NA LAW SOCIETY адвокатлық фирмасы

Description
Каналға хош келдиңиз!

❗️Бул каналда әҳмийетли ҳәм зәрүрли ҳуқықый мәлимлемелерден
ҳәм де адвокатлық хызмети менен байланыслы болған әмелияттан хабардар боласыз.

💼Адвокатлық хызмети: @nalawfirm_bot

📞Телефон: 93-488-48-11, 93-058-30-36
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 3 weeks, 3 days ago

1 month ago

Қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш амалиётини ва қамашдан тергов органлари манфаатдорлигини камайтириш лозим

Тергов органларининг шахсни зарарни ундириш учун қамоққа олишдан манфаатдорлигини пасайтириш мақсадида тергов органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини ёпиш таклиф қилинади. Чунки, ЖПКда зарар қопланмаса, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланиши назарда тутилмаган бўлсада, айбланувчиларни қамоққа олиш амалиётга айланди, бунинг натижасида айби бўлмасада, қамоқдан чиқиш учун зарарни тўлашга мажбур бўлишмоқда ёки пули бўлмаса қамоқда қолиб кетмоқда. Депозитга тўланган пул тергов ва суд даврида (камида 4-6 ой) тергов органига фоиз келтиради ва одатда суд ҳукми чиққандан сўнг ҳам пулни қайтариш атайлаб кечиктирилади.

Айниқса, прокуратура органларида суд ҳукми кучга киргандан кейин пулни қайтаришнинг қонунда назарда тутилмаган усули жорий этилган, яьни ижро варақа МИБга бориб тушади, давлат ижрочиси орқасидан ҳафталаб югуриб пулни қайтариш тўғрисида прокуратурага хат тайёрлатасиз, хат бориб тушиб 28-бўлимга (прокуратурани бухгалтерияси) кирим бўлади, кейин 28-бўлим бошлиғи ҳукмнинг қонунийлиги ҳақида хулоса қилиш бўйича билдирги қилиб, давлат ижрочисини хатини 12-бўлим бошлиғига ўтказади, кейин бу ҳукмни усошникларимиз ҳафталаб, баьзида ойлаб ўрганади.

Ҳозирда, кучга кирган суд ҳукми билан қайтарилиши керак бўлган пулни ойлаб қайтаролмай фуқароларимиз сарсон бўлмоқда.

Оддийгина мисол, яқинда бир тадбиркор прокуратура депозитига қўйилган пулни қайтармаётгани ҳақида шикоят қилиб келди, суд ҳукми январда кучга кирган, апрел тугаяпти ҳам пулини прокуратура қайтармаяпти.

Шунинг учун ҳам ҳудудий прокуратураларнинг млрдлаб қарздорлиги юзага келган, яьни суд ҳукми билан қайтарилиши керак бўлган пуллар осилиб турибди. Бу вақтда эса прокуратура депозитдаги пуллардан фоиз олмоқда.

ҲМҚОларни сақлаш харажатлари тўлиқ бюджетдан бўлиши керак, агар уларга пул ишлашга имкон берилса, инсон ҳуқуқларини бузиб бўлсада, зўр пул топишади.

@generalissimus_uzb

1 month ago

Ҳукуматнинг газ ва электр соҳасидаги навбатдаги қарор.

1 month, 1 week ago

**🔰1993-жыл 9-апрель – Қарақалпақстан Республикасы Конституциясы ҳәм “Мәмлекетлик герб ҳаққында”ғы Нызамы қабыл етилген күн**

Қарақалпақстан Республикасының Конституциясы алғы сөз, 6 бөлим, 26 бап, 121 статьядан ибарат.

Усы күнге шекем Қарақалпақстан Республикасы Конституциясына 8 мәртебе ѳзгерис ҳәм қосымшалар киргизилген.
Адвокатлық фирмамыз жәмәәти гүллан халқымызды Қарақалпақстан Республикасы Конституциясы қабыл етилгенлигиниң 31 жыллық байрамы менен қызғын қутлықлайды.

2 months, 4 weeks ago

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

— автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

— ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

— ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

— хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.
advokatatajanov

2 months, 4 weeks ago

Тунги вақтларда сўроқ қилиш мумкинми?

Тунги вақтда, яъни кечки соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача тергов ҳаракатлари олиб бориш таъқиқланади.

Аммо, тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Демак, юқоридаги сабабларнинг бир бўлганида тунги вақтларда ҳам сўроқ қилиш мумкин. Қолган ҳолларда эса мумкин эмас.

2 months, 4 weeks ago

#2024_йил_1_мартдан

📜 Қонунчиликка кўра, нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.

Telegram

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги\_янгиликлар ***❗️***Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади ***🔰*** Қарорга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида:…

3 months ago
3 months ago

🤐🙅‍♂️ Тергов ва судда сукут сақлаш ҳуқуқингиз борлигини билармидингиз!

Конституциянинг 28-моддасида шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, ЖПКнинг 46 ва 48-моддаларида шахс кўрсатувлар беришдан бош тортиш ҳуқуқи бор.

Яъни, шахс ҳар қандай ҳолатда ҳам кўрсатув беришдан бош тортиши ва сукут сақлаши, шунингдек, ўзига қарши кўрсатув бермаслиги мумкин. Бир сўз билан айтганда шахс жим туриши ва гапирмаслиги мумкин.

Терговчи, суриштирувчи ёки суд шахсни кўрсатув беришга мажбур қилиши ёки бунинг учун тазйиқ ўтказиши мумкин эмас. Бунинг ҳеч қандай "айланма қонуний йўли" йўқ.

Билиб қўйингки, бу ҳуқуқлар фақатгина гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига тегишли ҳисобланади.

Эслатма: гувоҳ ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчиларида бундай ҳуқуқлар йўқ.

Advokat_Ismoilov

3 months ago

Сариқ чироқ билан сариқ чироқни фарқи бор

Савол: Мен светофорнинг сариқ чироғида чорраҳадан ўтдим. Нарироқда турган ГАИ ходими мени тўхтатиб светофорнинг сариқ чироғи ҳам тақиқловчи бўлади деб менга жарима ёзди. Шу тўғрими?

Жавоб: Йўл ҳаракати қоидаларининг 31-бандига кўра сариқ ишора ҳаракатланишни тақиқлайди (Қоидаларнинг 42-бандида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари) ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради.

ЙҲҚ нинг 42-бандида эса “Светофорнинг яшил ишорасидан кейин сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганда, Қоидаларнинг 41-бандида назарда тутилган жойларда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган ҳайдовчиларга ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади” деб белгиланган.

Бундан кўринадики, агар сиз чорраҳада светофорнинг яшил ишорасидан кейин сариқ ёнганда, кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган ҳолатда ўтган бўлсангиз, сиз қоидани бузмаган ҳисобланасиз. Агар светофорнинг қизил ишорасидан кейин сариқ ёнганда ҳаракатланишни бошлаб, яшил ишора ёнишидан аввал чорраҳага кириб келган бўлсангиз, бунинг учун жавобгарлик бор.

МЖтК нинг 128-4-моддасига кўра светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир баравари миқдорида (170 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши эса базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (680 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Қисқаси, светофорнинг қизилдан кейинги сариқ ва яшилдан кейинги сариқ ишораларининг бир-биридан фарқи бор.

advokatqosimov

3 months, 1 week ago
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 3 weeks, 3 days ago