Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month, 1 week ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 7 months ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 8 months ago
Бугун ана шундай ажойиб инсон, заҳматкаш олимнинг 80 йиллик юбилейи! Мен гарчи ёш нуқтаи назардан устоздан анча кичик бўлсам-да, ушбу улуғ ёшни инсон, айниқса, олим учун, таъбир жоиз бўлса, донишмандликнинг юксак чўққиси, деб атаган бўлар эдим. Назаримда, бу шундай ёшки, унга етишган инсон Яратган Эгамизга шукроналар келтириб, яна ва яна яшагиси келаверади. Шу билан бирга, бу ёш нафақат ўз билимларини, балки бой ҳаётий тажрибаларини ҳам ёш авлодга тақдим этиш, дарсликлар, ўқув қўлланмалар яратиш, шогирдлар етиштириш учун қулай фурсат ҳамдир.
Муҳтарам Устознинг табаррук ёши нишонланаётган ушбу улуғ кунда у кишининг шаънига айтиладиган самимий тилакларим бисёр. Энг муҳими, Устозга мустаҳкам соғлик, ўз олдига қўйган улкан режаларини амалга оширишда куч-қувват ва ғайрат-шижоат тилаб қоламан.
Профессор Раҳмон Фармонов 80 ёшда!
Йирик олим, меҳрибон устоз, тарих фанлари доктори, профессор Раҳмон Фармонов куни-кеча 80 ёшга тўлди. Жаҳон иқтиcодиёти ва дипломатия университетидаушбу санага бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда йиғилганлар Устозни қутлуғ ёш билан табриклаб, у кишига ўз тилакларини ва дил изҳорларини билдиришди. ЖИДУ талабалари Устозга атаб куй-қўшиқлар ижро этишди.
Мен Раҳмон Фармоновни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқишимни бошлаган 1993 йилдан бери танийман. Ўшанда Устоз биз талабаларга “Халқаро муносабатлар тарихи” фанидан дарс берар эди. Биз у кишининг ҳар бир дарсини интиқлик билан кутар, маърузаларини мароқ билан эшитар эдик. Устознинг “Тарихни ҳурмат қилиш ва у қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш керак. Тарихга ўқ ўтсанг, у сени тўпга тутади” деган пурмаъно фикрлари ҳали-ҳануз эсимда.
Мен 1995 йилда университетда ўқишни тугатиб, ўз меҳнат фаолиятимни бошладим. Параллел равишда ЖИДУ қошидаги сиртқи аспирантурада таҳсил олдим. Илмий раҳбарим бўлганликлари боис ана шу пайтдан бошлаб Устоз билан узвий ҳамкорлигимиз бошланди.
Мана, роппа роса 30 йилдан бери Устоз билан биргаман. У киши билан жуда кўп марта мулоқотда бўлганман. Ҳали-ҳануз у кишининг янги-янги қирраларини ўзим учун кашф қиламан, кенг билим ва мушоҳадасидан баҳра оламан, ҳар сафар учрашганда албатта янги бир нарсани ўрганаман.
1999 йилда мен Устоз раҳбарлигида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилдим. Тақдир тақозоси билан, 2004 йилда ўзим битирган “Халқаро муносабатлар” факультетига декан бўлдим. Шу пайтдан бошлаб факультетда Устоз билан янада кенг ҳамкорлик қила бошладик, биргаликда турли-туман илмий анжуманлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилдик. Ҳаммуаллифликда “Қиёсий сиёсий тизимлар “Кўппартиявийлик ва партиявий тизимлар”, “Замонавий сиёсатшунослик: назария ва амалиёт”, “Халқаро муносабатлар тарихи” каби китобларни нашр этишга муваффақ бўлдик.
Ўтган йиллар давомида Устоз мендан ташқари А.Қирғизбоев, Г.Саидазимова, У.Дўстов, Г.Мўминова, Р.Мадалиева, Н.Асророва каби яна ўнлаб тадқиқотчиларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилдилар. “Амир Темур ва император Наполеон”, “Шоҳ, Шоир ва Дипломат”, “Наполеон Бонапарт” ва бошқа бир қатор илмий монография ва ўқув адабиётларни чоп этдилар. Айниқса, у кишининг бадиий адабиётга ўта қизиқиши “Шарқ ва Ғарб мушоираси”, “Кўнгил дафтари”, “Водийлик қиз” каби бир неча шеърий тўпламларнинг дунёга келишига сабаб бўлди.
