Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

ДИЛДАГИ ГАПЛАР

Description
Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 3 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 5 days, 13 hours ago

5 days, 22 hours ago

#кулги

— Ф.И.Ш. ни айтинг!⠀
— Нима у ФИШ?⠀
— Фамилиянгиз, исмингиз ва шарифингиз.⠀
— КАЛ!⠀
— Нима бу КАЛ?⠀
— Каримов Акром Лутфиллаевич!

Жойига етиб борадиган гаплар фақат бизда - @DildagiGaplar

6 days, 2 hours ago

#ибрат

Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:

"Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон"

Ҳаётнинг моҳияти ва шифоси мувозанатни, хотиржамликни сақлай олишдир.

Жойига етиб борадиган гаплар фақат бизда - @DildagiGaplar

6 days, 20 hours ago

#ибрат

Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган гаплар:
1. Сен кучлисан, енгилма!
2. Мен доим сен биланман.
3. Ҳаммасини уддалайсан!
4. Мен сенга ишонаман.
5. Мен сен билан фахрланаман.
6. Менга ёрдам бераётганинг учун раҳмат.
7. Мен сени яхши кўраман.
8. Кунинг қандай ўтди?
9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлар эдинг?

Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин.

Болани урманг! Болага нима яхши-ю нима ёмонлигини тушунтиришдан эринманг.Жойига етиб борадиган гаплар фақат бизда - @DildagiGaplar

1 week, 5 days ago

#ибрат

Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди:
— Менга куёвинг билан ўрталарингда
бўлган жанжалларни айтма.
— Нега, Отажон.
— Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ...

Жойига етиб борадиган гаплар фақат бизда - @DildagiGaplar

1 week, 5 days ago

#кулги

Бахтли яшашнинг олтин қоидаси• Сендан кичкиналар сени ранжитса, ичингда 15 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Сен тенгилар сени ранжитса, ичингда 30 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Сендан катталар сени ранжитса, ичингда 50 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Агар хотининг сени ранжитса, ичингда санаб тур, лекин жавоб қайтарма!

Дилдаги Гаплар - Жойига етиб борадиган гаплар фақат бизда!

1 week, 6 days ago

**Кимга пулдори ширин,
Кимга дилдори ширин.
Менга эса қадрдон
Дўстлар дийдори ширин!

Дардим айтсам тинглаган,
Кўзимдан ҳам англаган.
Ўзим бир-бир танлаган
Дўстлар дийдори ширин!

Ҳасад қилмас молимга,
Куйсам кулмас ҳолимга.
Кўнган менинг боримга
Дўстлар дийдори ширин!

Суҳбатида яйрайсан,
Булбул бўлиб сайрайсан.
Асрайсан-авайлайсан
Дўстлар дийдори ширин!

Сохта дўстдан асрасин,
Жонга қасддан асрасин.
Номард, пастдан асрасин
Дўстлар дийдори ширин!

Кимгадир моли ширин,
Кимгадир жони ширин.
Менга эса қадрдон
Дўстлар дийдори ширин!

✍️ Низомиддин Ладуний

Дийдори ширин дўстларимизга юбориб қўямиз!
Жойига етиб борадиган гаплар фақат бизда -** @DildagiGaplar

2 months, 1 week ago

#сарказм

Бир куни Шернинг ёнига ит келиб:
— Хой, Шер! Мен сени жангга чорлайман! — дебди.

Шер итнинг сўзларига эътибор хам бермабди. Эртасига ит яна келиб, такрор айтибди:
— Хой хайвонларни қироли! Мен сени жангга чорлайман!

Шер итнинг сўзларига яна эътибор бермабди. Шунда ит сўзида давом этиб:
— Агар ҳозир мен билан жанг қилмасанг, барчага гап тарқатаман. Шерни жангга чорласам, шер мен билан жанг қилмади. Шер жанг қилишдан қочди, қўрқди, дейман.

Шунда Шер итга хотиржам шундек жавоб берибди:
— Бор, бора қол. Нима десанг ҳам деявер! Атрофдагилар "Шер ит билан жанг қилибди" — деганларидан кўра, Шерни ит жангга чорласа, Шер жанг қилмабди, қўрқибди, дегани афзалроқ...

P.S.: Баъзида зўрлигингизни исботлаш ҳақорат ҳисобланади! Итлар билан тенглашиб ўтирманг!

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

2 months, 1 week ago

#ибрат

Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".

Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".

Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".

Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".

Хар бир дақиқамизга шукур келтириб яшайлик!

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

2 months, 1 week ago

#ибрат

ОТА — ғурур;
ОНА — меҳр;
АКА — фахр;
УКА — умид;
ОПА — ор;
СИНГИЛ — номус;
АМАКИ — қон;
АММА — сарсон;
ТОҒА — дармон;
ХОЛА — хирмон;
ХОТИН — синов;
ФАРЗАНД — сийлов;
КЕЛИН — қарз;
КУЁВ — фарз;
ҚУДА — бардош;
ҚЎШНИ — сирдош;
ҚАЙНЛАР — қариндош;
МЕҲМОН — ризқ;
УСТОЗ — парвона;
ДЎСТ — диёнат;
ДУШМАН — ҳиёнат;
ОИЛА — омад;
РЎЗҒОР — даромад;
ҲАЁТ— имкон;
УМР — имтиҳон;
СЕВГИ — камалак;
УЙҚУ — эрмак;
ТУШ — ҳаёл;
ВАҚТ — маҳол;
КУН — жабр;
ТУН — сабр;
ЎЛИМ — хақ;
ЯШАШ — бахт...Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

2 months, 2 weeks ago
[#Дилдаги\_гаплар](?q=%23%D0%94%D0%B8%D0%BB%D0%B4%D0%B0%D0%B3%D0%B8_%D0%B3%D0%B0%D0%BF%D0%BB%D0%B0%D1%80)

#Дилдаги_гаплар

Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.

Қолгани бекор.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 3 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 5 days, 13 hours ago