Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
ЙПХ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ХИЗМАТНИ ЯШИРИН ОЛИБ БОРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!
📑 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори 32-бандида ЙПХ ходимлари мобил комплексдан фақат патруль автомобилларида фойдаланишлари кераклиги қатъий белгилаб қўйилган.
🙅🏻♂️Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган ҳар қандай ҳужжат юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
Qanday holda nikohdan ajratish masalalari FHDYo organlarida amalga oshiriladi?
?Voyaga etmagan umumiy bolalari bo‘lmagan er-xotinning o‘zaro roziligi bo‘lgan taqdirda;
?Er-xotindan birining arizasi bo‘yicha, ular o‘rtasida voyaga etmagan umumiy bolalar borligidan qat’i nazar, er-xotindan biri sud tomonidan bedarak yo‘qolgan deb topilgan bo‘lsa;
?Ruhiyati buzilishi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) sababli muomalaga layoqatsiz deb topilgan bo‘lsa (bunda ham er-xotindan birining arizasi bo‘yicha, ular o‘rtasida voyaga etmagan umumiy bolalar borligidan qat’i nazar);
?Sodir qilgan jinoyati uchun 3 yildan kam bo‘lmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilingan bo‘lsa (bunda ham er-xotindan birining arizasi bo‘yicha, ular o‘rtasida voyaga etmagan umumiy bolalar borligidan qat’i nazar).
Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи борми?
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 77-моддасига асосан Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.
✔️Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.
✔️Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
✔️Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.
Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (больничный) қанча тўланиши керак?
Кўпинча, ходимлар больничный учун қанча тўланиши ҳақида мурожаат қилишади ва аксарият ҳолатларда ўзларининг бир нечта вояга етмаган фарзандлари борлиги, ногиронлиги мавжудлиги ёки кўп йиллик иш стажи мавжудлигини айтиб 100 фоиз больничный олишга ҳақли ёки йўқлигини сўрашади.
❗️Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаётатсизлик нафақаси тайинлашда касалликнинг аҳамияти ва ходимнинг иш стажи инобатга олинган ҳолда меҳнатга лаётатсизлик нафақаси (больничный) тайинланади.
Хусусан, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.) 27-бандига асосан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:
? Умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг - 100 фоизи миқдорида;
? умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 80 фоизи миқдорида;
? умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 60 фоизи миқдорида.
Мана шу қоидага кўра ходимдаги касалликнинг хавфлилик даражаси ва унинг иш стажини инобатга олган ҳолда меҳнат вазифасини бажаришдан озод бўлгани, бошқача айтганда бу даврда ойлик олмагани учун нафақа тўланади.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago