Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Дил наволари

Description
Шеърият, ибратли ҳикоялар, маслахатлар, таржималар.
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 3 days, 1 hour ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 1 month ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month ago

1 неделя, 4 дня назад

✍️ ТАҚДИР ВА ҚАЗО🔻 🔻 🔻 🔻 🔻
Тақдирнинг маъноси нима?🔹 Оламда ҳар бир бўлган, бўладиган ва бўлиши тайин қилиб қўйилган ўлчовдир.

Қазонинг маъноси нима?🔹 Тайин қилинган ишнинг бажарилишидир.

Оламда бўладиган нарсалар ва қилинадиган ишларнинг муддати аввалдан белгиланадими?🔹 Aлбатта. Ҳар бир ишнинг қачон, қай тарзда, қандай сабаблар билан қилиниши ва муддати аввалдан белгилаб қўйилади. Улар «Лавҳул Маҳфуз»да ёзиб қўйилган.

«Лавҳул Маҳфуз» нима?🔹 «Лавҳул Маҳфуз» осмонлар устидаги китобсимон мавжудликлардир.

Бандаларнинг савоб олишлари ёки гуноҳга ботишлари «Лавҳул Маҳфуз»да битилганми?🔹 Aлбатта.

Одамлар «Лавҳул Маҳфузда»да ёзилгани туфайли савобга ботади ёинки гуноҳкор бўладими?🔹 Ундай эмас. Бу нарсани Aллоҳ таоло Ўзининг азалий илми билан билади. Яъни, бирор банда агар ўз ихтиёрига қўйилса, қандай амалларни қилмоқлиги аввал-бошданоқ Aллоҳга маълум ва «Лавҳул Маҳфуз»га битилган.

«Лавҳул Маҳфуз»да аввалдан битилган экан-ку, деб бу дунёда тек юравериш, охиратга ҳозирлик кўрмасдан ётавериш, гуноҳ ишларни бот-бот қилавериш мумкин экан-да?🔹 Ҳеч мумкин эмас! Ҳар бир банда қунт билан илм олиши, маърифат ўрганиши, ҳалол нон топиб ейиши, гуноҳлардан тўхташи лозим. Ҳар ишни тақдирга ҳавола қилиб, ўз ихтиёридаги ишларни тақдирга топшириб қўйиши маъқул эмас. Чунки тақдир олий тушунча, Aллоҳ таоло белгилаб қўйган ўлчовдир. Aммо бу дунёда инсоннинг ўзига боғлиқ қилиб қўйилган жиҳатлар борки, бунга инсон ўзи ҳаракат қилиши керак.

Aжалнинг маъноси нима?🔹 Берилган умр муҳлатининг тугаши.

Бирон офат ёки бошқа сабаб билан ўлган кишининг ажалини нима деб билмоқ лозим?🔹 Улар ташқаридан қаралганда бирор сабаб билан ёки тасодифан ўлганга ўхшаб кўринса ҳам, аслида ажаллари етиб келгани туфайли қазо қилганлар. Чунки инсон умр муддати тугагани сабабли ҳам тасодиф ва бирор баҳонага йўлиқади.

“Ибодати исломия”дан

1 неделя, 4 дня назад

**АЙЮБ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУОЛАРИ

«Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик» («Нисо»,163).Қуръоннинг тўрт сурасида номлари тилган олинган Айюб алайҳиссаломнинг сабри барчага ибрат қилиб кўрсатилган. Аллоҳнинг танланган бандаси сифатида ваҳий юборилган Айюб алайҳиссалом оғир синовга учрайдилар. Лекин Аллоҳга бўлган мустаҳкам эътиқод, ибодатларда собитлик ва энг муҳими гўзал сабр билан бу синовдан жуда гўзал ўтганлар. Айюб алайҳиссаломнинг дуоси, У зотнинг гўзал сабри одамларга эслатма сифатида Қуръонда мақтаб васф этилган.

«Ва Айюбнинг Ўз Роббисига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» деганини эсла. Бас, Биз унинг (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва обидларга эслатма бўлсин, деб қилдик» («Анбиё»,83-84).«Сод» сурасида Айюб алайҳиссалом қиссаси шундай баён қилинган:
«Бизнинг бандамиз Айюбни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди», деди. «Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув). Ва Биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди. Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма» (деди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир» («Сод», 41-44).

Албатта, оламларнинг Роббиси Аллоҳ бандаларини турли йўллар билан имтиҳон қилади. Айюб алайҳиссаломни ҳам Ўзига маълум синов билан имтиҳон қилган. Шунга ўхшаш синовлар ҳамманинг бошидан ўтиши мумкин. Шундай ҳолатда қолган мўмин Айюб алайҳиссаломдан ибрат олиб, бошига тушган машаққатлар бир синов эканлиги ва Аллоҳ ҳеч кимга тоқатидан ортиқ нарсани юкламаслигини эслаб сабр қилиши лозим. 

