Илм ва ҳикмат

Description
ҲИКМАТ ИЗЛАНГ
Жасаднинг қуввати таом ва ичимликлар билан, ақлнинг қуввати эса илм ва ҳикмат биландир.
Админ @Ilmvaxikmatbot
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 3 weeks ago

1 week, 2 days ago

Соғиндим азоннинг овозин,
Соғиндим таҳлиллар айтмоқни,
Осийлик холинда юрмоқдан
Соғиндим тақвога қайтмоқни.

Намозни “мажбурмиз” деб билмай
Ошиқиб ўқишни соғиндим,
Ихлоссиз “бандаман” дедим-а,
Ичимдан қўрқишни соғиндим.

Бунчалар қорайди дилларим,
Виждон ҳам шундайин бўларми!?
Бир назар қилгандим, сескандим,
Қалблар ҳам бу қадар ўларми!?

Нутқимда жим-жима каломлар,
Жунбишга келтирар ҳисларим.
Тиловат қилай деб саъй қилсам,
Ташимга чиқмайди сасларим .

Қайтмоқни соғиндим Роббимнинг
Ҳукмига қуллуқлар қилмоқни,
Манманлик тахтини тарк этиб,
Кендимни хокисор билмоқни...

Сиз ҳам бир боқингчи ойнага,
Айбламанг бўлса кам-кўстингиз.
Ҳаққимга илтижо қилсангиз,
Дуодан умидвор ДЎСТИНГИЗ…

Салим АЙЮБИЙ
@ilmvaxikmat

2 weeks, 2 days ago

ҚУРЪОНГА ЧОРЛОВ

Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.

Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!

Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,

Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!

Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.

Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.

Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.

Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...

Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.

Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.

Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.

Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.

Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.

Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.

Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!

“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.

Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.

“Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.

“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!

Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!

Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.

Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!

Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!

“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!

Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!

Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.

“Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.

“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.

“Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!

“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.

Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.

Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.

Ибни Масуъд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”

Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...

Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.

Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!

Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.

Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.

Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.

Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!
Ҳайрулла Ҳамидов
@ilmvaxikmat

2 weeks, 6 days ago

Қуръон буюк тарбия китоби.
У:

- овозимизни тартибга солади - "овозингни пасайтир" (Луқмон, 19);
- юришимизни тартибга солади - "ер юзида кибр-ҳаво ила юрма." (Луқмон, 18);
- кўз қарашларимизни тартибга солади - "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма" (Каҳф, 28);
- эшитишимизни тартибга солади - "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12);
- таомимизни тартибга солади - "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31);
- гап-сўзларимизни тартибга солади - "одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83);
- ўтиришларимизни тартибга солади - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12);
- нафсларимизни тартибга солади - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11);
- фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12);
- гувоҳликларимизни тартибга солади - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36);
- бизга авф ва кечиришни ўргатади - "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шууро, 40);

Қуръон ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етаклашга кафилдир.
"Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" (Раъд, 28)

©quran uz kanali
@ilmvaxikmat

2 months, 2 weeks ago
Илм ва ҳикмат
2 months, 2 weeks ago

У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.

Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди.

Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.

Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди.

Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади.

Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:
- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...
Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...

Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.

© Дилфуза Комил
@ilmvaxikmat

2 months, 2 weeks ago

● Бошингизга оғир кунлар келса:

‒ Ёлғиз эканинигизни унутманг!

‒ Аллоҳ пешонага ёзган нарсанинг бир ҳикмати бор.

‒ Фойдали нарсаларни келтириб, зарарли нарсаларни даф қилувчи ёлғизгина Аллоҳдир.

‒ Бошингизга келган нарса келиши, келмаган нарса эса келмаслиги керак эди.

‒ Дунёнинг ҳақиқатини билиб олсангиз, хотиржам бўласиз.

‒ Роббингизга яхши гумонда бўлинг.

‒ Аллоҳнинг сиз учун танлагани, сизнинг ўзингиз учун танлаганингиздан кўра яхшироқ.

‒ Мусибат кучайгани сайин, кушойиш ҳам яқинлашади.

‒ Кушойишнинг қандай келиши ҳақида ўйланманг, чунки Аллоҳ таоло бирон нарсани хоҳласа унинг сабабларини хаёлга келмаган тарафдан тайёрлаб қўйган бўлади.

‒ Кушойишлар қўлида бўлган Зотга дуо қилишни унутманг!

‒ Аллоҳ сиз учун танлаган нарсага рози бўлинг, энг бахтиёр одам сиз бўласиз!

Арабчадан Абу Жаъфар ал-Бухорийнинг эркин таржимаси
@ilmvaxikmat

2 months, 3 weeks ago

- Аҳмад 25 дақиқада 5 километрга югурди.
- Мустафо эса, 35 дақиқада 5 километга югура олди.

Айтингчи, қай бири жисмонан кучлироқ сизнингча?

Албатта, Аҳмад! Шундайми?

Аҳмад 5 км ни махсус югуриш майдонида югурган эди. Мустафо эса, денгизнинг қумлик соҳилида.

Аҳмаднинг ёши 23 да. Мустафонинг ёши 45 да.

Аҳмаднинг оғирлиги 73 кг, Мустафоники эса 85 кг.

Аҳмаднинг соғлиги яхши. Мустафонинг бели бироз оғрийди.

Аҳмад олдин ҳам югуриш бўйича мусобақаларга қатнашган. Мустафо илк бора синаб кўрмоқда.

Мустафо ҳақида қанча билсангиз, аввалги берган баҳойингиз шунча ўзгармоқда. Бу икки инсон ҳақида биринчи саволга қандай жавоб берилган эди? Мустафога адолатсиз равишда баҳо берган эдик, шундай эмасми? Иккиси ҳақида қисман ўрганилгандан сўнг ҳақиқатга яқинроқ жавобни топдик.

Ҳудди шундай, икки инсоннинг ўртасидаги муаммони бир тарафнинг таарифлашига кўра ҳукм чиқариш ҳам адолатсизликдир. Натижа эса, айанчлий ҳам бўлиши ҳеч гап эмас.

Фиқҳий дарсликларда қози қандай бўлиши лозимлиги ҳақида алоҳида боблар мавжуд. Унда, қози ўз ҳузурига шикоят билан келган хусуматчиларга қандай муносабатда бўлиши, ҳатто уларга қандай назарда қараши кераклиги ҳақида ҳам ўргатилади.

Бугунги инсонларнинг вабоси, бир тарафни эшитиб, ёки кўрибгина, ёки умумий "ёппа" маълумотларга кўра ҳукм чиқаришидир.
Маъмур Муҳтор
@ilmvaxikmat

2 months, 4 weeks ago

Бугун мени қаттиқ маҳзун қилган ва йиғлатган сурат:

Шимолий Ғ а з з о даги оила ифтори. Дастурхонда ўт-ўлан(ажриқ)дан пиширилган шўрва ва лимондан бошқа ҳеч нарса йўқ…😢😢😢

Суратга яхшилаб қаранг, сўнг, ифторлик пайтидаги дастурхонингизга назар солинг диндошим. Нималарни ҳис қиляпсиз?

Рамазон рўзасининг фарз қилиниш ғояларидан бири - мискинларнинг ҳолини тушуниш эди.
Аммо кўпларимиз буни тушунишга ўзимизга фурсат бермаяпмиз.

Негаки, кун бўйи емай-ичмай юрганимиз билан, ифторда албатта зиёфат бўлишини, бир эмас бир неча ҳил анвойи таомлар бизни кутиб турганини биламиз.

Бошқа ойларда кечки таом учун битта таом тайёрланган бўлса, Рамазонда ифторликка махсус тайёргарлик кўриш, суюқ-қуюқ, салат, сомса, ширинликкача қилиш, кунда кун ора ифторга меҳмонга бориш ё меҳмон кутиш одатга айланган.
Бечора ошқозон бир йилда бир дам олиш ўрнига икки баробар ишлашга маҳкум.
Бўғзигача овқат тиқилган жасад билан ибодатда хушуъ ва ҳузуъ қаёқда?..

“Ифторга нима есак экан?…”
“Саҳарликка қайси таом ейилса кун бўйи тўқ тутаркин?” деган ташвиш билан Рамазон ўтиб кетади.
Бу туришда қачон оч қоламизу қачон мискинлар ҳолини ҳис қиламиз?!

Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари Рамазон ойида ғазотларда юрганлари, саҳарлик ва ифторликлари бир неча дона хурмо, сут ёки сув бўлгани ҳақида ривоятларни ўқисак ҳам озгина ибратланмаймиз.

“У зотнинг умматларимиз” деб даъво қиламизу аммо нафсимизни тийиш ўрнига худди Фирьавннинг ҳаётидек шоҳона ва тўкин яшашдан лаззат олиш илинжида ҳаракатдамиз.

Рамазон ойи таом ойи эмас ибодат ойи эканини унутгандекмиз.
Бугун бизларнинг барча ғайратимиз, шижоатимиз - ошхонада жавлон уриш бўлиб қолди гўё…
Умматнинг, қиличларни сихларга айлантириб, кабоб уриб, қўраларда айлантириб, елпиб ўтиришдан бошқа “жиҳоди” қолмагандек…

Аёллар таом тайёрлашга, эркаклар пул топиб масаллиқ келтиришга сарфлаётган вақтининг ҳеч йўқ чорагини Қуръон тиловати ва илм олишга сарф этишга имкон қилмайдилар.
Гўё ифторга яхши овқат қилмаса Рамазоннинг ҳаққи адо этилмайдигандек.

Аслида Рамазондан мақсад қоринни эмас, иймонни тўйдириш эмасмиди? Иймон таом билан эмас, Қуръон билан, илм билан, ибодат билан тўлмасмиди?…

Қоринларимиз тўляпти аммо иймонларимиз оч қолмоқда…

Йўқса, биродарларимиз ажриқ еб ўтирганда томоғимиздан луқма ўтмаган бўларди…

Аллоҳ бизга раҳми келсин!😢
Умму Аббос
@ilmvaxikmat

2 months, 4 weeks ago
3 months ago
«إِنَّ ٱلْحَسَنَٰتِ يُذْهِبْنَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ»

«إِنَّ ٱلْحَسَنَٰتِ يُذْهِبْنَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ»

«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади»

(Ҳуд сураси 114-оят «Тафсири ҳилол»)

*Қачонки гуноҳ қилсанг, ўзингга айт:

Мен тўқнашувдагина мағлуб бўлдим, аммо урушда ютқазганим йўқ.

Ноумид бўлма, таҳорат ва икки ракат (намоз) ила ўзингни ўнгла.

Гуноҳ қилган бармоқларингла истиғфор айт.

Ҳаромга назар солган кўзларинг билан Қуръон ўқи.

Аллоҳ таоло ҳузурида тавба қилувчининг ноласи итоаткор банданинг муножоти кабидир.

У сени тавба қилишингни хоҳлагани учун ҳам Ўзини ал-Ғофур (кечирувчи) дея атади!
©* Адҳам Шарқовий «Қуръондан номалар»

#Рамазон
#Кун_ояти
#Таржима

https://t.me/tarjumaan

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 3 weeks ago