Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
Фақат тушда жайрон кўрсанг, майлига,
Хилватларда хайрон юрсанг, майлига,
Аҳволингдан нодўст хурсанд, майлига,
Лекин ўзни ёлғонларга берма, дил.
Шохмассанки, буташлардан пастлашиб,
Кетаверсанг ҳар иқлимга мослашиб...
Юролмас бўл алдов ила дўстлашиб...
Чақноқ кўзни армонларга берма, дил.
Сендайларга таъқибларнинг дасти бор...
Чидаш бергил, назарларнинг пасти бор...
Нолимагил, кенг осмоннинг ости бор...
Эркин сўзни унвонларга берма, дил.
Берар бўлсанг, юрагингни оққа бер,
Эндигина таниганинг Ҳаққа бер,
Едирар-у ўзи емас халққа бер,
Лекин ўзни ёлғонларга берма, дил,
Унвонларга, армонларга берма, дил.
1996 йил.
Нима бўпти, шеърга чўзиб даст,
Кутмас бўлсам эҳтиромини...
Мария* ҳам шоир бўлибмас,
Қалпоқ тўқиб, топган нонини...
Нима бўпти, иқболим матни
Умрим бўйи турмаса яхлит...
Гоҳ яшасам, танлаб хилватни,
Хонанишин Аннага** тақлид...
Нима бўпти, боғласа минг ип,
Чирмаб олса само висоли...
Мен яшасам, эркимни севиб,
Севгипараст Сапфо*** мисоли...
Балки дерсиз: «Яратган шоҳид,
Йўлолмассан уларга сира...»
Нима бўпти, қолипларга зид,
Мен яшасам, бўлиб Гулчеҳра...
1996 йил.
Мария Цветаева – рус шоираси
Анна Ахматова – рус шоираси
**Сапфо – қадимий юнон шоираси
(«Сиз... Сен... У...» туркумидан)
Сизга хуш келардим, эшитмасданоқ
Сўзларингиз билсам энг олий фармон...
Кўнглимда не шаҳар, не овул, не боғ,
Хоҳиш-майлингизга тутқизсам ҳар он...
Сизга хуш келардим, юрсам мабодо
Елдан ҳам беовоз, майсадан ҳам паст...
Мадҳга ўч райингиз бўлиб муддао,
Саркаш кимсаларга тикласам қафас...
Сизга хуш келардим, алмаштирсам гар
Чаққон елпатакка ҳайронангизни...
Бадбўй кўчангизни билсам муаттар,
Қаср деб кўрсатсам вайронангизни...
Шунда бўлар эди йўлларим текис,
Фароғат – харидор, омадлар – жазман...
... Эвоҳки, эвоҳки, эвоҳ, билсангиз,
Сизга хуш келишга муҳтож эмасман...
1996 йил.
ФОЛ
(“Сиз... Сен... У...” туркумидан)
Ёғдулари тилло-ю кумуш
Кечангизнинг, кундузингизнинг...
Беталофат буржларда, демиш
Мунажжимлар юлдузингизни, –
Тун ичидан шодмон чиқасиз...
Омадлисиз... Чўлда сардоба
Сизни чорлаб, чиқмагай сароб...
Яшаркансиз тутиб зардоблар,
Тегрангизда қурбонлар сероб, –
Хун ичидан сарбон чиқасиз...
Тасир-тусир... Қий-чув... Оҳ-воҳлар...
Ҳаёт – банди илинган япроқ...
Изғир ёлғон, изғир гуноҳлар...
Не-не қилмиш гувоҳи – тупроқ... –
Дом ичидан ҳоқон чиқасиз...
Буюкликка соҳиблар сероб...
«Маним», – дейсиз бундай толени...
Адолатнинг кўзига қараб
Айтар бўлсам сезгим фолини,
Шон ичидан бешон чиқасиз...
Қурбон чиқасиз...
1992 йил.
СУҲБАТ
– Азоб ичдинг ютум-ютум,
Тўкилгани бағрингда.
Куйламайсан... Созинг бутун,
Умринг кечар яримта...
Чирқираган «оҳ»ларинг мўл,
Куйлайверсанг бўларди...
- Ўқ отмаса соз чертар қўл,
Ёлғон қандоқ ўларди...
- Букун эса тўй-тўйлайди
Масрур-масрур қўшиқлар,
Пана излаб кураш пайти,
Энди жасур қўшиқлар...
– Жилмаямиз истеҳзоли,
Сўз айтмоқни ор, деймиз.
Умрни бут айлар толе
Бизларга ҳам бор, деймиз.
