Бухоро ойдинлари

Description
We recommend to visit

ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.

Admin: @ilyosjon

Last updated 3 months, 3 weeks ago

@menedjer_24
Идеяла боса йозиб койурасла

Last updated 3 weeks, 5 days ago

2 weeks, 3 days ago
**НАВОИЙГА МАКТУБ

**НАВОИЙГА МАКТУБ

Ушбу мактуб шоирлар шоҳи
Назм майдонида баҳодир,
Навоийга етсин илоҳим
Яратгандан ўтинчим шулдир.

Ассалому алайкум, ҳазрат
Омонмисиз фирдавс боғида?
Журъат қилиб, битаяпман хат
Дилни дардлар эзган чоғида.

Пирим, Ерда бисёр тўполон
Терсга дўнди осуда ҳаёт,
Сиз кашф этган “ойнаи жаҳон”
Тафаккурни этмоқда ғорат.

Бугун ишқнинг қиймати бир пул
Лайли-Мажнун севгиси –эртак,
Бани одам энди пулга қул
Қисмат гўё ўйинчоқ, эрмак.

Ширинлар шим кияди бугун
“Феррари”да юради Фарҳод,
Нураб битди кўҳи Бесутун
Топилмайди Шопурдай устод.

Сиздан кейин милёнта шоир –
Ўтди, ўзни санаб мисли шер,
Кўплари шеър ясашга моҳир
Туғилмади битта Алишер.

Пирим, ҳамон адолат қаҳат
Ҳамон иғво, кек йўқолмади,
Булардан ҳам ёмони, ҳазрат:
Бугун СЎЗнинг қадри қолмади.

Мутлоқ тенглик –ҳали ҳам рўё
Комил бўлолмади инсон ҳам,
Яқинлашиб бормоқда дунё
Қиёматга қадам ба қадам.

Руҳингиз шод бўлсин, бобожон
Гина қилманг бизлар кабидан,
Ушбу мактуб – шоири нодон
Набирангиз Абдунабидан...

Абдунаби Ҳамро**

@nurzuyo5

1 month, 3 weeks ago

**БЕКАТДАГИ ЎЙЛАР
Дунё ҳар йил бир бор тўхтаб, тин олар
Якунланган йилнинг интиҳосида.
Борлиққа тийрак кўз билар син солар
Янги қадамининг ибтидосида.

Боқар: осудами замину замон
Офтоб ўз тахтида сарбаланд, чўнгми.
Мунавварми моҳтоб нуридан осмон
Яхши одамларнинг тушлари ўнгми?

Нураб тушмадими иймон қалъаси
Шижоат ҳали ҳам алпдай ёвқурми.
Ифорлими ҳамон бахтнинг нафаси
Садоқат то ҳануз пойдор, мағрурми?

Босиб кетмадими рўйи заминни
Нафс учун юртини сотган нокаслар.
Ё чирмаб олдими боғи очунни
Шумғия, зарпечак мисоли хаслар?

Кўрар: инсон ҳамон лафзида собит
Ёвузлик йўлига қурар тўғонлар.
Савобу шукрона бўлмабди унут
Карвонларни бахтга бошлар сарбонлар.

Ҳамон йигитларнинг нигоҳи чақноқ
Ҳануз қиз-келинлар ибо, ҳаёда.
Озод юртлар узра ҳилпирар байроқ
То ҳануз кексалар қўли дуода.

Енгил тин олади мўйсафид дунё
Мамнун шивирлар ва йўлига шошар:
«Молу жонинг омон бўлсин илоё
Янги йил муборак, эй бани башар…»

Абдунаби Ҳамро**

@nurzuyo5

2 months ago

Шивирладинг: «гаплашмаймиз, энди бўлди, бас,
Ишонмайман ўзимга ҳам, сизга ҳам, ёлғон
Кўзлар билан боқиб келдик кўзларимизни,
Йўлимизда манзил ҳам йўқ, қоп-қора тумон».

О, адашган сайёралар ибодатгоҳи
Шамларини бир-бир ёқиб юрган роҳиба —
Ой, мен яна ҳузурингда, юрагим қилган
Гуноҳларчун худойимга этурман тавба.

Тавба, менда қўл йўқ, овозим билан
Пайпаслаб боряпман дил деворларин.
Мана бу — баҳордан қолган нақшлар,
Бу майса — жавзолар еган тилларин.
Мана бу лаҳмдир — куз ковлаб кирган,
Бу тешик — заҳарли илоннинг ини.
Мана бу сурат — мен, буниси менга
Муҳаббат тутмаган қўлларнинг изи.

Тавба, менда оёқ йўқ, кўзларим билан
Юриб бораяпман умрим ортига.
Мана бу шишанинг синиқлари — йил,
Буниси — тошлардир отилмай қолган.
Мана бу чуқурлик — энг гўзал қабр
Ётибди бир пайтлар худо бўлганлар.
Бу сўқмоқ — болалик, ўтсам ҳар сафар
Кўзимга санчилар қизил тиканлар.

Тавба, менда тил йўқ, юрагим билан
Айтиб бораяпман тақдир эртагин.
Мен бахтга кечикиб етган шаҳзода,
Ёлғизлик ўқидан йиртиқ елканим.
Патларин муҳаббат ювган йиллардан
Мен сени сўрадим: қани бандаргоҳ?
«Малика кутмади, ана из қолган,
Шаҳзода сен бўлма иккинчи сайёҳ».

О, кечиккан шаҳзодалар ибодатгоҳи
Шамларини бир-бир ёқиб юрган роҳиба —
Ой, сўраб кўр ишқни берган парвардигордан,
Нечун оташ тилар мендан ўчган гулханга?

Шивирладим: «гаплашмаймиз, майли ишонма,
Мен тонгларин қушлар еган кунларга етдим.
Йўлим сендан бошланганди, сенда тугади,
Кўзимга боқ, алдамадим, энди мен кетдим».

Азиз САИД **

@nurzuyo5

2 months, 2 weeks ago

Бугун паҳлааон журналист, қалами ўткир адиб, назм бўстонидан нафис дид ила гул дасталайдиган боғбон, оиласининг чароғбони, дўст ва улфатларнинг меҳрибони, кичикларга ака, катталарга укадай қадрдон, сўзлари болдай ширин, аммо керакли жойда ҳақиқат найзасига айлангувчи укамиз Саидбурҳон ҚОДИРОВ, мен учун Саиджоннинг таваллуд топганкунлари. Шу муносабат билан қадрдоонимизни чин дилдан қутлаймиз ва у кишига метиндай мустаҳкам саломатлик, фарзандлар камолотини кўриш, қайноқ ижод саодатини тилаб қоламиз.

2 months, 2 weeks ago

Бугун таниқли шоир ва носир, "Дўстлик" ордени соҳиби, Бухоро фарзанди Чоршамъ (Чоршамъ РЎЗИЕВ) таваллуд топган кун. Ардоқли шоиримиз, дўстимизни чин дилдан муборакбод этамиз,мустаҳкам саломатлик, ижодий фаолиятларига янги парвозлар тилаб қоламиз!

2 months, 2 weeks ago

Яна оқшом, яна тун,
Яна тонгни кутаман.
Сени ўйлаб тонггача
Яна зардоб ютаман.

Кўкда сочин ёйган ой,
Боқаман ғариб, маҳзун\:
“Айтақол-ей, фироқнинг
Йўллари бунча узун?”

Ойнинг менда иши йўқ,
Не қилдм ундан нолиб.
Шундай деб, лек қоламан
Ўз-ўзимдан уёлиб.

Балки кўнгил розини
Ойга айтмоқ хатодир.
Балки у ҳам мен каби
Ёр васлига гадодир.

Бу шундай дардки, уни
Айтиб бўлмас бировга.
Ишқ ўзни парвонадай
Топширмоқдир оловга.

Эй, ошиқ, эй, бир ёрнинг
Фироқида куйган жон,
Кўксингдаги оловни
Ўзинг ёқдинг, ўзинг ён!

...Яна оқшом, яна тун,
Тонг кеади ёришиб.
Яна куним ўтади
Ўзим билан олишиб.

5 months, 2 weeks ago

*??*ЎЗБЕКИСТОН

Чайқалиб ётибди нурли бир чаман,
Ой билан офтобнинг буюк ватани.
Тонг каби жилмайиб бахти очилган,
Майсага кўмилиб нурли бадани.

Осмон посбонидир бунда бургутлар,
Чумчуқ чуғуридан тешилади том.
Бу ўлка кўксида ёнар булутлар,
Чинор шохларига қўнганида шом.

Не-не дарёлар бор, югуриб-елиб,
Уммонда қоларлар бир умр яхлаб.
Бу чаман бағрига дарёлар келиб
Заминга сингарлар, ғўзадай шохлаб.

Кўз ёшдек тиниқдир бу элда осмон
Шафтоли шохлари қайрилган онда.
Нақш олма юзига югурганда қон
Офтоб ҳам осилиб, толар армонда.

