TARIQAT.UZ l Илмий-маърифий канал.

Description
Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.

Kanal sotiladi: @delavoy_bollar
Advertising
We recommend to visit

ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.

Last updated 1 неделя, 6 дней назад

Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.

Kanal sotiladi: @delavoy_bollar

Last updated 2 месяца, 4 недели назад

reklama: @baxtburek

Last updated 4 недели, 1 день назад

3 months ago

Пайғамбаримиз қачон туғилганлар?
Ҳар йили рабиул аввал ойи келиши билан севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар муҳим мавзуга айланади. Бу ҳақда ким қаерда нима ўқиган, эшитган бўлса, бошқаларга етказишга ҳаракат қилади. Биз ҳам бу борадаги изланишимизни Сиз азизларга илиндик.

Ҳар хил китобларда Пайғамбаримизнинг туғилган кунлари деб рабиул аввал ойининг 1, 2, 17, 18, 21, 22-кунлари кўрсатилади ёки рамазон ойининг 12-си, деб ҳам маълумот берилган. Аммо аллома Ибн Касир каби муҳаққиқ уламолар бу тўғрида тадқиқотлар олиб бориб, бу маълумотларнинг асоссиз, ишончсиз, яъни саҳиҳ маълумотларга зид эканини очиқ баён қилишган.[1]Саҳобалар, тобеинлар, муҳаддислар, тарих, сийрат, фалакиёт олимлари ҳамда жумҳур муҳаққиқ уламоларнинг хулосалари бундай: “Пайғамбаримиз милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақтида туғилганлар. Бу кун милодий 20-апрелга тўғри келади. Қамарий рабиул аввал ойининг эса 8, 9, 10 ёки 12-кунидир.

*?@TariqatUz*– илмий-маърифий канал

3 months ago

Набийга салавот

اللهمَّ صَلَّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُتِي وَعَلَى الِ مُحَمَّدِه

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин набиййил-умиййи ва ъала али Муҳаммад».

Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салоту салом айла!

(Абу Довуд, "Салот", 183, р. (рақам): 981; Аҳмад ибн Ҳанбал, IV, 119, р. 17072; Табароний, "Ал-Муъжам ул-кабир", XVII, 251-252, р. 698.)

«Уммий» сўзи Қуръони Каримда келган бўлиб, бу ўринда «ўқишни, ёзишни билмаган» (онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Чунончи, Анкабут сураси, 48-ояти каримасида билдирилади: «(Эй Расулим!) Сиз бундан олдин бирор китоб ўқимас эдингиз, уни қўлингиз билан ҳам ёзмас эдингиз. Агар шундоқ бўлмаса эди, (унда: бу Қуръонни бошқа жойдан ўқидинг ёки ёзиб олдинг, деб) ботилга эргашувчилар (ҳавойи нафсларига кўра фикрлайдиган ва яшайдиганлар), албатта, шубҳаланар эди».

Аъроф сураси, 157-оятида ҳам «Уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул» ибораси келади; оят маъноси: «У (Аҳли Китоб бўлган)ларки, ёнларидаги Таврот ва Инжилда ўзлари (номи ва хислатини) ёзилган ҳолда топадиган, уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул (ҳазрати Муҳаммад)га эргашурлар»...

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси бўлишлари жиҳатидан Расул, халққа Ҳақнинг амрларини етказишлари ва хабар беришлари жиҳатидан Набий, яъни пайғамбардирлар. (Тафсири Қози Байзовий).

*?@TariqatUz*– илмий-маърифий канал

3 months ago

Тадаббур.
Аллоҳ таоло айтади: «Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин» (Шарҳ сураси, 7-8 -оятлар).

  1. Фориғ бўлсанг,* (ибодатга) урингин -** яъни, намозингдан ёки динни етказишдан ёки курашдан фориғ бўлсанг, дуода жидди жаҳд қил ва Аллоҳдан ҳожатларингни сўра ёки ибодатга урин, машғул бўл. 

2. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин - яъни, жаннатга интилган рағбат қилган, жаҳаннамдан қўрққан ҳолингда Унга тазарруъ қил.

«Зубдатут тафсир»дан.*

*?@TariqatUz*– илмий-маърифий канал

5 months, 3 weeks ago
**Ассалому алайкум!

**Ассалому алайкум!

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!**

*?@TariqatUz*– илмий-маърифий канал

6 months, 1 week ago

#Haj2024

"ҲАЗРАТИ УМАР МЕНДАН ҲАҚЛИРОҚДИР!"
? Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

? https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

*?@TariqatUz*– илмий-маърифий канал

6 months, 2 weeks ago

Boshqa dindagi insonga taqlid qilib soqol qo’ysa bo’ladimi

*?@TariqatUz*– илмий-маърифий канал

8 months ago
*****?***** **РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ …

*? *РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

? Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

? Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:002. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:004. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:106. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:158. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:2510. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:3012. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:5014. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMUSLIM.UZ GA *? OBUNA BO'LING *VA ULASHING*?**▶️ YouTube | ?Instagram | ?* Facebook

8 months ago

? Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

? Youtube орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати#namoz #Ramazon#hayitMUSLIM.UZ GA *? OBUNA BO'LING *VA ULASHING*?*▶️*YouTube *| *?Instagram *| *?***Facebook

8 months ago
Ҳеч бир нарсамни даволаш нафсимни тарбиялаш …

Ҳеч бир нарсамни даволаш нафсимни тарбиялаш ва уни даволашчалик  менга оғир келмади. Чунки у гоҳ мен тараф бўлар, гоҳ менга қарши  чиқарди.

Суфён Саврий

*?@TariqatUz*– илмий-маърифий канал

9 months, 3 weeks ago

Тўрт хил эркакни аёллар ҳеч ҳам ёқтирмайди:

  1. Бахил эркакни.
  2. Ҳар қандай аёлни ёқтираверадиган эркакни.
  3. Ўзида бир қанча камчилиги бўла туриб, мукаммал аёл қидирган эркакни.
  4. Аёлнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олмай, арзимас нарсаларга ҳам койийверадиган эркакни.

@TariqatUz – илмий-маърифий канал

We recommend to visit

ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.

Last updated 1 неделя, 6 дней назад

Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.

Kanal sotiladi: @delavoy_bollar

Last updated 2 месяца, 4 недели назад

reklama: @baxtburek

Last updated 4 недели, 1 день назад