Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 days, 7 hours ago
✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"
Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!
REKLAMA: @aslfutbol_reklama
INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol
Last updated 4 days, 11 hours ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 3 months, 2 weeks ago
Абдулла Қодирий:Биз ким ва нималардан қўрқамиз?
Бугунги санада, яъни 4 октябрда Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. Қуйида Қодирийнинг йиллар ўтса-да, ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материали.Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. "Иштонсизнинг чўпдан ҳадуги бор", дегандек, шу вақтда иштонлик инсон — ҳадуксиз одам, эҳтимол, йўқдир. Туркистон истатистиқа идорасининг кейинги йиқған ҳисобига қарағанда, иштонсизлар банаъжи кўпайибдирларки, биз уларни айнан қуйида кўчирамиз:
Мустамлакачи — аччиғланған чоғида сирининг очилишидан қўрқадир.
Ҳар турлук идора мудирлари — сайлов яқинлашса мансабдан тушиб қолишдан қўрқадирлар.
Камбағал деҳқон ва ишчилар — кун сайин бозор баҳосининг бирга бир кўтарилишидан қўрқадирлар.
Ҳукумат идораларидаги порахўрлар — порахўрлиқ билан кураш бошланғандан бери ўзларининг сояларидан ҳам қўрқадирлар.
Кўкдаги булутлар — ёғмай деса Худонинг буйруғидан, ёғай деса ердаги махлуқларнинг чиртинг-пиртингидан қўрқадирлар.
Ўзбек хотунлари — эрларининг калтагидан, қизлари кўчага чиқай деса оналарининг туртугидан қўрқуб, песлар моховдан, моховлар песдан, аживалар тараладан, таралалар аживадан; қисқаси катта-кичик, ясси-япасқи, қинғир-қийшиқ, узун-қисқа ҳаммалари ҳам қўрқоқдирлар…
Ман нима ва кимдан қўрқаман?
Айниқса, маним ишим жуда ҳам қийин: ёзай десам, ошна-оғайнининг шўртумшуқлиғидан, ёзмай десам, "Муштум" поччанинг жекиригидан қўрқаман.
Яна бундан бошқа қўрқатурған икир-чикирларим:
— Эски шаҳар кўчаларидан юрсам, бетимга лой сачрашидан қўрқаман.
— Ёғмур ёққан кунларида Эски шаҳар расталарининг ағнаб кетишидан, совдагарларнинг тўнғуз қўпишидан қўрқаман.
— Билим юртлари ёнидан, бошланғич мактаблар қаршисидан ўтуб қолсам, истиқболдағи алвир-шалвир ўзбек маданиятидан қўрқаман!
Ҳарҳолда маним ҳам қўрқунчларим ўзимга етарлик…
Жулқунбой"Муштум" — 1923 йил, 1 май, 7\-сон, 6\-бет — қисқартирилган вариант
Бизни кузатиб борингYoutube | Facebook | Telegram | Instagram
Яқиндагина Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангубердининг 25 метрли янги ёдгорлиги қад ростлади. Эндиликда 1999 йилда асос солинган “Жалолиддин Мангуберди хиёбони”даги эски монумент бошқа жойга кўчирилди. Аҳамият қаратиш бўлган жиҳат шуки, эски хиёбон табиатнинг очиқ жонли музейи сифатида сақлаб қолиниши зарур. Менга қолса, хиёбонни Огаҳий номидаги боғ сифатида қайта реконструкция қилиб, уни Қуйи Амударё минтақасида яшаб ижод қилаётган қаламкашлар ихтиёрига берган маъқул...
Бугунги кунда юртимизда кун сайин бунёдкорлик ва қурилиш ишлари ривожланмоқда. Бу, албатта она табиатга зиён-заҳмат етказмаган ҳолда давом этиши лозим. Эски “Жалолиддин Мангуберди хиёбони”даги юзлаб туп гужумлар ҳам табиатнинг жонли бир бўлаги, ноёб экспонат сифатида сақлаб қолиниши шарт. Аксинча бўлса, биз катта бойликни ўз қўлимиз билан нобуд қилган авлод сифатида тарихда қолишимиз шубҳасиз.
Эрпўлат Бахт
“ГУЖУМЛАР МУЗЕЙИ”НИ АСРАНГ!
Садақайрағочни Хоразмда гужум дейишади. Бу кўркам ва серсоя дарахт бошқа минтақаларга қараганда Қуйи Амударё ҳудудларида кўпроқ экилади. Чунки у табиатнинг жонли конденционери саналиб, ҳавони тозалаш ва салқинлантирувчи хусусиятларга эга.
Яқин йилларгача ҳар бир ҳовлида бир туп гужум экилган бўлиб, унинг остида катта бир оила жазирама ёзни соғ-саломат ўтказишган. Болалигимизда юз йиллик гужумларни ҳам кўрганмиз. Беш-олти одамнинг қучоғи етмас баҳайбат гужумлар эндиликда ўтмишга айланган.
Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида гужумларга “мозор қурти” ёки мўйловдор қурт деган ҳашарот қирон етказа бошлади. Ўктам ва пурвиқор гужумларнинг танаси илма-тешик бўлиб, қурий бошлади. Одатда гужум дарахтининг танаси жуда қаттиқ бўлгани учун ҳам қадимда ота-боболаримиз ундан арава ёки чархпалак гупчаги ва ғилдиракларини ясашган. Хива шаҳридаги арк ва мадрасаларнинг нақшинкор дарвозалари ҳам гужум дарахтидан ишланганлиги билан аҳамиятли.
Кўпгина мутахассислар жуда қаттиқ танали дарахт бўлишига қарамасдан гужумнинг зараркуранда ҳашаротлар томонидан нобуд қилинаётганининг сабабини ўрганишга ҳаракат қилишган. Бироқ аниқ хулоса ҳалигача берилмаган. Кўпни кўрган нуроний отахонларнинг фикрига кўра, 1980 йилларда авж олган пахта яккаҳокимлиги даврида эски қабристонларни бузиб экин майдонлари яратилиши натижасида зараркуранда ҳашаротлар кенг равишда тарқала бошланган. “Мозор қурти”, яъни мўйловдор қурт деган ҳашарот метиндек қаттиқ дарахтларнинг танасини ўйиб, уруғланар экан. Ўз вақтида қатъий чоралар кўрилмагани боис Хоразмнинг ям-яшиллик дунёсига жиддий путур етказилди. Ўсмирлигимизда ариқ ва зовурлар ёқасида бульдозерлар билан йиқиб ташланган баҳайбат гужумларни кўп кўрар эдик. Уларнинг кўпчилигини қурт босиб, зарарлаган бўлса, аксарияти янги ерлар ўзлаштирилиши натижаси жамоа хўжаликлари раҳбарлари томонидан қўпортириб ташланган эди.
1990 йилларга келиб гужумларни сақлаб қолишга эътибор бир мунча жонлангандек бўлди. Ҳатто ўз даврида фидойи раҳбар Маркс Жуманиёзов Хоразм вилояти ҳокими бўлиб ишлаган пайтда эшиги олдига бир туп гужум эккан кишиларнинг томорқасига 1 сотих ер қўшиб беришни ваъда ҳам қилган эди.
Воҳада гужумларни сақлаб қолиш бўйича энг кўп жон куйдирган ва самарали ишларни олиб борган инсонлардан яна бири Аҳмаджон Собиров бўлди. Узоқ йиллар прокуратура идораларида меҳнат қилган бу ажойиб инсон нафақага чиққач Урганч шаҳрини кўкаламзорлаштириш ишларига бош-қош бўлди. Ўзи турфа гуллар ва дарахт кўчатлари етиштиришга иштиёқманд инсон бўлгани учун ҳам кексалигини баҳона қилиб уйда ўтириб қолмади. 1999 йилда вилоят марказининг энг кўркам нуқтаси – Шовот канали ёнгинасида “Жалолиддин Мангуберди хиёбони” ташкил қилингач, Аҳмаджон ота унга масъул қилиб тайинланди. Она табиат фидойиси бўлган бу ажойиб инсон хиёбонни турфа гуллар билан безаш билан бирга бу ерда гужумларнинг турфа навларини кўпайтиришга муносиб ҳисса қўшди. Аҳмаджон ота, ҳатто Туркманистоннинг Кўҳна Урганч туманидан гужумнинг икки хил навини олиб келиб хиёбонга ўрнатганига гувоҳман.
Собиқ прокурор Аҳмаджон Собиров “Жалолиддин Мангуберди хиёбони”да 18 навли гужум экилгани гапириб берганида жуда ҳайратланган эдим. Булар: қорамон, шохаки, чиний нарвон (Хитой садақайрағочи), пастлак ва ҳоказо. Эътиборли жиҳати шуки, бу ердаги гужумлар ўзининг дуркун ва ўктамлиги билан ажралиб туради. Улар касалликка ҳам кам чалинган, ҳашоратлар зарар етказмаган.
Урганч шаҳрида “Жалолиддин Мангуберди хиёбони” бунёд қилинганида ҳам, мана 22 йил тўлибди. Орадан шунча вақт ўтиб, бу ерга экилган гужумлар пурвиқор дарахтларга айланди. Эндиликда мазкур хиёбонни бир сўз билан табиат бағридаги “Гужумлар музейи” десак, асло янглишмаймиз. Чунки бу ерда ҳақиқатан ҳам ранг-баранг турфа навли гужумларни учратишимиз мумкин. Япроқлари қалин, тўқ яшил тусдаги қорамон, бутоқлари бир-бирига чирмашиб ўстаётган серсоя шохаки нави ёхуд осмон сари тобора талпиниб бораётган чиний нарвонлар... Уларнинг барчаси кўзни қувонтиради.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 2 days, 7 hours ago
✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"
Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!
REKLAMA: @aslfutbol_reklama
INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol
Last updated 4 days, 11 hours ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 3 months, 2 weeks ago