Нечоғ хуштаъм, нечоғ хушбахт,
Ойдан, кундан ёруғ у.
Кўкармоққа кутар фурсат,
Тупроқдаги уруғ у...
1992 йил.
...га
Маснадидан мамнун, мағрур бош ила
Сиз борсиз шу суюк, ёруғ ҳаётда...
Кўзидаги аччиқ-аччиқ ёш ила
Мен борман шу куюк, оғриқ ҳаётда...
«Сабр! Сабр!..» – дейсиз, улкан сабрлар
Бўлиб борар экан тобора жимит...
Сизни йиғлатмайди нечун қабрлар?
Қандай ёрлиқларни қилгайсиз умид?
Кўрган эдингиз-ку мен тўккан қонни,
Айтинг бир ошкора, бир мардона сўз...
...Кўрмасликка олиб қақшаган жонни,
Қандай эъзозларга тикмоқдасиз кўз?
Айтинг!..
1992 йил.
Паркент фожиаларини Фарғонада эканимда эшитдим. Биз – бирликчилар академик Мирзаали Муҳаммаджоновнинг номзодини Олий Кенгаш депутатлигига кўрсатмоқчи эдик. Мен муҳтарам олимнинг ишончли вакили сифатида сўзлашим керак эди. Лекин Фарғонада сайловчилар билан учрашувларга ҳукумат маъмурлари изн бермадилар. Паркент фожиасини эшитибоқ, Тошкентга қайтдим. Дарҳол Паркентга йўл олдим. Бир бирликчининг машинасида...
Қайтаётганимизда машинани ГАИ ходимлари тўхтатишди. Машина кимларнидир босиб олишда гумон қилиняпти эмиш. Бизни туман ички ишлар бўлимига олиб келишди. У ерда 3-4 соат мобайнида савол-жавобсиз ушлаб туришди. Бундан хабар топган Абдураҳим Пўлатов келиб, бизни қутқариб олди. Фожиага учраган паркентликлардан кўнгил сўрашга боришимиз маъмурларга ёқмаган шекилли. Оҳ, ўзимизникилар, ўзимизникилар...
Шимол ёқдан келган совуқлар
Қовжиратди кўк баргларимни.
Қалам йўқлар, виждоним йўқлар
Бевақт сўлган дилбарларимни.
Қўлим – косов, сочим – супурги,
Осмоқ учун янги кўк барглар...
... Энди бўлса баргим тўкмоқчи
Ўз тоғимдан келган совуқлар...
Нафрат мени олдга итарди,
Бўлиб қолдим минг қўл, минг кўзлик...
...Ким ҳам чидар, ким ҳам чидарди,
Ўз ичидан чиқса ёвузлик...
ВОЙ, БОЛАМ...
1990 йилнинг 25-апрел куни Тошкентнинг Ўқчи маҳалласига Улан-Удэдан оддий аскар – Ҳусниддин Маҳмудовнинг ўлиги келди. Халқ тобутни кўтариб, шаҳар марказидан ўтди. Тобут олдида бу гал қадимий миллий таомилни бузиб, аёллар ҳам «вой, болам»лаб боришди. Тўмарисчи Вазирахон Эгамбердиеванинг бутун йўл бўйи йиғлаб-йиғлаб айтганлари:
Бу – қандайин истибдод,
Не алам, деб йиғлайман...
Соғ кетиб, ўлик қайтган
Вой, болам, деб йиғлайман...
Беозорим, оппоғим,
Қандай тияй ёшимни?!
Не кўйларга солишди
Етимгина бошингни?!
Юрагингга симларни
Санчган қайси ваҳшийдир?
Оҳ, уларни онамас,
Ит туққанга ўхшайдир...
Дедиларми: “Ҳаётда
Яшамоққа ҳаққи йўқ...
Орқасида ҳимоя –
Кўзи очиқ халқи йўқ...”
Дедиларми: “Ўзбекнинг
Йигитлари қулдан хор...”
Шундайларнинг ўзлари
Бўла қолсин қўшмозор!
Қатор-қатор тобутлар...
Саноғингиз бунча кўп...
“Гуноҳим нима?” деган
Сўроғингиз бунча кўп...
Бу юртнинг ўзи қотил...
Ўзи – ўқ еган сийна...
Ҳокимларин қўш қўллаб
Арвоҳингиз урсин-а!..
На фақат юрт, хазина,
Жон талон, деб йиғларман...
Соғ кетиб, ўлик қайтган
Вой, болам, деб йиғларман...
1990 йил.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago