YURIST MASLAHATI

Description
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat

Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.

Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 2 days ago

4 days, 22 hours ago

Иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжудлиги ёки тўламаганлиги важи билан ходим пенсияга чиқаётганда иш стажининг камайтирилиши пенсиянинг кам ҳисобланиши мумкин эмас.

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 42-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддаси талабига кўра, меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сонли “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 9- бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли иш даврини стажга қўшмаганлик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, бу ҳолат иш фаолияти даврини ходимнинг иш стажидан чиқариш учун асос бўлмаслигини инобатга олишлари лозимлиги ҳақида раҳбарий кўрсатма берилган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

5 days ago

#Бизнес_солиқ Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли Қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 59-бандида сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади.

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддати ва мақсадлари, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.

Солиқ тўловчилар томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан, улар томонидан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши бўйича сайёр солиқ текширувларини ташкил этиш Давлат солиқ қўмитасининг “Soliq hamkor” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Фуқаролардан тушган мурожаатлар ва ўтказилган солиқ текширувлари тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг ахборотларни қайта ишлаш маркази тизимида жойлаштирилади.

Низомнинг 115-бандида сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахснинг ҳудуди ва биноларига киришига тўсқинлик қилинган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан ушбу Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.

Бундай далолатнома асосида солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли. Далолатнома сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва текширилаётган шахс томонидан имзоланади. **Текширилаётган шахс кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, мазкур далолатномага бу ҳақида тегишли ёзув киритилади.

Текшириш** бўйича тузилган далолатнома оилавий корхонаси вакили томонидан имзоланмаган.

Юқоридаги тартибга риоя қилмасилик солиқ органи томонидан расмийлаштирилган қарорнинг бекор бўлишига асос бўлади.
Солиқ кодексининг 157-моддасига кўра, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартибтаомилининг муҳим шартларини бузиш юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ва (ёки) солиқ суммаларини қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги **қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

5 days, 3 hours ago

Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолатларда пул ундирилмайди

а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:

👉 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
👉 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
👉 реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
👉 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);

б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
👉 фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
👉 аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш;
👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);
👉 тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2014 йилдаги 186-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

1 week, 5 days ago

Эндиликда хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача, яъни, икки баробар узайтирилади. Бунда, қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақлаб қолинади.

Бу ҳақида Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган учинчи Тошкент халқаро инвестисия форумида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

*👉 @yuristlar_maslahati 👈***

1 week, 5 days ago

#Бизнес_солиқ
Pudrat tashkilotlarining soliq hisobotlaridagi ishchi xodimlar haqidagi maʼlumotlari “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida aks etadi

“Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha davlat dasturlarini shakllantirish va amalga oshirish jarayonlarini samarali tashkil etishning qoʻshimcha choralari toʻgʻrisida”gi Prezident Qarori qabul qilindi.
👉 PQ-165-son, 29.04.2024-y.

Qarorga koʻra, pudrat tashkilotlari tomonidan bajarilgan ish turlari, hajmlari va qiymatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni soliq organlariga taqdim etilgan elektron hisobvaraq-fakturalar asosida shakllantirgan holda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimiga yuborish tartibi belgilanmoqda.

Shuningdek, Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligining axborot tizimlariga vazirlik va idoralarning o‘zaro integratsiya qilingan axborot tizimlari orqali taqdim etiladigan qo‘shimcha ma’lumotlarroʻyxati ham tasdiqlandi. Unga ko‘ra, Soliq qoʻmitasi quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.

🔹“Qurilish resurslari milliy klassifikatori” elektron platformasiga:
▫️Mahsulotlarning yagona elektron milliy katalogidagi qurilish resurslariga oid (mahsulot nomi oʻlchov birligi, narxi) maʼlumotlar.
🔹“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimiga:
▫️Budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan dasturlar doirasida bajarilgan qurilish-montaj ishlarini tasdiqlovchi EHFlar va ularga ilovalar;
▫️Loyiha va pudrat tashkilotlarining JSHODS hisobotlaridagi ishchi xodimlar haqidagi maʼlumotlari.

Ushbu roʻyxatda keltirilgan maʼlumotlar begʻaraz (bepul) taqdim etiladi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

1 week, 5 days ago

Ижтимоий тармоқларда “Энди квартплата (уй-жой коммунал хизматлари учун тўловлар)ни тўламаганлар электр энергиясидан узилади” мазмунида тарқалаётган ахборот ҳуқуқий асосга эга эмас деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сон “Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш юзасидан “Йўл харитаси”нинг 2-бандида 2023 йил 1 октябрга қадар Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ва тўловлардан қарздорлиги мавжуд мулкдорларни электр тармоқларидан ўчириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юклатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси(lex.uz)дан 03.05.2024 йилга қадар эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ичида юқоридаги топшириқ ижроси бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Агар ушбу топшириққа мувофиқ ҳужжат қабул қилинган тақдирда ҳам, бу фақат Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида жорий этилиши керак. Яъни тарқалган ахборотдаги “...Бу тартиб Навоийда аллақачон жорий қилинган...” дейилиши ҳам ҳуқуқий асосга эга эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон Фармонида чиқинди хизматлари бўйича қарздорлиги бўлган истеъмолчиларни ҳам электр энергиядан узиш эмас, балки қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилган, чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини қуйидаги босқичларга мувофиқ жорий этиш белгиланган:
1-босқичда — Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 2024 йил 1 июндан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
2-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
3-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун.

Қолаверса ушбу тартибларни бутун республикага жорий этиш Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларига тегишли ўзгартириш киритишни талаб этади.

❗️ Ушбу масаласа юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

3 weeks ago

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага беришнинг янги тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.2024 йилдаги 223-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

3 weeks ago

Кўпчилик Олий Суд рахбаряти қабулига ёзилиш масаласида мурожаат қилади. Олий суд қабулига ариза қолдириш учун расмий сайтда имконият яратилган. Ариза юбориш ҳаволасини юбориб қўямиз

Олий суд раҳбарияти қабулига ариза юбориш👇****https://qabul.sud.uz/#/

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

3 weeks ago

#Кадровик
Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимидаги вакант жойлар тўғрисида маълумотлар

Расмий сайт маълумотлари асосида

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 months, 3 weeks ago

"Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонун қонун қабул қилинди. Қонун 16.05.2024 кундан амалга киради.
Қонун талаблари билан батафси постларда таништириб борамиз

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 2 days ago