✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 8 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 2 days, 23 hours ago
АЁН
Ўйлаб топмаганман бахт деган сўзни,
Демак, бахтсизлик ҳам менга оидмас.
Топиб бўлармиди босилган изни,
Кетган кетиб бўлди, қайтмаса қайтмас.
Мен туғилган пайтда бор эди орзу,
Армон ҳам тирикди анчадан буён.
Эски насиҳатни йиғиштир, дўстим,
Умр ўтиб бўлди, қолгани аён.
Толе ҳам тушмаган онам маҳрига,
У зотан бир шўрлик касга зормиди?
Ер чорлаб турганда қаро бағрига
Осмонга cапчишга бало бормиди?
Дунёни икки деб ёзмишлар тугал,
Недан бу борада энди хархаша –
Бириси фоний, лек жилваси гўзал,
Бири боқий, қайсар шунга яраша.
Бари шодликларга вақт бордир ҳали,
Бир куни раҳматлар чексиз ёғилар.
Ҳозир кетдик дилга малҳам қўйгали,
Кетдик, кутиб қолди бизни қайғулар!
Узвийлик
Табиатдан яшаб бўлмайди айро,
Енга олмайсизку ер тортиш кучин.
Учдингиз хам дейлик самолар аро,
Излаб тополмассиз осмоннинг четин.
Бойлик илинжида ерни қўпориб,
Интиласиз замин маркази томон.
Ўша бўшлиқларга тупроқ сурилиб,
Зилзилалар бўлар кундан - кун ёмон.
Буғдой бошоқдаги оқсил донаси,
Балки бобонгизнинг қонида сузган.
Ҳаво айниганда оёқ оғриғи,
Ўтмишнинг бирлигин исботлаб берган.
Бугун ёқиладир минглаб дарахтлар,
Тугаётган ўрмон қатьий жазоси,
Иссиқлик кучаяр, барча қовжирар,
Тезда аксланади инсон хатоси.
Ўзингизни асло этманг мустасно,
Сиз хам бу дунёнинг битта зарраси,
Агар чиқиндини отсангиз хато,
Айланиб тегади бир кун парчаси.
Осмон ва ерлар бир бўлган давр,
Сизнинг моддангиз хам яшаган унда,
Тақдир илоҳийда сочилган излар,
Кўкка туфурсангиз тушади юзга.
Эй Одам боласи, эй қадрдоним,
Билингки бурчингиз ўзликни англаш,
Бирлик, ҳамоҳанглик ва мухим доим -
Аллоҳга берилган ваьдангиз эслаш!!
https://instagram.com/ixtiyorbaxtiyorovich1990?igshid=ZDdkNTZiNTM=
НИМА БЎЛДИ...
Нима бўлган жиддий сўзларга,
Қайга қочиб кетдилар улар.
Кулгуларга қолдим бу кеча,
Хажвиялар устимдан кулар.
Нима бўлди қисматга ўзи,
Яна ўша эски шикоят -
Пешонамга қайғуни ёзиб,
Садоқатдан айлар ҳикоят.
Нима бўлди олам аҳлига,
Менинг куюк бағрим сезалар,
Ҳеч не бўлмагандек сўнгидан
Ўқийдилар ғўр мавъизалар.
Нима бўлди ўзимга, асли,
Қадамларим йўқолган, шахдам.
Бир оёғим орзу устида,
Бир оёғим узилган бахтдан!
Нима бўлди Сенга, азизам,
Наҳот қалбинг барига кўнди?
Ер устида яшай билмаган
Мен шўрликни нетасан энди?!
Шунақасиям бўларкан — асар, яъни “Лолазор” ўз муаллифи билан суҳбатлашибди;)
Албатта, савия юқори, билиниб турибди. Лекин менга энг таъсир қилган жойи Мурод ака адиб Шукур Ҳолмирзаевни эслаган ўрни бўлди: “Шукур ака умрини адабиётга тикиб юборди. Унинг ҳаётига қараб туриб, ўз умрим ҳеч нарсадек кўриниб кетади”.
Ҳа, ёзувчи, адиб нафақат истеъдод, ёзилган асар, балки соҳага садоқат, муқаддас умр, сўзга амал ҳам.
Подкастни эринмай томоша қилинг, яқин ўтмишимизнинг “лолазори”дан баҳра олинг!
Бухорий сиймоси ва фильм сюжети…
ТЎЛИҚ ВИДЕО ➡️ https://youtu.be/46OwhqC7lUA
Онамдир дунёда энг холис кўзгу,
Қолгани ёлғонлар, ширин алдамлар...
Шу пайтгача яшаб, англаганим шу -
Онамдан бошқалар оддий одамлар.
Лабдаги калима самога инар,
Тоғларнинг қаъридан оқади шуур.
Чиройли дунёдан маскан ўтинар,
Дарвешда не қилсин ўткинчи ғурур?!
Бу оғир муҳитда мен тез қаридим,
Ҳар оқшом бошимнинг остида кунда...
Бир юмуқ кўз билан дилимни ёрдим
Орзулар ҳомийси — энг узун тунда.
…
Дунё, тезлигингни эшитган эдим,
Ўткинчилигингни сўйларди ҳамма.
Шунда ҳам исёнкор бандалармиз-да:
Йил тез ўтмайди деб ўйларди ҳамма.
Анови ўйинчоқ… болалик хонам,
Куни кеча бўлган, ўйлаб қарасам.
Тўрт мучанг соғ бўлсин дердилар онам,
Тўрт мучал ўтибди ўйнаб қарасам…
Ўша ўйинчоқ-ла овунгандекман,
Ғаму қувончлари тундек гап экан.
“Беш кунлик дунё”ни тушунгандекман:
Мучал ҳам аслида кундек гап экан.
Топилмас Ҳаётдан чиройли жумбоқ,
Жиловла дейманда энди нафсингни.
Бир кунинг қолгандек атрофингга боқ,
У энди ҳал қилар умр баҳсингни!
ТАКЛИФ
Юрагимга тошди ҳар хил яралар,
Бунга ҳар тарафдан турлик қаралар.
Ўтмишнинг қаъридан садо таралар:
“Келинг энди, дўстим, виждонлашайлик!”
Бугун ҳайрон ишонч, ҳайрон ақида,
Молу давлат порлар дил пештоқида.
Етарли гаплашдик дунё ҳақида,
Келинг энди, дўстим, осмонлашайлик!
Ёлғонни тўхтатиб, бир ростини ҳам,
Сўйласак на ҳузур дил дўстини ҳам?!
Озгина ўйласак ер остини ҳам,
Келинг энди, дўстим, ризвонлашайлик!
Кечиб бир зумгина савдойи нафдан,
Қўрқмасак бўлмайди илоҳий хавфдан.
Гаплашайлик, келинг, Асҳоби Каҳфдан,
Келинг энди, дўстим, достонлашайлик!
Дунёнинг ишлари бир гап бўлади,
У ҳақдаги гаплар кир гап бўлади.
Боқий ҳақда кечса, зўр гап бўлади,
Келинг энди, дўстим, паймонлашайлик!
Хайрулло айтади етти букилиб:
“Девонахонага ҳамма йиғилиб,
Еттинчи асрга бир сафар қилиб,
Келинг энди, дўстим, иймонлашайлик!!!”
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 8 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 2 days, 23 hours ago