Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

IYMON

Description
Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади!

💵Реклама учун: @Luckymuslim
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

3 days, 20 hours ago

​​**ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).
Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.*👉* @Iymon

4 days, 18 hours ago

​​**​Замзам суви овозга жавоб
берар экан…

Улар эришган манзара сизни
ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди,
азон ёки Қуръони Карим
ўқилганда эса тиниқлашади.
Чўлнинг ўртасида тўрт минг
йилдирки бузилмай,
ифлосланмай, ичида бегона
ўтлар ўсмасдан оқаётган бу
муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб
мусулмонни тўйдирмоқда.
Жаннатдан оқиб келганига
эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим
олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар.
Олмон доктор Кнут Пфайффер
(Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати
камайганини ҳужжатлар билан
тасдиқлаган Доктор Кнут
Пфайффер Замзам сувини
тадқиқ этиш натижасида бу
сувдан ичган кишининг 35
дақиқа сўнгра роҳатлашини
исботлади. Бир пиёласи бир
пақир сувни тозалайди.
Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ
ажаблантирган бир ҳолни
кашф этди. Пфайффер буни
шундай изоҳлайди: "Замзам
суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: "Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига
айланибди. Кейин бир томчи
Замзам сувига минг томчи
Оддий сувдан аралаштирдим.
Бунинг ҳам ҳаммаси замзам
Сувига айланганини кўрдим.
Овозлар замзам сувини
ўзгартиради тадкикотларга
кўра, Замзамнинг илк отилиб
чиққан ердаги иссиқлиги 37
даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо
бўладиган ва 66 номга эга
бўлган Замзам суви овозларга
кўра ўзгариб туради. Буни Япон олимидир. Масура Эмото
(Masura Emoto) исботлаган.
Замзам суви кристалларини
илк марта микроскопда тадқиқ
этган. Эмото замзам сувига
турли овозларнинг таъсирини
ўрганган. Замзам суви черков
қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда
чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви
физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ
тушунмоқдаман”, дейди. Дунё
Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши
таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган.*👉* @Iymon

[​​](https://telegra.ph/file/88fa761026a2517922b98.jpg)**​Замзам суви овозга жавоб
5 days, 4 hours ago

​​**Тунда Қуръон ўқиш фазилати

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти)
(“Қуръон - қалблар шифоси”)*👉* @Iymon

[​​](https://telegra.ph/file/c5e54d7be14fc1fbb08f6.jpg)**Тунда Қуръон ўқиш фазилати
2 months ago

**Ҳомиладор рўзаси

САВОЛ**:

Ассалому алайкум! 4 ойлик ҳомиласи бор аёл Рамазон рўзасини қодир бўлганича тутса бўладими? Ҳомилага зиён eтмайдими? Рўзадор аёлнинг ҳомиласига зиён eтишининг натижаси қандай бўлади?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!
Рўза тутиб кўриш керак. Буларни билиб қилиб кўрмай тутмасин, деб бўлмайди. Ҳақиқатда машаққат бўладиган бўлса, шунда тутмасликка рухсат бўлади. Шифокор билан маслаҳат қилинг. Валлоҳу аълам!

Одинахон Муҳаммад Юсуф.

👉 @Iymon

2 months ago

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

  1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

  2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

  3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

  4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

  5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

  6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon

2 months ago

**ОҒИЗ ЁПИШ ВА ОЧИШДА ТАҲОРАТ

САВОЛ**:

Ассалому алайкум! Рўзада оғиз очиш ва ёпишда таҳорат олиш керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг учун таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉 @Iymon

2 months, 1 week ago

​​​​‼️**О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.**

#Албатта_ўқинг

Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди. Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.

Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар:

**“Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:

  1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.

  2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.

  3. Бу ойда шайтонлар боғланади.

4.Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.

  1. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.**

Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
Ойбек Маърупов.

Бу маълумотни имкон борича бошқаларга ҳам eтказайлик. Аллоҳ рози бўлсин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

[​​](https://telegra.ph/file/5cadc67d4a7d29db0dd9e.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/5cadc67d4a7d29db0dd9e.jpg)***‼️*****О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !
2 months, 1 week ago

*🌙*🍃🌹РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉**https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

2 months, 1 week ago
[#Тавсия](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D0%B2%D1%81%D0%B8%D1%8F) **РАМАЗОН ОЙИ РЕЖАСИ*****👉***

#Тавсия РАМАЗОН ОЙИ РЕЖАСИ👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

2 months, 2 weeks ago

​​**БИЛАСИЗМИ?

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

️ Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.*👉* @Iymon

[​​](https://telegra.ph/file/49f8b7216deca40263c94.jpg)**БИЛАСИЗМИ?
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago