"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Description
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 2 months ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 5 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 7 months ago

1 month ago

​​ҲАЙРЛИ ТУН Ўтмишнинг эшикларини ёпинг ва ўтмиш учун вақт йўқотманг!*
Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри билан қизиқманг!
Қўлингиздагиларга қаноат қилишни ўрганинг!**
Бахтни бировдан кутманг, ўзингиз яратинг!

Ўзингизни бошқалар билан қиёсламанг, чунки сизнинг ўхшашингиз йўқ!Ўйлашни бир четга суринг, хотиржам яшанг!
Табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!..*

@piskenthayohi

1 month ago

"Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:

— Эшитаман! Кимсиз?

— Менман, ўғлим. Онангман!

— Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.

— Ҳалиги... Ўғлим...

— Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?

Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:

— Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!

Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Фатима Алий таржимаси

@piskenthayoti

1 month ago

"Бир камбағал деҳқон тўплаган пулларига эшак сотиб олади. Уни боғлаб қўяй деса арқон топа олмайди. Қўшнисини эшигини таққилатади. Қўшни чиқиб:
-Менда ҳам арқон йўқ эди. Бироқ бир маслаҳат бераман, деди.
-Майли, айтинг.
-Эшагингизни бўйнидан қўлингизни ўтказиб боғлагандек ҳаракат қилинг. Шунда у ҳеч қаерга силжимайди. Деҳқон қўшни айтгандек қилди. Эртасига чиқиб қараса эшак жойида турган эмиш. Уни миниб, ишига бормоқчи эди. Эшакни жойидан бир қадам ҳам силжита олмади. Қанча ҳвракат қилди, лекин фойдаси бўлмади. Яна қўшнисини ёргамга чорлади. Қўшнига бўлган ишларни айтиб берди. Қўшни деди:
-Боғлаган арқонингни ечдингми?
-Нима боғлабманки уни ечсам. У ерда ҳеч нарса йўқ-ку боғланган?!
-Сенингча йўқ. Аммо у бор деб ўйламоқда. Деҳқон бориб кўринмас арқонни ечган эди, эшак юра бошлади.

Хулоса

Одамлар одатларга шундай кўринмас арқон билан боғлангандир."

@piskenthayoti

1 month ago

#_ҳуқуқ

ОТАЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ

Мамлакатимизда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Оила кодексининг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир”, - дея белгилаб қўйилган бўлиб, бу қоида оталикни белгилаш масаласига ғоят жиддий эътибор қаратилишини тақозо этади.
Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал килув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади. Бунда оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.
Алоҳида ҳолларда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органига бола туғилмасдан олдин ҳам берилиши мумкин. Бундай ҳолатларда бола туғулгунга қадар унинг туғилган вақти ва исми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди. Боланинг туғилганлиги бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган тақдирда, олдиндан берилган аризани сақлаган ФҲДЁ органи сўровнома бўйича уни қайд этиш жойига юборади.
Оталикни ишончнома бўича белгилашга йўл қўйилмайди. Агар оталик боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг белгиланса, оталикни белгилаш ҳакидаги аризага ёки суднинг ушбу масала юзасидан қарорига боланинг Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси илова қилинади.
Оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.

Г.Абдувохидова,
туман ФҲДЁ бўлими мудири.

@piskenthayoti

1 month ago

Сайёхларни кўркам , замонавий шахарлар эмас, аксинча халқларнинг қадим маданияти, осори атиқлари, гўзал урф –одатлари, миллий ва маданий бойликлари ўзига ром этади.
Албатта мамлакатимиздаги Самарқанду Бухоро, Хива каби нафақат бизнинг, балки бутун башариятнинг бебаҳо мулкига айланган бетакрор, қадим ва гўзал маданий ёдгорликларга бой бўлган шаҳарларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Лекин биргина ўзимизнинг Тошкент вилоятимиздаги каби бебаҳо, шифобахш ҳавоси, зилол сувлари, кўм-кўк арчазорлари, баланд ва пурвиқор тоғлари, шарқироқ дарё-ю сойлари билан ўзига мафтун этадиган Паркентнинг ”Оқтош”у, “Сўқоқ”лари, “Кумушкон”у Заркентлари, Бўстонлиқнинг “Сижжаг”у ”Чорвоқ”лари, “Хумсон”у ”Чимён”лари, ”Нанаю” ”Боғистон”лари,”Чинбойлиқ”у “Амирсой”лари,”Писком”у “Майдонтол”ларининг, Оҳангароннинг “Мовий тоғлари”ю, Ангреннинг “Янгиобод”у “Облиқ” қишлоқларининг минг дардга даво ҳавосию, зилол сувлари, исмалоқ, ялпиз ва мадор сомсалари етмиш икки минг дардга даволиги билан машҳур бўлиб, нафақат республикамизнинг, балки хорижлик сайёҳларни ҳам ўзига оҳанграбодек тортмоқда. Умуман олганда, Тошкент вилоятининг кўплаб туманларида ўзига хос зиёратгоҳлар, тарихий аҳамиятга эга бўлган муқаддас қадамжолар ва дилтортар сўлим жойлари кўп бўлиб, бизнинг туманимиздаги “Қирққиз”, “Бўғозиён ота”, ”Парпи ота”, ”Қорихона” каби зиёратгоҳлар ҳам республикамиз аҳолисининг доимий зиёратгоҳи ва дам олиш масканига айланган. Бу ерда мамлакатимизнинг турли шаҳар ва қишлоқларидан келган зиёратчилар билан бирга кўплаб машҳур инсонларни ҳам учратамиз. Бу ҳам бўлса туманимиздаги шу каби зиёратгоҳларни янада обод ва барча шароитлари муҳайё бўлган масканга айлантиришни тақозо этади.
Давлатимиз раҳбарининг Бўстонлиқ туманига ташрифи чоғида асосий эътиборни туманнинг туризм масканлари ва янги бунёд этилаётган қурилишларига бежизга қаратмаганини, ҳадемай бу ерларда дунёнинг мана ман деган курорт шаҳарларию туризм масканлари билан беллаша оладиган даражадаги бетакрор туризм масканлари бунёд этилишига ишончимиз янада ортиши билан бирга, мана шундай бетакрор гўзаллликлардан биз ҳам баҳра олиш имкониятига эга бўлишимизни ўйлаб беҳад қувондик.

Башорат Сатторова.

@piskenthayoti

1 month ago

#_Муносабат

ҲАҚИҚИЙ ТУРИЗМ МАСКАНИГА АЙЛАНАДИ

Халқимизда “Юрган дарё, ўтирган бўйра” - деган пурмаъно гап бор. Агар бир ҳафсала қилиб саёҳатгами, зиёратгами отлансангиз, қанчадан-қанча жойларни кўрасиз, бетакрор гўзалликлардан баҳраманд бўласиз ва нима учун шу кунга қадар келмаганингиздан афсусланасиз.
Биз таҳририят ходимлари ҳам байрам муносабати билан берилган уч кунлик дам олиш кунида гарчи ҳаво совуқ бўлса ҳам тоғ ҳавосидан баҳраманд бўлиш учун Паркент туманининг “Сўқоқ” қишлоғи томон йўл олдик.
Баҳор ойларида бу ерларга кўп бора келганимиз учун тоғларнинг қиш фаслидаги ҳолати билан танишгимиз келди. Сўлим ва хушманзара “Сўқоқ” қишлоғи сари кириб борар эканмиз, атрофдаги пурвиқор тоғлар, ям-яшил арчазорлар, минглаб гектар ердаги бош –охири кўринмайдиган узумзору бодомзор боғларни кўриб кўзимиз қувнади.
Гарчи қиш фасли бўлишига қарамай қўша-қўша тандирларда ёпилаётган кўк сомсалару сарёғли патирларни шундоққина тандир бошида туриб тановул қилишингиз, табиат гўзалликларидан завқланишингиз учун барча шароитлар муҳайё этилганини кўриб, “Баракалла, қўлларингиз дард кўрмасин, қадрли тадбиркорлар!”- дегингиз келади.
Куни кеча Президентнинг вилоятимизнинг Бўстонлиқ туманига ташрифи чоғида туманда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан бирга бу ерда ички туризмни қандай ривожланаётгани билан қизиқиб, тумандаги “Чорвоқ дарвозаси”, “UGAM RIVER” туристик мажмуасини бориб кўрганлиги ва бу ерда амалга оширилаётган қурилиш мажмуаси ҳамда капсула уйлардан иборат замонавий дам олиш масканлари билан танишгани мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга қанчалар катта эътибор қаратилаётганини ва унинг мамлакатимиз иқтисодий-маданий ҳаётида қанчалик катта роль ўйнашини англадик.
Биз шу куни қиш фаслида бу ерларга ҳамма ҳам келавермаса керак деб хато ўйлаган эканмиз. Чунки сой бўйидаги сўлим чойхоналардаги тапчанларнинг бирортаси ҳам бўш эмаслигини, туристларнинг кўпчилиги чет эллик сайёҳлар эканлигини, улар ҳам биз каби кўк сомсаю патирларни шундоққина тандир бошида роҳатланиб тановул этаётганларини кўриб фахрландик.
Чунки биз ўзининг қадим тарихи ва маданиятига эга халқмиз ва халқимизга хос бўлган мана шу жиҳатлар ҳар қандай сайёҳни ўзига чорлайверади.
Биз “Сўқоқ”да ҳатто бундан бир йил аввалгига ўхшамаган манзараларга дуч келиб ҳайратландик. Йўл бўйидаги тартибсиз қурилган тандирлар ўрнида сўлим ошхоналар, тартиб билан, шинам қилиб қурилган тандирлар, ораста, оппоқ дастурхон ёзилган хонтахталар ва улар атрофига солинган атласу кимхоб кўрпачалар халқимизнинг ўз миллий ҳунармандчилигига, қадим бой маданий тарихига эга бўлганлигини, бу гўзал урф-одат ва анъаналаримиз тарих тўзонларида йўқ бўлиб кетмай, аксинча, янада сайқалланиб, бойитилиб борилаётганлигига яна бир бор гувоҳ бўлдик.