Ҳорун Яҳё “Қуръони каримга кўра дуо” китобидан

1 неделя, 4 дня назад
2 недели, 3 дня назад
[#Мулоҳаза](?q=%23%D0%9C%D1%83%D0%BB%D0%BE%D2%B3%D0%B0%D0%B7%D0%B0)

#Мулоҳаза

📝 Вақт...

👆 Вақт шундай нарсаки:
Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан.

👆 Вақт шундай нарсаки,
унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан.

👆 Вақт шундай нарсаки,
ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо хафа бўлолмайсан.

👆Ўтаётган вақт қадрини ота - онангизда кўринг, болаларингизда кўринг.

👆Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган ота - онангиз, бугун сизни қўлларингизга мухтождирлар.

👆Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди.

👆Нолиманг, вақт бу имтихон. Ҳаёт эса бир катта мактабдир.

👆Ўтаётган умримизни, вақтимизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилайлик Азизлар!!

2 недели, 3 дня назад

​​​#ҲАЁТ...

Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт,
Армон — эриб кетган қорнинг парчаси.
Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд,
Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси.

Висол — бизлар сабаб гўзал бўлган он,
Ҳижрон — бегонага айланган дўстим.
Умид — дардли кунлар тутганим қалқон,
Афсус — вужудимга етмас кам-кўстим.

Шукр — тилларимдан тушмаган калом,
Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим.
Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом,
Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим.

Хаёл — ўнгимизга кўчрилган имкон,
Чидам — дийдоргача тўхтаган фурсат.
Ором — осмонларда қўним топган жон,
Соғинч — қалблар учун илоҳий нусрат.

Ишқим — ниятлардан қад кўтарган арк,
Меҳрим — кипригингни намлаган шабнам.
Хаёл сиймоингни эта олмас тарк,
Сен менинг юракдан яралган муждам...

2 недели, 3 дня назад

بسم الله الرحمن الرحيم🫀**

Ислом неъматини бердинг ё Мавло,
Сен истаб иймонга бўлдим эга мен.
Бахт берсанг “нега мен?” демадим асло,
Дард берсанг қай юз-ла дей мен “нега мен?”

Алхамдулиллах,
яна бир янги тонга етдик..

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Бошлаб олган кунингиз хайрли ишларга васила бўлсин...

Аллоҳга яхши гумонда бўлиб, ихлос ила сўрасангиз, албатта, У Зот дуоингизни ижобат қилгай...

Қўлингизни юрагингизга қўйиб,  бундай денг: «Эй, ушбу юракнинг яратувчиси!

Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам нафъ бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни!

Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим.

Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин»

©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ...**

2 месяца, 2 недели назад

ЛИФТДАГИ ДАРС.😢

🕋Каъбаи шарифда пешин намозини адо қилиб, мехмонхонага қайтдик.
Меҳмонхонанинг ошхона, таҳоратхоналарини тозалаб юрадиган хабаш йигит иш кийими билан лифтга чиқмоқчи бўлиб турган экан. Дарров салом берди. Алик олдим. ,,Осмондан келиб" қаерданлигини сўрадим. Африканинг ,,бир бурчагини" айтди. Мендан ҳам қаерданлигимни сўради. ,,Бухорийларданмиз" дедим. (Назаримда ,,Шум бола"филмидаги Эргаш Каримов ўйнаган образдек гапирдимов.)
🧹Фаррош йигитнинг кўзлари ўйнаб кетди...
,,Роваҳул Бухорий"" деб "ҳар бир сўзи далил, ҳужжат бўладиган Устознинг авлоди экансиз-да. Қуръонни ҳам яхши билсангиз керак..?" деди.
"Ҳа-да..!"(Паст келгим келмади)
У еттинчи қаватда тушар экан,
мен саккизинчи қаватга тушаман.
Лифтнинг тугмаларини босдик 7 ва 8. Кўринишда ёнма-ён тургани учун 78 га ўхшаб қолди.
Фаррош йигит ,,78 бўлди" деб кулди.
Кутилмаганда мендан ,,Бақара сурасининг 78 - оятини айтиб беринг" деб қолди-ю...
Дарров ,,осмонимдан ерга тушдим". "Китобдан қарамасам айтолмайман" дедим.
Бахтимга унинг қаватига етиб қолдик. У тушиб кетаётиб елкамга қоқиб, "Қуръонни яхшироқ ёдланг," деди. Эсанкираб хонага кирдим. Мусҳафни очиб Бақаранинг 78- оятини кўрдим-у, йиғлаб юбордим:

(وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لَا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلَّا أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَظُنُّونَ)

"..Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган омилар бор. Улар фақат гумон қиладилар холос." (Бақара сураси 78 - оят)

Яхшиям фаррош йигит аҳволимни кўрмади.😭

Раҳимжон Нишонов

2 месяца, 2 недели назад

#ибрат

ТУРМУШ ТАРЗИ

Бир куни Товусийяда дарсда эдим. Бир киши дарсдан таъсирланиб ўрнидан турди ва сўзимни бўлиб деди:
— Устоз! Сиздан жуда таъсирли, ажойиб гаплар эшитамиз. Уйга боргач унутамиз. Яна аввалги ҳолимизга қайтамиз. Бунга нима ечим бор?

Мен дедим:
— Турмуш тарзингизни ўзгартиринг. Сизнинг турмуш тарзингиз, атрофингиздаги ошноларингиз бузуқ. Улар сизга масалан: "Кел, теннис ўйнаймиз", дейишади. Аёллардан гаплашасизлар, бекорчи гаплардан гаплашасизлар, ғийбат қиласизлар, чақимчилик қиласизлар. Агар сизлар яшаш тарзингизни ўзгартирмасангиз ҳеч қачон ечим топа олмайсизлар.
Сиз турмуш тарзингизни ўзгартиришингиз керак. Янги шароитда, мўъмин бўлиб, омонатдор, ростгўй, иффатли бўлишингиз, тавба қилишингиз, ўзаро насиҳатда бўлишингиз керак бўлади. Ана шунда менинг гапларим сиз учун доимий таъсир кучига эга бўлади

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

2 месяца, 2 недели назад

#Тафаккур
АЖАБО...

АЖАБО... умр ўтмоқда деб тинмасдан ҳайқирамиз-у, қалбимизда бу умрнинг чиндан ҳам ўтиб бораётганига афсусу-надомат топа олмаймиз...

АЖАБО... қўлимиздаги ўн минг сўм масжидга - Аллоҳнинг уйига эҳсон қилиб юборишга кўплик қиладию, бозорга нақадар оз?!...

АЖАБО... махфий қолганимизда бир ярим соат зикр қилишимиз биз учун бир ҳафта ўтиб кетгудек узоқ туйиладию, тўқсон минут футболни хотиржамликда кузатиб, қандай ўтказиб юборганимизни билмаймиз...

АЖАБО... агар футболда қўшимча вақтга ўтиладиган бўлса нақадар ҳаяжонланиб турамизу, рамазондаги қўшимча намозни узоқ деб нолиймиз...

АЖАБО... дуода сўзлар нақадар топилмайдию, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади...

АЖАБО... Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийину, «Даракчи»дан ўттиз бет нақадар осон...

АЖАБО... бир-неча дақиқа масжидда нақадар узоғу, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз...

АЖАБО... хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар интиламизу, Худо таоло уйида сўнгги сафларда туришга ҳавасмандмиз...

АЖАБО... одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғиру, иғво ё миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил...

АЖАБО... одамларнинг: «... у бўбти бу бўбти...», деган чўпчакларига ишонамизу, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз...

АЖАБО... дунёнинг исталган матоҳини интизор кўзларимиз билан кутамизу, намоз вақти деярли ўтиб кетса ҳам унга ҳечқанча тайёргарлик кўрмаймиз...

АЖАБО... сериал қаҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб пишиб муҳокама қиламизу, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимай ўтиб кетамиз...

АЖАБО... ҳарким Жаннатга киришни ҳарқанча таъма қиладию, бунинг учун бирнима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини ҳечқанча ўйламайди...

Яқинларингизга ҳам улашинг!

2 месяца, 3 недели назад

ЛОЙИҚ ШЕРАЛИ
(1941 - 2000)

КЎНГЛИМ ДУО ИСТАР…

Менинг қари онам, қаерлардасан?..
Кулфатлар домидан толиб кетдим мен.
Бирор тадбир ўйлаб топмасанг бўлмас,
Тақдир гирдобида қолиб кетдим мен.

Бошим қўлларингни соғинди жуда,
Соғиндим дардингга жўр оҳларингни.
Букун ғамдан зада бўлган юрагим
Тусаётир иссиқ нигоҳларингни.

Кўнглим дуо истар, паррандаларнинг
Бир жуфт қанотидай қўлингни ёзиб,
Худони фалакдан ерга чорлардинг,
Fамгин пичирлардинг қиблага боқиб.

Мени олисларга кузатган чоғда,
Ногоҳ ёшга тўлиб кетарди кўзинг.
Кетганимдан кейин, ортимдан йиғлаб
Суяниб қолардинг ўзингга ўзинг.

Нимасини айтай?
Мендан яхшироқ
Биласан қисматбоз дунё ҳолини.
Яхшироқ англайсан сен мендан кўра
Тириклик тонгини, ҳаёт шомини.

Бу дунёда битта-битталаб йиғдим
Илм ва ҳикматнинг урвоқларини.
Бироқ сендай яхши ўрганолмадим
Бу еру осмоннинг жумбоқларини.

Биламан, юз ёшга кириб ўлсам ҳам,
Ҳануз йўргакдаги гўдак эканман.
Биламан, сенинг пок сутингдан кейин
Еган бўлсам, фақат афсус еганман…

1980

Форс-тожик тилидан Одил Икром таржимаси

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 3 days, 1 hour ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 1 month ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month ago