MUJDA - Vohid Luqmon sahifasi

Description
«Мужда» – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Воҳид ЛУҚМОНнинг илк шеърий тўплами номи. Хайрли бир ниятда ушбу телеграм каналига ҳам Мужда номи танланди. Бу ерда Воҳид Луқмоннинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Advertising
We recommend to visit

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 8 months, 3 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 3 days, 23 hours ago

1 month, 2 weeks ago
16.
  1. Ҳайратга кўмилди ҳайвонот боғи –
    Бир қафасда яшар шер билан оҳу.
    Ҳайрон бўлганларга дер қўшни қоплон:
    Ахир, қон тўкилмас рамазон чоғи!
    Нодир Жонузоқ.

@mujdauz

1 month, 2 weeks ago
10.
  1. Эшикка келганни ҳайдамоқ – гуноҳ,
    Меҳмонни умидсиз қайтарар гумроҳ.
    “Ё, рамазон” айтиб борсам шом чоғи,
    Кўнглингни бер менга, майлими, эй моҳ!?

  2. Ул пари барчага адл айлайди,
    Ҳамманинг ишқини қадр айлайди.
    Гарчи рамазонда қон тўкмак гуноҳ –
    Лек мени ҳар лаҳза қатл айлайди.

  3. Рўза тутолмасдан эгилди бошим,
    Ҳолбуки, етарди сабру-бардошим.
    На қилай, ҳажрингда йиғлайман беҳуд –
    Ичимга сув каби оқади ёшим...

  4. Боғимда гуркираб гулдай ўсавер,
    Не бадбўй, не аччиқ – ўзни тўсавер.
    Ширинлик-ла оғиз очмоқлик суннат –
    Шом чоғи лабингдан битта бўса бер.

14
Бу гулзор атрини самога сочди,
Маст бўлиб юлдузлар кўпирди-тошди.
Рўза тутган чоғи намозшомгул ҳам:
Оғзини айни шом палласи очди!

  1. Ғаройиб ит кўрдим – озғин-у заиф,
    Қалтираб турибди, хаста ва майиб.
    Ачиниб, нон ва сув тутсам – боқмади,
    Улиди: “Рўзаман, бу ишинг – айб...”
    Нодир Жонузоқ.

@mujdauz

1 month, 3 weeks ago
6.
  1. Кечам, бугун, эртам саробга ўхшар,
    Умрим иморати харобга ўхшар.
    Маст бўлиб барини унутгум бир он –
    Шом чоғи тоза сув шаробга ўхшар.

  2. Ихлосда ҳаммадан ўзаман, дедим,
    Зикрсиз ҳар лаҳза тўзаман, дедим.
    Туш пайти тушимда юз очди ул моҳ,
    Шом маҳал кел, ҳозир рўзаман, дедим...

  3. Бошимдан дур, гавҳар, ёқут соч, дейди,
    Ё мени тинч қўйгил – йўлдан қоч, дейди.
    Устимдан кулади рўза куни ҳам:
    Тилини чиқариб, оғзинг оч, дейди.

  4. Не қаро тунлардан сен томон қочдим,
    Юзингни кўриб, моҳ, анграйдим, шошдим.
    Ойни кўриб оғиз ёпади улус,
    Мен эса ҳайратдан оғзимни очдим...
    Нодир Жонузоқ.

@mujdauz

1 month, 4 weeks ago
5.

Рўзадор одамга ёмон хўй ётдир:
Ёмон иш, ёмон сўз, ёмон ўй ётдир.
Аттор дўконидан чиқарми бадбўй?!
Агар чиқар бўлса – ёмон уётдир!

Нодир Жонузоқ.

@mujdauz

2 months ago
4.

Дилни уйғотмаса гар – азон бекор,
Жонинг титрамаса – намоз ҳам бекор.
Очликдан қуриса силланг, озсанг, лек
Руҳинг семирмаса – рамазон бекор.

Нодир Жонузоқ.

@mujdauz

2 months ago
3.

Ёшлик айёмида бўза истадик,
Гоҳ ошкор, гоҳ пинҳон бўса истадик.
Сархушлик, дилдорлик тўзғиб, оқибат,
Ҳаммасидан кечиб, рўза истадик.

Нодир Жонузоқ.

@mujdauz

3 months, 3 weeks ago
***

Гардунманам, гар дун манам – чоҳманам,
Ҳар гардидан гардун қаро роҳ манам,
Ишқ дардидан дардману носоғ манам,
Мафтунманам, мажнунманам, оҳманам.

Хаёлингда кўринмас кўзга ўзим,
Кўрингай кўзга ўзим – ўзга ўзим,
Ўзга билмас, дегайман ўзга ўзим,
Мафтунманам, мажнунманам, оҳманам.

Жон чиқарда жонона жон кўрсатур,
Жон била жонни жонажон кўрсатур,
Жон деб кўз очдим, лек ёлғон кўрсатур,
Мафтунманам, мажнунманам, оҳманам.

Юзум - заъфдур, саҳролар дод деюрлар,
Сўзим – авфдур, лайлолар ёд деюрлар,
“Рўзи хавфдур” – рақиблар шод деюрлар,
Мафтунманам, мажнунманам, оҳманам.

Бу гулшанда қовжираган хасманам,
Гулруҳимнинг пойиданам пастманам,
Изларининг ифоридан мастманам,
Воҳидманам, бедўсту бекасманам,
Мафтунманам, мажнунманам, оҳманам.
Воҳид ЛУҚМОН.

@mujdauz

3 months, 3 weeks ago
***

Қор ёғар. Хаёлим паришон –
дилгир,

Қиш соча бошлади
умидбахш истак.

Бироқ менсизликка
кўникканингдек,

Сенсиз яшамоққа
чидашим керак.

Воҳид Луқмон.

@mujdauz

3 months, 4 weeks ago

#Қутлов

Замонавий ўзбек шеъриятида ўз сўзига эга иқтидорли шоир,  давримиз   журналистикасининг фидоий вакили, ўнлаб шогирдларнинг устози, оиласининг муносиб сарбони, “Madaniyat va ma”rifat” телеканалининг директори, ҳурматли ва қадрли Воҳид Луқмонов, Сизни бутун жамоа номидан қутлуғ 50 ёшингиз билан муборакбод этамиз.
     “Madaniyat va ma”rifat” телеканалини ташкил этиш, катта жамоани адолатли бошқариш, қатор янги лойиҳалар ташаббускори бўлиш, энг муносиб дастурларни элу халққа манзур этиб, телеканал ходимларини  аҳилликда “Олтин қалам” миллий мукофотининг Бош совринини  қўлга киритгунча  бўлган   машаққатли меҳнатларингизни қадрлаймиз. Шунингдек, турли бошқа йўналишларда ҳам ўзбек журналистикаси тараққиётига қўшган ҳиссангизни эътироф этамиз. Шеърият бўстонида  янги ташбеҳлар билан дилларни забт этиш истаги,  Ҳақиқат жамоли ва Ҳақ сўз  соғинчи, муҳаббат васфи ва Ватан ардоғи  акс этган китобларингиз адабиётимизнинг дурдона мулкига айланиб,  қалб жавонимизнинг муҳташам манзилларидан жой олган. Инсоний фазилатларингиз кўпга ибрат, касбга фидоийликни сиздан ўргансинлар, машаққатлар олдида бош эгмаслик, холислик ва одил сўз айтиш, аниқ ва тўғри қарорлар қабул қилиш, мардлик ва бағрикенглик сабоғида устозсиз. Камтаринлик ва хокисорликдан куч олувчи  виқорингиз тоғлардан юксак. Сизни  шундай Иқтидорли, Мард, Оқил, Қатъиятли ва Оилапарвар   этиб яратган. Бу фазилатлар умрингизга безак, шахсий ҳурмат ва қадрингизнинг, мартабангизнинг  юксалишида  асосдир. Бутун жамоа номидан таваллуд аёмингиз билан қутлаймиз. Ватанимиз тараққиёти йўлида меҳнат қилиб чарчаманг, маърифат ва зиё тарқатишдек  хайрли ишларингизда омад ёр бўлсин, оила салтанатингизда ҳамиша бахтиёр яшанг, фарзандларингиз камолини кўринг, соғу омонликда барча мақсадларингизга эришинг. Саломат бўлинг!

Бир гуруҳ ҳамкасблар номидан Дилдора Мардиева.

5 months, 4 weeks ago
•••

•••
Гўзаллик оламга ёймиш зарпарда,
Маъсума ялпизлар таратади бўй.
Ҳаёт кулиб турган шундай дамларда,
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.

Мунаввар рангларга тўлмишдир кўзим,
Дилимни ром этар сабо чалган куй.
Бу азиз дамларда энди, азизим,
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.

Боғларда... тоғларда... йўллар юрганда,
Не кўрдик, барини яхшиликка йўй.
Ҳаёт бизга қараб кулиб турганда
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

We recommend to visit

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 8 months, 3 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 3 days, 23 hours ago