1 month, 1 week ago

**Бир куни, мен жудаям муваффақиятли аёлдан сўрадим, бунинг сири нимада? 
У табассум қилиб жавоб берди:
Муваффақият кичик жангчилар учун, кичик жангларни қолдиришга қарор қилганимда пайдо бўлди: мен ҳақимда миш-мишлар қилганлар билан курашишни бас қилдим.

Мен қариндошларим билан курашни тўхтатдим... 

Мен севги ва эътибор олиш учун курашни тўхтатдим... Мен...

Мен ўз ҳақ-ҳуқуқларим учун зўравонлар билан курашни тўхтатдим...

Мен ҳаммага ёқиш учун курашни тўхтатдим...

Мен бу курашни курашиш учун ҳеч нарсаси йўқ бўлганлар учун қолдирдим...

Мен ўзимни қарашларим, орзуларим, ғояларим ва тақдирим учун курашишни бошладим...

Кичик жанглардан воз кечган куним муваффақиятли ва бахтли бўлган кунимдир.

Баъзи курашлар сизнинг вақтингизга арзимайди. Ақл билан нима учун курашаётганингизни англанг..**
@piskenthayoti

1 month, 1 week ago

Ҳаёт бебаҳо ва у қайта берилмайди!
Инсон тугамайдиган ҳаёт ташвишлари билан бир умр курашади. Гўёки, бир кун келадию ҳамма ташвишлари тугаб ўзи хоҳлагандек яшайман деб ўйлайди. Аммо ўша кун келмаслиги ҳам мумкин. Келган тақдирда ҳам ўша кунларнингда ўзига яраша ташвиши бўлади...

Шунинг учун, яшашни бугундан бошлаш керак. Ширин ҳаётингизни ўзингиз учун бебаҳо деб билинг ва бир дақиқасини ҳам зоя кетказманг!

@piskenthayoti

1 month, 1 week ago

БАХТ  ЎЛЧАМИ
*Бир йигитнинг бахти ҳеч хам очилмас экан. Унга дойим “нотўғри” қизлар учраркан. У баъзиларини хунук ҳисоблар экан, баъзиларини — ақли ноқис, учинчиларини- мижғов. Ўз идеалини қидиришдан чарчаган йигит маслаҳат учун бир донишманд ёнига борибди.
Йигитни диққат билан эшитгач, қария дебди:
— Кўриб турибман, мушкулинг оғир экан. Лекин, айтчи, ўз онанга нисбатан қанақа муносабатдасан?
Йигит ҳайрон бўлибди:
— Бунга менинг онамнинг нима дахли бор? Билмадим… Унинг ўзи кўпинча менинг ғашимга тегади: ўзининг ақли ноқис саволлари, хира меҳрибончилиги, ариза ва илтимослари билан. Уни яхши кўраман деб айтолмайман.
Қария индамабди, бошини ликиллатибдида, давом этибди:
— Хўш, бўлмаса мен сенга муҳаббатнинг энг асосий сирини очаман. Бахт бор, ва у сенинг қимматли қалбингда яширинган. Ва муҳаббатдаги самара уруғингни ҳаётингдаги энг муҳим одам эккан.
Бу — сенинг онанг! Сен унга қандай муносабатда бўлсанг, оламдаги барча аёлларга нисбатан ана шундай муносабатда бўласан. Ахир она — бу сени ўз меҳрибон қучоғига олган биринчи муҳаббат. Бу сенинг ҳаётингдаги биринчи аёл тимсоли. Онангни севсанг ва эъзозласанг — барча аёлларни қадрлашга ва ҳурматлашга ўрганасан. Ва ўшанда кўрасан — бир кун сен ёқтирган қиз сенинг эътиборингга  табассум ва яхши сўз билан жавоб беришини... Ўшандагина аёлларнинг ҳақиқий қанақа эканликларини кўра оласан…

Бизнинг ота-онамизга муносабатимиз — бахтимиз ўлчамидир…*

@piskenthayoti

1 month, 2 weeks ago

ХАЙРЛИ ТУН

***Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади.
Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим:
"Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.

Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда....

Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошили***нг.
Эртага кеч бўлмасин...
@piskenthayoti

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 2 months ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 5 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 7 months ago