Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
Yozishga ham, o’qishga ham vaqt topolmasang, podkastga bor, bir soat gurunglashsang, bir ish bitgan hisob. Shunga odatiy mavzumga yaqin bo’lmasa ham, borib Hamid Sodiq bilan suhbatlashib keldim.
Befarqlik masalasi ta’rifidan tortib, mezoniyu sabablarigacha juda murakkab bo’lgani uchun javob berish ham oson emas, ba’zida umuman imkonsiz bo’ladi, shaxsiy fikr aytilishi mumkin, xolos. Dalillar yetarli bo’lmaganda xulosa qilishga shoshmaslik kerak.
Одамнинг бахти ёки ҳаётдан қониқиши унинг бойлигига қанчалик боғлиқ?
Бахт учун маълум даражада бойлик бўлиши керак, албатта. Буни инкор қилиш ярамайди. Лекин бу ягона сабаб эмас. Яна бир омил борки, кўпчилик бунга эътибор бермайди. Бу – кутилма. Ҳар бир инсоннинг ҳаётдан ўз кутилмалари бўлади. Тасаввур қилайлик, икки камбағал одам – даромади бир хил, турмуш шароити бир хил. Аммо ҳаётдан кутилмалари турли. Бири кўпроқ кутади, бошқаси камроқ. Кутилмаси кўпроқ одамнинг ўз турмушидан норозилиги мос равишда кўпроқ бўлади. Кутилманинг кўпроқ ёки камроқ бўлиши унинг ўзини кимга ёки кимларга солиштириши билан белгиланади. Одатда кутилмаси кўпроқ камбағал ўз турмушини нисбатан бойроқ одамникига қиёслайди. Ижтимоий тармоқларнинг оммалашуви камбағалларнинг бойлар ҳаётидан хабардорлик даражасини оширди. Илгари камбағаллар одатда ўз маҳалласидаги бирор бойга ўзини қиёсларди, ҳозир “Инстаграм”да ўз ҳаётини кўз-кўз қилувчи исталган бойга қиёслаши мумкин. Оқибатда кутилмалар аввалгига нисбатан ортган. Одамнинг ўртача турмуш даражаси ўсиши кутилманинг ўсишидан ортда қолса, у ўзини бахтли ҳис қилиши камайиб бораверади, гарчи ҳаёти яхшиланиб бораётган бўлса ҳам. Кутилма кўтарилиши таълим, соғлиқни сақлаш, экология, озиқ-овқат сифатига нисбатан талаблар ортиб боришида ҳам кўринади. Қачонлардир интернет тезлиги 20 Мб бўлганда одамлар хурсанд бўлар эди, ҳозир бу кам. Қачонлардир одамлар 10 та фарзандидан 5-таси тирик қолса ҳам бахтли эди.
Нима учун баъзида бойроқ жамиятларда одамлар ўзини бахтсизроқ ҳис қилиши сабабини кутилма билан ҳам ўлчаш мумкин. Дунёга ёпиқ, дунё бехабар ва ҳамма камбағал бўлган давлатларда одамлар ўзини бахтлироқ ҳис қилиши мумкин деса, ҳайрон бўлмасдим.
Бахтлиликни фақат моддий кутилма билан ўлчаш ҳам тўғри эмас. Кам сонли бўлса-да, маънавий талаблари бўлган идеалист, романтик одамлар ҳам бор. Масалан, эркинликни истовчи одамнинг реалда эркинлашиш даражаси унинг идеалидаги эркинлик, яъни кутилма эркинлигидан ортда қолса, у ҳам ўзини эрксиз, тутқундек ҳис қилиши мумкин. Ёки перфекционистларда кутилмалар баландроқ бўлгани учун ҳаётда жиғига тегадиган ҳолатларга кўпроқ учрайди.
Кутилмаларнинг юқорилаши жамиятнинг умуман ривожланиши учун яхши, одамлар кўпроқ талаб қилади, каттароғига интилади ва ўсиш бўлади. Аммо бу алоҳида шахсларнинг руҳан зўриқиши ҳисобига рўй беради.
Хуллас, ўзимни бахтсиз ҳис қилсам, ўйлаб кўришим керак: бу ҳаётим реалда ёмонлашгани учунми ёки кутилмам ўсгани учун? Баъзида иррационал истаклар одамни бахтсиз қилади.
Яхши ҳаёт қандай ҳаёт ўзи? Қандай ҳаёт инсон учун муносиб ҳаёт ҳисобланади? Булар фалсафий саволлар. Ана шу саволларга ҳар кимнинг (онгли, англанган ҳаёт кечирадиган ҳар кимнинг) ўз аниқ жавоби бўлиши керак. Менимча, ана шунда кутилмаларни ҳам нисбатан назорат қилиш осонлашади.
93. “Нормал” сўзининг икки тур маъноси94. Тил ва тафаккур - дефиниция ва дескрипция95. Ўтмишда илмлар таснифи96. Тушуниш ва ҳис қилиш97. Диний рамзлар ва бутпарастлик98. Исломда ният ва амал99. Axloqsiz qonun va qonuniy korrupsiya... bo'lishi mumkinmi?100. Мутахассисдан нимани кутиш керак эмас?101. Ko’rmuridlik – fikriy go’daklik nimadir?102. Баҳсларнинг зарари103. Til va tafakkur: fikriy mujmallik haqida mulohazalar@khurshidyuldosh
МУНДАРИЖА1. Nega boshqalarning aqliga ergashmaslik kerak?2. Individualism nima va u bizga nega kerak?3. Neojadidlar qayerda xato qildi? Tanqid va taklif4. Falsafadan nima naf?5. Axloqiylik mehvari6. Zaruriyatdagi tasodif – mo’jiza nima?
7. Falsafiy so'roqlash nima?8. "Qur'on ilmlari" ni o'qib...9. Fakt va naql: din va fan o‘rtasidagi paradigmal farq. Dindagi ratsionallik va irratsionallik qay holatlarda ko‘rinadi?Fakt va naql: fan va dinning paradigma farqi (javob)10. Axloq evolyutsiya mahsuli11. Effective altruism nima?12. Тарихнинг мафкуравий ўзгарувчан ва турғун даврлари13. Albert Eynshteyn. Din va fan14. Христианликнинг чўкиши қандай бошланган?15. Sotsial konstruksiyalar nima? Ularni qanday farqlash mumkin?16. Билим нима?17. Til va tafakkur: fikriy mujmallik haqida mulohazalar18. Фикрий эксперимент ва илмий фантастика19. Жон Ролзнинг “Ҳомила” фикрий эксперименти20. Конкретлик ва абстрактлик нима?Конкретлик ва абстрактлик нима? (Аввалгининг давоми)21. Modern davlat payg’ambarlari: Hobbs, Lokk, Monteskye va Russo22. Илмбозлик васвасаси23. Исломофобия ваҳимасиIslomofobiya xavfmi yo bir vahima?24. Қандай мафкура хавфлироқ?25. Nima uchun ateizm din emas?26. Қуллик, тирания, демократия27. Нима учун чексиз толерант бўлиш либерализмга мувофиқ эмас?Ҳамма бало тоқатсизликда28. Руҳий касаллик ва соғломлик29. Фалсафий матн қандай бўлади?30. Иммануил Кант ва Мишель Фуко31. Qadriyat absolyut bo‘lmasligi kerak32. Хабарни текшириш33. "1984". Ўзгача талқин34. Libos shaxsni yashirmasligi kerak35. Бурқа ва шахсий дахлсизлик36. Канал номи нима учун "Ғоялар ва соялар"?37. Шахсиятни ишонч кўрсатадими ёки амал?38. Догматизм дин билан чекланмайдиДогматизм дин билан чекланмайди (давоми)39. Исмоил Ғаспирали фикрларидаги айрим зиддиятлар40. Чор Империясида плюрализм. Адиб Ҳолиддан иқтибос41. Уламо нега ислоҳотга қарши эди? Адиб Ҳолиддан иқтибос42. Сунъий ақл ва санъат43. Конформизм ва ўзгачалик44. Китоб таржимасидаги қисқартиришлар ҳақида45. Дэвид Ҳюм. Тарихни ўрганиш ҳақида46. Ахлоқда аксиома бўлиши мумкинми?47. Шахсий ва ижтимоий ҳаётни ажратиш48. Гармония, турфа хиллик ва Хитой49. Билим ва адабиёт50. Нозим Сафарий билан чақчақ
51. Шеърият ва сўз эркинлигиШеърият ва сўз эркинлиги (давоми)52. “Табиий” “яхши”нинг маънодоши эмас53. Хато саволлар ҳақида54. Fikrning subyektiv yoki obyektivligi55. Исломда феминизм56. Мўъжизага ишонасизми?57. Қоғоз ва бадан. Екатерина II ва файласуфлар58. Маърифатчилар ва романтиклар маънавият ҳақида59. “Мен кимман?” ва “Мен учун нима муҳим?”60. Славянофиллар ва западниклар. Рус консерваторлари ва либераллари ҳақида61. Консерватизм плюрализмдир, либерализм империялизмдир62. Жамият ахлоқини бузувчи икки иллат. Ишончсизлик ва қўрқув63. Хусусий мулк ҳуқуқи чексизми?64. Далиллар етарли бўлмаганда хулоса чиқаришга