улфатлар биринчи ва иккинчи кунлари айтилган вақтгача ишларини тугатиб, хоналарига кўтарилиб олишди.Аммо учинчи куни кўнгилочар базмда узоқроқ қолиб кетишди.Меҳмонхонага қайтишганида, соат ўн бирдан ўн дақиқа ўтган эди. Хизматчилардан илтимос қилишди, фойдаси бўлмади. Чунки лифт автоматик равишда ўчар экан.Пастда қолишнинг ҳам иложи йўқ, етмиш бешинчи қаватга пиёда чиқиш эса, азоб.Шунда биттаси: «Келинглар, секин суҳбатлашиб чиқиб кетаверамиз. Аввалги йигирма беш қаватда латифа айтамиз, ҳазил-ҳузул қиламиз. Кейинги йигирма беш қаватда ҳаётий ҳикоялардан суҳбатлашамиз. Охирги йигирма беш қаватда эса, қўрқинчли воқеалардан гаплашамиз. Қарабсизларки, хонамизга етиб олганимизни билмай қоламиз», - деди. Бу гап ҳаммаларига маъқул келди. Қолаверса, уларнинг бошқа иложи ҳам йўқ эди. Шундай қилиб, енгилроқ бўлиш учун кўзларига арзимас ва арзон кўринган нарсаларини пастда меҳмонхона эшик оғасида қолдиришиб, юқорига ўрлашди.

Дарҳақиқат, қизиқ-қизиқ ҳангомалар билан дастлабки йигирма беш қават анча тез босиб ўтилди. Кейин жиддий воқеаларнинг, мардлик қиссаларининг гали келди. Улфатлар иккинчи босқични ҳам амаллаб ортда қолдиришди. Сўнгги йигирма беш қаватни фожеа ва ғам-ғуссага тўла ҳикоялар, юракни эзадиган алам,мусибат,хиёнат, касаллик ҳақидаги қиссаларни айтиб, минг машаққат билан босиб ўтишди. Ниҳоят, силлалари қуриб, ҳансираб, тиллари оғизларидан осилиб, эшиклари олдига етиб келишди. Шунда улардан бири ўша куннинг энг мусибатли қиссасини айтди: «Калит пастда қолиб кетибди!»

Азиз ўқувчи, юқорида ёзганларимиз бир мажозий ҳикоя эди. Инсоннинг ҳам ҳаёти мазкур улфатларнинг сафарига ўхшаб кетади, шундай эмасми? Киши ёшлик даврини ўйин-кулгу, енгил-елпилик билан ўтказади. Ҳаётнинг нима эканини англаб улгурмай, 20-25 ёшни «уриб» қўяди. Кейин ҳаёт ташвишлари бошланади, иш дейди, бола-чақа дейди. 50-55 ёшгача тириклик орзу-ҳаваси билан яшайди. Ундан у ёғига жисми заифлашади, куч-қуввати кетади, ташвишлар эса янада ортади, касалликлар қийнайди. Хуллас, ташвиш-машаққатлар сўнгида охиратга йўл олади. Ўшанда бир савол туғилади: хўш, рўпара келадигани жаннат эшигининг калитини ўзи билан олиб кетдими ёки «паст»да ғафлат-ла унутиб қолдирдими?

ИБРАТ

Саъдий шундай дейди:

Бир куни ҳаммомда эдим. Бир киши менга бир сиқим тупроқ-гил берди. У гул каби ёқимли ҳид таратади. Мен ажабланиб гилга дедим:

Эй гил! Сен гулмисан, анбармисан? Гулдек ҳид таратишинг мени маст қилди.

Гил:

Эй Саъдий! Гул ҳам, анбар ҳам эмасман. Балки тупроқларнинг-да энг хокисориман. Лекин бир кун гул билан ошно бўлдим. Шу гулнинг хушбўй ҳиди кўксимга ёйилди.

Мендаги хушбўй ҳид ўша гулнинг ҳидидир. Йўқса, мен оддий бир гил-тупроқман, холос, деди.

Шарқ ҳикояси

ҲИКМАТ

Саъдий бу ҳикоят билан кишиларга бир ибрат дарси бериб, шундай дейди:

Эй инсон!Доимо гўзал феъл-атворли кишиларни дўст қилиб ол.Уларнинг гўзал феъллари сенга таъсир этади.Сен ҳам улар каби гўзал феълли бўласан. Гул ҳиди гилга таъсир қилгани каби, яхши кишиларнинг гўзал ахлоқи ҳам сенга таъсир этади ва ҳақиқий инсон бўлиб етишасан.