Бу элнинг қадимий ҳар қўшиғида
Бежиз олтин дея аталмас тупроқ.
Симёғочга қўнган қуш тумшуғида
Тилладай нурланиб турибди бошоқ.

Чайқалиб ётибди нурли бир чаман,
Юлдуздай сочилиб оламга шони.
Фидойи ўғилман, ёниб ўпаман
Олам остонаси—Ўзбекстонни.

ТИЛАК ЖЎРА.
1978**

@nurzuyo5

6 months ago

**ОНАМ.

Онам исми ТОШ эди,
Гўзал қаламқош эди,
Бу дунёда йўлдоши,
Сабр ва бардош эди,

Осмондаги ой эди,
Соф-мусаффо сой эди,
Дин ила диёнатда,
Дунёда энг бой эди.

Кимга енг-ёқа эди,
Кимгадир опа эди,
Бизга эса отамнинг
Ўрнига"ота"эди.

Гоҳо бозор этарди,
Гоҳо мозор этарди,
Баъзан оппоқ кўнглига
Биздан озор етарди.

Шукур дерди замонга,
Яхшига-ю ёмонга,
Яратгандан саодат,
Тиларди ҳар инсонга.

Бир содда инсон эди,
Покиза виждон эди,
Уч ўғил ва бир қизга
То тирик қалқон эди.

Момиқдан ип қиларди,
Ҳаммага бахт тиларди,
Эсимда, онажоним,
Жуда кўп шеър биларди.

Яхши куйга жўр эди,
Қалби олов-қўр эди,
Ҳа, барча оналардан,
Менинг онам зўр эди.

Айланганча малакка,
Онам кетди фалакка,
Шундан бери то ҳануз
Яшаяпман мен якка.

Якканинг ёри- ёри ХУДО,
Унга қилгум илтижо:
Онажоним жойини
Жаннат қилгин илоҳо!!!

Абдураззоқ Атоий. Пешку.**

@nurzuyo5

6 months ago

**ОНАМ

Шод айладим, ранжитмадим ёримни.
Болам учун, тўкиб сочдим боримни.
Лек, бир инсон тинглар фақат зоримни.
Онам ютди, жим...дардимни онам ютди.

Омад кетиб айтолмаган сирларим кўп.
Баъзан уйдан йиғлаб кетган кунларим кўп.
Волидамга "қуруқ" қайтган тунларим кўп.
Онам кутди, йўлларимни...онам кутди.

Келсам уйга, чеҳралари  қуёш каби.
Сўрамасам, очилмайди дил дафтари.
Тайёр турар, чойнагида кўк чойлари.
Онам тутди, иссиқ чойин, онам тутди.

Қарогина сочига оқ кўчирган мен.
Юзларига доғу ажин туширган мен.
Шоир деманг, ёзиб шеърин ўчирган мен.
Онам билмас, шеърларим кўп, онам билмас..!

  Хуршид Неъмат**

@nurzuyo5

8 months ago

ЗЎРАКИ ШОИР

Шоир қалам олди шеър ёзмоқ бўлиб
Бироқ, юрмас эди қайсар бу қалам,
Гарчи турмаганди илҳомга тўлиб
Гарчи нималардир қиларди алам.

Атрофда “шеърбозор”, ҳамма шоирдир
Ижтимоий тармоқ қайнаб ётибди,
Кўплар вазну қофияга моҳирдир
Аммо, мазмун чириб, айниб ётибди.

Севгидан ёзсинми, бахтдан ёзсинми
Мавзулар мўлтираб, хомуш боқарди,
Замондан ёзсинми, вақтдан ёзсинми
Машҳурлик истаги бағрин ёқарди.

“Мен бировдан камми?” –дея ғижинди
Қойилмақом бир шеър битмоқ қасдида,
Лекин, ўжар қалам юрмасди энди
Қоғоз ҳам уятдан титрар аслида.

Ўтирди, ўтирди... Кўнгли жим эди
Тугаганди унинг шеърий бозори,
Бечора туйғусиз “шоир” билмасди:
Чўмичга чиққанди қозонда бори.

Қанча кавламасин қозонни энди
Фақат сув чиқарди. Гўшт тугаганди...

Абдунаби Ҳамро

https://t.me/nurzuyo5

We recommend to visit

ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.

Admin: @ilyosjon

Last updated 3 months, 3 weeks ago

@menedjer_24
Идеяла боса йозиб койурасла

Last updated 3 weeks, 5 days ago