Тақдир менга шундай серқирра олим, жонкуяр устоз, камтарин инсонни рўбарў қилганидан бениҳоя хурсандман.
Устоз нафақат кучли билим соҳиби, балки катта педагогик тажрибага эга бўлган фан ва жамоат арбоби ҳамдир. Устоз Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида у ташкил топган 1992 йилдан бошлаб, то ҳозирги кунга қадар, яъни 33 йилдан бери фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Шу йиллар ичида университетни битириб, ҳозирда турли-туман лавозимларда меҳнат қилаётган битирувчиларнинг аксарияти ҳақли равишда Раҳмон Фармоновни ўзларининг устози деб билади.
Раҳмон Фармонов ўта камтарлиги ва самимийлиги билан ҳам ажралиб туради. У кишининг ЖИДУ талабаларига қарата “Сизлар бир нарсани эсдан чиқарманглар, дипломатия соҳасида фаолият олиб борадиган шахс, энг аввало, ўзбек дипломатияси тарихини яхши билиши керак. Айниқса, Амир Темур ва темурийлар, шоҳ Бобур ва бобурийлар даврида бой дипломатик анъаналар, элчилик муносабатлари шаклланди. Буларни пухта ўрганмай туриб, яхши дипломат бўлиш мумкин эмас”. деб такрор ва такрор уқтирганига бир неча бор гувоҳ бўлганман.
Ҳозирда устоз Раҳмон Фармонов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида самарали фаолият олиб бориш билан параллел равишда ўнлаб тадқиқотчиларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилиб келмоқдалар. Устознинг фандаги принципиал позицияси ҳар бир шогирдининг илмий ўсиши ва ютуқларининг гарови бўлиб хизмат қилмоқда. Устоз доимо ҳар бир шогирдига ўз илмий позициясини қатъий ҳимоя қилишни, илгари сураётган ғояларининг ҳаётийлигига катта эътибор қаратишни тавсия қилади.
🇺🇿“ISFT” Илмий-услубий журналида сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Лазизжон Раҳматовнинг
"Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон ҳамжамияти" китоби ҳақида илмий тақризи чоп этилди.
Namangan viloyati tuman (şahar) hokimlarining órinbosarlari, taşkiliy-kadrlar guruhi rahbarlari hamda milliy kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlar uçun óquv-amaliy seminar ôz ishini boşladi.
“Ишқилиб, ўқ тегмаган бўлсин-да...” ёхуд фарзандкушлик драмаси
Фарғонада бўлганимда вилоят туман ва шаҳарлари раҳбар ходимлари билан бирга Фарғона драма театрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи асосида саҳналаштирилган спектаклни томоша қилдик.
Саҳна асарининг сюжети жуда оддий: бир қишлоқда Икром ака кампири билан истиқомат қилади. Уларнинг гўдаклигидаёқ бирин-кетин нобуд бўлган 8 нафар фарзанларидан сўнг тирик қолган ягона ўғиллари – Турсунбой жуда эркатой ва танбал бўлиб вояга етади.
Бу орада 2-жаҳон уруши бошланиб кетади. Оила бошлиғи Икромжон ака
биринчилар қатори Ватан ҳимоясига отланади. Бироқ тез орада оғир ярадор бўлиб, протез оёқ билан қайтиб келади.
Ноқобил фарзанд Турсунбой ҳам армияга чақирилади. Бироқ фронтга жўнатилаётган пайтда поезддан сакраб қочиб кетади. Номард йигит узоқ вақт қишлоқдан унча узоқ бўлмаган тўқайзорда яшириниб юради. Қишлоқда Турсунбойнинг қочгани ҳақида хабар тарқалгач, унаштирилган қизи Зеби ундан юз ўгиради.
Турсунбойнинг онаси унинг тўқайзорда яшириниб юрганини билиб, унинг ҳолидан хабар олишга боради. Уни айбини тан олишга, бўйин эгиб ўзини ҳукуматга топширишга ундайди. Бироқ қўрқоқ Турсунбойга онаизорининг ялиниб-ёлвориши кор қилмайди ва у тўқайзорда яшириниб юришни афзал кўради. Онаизор унинг қилмишидан қаттиқ изтироб чекади, оғир дардга чалиниб тез орада вафот этади. Шундан сўнг
Икромжон ака излаб-излаб охири ўғлини топади. Ғазабнок ота ўғлини олдига солиб, олиб кетмоқчи ва ҳукуматга топширмоқчи бўлади. Бироқ бадбахт Турсунбой отасига ҳам қулоқ солмай қочишга уринади. Шунда Икромжон ота унга қарата ўқ узади. Отишга жазм қилар экан, “ишқилиб ўқ тегмаган бўлсин-да...” деб хитоб қилади. Афсуски, ўқ нишонга аниқ теккан эди. Турсунбой хору зорликда ўлади.
Гарчи жаҳон адабиётида ҳам фарзандкушлик мавзусида қатор асарлар яратилган бўлса-да, ушбу спектаклдаги сюжет бошқаларга умуман ўхшамайди. Масалан, инглиз ёзувчиси Эдвард Бульвер-Литтон “Ўғил” номли асарида ҳам ота ўз ўғлини қасддан ўлдиради. Бошқа бир мисол - рус ёзувчиси Николай Гоголнинг “Тарас Бульба” асарида бош қаҳрамон душманга хоинлик қилгани учун ўз ўғлини “сени ўзим дунёга келтирдим, ўзим ўлдираман” - дея отиб ташлайди.
Ўғилкушлик мавзуси кўтарилган мумтоз бадиий асарлардан яна бири француз адиби Проспер Мерименинг “Матео Фалконе” новелласидир. Ушбу асар ахлоқий дилемма билан чуқур суғорилган бўлиб, бу ерда ҳам ота образи оилавий фожианинг бош сабабчиси ўлароқ гавдаланади.
Асарнинг сюжети қуйидагича: корсикалик Маттео Фалконе деган киши ўзининг яккаю ягона норасида ўғлини (қочоқ жиноятчини кумуш соат эвазига яширгани ва сўнгра ҳукуматга топшириб юборгани учун) шавқатсизларча отиб ўлдиради. Ўзини ҳақиқий корсикалик деб билган Маттео учун ўғлининг бундай қилмиши, гарчи у ҳали вояга етмаган бўлса-да, ҳақиқий шармандалик, хиёнат, номуссизлик белгиси эди. Маттео ўз ўғлини ўлдирар экан, бундан заррача ҳам афсусланмайди. Чунки Маттеодек мағрур инсон учун “хоиннинг отаси” деган номни кўтариб юриш ҳақиқий шармандалик билан баравар эди.
Албатта, хатога йўл қўйган ўсмир йигитга нисбатан бундай ўта кескин чора кўриш биз учун ғайриинсоний ҳаракат бўлиб туюлиши мумкин, аммо асарда мағрур корсикаликлар учун бу одатий ҳолат ўлароқ талқин этилган.
Жаҳон адабиётидан мисоллар келтирар эканмиз, барча ҳолларда ўғилкушлик қилган оталар учун ўз ҳатти-ҳаракатидан ачиниш туйғуси ёт эканини кўрамиз. Уларнинг бирортаси ўз ўғлини ўлдирганидан асло пушаймон эмас. Аксинча, бундан ғурурланади ва ҳатто ҳузурланади ҳам.
Улардан фарқли ўлароқ, “Уфқ”даги Икром ака образида оталик инстинкти барибир ғолиб чиққанини кўрамиз. Ота ўз қўрқоқ ва дезертир ўғлига қарата ўқ узар экан, барибир унинг тирик қолишига умид қилади: “ишқилиб, ўқ тегмаган бўлсин-да...”. Менимча, ўзбек миллий характерининг бошқалардан фарқли жиҳати ҳам айнан ана шу кескин нуқтада яққол намоён бўлади: Икромжон ота ўз ўғлини ўлдирар экан, бундан бениҳоя қаттиқ изтироб чекади. Чунки нима бўлган-да ҳам у фарзанд, ахир!
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month, 1 week ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 7 months ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 8 months ago