Яхшиларнинг ёнида ўтирмоқ, мушк анбар дўконида ўтирмоққа ўхшайди. Киши бу дўкондан ҳеч нарса харид қилмаса ҳам, доимо фойда олади. Аввало, кўнгли ёқимли ҳидлардан баҳра олиб роҳатланади.Балфеъл кимсалар билан бирга бўлиш-ни эса, темирчи дўконида ўтирмоққа қиёс қилса бўлади. Ким бу жойда ўтирса, у албатта дўконнинг бадбўй ҳидидан ёки оташ учқунларидан зарар кўради.

Саъдий бир кафт тупроқ гилнинг гул каби ҳид таратиши унинг гул билан ошнолиги билан боғлиқдир, деб кишиларга гў-зал бир ибрат дарси бермоқда.

Ҳикматли сўз

Дўстнинг энг яхшиси энг гўзал хулқлисидир.

@HIKOYANEW

2 weeks, 3 days ago

Холис берилган қарзнинг баракоти.

Янги йил арафаси эди. Ўрикзор бозоридаги бир акамизнинг дўконида ишлар эдим. Танишим менга тўла ишонгани учун дўконнинг ҳисоб-китобидан тортиб, буюртма молларгача топшириб қўйган эди. Ёнимдаги дўконда савдо қилувчи акахон бир куни олдимга кириб, ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг байрам олди яхши кетади деб Туркиядан катта партияда мандарин буюртма қилганини, божхона харажатлари учун 2-миллион пул етмаётганлигини, имкон бўлса, ёрдам беришимни айтиб қолди.
— Ака, биласиз, дўкон ўзимники эмас, касса топшираман, бир ҳисоб-китоб қилиб, сизга эртага хабарини бераман, дедим.
Эртаси куни ҳисоб-китоб қилиб, учинчи дўкондор гувоҳлигида 2-миллионни унга бердим. У ҳам хурсанд, молларини олиб чиқиб савдога тушди. Орадан 2-3-кун ўтиб, у киши бозорга келмай қўйди, биринчи куни эътибор бермадим, эртаси куни ҳам, аҳамият бермасликка ҳаракат қилдим, учинчи куни гувоҳ бўлган дўкондорга:
— Ака, вақтингиз бўлса уйларига ўтиб келайлик, деб илтимос қилдим. У кишининг юраги ёмонлигини, ёлғиз яшашини билардим. Уйига бориб, эшикни тақиллатдик. Эшик очиқ, лекин ичкаридан занжир илинган, уйда одам борлиги билиниб турарди. Ҳалиги гувоҳ акамиз билан ташқарига чиқиб, маҳалла раисини, посбонни, участка нозирини чақириб келдик. Эшикнинг зулфини бузиб, ичкарига кирсак, ака ҳушсиз ётар, нафас олмасди.
Қўлдан келганча, расм-русумларини қилиб, ювиб-кафанлаб, дафн этдик.
Орадан 2-кун ўтиб ҳалиги гувоҳ дўкондор ака олдимга кириб энди нима бўлади деди. Гапидан пичинг, ҳам киноя, хавотир сезилиб турарди. Сир бой бермасликка ҳаракат қиляпману, лекин ичимдан ўтганини ўзим биламан. Ҳар ҳолда дўкон ўзимники бўлмаса ҳам, тўйга деб йиғиб қўйган пулларим бор эди. Ойнинг охиридаги ҳисоб-китобга ўша пулни қўшиб, бу йил бўлмаса кейинги йил уйланишни режа қилиб, ўзимни шунга тайёрлай бошладим.
Орадан 1-ҳафта ўтди, дўкончилар билан суҳбатлашиб турган эдик, эшигимиз ёнига яп-янги Ласетти келиб тўхтади у пайтлар Ласетти энди чиққан, кўча-кўйда онда сонда кўриниб турар эди. Ичидан башанг кийинган, рўмолларини кенг қилиб ўраган аёл тушиб:
— Дониёр деган боланинг дўкони қайси? деб сўради.
Гувоҳ бўлган дўкончи ака мени кўрсатган эди, аёл машинанинг багажидан бир сумка пулни олиб, дўконимга кирди.
— Ука, мен Аҳмад акангизнинг аёли бўламан. Ўзим Туркияда яшайман. Аҳмад акангизга молни мен чиқариб турардим. Божхона харажатлари учун сиздан пул олганларини айтгандилар. Уйдаги дафтарда ҳам ёзилган экан. Ҳали сизга пулни қайтармабдилар. Мана ўша 2-миллион деб аёл пулни қўлимга тутқаздида:
— Мана бу Аҳмад акангизнинг соати, доим тақиб юрар эди, шу соатни сизга ҳадя қилсам, деб дўкондан чиқиб кетди.
Ёнимдаги дўкончи ака ҳайрон. Бир чиқиб кетган аёлга, бир менга, бир қўлимдаги соатга қарайди.
2-кунлардан кейин ўша акамиз билан ЦУМга бордик. Айланиб юриб, соатни ўша ердаги соат сотадиганларга кўрсатдик. Бриллиант соат экан, агар сотмоқчи бўлсак, ҳозирнинг ўзида 14,000-доллар беришларини айтишди. Кейинчалик, айрим дўкончилар пулни бекор мен бермаган эканман деб афсусланиб қолишганини эшитди.