шошмаслик65. Платонча севги66. Фалсафий матнни ўқиш қандай малакани шакллантиради ва у нимага керак?67. Истак, фикр, пессимизм ва оптимизм ҳақида68. Дилмурод Қуроновнинг ижодий эркинлик ҳақидаги фикрларига муносабат69. Китоб турлари. Қачон нимани ўқиш керак?70. Беҳуда баҳслар ҳақида71. Тадбиркор фалсафаси72. Метафизика нима ва у дунёқарашга қандай таъсир қилади?73. Huquq falsafasi va huquqshunoslik farqi74. Yolg‘ondan haqiqat yasash75. Қуруқ тарғибот нега ишламаяпти?76. Ҳокимият учун курашнинг уч йўли - қаерда ва қандай?77. Ёрлиқ осиш - Қудрат ўйини78. O’lim jazosi haqidaO’lim jazosi haqida (davomi)79. Ирқчилик ҳақида80. Оломон цензураси. Кўринмас кишанлар81. Фалсафа фанми?82. Ижтимоий фанларда башорат83. Интеллектуал камтарлик ҳақида84. Юзакилик ва анахронизм85. Ирода эркинлиги ҳақида86. Ma’naviyat bo’lmasa ham, ma’no bo’laveradi87. Тоқатсизлашаётган Миллий мафкура ва Маънавият88. Ўзини либерал ҳисоблаётганлар учун бош ғоялар89. Файласуф ва донишманднинг фарқи нима?90. Ультиматум ўйини91. Факт ва назария, эволюция92. Мистик тажриба ҳақида
Мен одатда кундалик ҳайп мавзуларда ёзмайман. Мана шу каналга қўйганим айрим постлар 6-7 йил илгари кундаликка ёзилган гаплар. Бугун ёзиб, эълон қиляпти деб ўйлашлари мумкин. Айримлари бир ой олдин, яна айримлари кўчани айлангани чиққанда туйқус келиб қолган фикр.
Гап шундаки, ижтимоий тармоқлар мен ёзадиган мавзулар учун унчалик боп платформа эмас. Мавзу аҳамияти эскирмаса ҳам, пастга тушиб, йўқолиб кетаверади. Шунгами, ҳаммаси ҳавога соврилаётгандек туюлади. Wordpress каби блоглар сал тузукроқ. Чунки у ерда бир саҳифалик постни таҳрир қилиб, бойитиб, мисолларни кўпайтириб кетаверса бўлади. Баъзида аввалига митти пост кўринишида қўйилган матн бир йилдан кейин 10 саҳифали каттагина мақолага айланган ҳолатлар бўлган.
Телеграм кундалик янгиликларга изоҳ бериш учун қулай экан, ёзасизу унутасиз, тамом. Буниси эса менга доим ҳам тўғри келмайди. Ҳайпга сабаб бўлган ҳар қандай маълумот, хабарга шубҳа билан қараганим боис, янги тафсилотлар чиқмагунча у ҳақда тугал фикрим бўлмайди. Тугал фикр шаклланганда эса ҳайп мавзу эскириб, ҳеч кимга қизиғи қолмайди. Бир ой олдин роса муҳокама бўлган масалада чанг босилгач гапириш эриш туюлади.
Шунинг учун маъқул ёндашув алоҳида воқеалар ҳақида эмас, тенденциялар ҳақида гапириш деб ўйлайман. Тенденциялар бир-бирига сиртдан қараганда боғлиқ эмасдек кўринган, аммо асли бир бўлган жараёнлардир. Уларни каттароқ масштабдаги контекстга қўйиш мумкин, ҳам горизонтал (маконда), ҳам вертикал (вақтда). Бироқ бунақа жараёнлар эса кўпчиликка қизиқ эмас. Масалан, умуман коррупцион тизим ҳақида гапирсанг, ҳеч кимга қизиқмас, аммо Эшмат ёки Тошматнинг аниқ бир бузуқлиги ҳақида гапирсанг қизиқ. Аммо бу менга қизиқ эмас. Чунки Эшмат ёки Тошматнинг бузуқлик қилишига йўл берадиган ҳам, уни чеклайдиган ҳам тизимдир, институтлардир. Янги ва янги эшматвой, тошматвойларнинг бузуқ чиқавериши муаммо одамларда эмас, тизимда эканлигига далолат қилади. Ҳокимни сўкамиз, вазирни лаънатлаймиз… янги ва янгилари келаверади, лаънатлаш акциялари ҳайп кўринишини олади ва вақт ўтиб босилади, муаммо эса жойида қолади. Аслида-ку аксар тизимли муаммоларнинг ечими дунё тажрибасида бор, шунчаки татбиқ қилинмайди.
Шунга Телеграмда канал юритиш қанчалик кераклиги ҳақида ўйлаб қоляпман. Чунки Телеграмга аксар одамлар бирор нарсани жиддий ўқиш учун эмас, эрмакка кўз югуртириш учун киради. Табиийки, мулоҳаза қилишни талаб қиладиган ҳар қандай узун пост тушунилмай қолади.
Канални давом эттириш учун ўзимга баҳона топдим: Кундаликка ёзиб қўяётган мулоҳаза, фикрларимнинг айримларини бошқалар билан бўлишаман. Бу канал ана шу бўлишиш учун бир платформа. Баъзида эски ёзганларимни ўқиб ўтираман, ўшанда қандай фикрлаганим қизиқ. Шу боис илгари ёзилган, аммо вақтга у қадар боғлиқ бўлмаган мавзуларни мундарижа қилиб қўйдим. Ўзимга ҳам керак бўлиб қолар деб.
Telegraph
Лев Толстойнинг фалсафий ва диний эътиқоди бўйича қисқа қайдлар
Толстойнинг диний эътиқоди рационал ва моралистик евангелизмдир. Унинг учун мистика ва ваҳий эмас, балки ақл ва ахлоқ дин асоси ҳисобланади. У Исо таълимотини мистик эмас, балки қандай тўғри яшаш ҳақидаги таълимот деб ҳисобларди. Унинг назарида Исонинг асосий…
Хўш, бу воизлар шуни тушунмайдими?
Менимча тушунади, аммо дини ислом ҳимояси учун хийла жоиздир деб билади. Исломга кўра, урушда хийла қилиш жоиз ишдир. Воизлар эса ўзларини “ислом душманлари”га қарши фикрий уруш ҳолатида деб билади. Демак, тарафдорлари сонини кўпайтириш учун, мухолифларни ғирром йўл билан бўлса ҳам мағлуб этиш учун хийла ишлатишни шаръан мумкин деб ҳисоблайди. Бошқача айтганда, каттароқ наф учун кичикроқ зарарга рози бўлади. Шунинг учун, мулла рост гапиради ва доим холис деган мифни улоқтириб ташланг, ёлғонни ҳам, хийлани ҳам оқлаш учун шаръий йўл топса бўлади ва бу уларнинг виждонини анча енгиллаштиради. Хийла қилаётган одам эса ҳеч қачон буни очиқ тан олмайди. Мана, нима учун биз турли диний сайтлар, каналларда текширилмаган маълумотлар, дезинформацияга дуч келамиз, воизлар ҳеч иккиланмай одамларни айблаб ташлаётганини кўрамиз. Улар учун бу дин йўлидаги курашдир, бу курашда хийлага ўрин бор.
Бу гапларим тасдиқланмаслигини жуда истардим, аммо йилдан йилга юзлар очилгани сари эски хавотирли гипотезам тасдиқланиб боряпти.
Диний воиз Мубашшир Аҳмад миллатимизга турли ёт унсурлар хавфидан огоҳлантирибди. Либерализм, атеизм, деизм, феминизм каби унсурлар бизга ёт, бегона, зарарли эмиш ва кимки буларни қабул қилса, миллатга, динга, ота-боболарига “хоин” бўлар эмиш.
Нима у ёт унсур? Четдан нимадир кириб келиши уни инкор этиш учун етарли асосми? Кимдир четдан кириб келган ниманидир қабул қилса, демак у ота-боболари танлаган қайсидир йўлдан юз ўгирган, яъни хоин бўладими?
Бутун ҳаёт тарзимиз ёт унсурлардан иборат-ку!