P. S.: Унутманг !!! Яратувчимиз холис ва Аллоҳга таваккал қилувчи бандаларини севади. Кимгадир яхшилик қилиб таъма қилмайдиганларнинг мукофотини бандалар эмас Аллоҳ беради. Аллоҳ учун холис яхшилик қилиб Унинг севимли бандалари қаторида бўлишга интилайлик. Аллоҳ осон қилсин.

@HIKOYANEW

2 weeks, 4 days ago

САБРНИНГ ТАГИ...

Аллоҳга муқарраб инсонлардан бўлмиш Аҳмад ибн Динор ҳаётида бир ҳол юзага келдики, уйида на бир егулик нарса, бозордан ул-бул харид қилай деса, на бир танга қолди. Ўша паллаларда у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини кўчириш билан банд эди. Очликни унутиш учун ҳам ишга шўнғиб кетган, тўғрироғи, ишга шўнғиб кетгани учун ҳам очликни унутган эди. Саҳифаларга бирин-кетин ҳуснихат ила дурдек бўлиб ҳарфлар тизиларди. Вақт ўтар, илм фидойиси эса, нафсига сабр тилаган ҳолда ҳадис кўчирарди.

Кеч ҳам кирди. Атроф жим-жит, сукунат. Фақат қоғознинг нафис шитир-шитири-ю, қаламнинг қоғоз узра сийрилган сози эшитилади. Мойчироқнинг пилиги гоҳо чисир- чисир қилиб қўяди. Шу пайт бўйра устида хонанинг қайсидир бурчагидан чиққан бир сичқон пайдо бўлди. Журъати етгунича олимга яқин келди ва негадир атрофида айлана бошлади. Аҳмад ибн Динор ишдан бир оз чалғиб сичқонни кузатди. Қўрқмасдан, бемалол юргани унга наша қилди. Ёнида турган жомга бармоқ учини юборди-да, бир ҳаракат билан сичқоннинг устига тўнкариб қўйди ва шу заҳоти бу воқеани унутгандек, яна ёзишга тутинди. Бир оздан сўнг яна бир сичқон пайдо бўлди. Хиёл муддат олимга мўлтираб-мўлтираб турди-да, тўнкарилган жом атрофи-да гирдикапалак бўла бошлади. Аҳмад ибн Динор бу ҳолни кўз қири билан кўриб турган бўлса ҳам, ишдан тўхтамади.

Жомни беш-олти бор айлангандан сўнг сичқон бирдан кўздан ғойиб бўлиб қолди. Сал ўтмай, оғзида нимадир тишлаб чиқиб келди-ю олимнинг кўз ўнгига ташлади. Буни қарангки, у келтирган нарса тилла танга эди. Бу ҳодиса қанчалик ғайритабиий бўлмасин, олим сабр билан ишини давом эттираверди.

Сичқон бу «бепарво» одамнинг рўпарасида бир оз тикилиб турди, сўнг яна инига кириб кетди ва иккинчи тилла тангани тишлаб чиқди. Яна кутди, яна инига кириб кетди.

Шу йўсинда етти марта кириб чиқди. Олимнинг борган сари қизиқиши ортди, аммо қимир этмай ўтираверди.

Ниҳоят, сичқон охирги кириб чиқишида битта бўш ҳамённи тишлаб келтирди. Уни тангаларнинг ёнига ташлади-да, олимнинг рўпарасига ўтириб олди. Гўёки борини олиб чиқдим, бўлди, деяётгандек эди. Аҳмад ибн Динор ҳам буни фаҳмлаб, ҳалити жомнинг бир четидан кўтарди. Вақтинчалик қамалиб қолган сичқон жуфтининг ёнига ўқдай отилиб чиқди ва жониворлар чийиллаганича бир-бирига суйкалашиб, бўйранинг қирғоғидан тешикка кириб ғойиб бўлишди.

Фаррухбек Эрматов тайёрлади

@HIKOYANEW

3 months ago

Namoz oʻqiysizmi ? ??

3 months ago

Бировга чоҳ қазисанг ўзинг тушасан

Ривоят қилинишича, икки аёл қози Ибн Абу Лайлонинг ҳузурига киришибди. У ўз замонида машҳур қозилардан бўлган. Қози: "Аввал ким гапни бошлайди?" деб сўради. Улардан бири иккинчисига: "Сен бошла", деди. Биринчи аёл сўзга чиқиб: "Эй қози, менинг отам вафот этган. Бу аёл менинг аммам бўладилар. Мен бу кишини онам деганман. Чунки отамдан кейин у мени ўз тарбиясига олди, ювиб, тараб вояга етказди", деди. Қози: "Кейин нима бўлди?" деб сўради. Аёл давом этди: "Амакимнинг бир ўғли бор эди. У менга совчи бўлиб келди. Аммам мени унга никоҳлаб берди. Аммамнинг ҳам бир қизи бор эди. Орадан уч йил ўтиб, аммам турмуш ўртоғимни хулқи яхши эканлигини кўргач, унга ўз қизини беришни таклиф қилди. Қизини зийнатлаб, турмуш ўртоғимга кўрсатди. Эримга қиз ёқиб қолди. Аммам унга шарт қўйди: "Сенга қизимни турмушга бераман, лекин эвазига менинг жияним, яъни аёлингни тақдирини мени қўлимга топширасан" деди. Турмуш ўртоғим бу шартга рози бўлди. Тўй куни аммам келиб менга: "Эринг қизимга уйланди, сенинг масалангни менга топширди, сен талоқсан", деди. Шу тариқа бир кеча-кундузда мен талоққа чиқдим. Ундан кўп ўтмай аммамнинг турмуш ўртоғи узоқ сафардан қайтиб келди. Мен унга: "Эй аммамнинг турмуш ўртоғи, менга уйланасанми?" деб сўрадим. У машҳур шоир эди. Аммамнинг турмуш ўртоғи таклифимга рози бўлди. Лекин мен ҳам унга шарт қўйдим: "Агар менга уйлансанг аммамнинг, яъни хотинингни тақдирини менинг қўлимга топширасан" дедим. У бу шартга ҳам рози бўлди. Шунда аммамни чақирдим. Унга: "Эринг сенинг тақдирингни менга топширди, сен талоқсан", дедим ва аммамни талоқ қилган бўлдим. Кейин унинг турмуш ўртоғига турмушга чиқдим. Худо умрингизни узоқ қилсин эй қози, -деди аёл.
Бу воқеани эшитган қози ўрнидан туриб кетди ва: "Эй Худо!" деб ҳайратда қолди. Аёл: "Ўтиринг, ҳали асосий воқеа бошлангани йўқ", деди. Қози: "Давом этинг", деб унга жавоб қилди.
Аёл давом этди: "Бир муддат ўтиб, шоир эрим вафот этди. Аммам эса собиқ турмуш ўртоғидан мерос талаб қилиб келди. Мен унга: "Бу менинг эрим, сенинг меросда ҳаққинг йўқ?" деб айтдим. Турмуш ўртоғим вафотидан кейин идда муддатим тугагач, аммам ўз қизи ва куёви, яъни менинг биринчи эрим билан келди ва уларни мерос масаласида ҳукм чиқаришларини талаб қилди. Биринчи эрим мени кўриши билан ўтмишдаги бахтиёр кунларимизни эслаб, менга қайта муҳаббати уйғотди. Мен унга: "Менга қайтасанми?" дедим. У: "Ҳа", деб жавоб берди. Мен унга: "Лекин бир шарт билан: аммамнинг қизининг тақдирини менга топширасан", дедим. У рози бўлди. Шунда аммамнинг қизига: "Сен талоқсан", дедим. Воқеанинг бу тарзда ривож топишини кўрган қози Ибн Абу Лайло бошини қўллари билан чангаллаб қолди ва: "Савол қаерда?" деб сўради.
Аммам: "Эй қози, мен ва қизим талоқ қилинганимиз ва бошқа бир аёл эса икки эркакни ва меросни эгаллаб олиши қонунга зид эмасми?", деди. Ибн Абу Лайло қози: "Аллоҳга қасамки, бунда ҳеч қандай шариатга зид нарсани кўрмадим. Бир киши икки марта уйланиб, икки марта талоқ қилган ва ишни бошқа бировга топширган", деди.
Шундан сўнг қози ҳокимнинг олдига бориб воқеани сўзлаб берди. Воқеани эшитган ҳоким кулгудан ўзини тўхтата олмай: "Эҳ, шум кампира! Бировга чуқур қазима, ўзинг унга тушасан, дейишар эди, бу эса бутун бошли денгизга чўкибдику!" дебди.

@HIKOYANEW

3 months ago

Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз смслашиб ўтирадиган бўлсангиз — бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушунча берасиз — бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз... Демак, сиз — қарамсиз!

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания — асримиз касаллиги —  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига изн берманг.

Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.

Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...

bola_tarbiyasi

@HIKOYANEW

6 months ago

#Солиҳлар_гулшани

Мустажоб бўлган дуо

Қози Абу Бакр ибн Абдулбоқий Баззор Ансорий Бағдодийдан ривоят қилинади: «Макканинг яқинида яшар эдим. Бир куни жуда оч қолдим, аммо очликни кетказадиган ҳеч нарса топа олмай юриб, ипакдан тикилган, попуги ҳам ипакдан бўлган бир ҳамён топиб олдим. Уни кўтариб, уйимга йўл олдим. Очиб қарасам, ичида қимматбаҳо дурлар тизилган бир маржон бор экан. Бунақанги гўзал маржонни сира кўрмаган эдим.

Кўчага чиқсам, бир киши қўлида беш юз динор пулни кўтариб, «Ким менга ичида маржони бор ҳамёнимни топиб берса, мана шу мукофот уники!» деб жар соларди. Ўзимга-ўзим: «Мен муҳтожман, қорним оч. Ҳамённи унга қайтараман-да, мукофотини олиб, фойдаланаман», дедим.

Жарчини чақириб, уйимга олиб бордим. У ҳамённи ҳам, унинг попугини ҳам, ичидаги дурнинг белгилари-ю, нечталигини, ҳатто ҳамённинг ўзи нима билан боғланганини ҳам тўппа-тўғри айтиб берди. Мен ҳамённи унга олиб чиқиб бердим.

У хурсанд бўлиб кетиб, беш юз динор тутқазди. Лекин мен уни олмадим. «Ўзи шундоқ ҳам мен уни сизга қайтаришим керак эди, энди унга мукофот ҳам олсам, тўғри бўлармикин», дедим. У эса менга мукофот пулини олишим кераклигини тушунтирарди. Лекин мен унинг бир динорини ҳам олмадим. У шодлигидан терисига сиғмай, раҳмат айта-айта, мени дуо қилиб, чиқиб кетди.

Йиллар ўтиб, Маккадан чиқиб, бир кемага миндим. Тўсатдан кема ҳалокатга учраб, одамлар ҳам, уларнинг мол-мулки ҳам ғарқ бўлди. Мен эса кеманинг бир бўлак ёғочига осилиб олиб, омон қолдим. Бир муддат денгизда сузиб юрдим, қаерга кетаётганимни билмасдим. Юриб-юриб, тўлқин мени одамлар яшайдиган бир оролга чиқариб қўйди.

Мен яқин-атрофдаги бир масжидни топиб, кириб, намоз ўқидим. Қироат қилаётганимни эшитиб, оролдаги барча одамлар олдимга тўпланиб олишди, ҳаммаси «Менга ҳам Қуръон ўргатинг», дер эди. Уларга Қуръон ўргатиб, бунинг орқасидан кўп мол орттирдим.

Бир куни масжидга кирсам, Қуръон суралари ёзилган варақларни кўрдим. Уларни ўқий бошлаган эдим, оролликлар: «Ёзишни ҳам яхши биласизми?» деб сўрашди. «Ҳа», дейишим билан «Бизга ёзишни ҳам ўргатинг», дейишди. Эртасига каттаю кичик болалари билан олдимга келишди. Уларга ёзишни ҳам ўргата бошладим. Бу сабабли ҳам анча-мунча бойликка эга бўлдим.

Бир куни орол аҳли: «Орамизда бир етим қиз бор, ўзига яраша мол-дунёси ҳам бор. Биз сизни унга уйлантирмоқчимиз», дейишди. Рад жавобини берсам ҳам, унга уйланишим лозимлигини айтишди. Кейин айтганларига рози бўлдим.

Тўй ўтгач, қелинга назар солдим. Қарасам, бўйнида ўшанда мен топиб олган қимматбаҳо маржон осилган! Маржондан кўзимни уза олмай қолганимни кўриб, оролдагилар: «Шайх, маржонга бундай қараб, етимнинг кўнглини синдириб қўйдингиз-ку? Нима учун унга бунча тикилиб қолдингиз?» деб сўрашди.

Уларга маржон топиб олганим ҳақидаги қиссани айтиб бердим. Улар бор овозлари билан таҳлил ва такбир айтиб юборишди. Бу овозлар оролдагиларнинг барчасига етиб борди.

Улар: «Сиздан маржонни олган киши мана шу қизнинг отаси эди. Келиннинг отаси тинмай: «Мен дунёда мана шу маржонни қайтариб берган кишидек мусулмон одамни кўрмадим», дер, «Аллоҳим, мени у билан боғла, куёвим бўлишини насиб қил», деб дуо қилар эди», дейишди. Ҳозир ўша фурсат келди, ўша дуо ижобат бўлди.

Мен ўша қиздан икки фарзанд кўрдим. Кейин у вафот этди. Ундан икки ўғлим ва ўша маржон мерос қолди. Кейинчалик икки фарзандимдан ҳам айрилдим. Маржонни эса юз минг динорга сотдим. Сизлар кўриб турган бу мол-мулкларим ўшанинг пулидан қолгани».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Halovatuz

@HIKOYANEW

6 months ago

Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсаттан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушаймон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айтганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўши йигитни менга кўрсат - чи? – деди донишманд.

Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.

Кун ҳикмати

Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:

? «Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.

? Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.

? Ким бировнинг ҳижобини юлса (айбини ошкор қилса,) ўз уйининг аврати - айблари очилади.

? Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».

@Hikoyanew

6 months ago

Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим «Амма» қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!
Эй Роббим... Бизга ҳам шундай солиҳа жуфт насиб қилгин. (Амийн)

@HIKOYANEW

6 months, 1 week ago

КАТТА ЎЗГАРИШ

Бир қария денгиз қирғоғини айланиб юрган эди. Шунда, бир болакайнинг тўлқинлар денгиз қирғоғига улоқтириб ташлаган денгиз юлдузларини териб, қайтадан денгизга отаётганини кўриб қолди. Эртаси куни ҳам айнан шу жойда болакайнинг денгиз юлдузларини териб, денгизга отаётганини кўрди. Бу нарса қариянинг ҳайратини оширди. Қария болакайга яқинлашиб, ундан вазминлик билан сўради:

Ўғлим! Денгиз ҳар куни юзлаб денгиз юлдузларини қирғоққа улоқтиришини билатуриб битта - иккита юлдузни нега денгизга улоқтираяпсан?

Бола деди:

-- Эҳтимол, бу ишим катта ўзгариш ясар! Қариянинг ҳайрати янада зиёда бўлди ва сўради:

Ўғлим! Денгиз ҳар дақиқада сон - саноқсиз юлдузларни қирғоққа улоқтиради. Битта-иккита юлдузни денгизга улоқтиришинг қанақа ўзгариш ясаши мумкин?!

Болакай қирғоқдан битта денгиз юлдузини қўлига олди-да, уни бор кучи билан денгизга, узоқроққа отди ва деди:

Ҳеч бўлмаганда мана шу юлдуз ҳаётида катта ўзгариш ясар!

Давоми бор

We recommend to visit

⌨ Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Вай хIокху канал чохь,шуна дуккха а пайдехьа хIум карор ду.Дехар до массарга а, хIара канал дIас даржош дакъа лацар

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Админ: @allpsd_design @Kechakz

Last updated 1 year, 6 months ago