Бизда парламент тизими бор. Илгари бизда бўлганми шунақа институт? Номига бўлса ҳам, президентни сайлаш одати бор. Бизда илгари шунақа одат бўлганми? Боболаримиз йўли деб, хонликка қайтайликми? Ёзувимиз кирилл ёки лотинда. Ота-боболаримиз қайси ёзувни ишлатган? Арабми? Араб ёзувидан илгари-чи? Мактабларда қиз ва ўғил болалар бирга таълим олади? Аждодларимиз шундай қилганми? Турли дунёвий байрамлар – мустақиллик, Янги йил, 8 март аждодларимиз байрамими? Қачонлардир аждодларимиз зардуштий, тангричи ёки буддист бўлган. Уларнинг авлодлари исломни қабул қилди. Шунда бизнинг исломни қабул қилган аждодларимиз ўз аждодларига хоинлик қилганми? Яъни, биз хоинларнинг авлодларимизми? Жадидлар янгича таълимни жорий қилмоқчи бўлганда эски йўл тарафдорларининг қаршилигига учраган. Чунки жадидлар ҳам европача таълимни жорий қилиб, боболари йўлига “хоинлик” қилаётган эди.
Ҳозир мен тангричиликни қабул қилиб, йигирма аср илгариги аждодларимиз йўлига қайтсам, хоин бўламанми? Ёки у вақтлардаги боболаримиз бобо эмасми бизга? Қайси бобомизни асос қилиб оламиз?
Четдан ниманики қабул қилиш, аждодларга хоинлик бўлса, ўз қобиғимизга ўраниб яшашимиз керакми? Турли маданий, илмий, фалсафий ғоялар ва қарашлар дунё бўйлаб кўчиб, халқдан халққа ўтиб юради. Демак, биз ҳаммасидан мосуво бўлишимиз ва бобомиз берган “кийим”га садоқат сақлашимиз керак, шундайми?
Бирор инглиз исломни қабул қилса, бу воизлар уни мақтайди, ҳидоят топди дейди. Нега уни "хоин" демайдилар? Ахир боболари динидан кечяпти-ку! Хоинликнинг бирор холис таърифи борми ўзи?
Бу воиз Мубашшир Аҳмад “хоин” сифатида айблаш учун келтирган “аргумент”. Ўзингники бўлмаса, демак хоинсан. Аммо бу моҳиятан пуч аргумент, уни ўзини ўзига қарши ишлатиш мумкин. Чунки бобонинг йўли сифатида ҳимоя қилинаётган исталган ҳаёт тарзи қачонлардир ёт унсур бўлган. Масалага бу тарзда қаралса, боболарига хоин бўлмаган ҳеч ким йўқ. Ҳатто бу одамнинг ўзи ҳам хоин бўлиб қолади. Туркийларнинг авлоди араб маданий экспансиясига хизмат қилмоқда ва бошқаларни хоинликда айбламоқда десам, қайсидир маънода ҳақ бўлиб чиқаман, агар унинг мантиғини қабул қилсам. Агар биз ҳозир янги бир динни қабул қилиб, “хоин”га айлансак, орадан минг йил ўтиб, 3023 йилнинг Мубашшир Аҳмади шу динни боболаримизники деб, бошқаларни хоинликда айблаётган бўлади.
Келинглар, тафаккур уфқимизни кенгайтириб, каттароқ макон ва замон миқёсида қарайлик. Кенг фикрлилик дегани шу бўлади.
Башарти бу миллат турғун бир жойда қотиб қолишни истамаса, янги ғояларга очиқ бўлиши керак. Қайси ғояни қабул ёки инкор қилиш ғояларнинг ўзаро кураши ва мулоқоти асосида кечиши лозим. Муҳолифнинг шахсини ҳақоратлаш, унинг овозини ўчиришга бу тахлит уриниш ютқазишнинг биринчи белгисидир. Тушунаман, ўзгаришлар доим оғриқли кечган. Бошқаларга тоқатлилик, бағрикенглик, тўғрисўзликни, босиқликни ўргатишга даъво қилаётган одам, аввало ўзи ўшандай бўлиши керак эмасми?
Яна бошқа бир жиҳати шуки, бу одам ва у кабилар либерализм, деизм, феминизм каби “ёт” унсурлар ҳақида гапириб, уларга лой чапласа, одатда ўзини либерал ёки деист ҳисоблайдиган кимларнидир эсга олади, уларнинг қилмишини қоралайди ва, мана, либерализмнинг аҳволи дейди. Либерализмнинг алоҳида бирор фундаментал ғоясини олиб, ўшани таҳлил қилаётганини эса кўрганим йўқ. (Таҳлил қилиш учун ҳам билим, ақлий салоҳият ва ҳолислик керак.) Бу худди бирор мусулмон қилаётган ишни кўрсатиб, мана исломнинг аҳволи деган каби иш. Ғоя эмас, шахсларга, гуруҳларга эътибор қаратиш, таълимотни қоралаш учун етарли эмас. >>
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago