O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 2 days, 16 hours ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 1 month, 1 week ago
Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!
Ҳамиша биз билан бўлинг!
Last updated 1 week, 2 days ago
Шеър
Ожиз бандалардан умидвор бўлманг,
Сўранг, саховати чекланмас Зотдан.
Аллоҳ ғазаб қилур, сўрамай қўйсак,
Инсонлар дарғазаб, илтимос қилсанг.
Аёлларни таппи қилишга мажбурлаганлар ким? Далаларда кетмон чопишга, мардикорликка чиқишга, оиласини ташлаб чет элларда хор-зор бўлиб юришга, инсон савдоси қурбонларига айланишига сабабчи бўлганларчи?
Оиланга қара, масъулиятни ҳис қил, аёлинга меҳрибон бўл, энг аввало оиланга инфоқ қил, яхшилигинга энг аввало ўз аҳли аёлинг ҳақли деб ўргатганлар айбдорга айландими?
*© Faiziddin Mu'min*
Аллоҳга яқинлаштирмайдиган ҳар бир неъмат балодир.
*©* Абу Ҳозим 135 ҳижрийда вафот этган.
Ҳадис ўргатаётган шайх ҳузурларига бир киши келиб деди:
-Ғарбликлар Ойга етиб келишди, сиз ҳали ҳам Бухорийни ўқияпсиз.
Шайх қуйидагича жавоб қилди:
-Махлуқ махлуққа етди, биз Яратганга етмоқчимиз. Сен аросатда бўлган ягона одамсан. Сен на улар билан Ойга етиб бординг, на биздан Аллоҳнинг розилигини изладинг!
Мен Ғарбдаги ижтимоий ҳаёт ҳақида ёзсам баъзилар худди эртак айтаётгандек маломат қилади.
Ҳолбуки мен фақат ўзим кўрганларимни эмас бу соҳадаги Ғарблик олимлар, экспертларнинг юзлаб соатлик суҳбатларини тинглаб, китобларини ўқиб, оммавий ахборот воситаларидаги хабарларни кузатиб йиққан билимим асосида ёзаман. Қолаверса шу жамиятда яшайман ва ўз кўзим билан кўраман, одамлар билан гаплашаман.
Худдики Ўзбекистонда чойхонада ўтирволиб чириган Ғарбни танқид қилаётган Тешавойни танқид қилгандек гапиришади.
"Парда" каби подкастлар Ғарбдаги ижтимоий муносабатларни идеал ва биз учун ўрнак қилиб кўрсатмоқчи бўлади. Ғарбдан биз ўрганишимиз мумкин бўлган жиҳатлар бор аммо негадир фақат ёмон томонларини ўзлаштирамиз. Оилавий қадриятлар бўйича Ғарбдан ўрганиладиган жиҳат йўқ.
*© Fayzuddin Mumin*
Ҳамма ислоҳот истайди. Аммо жамият ислоҳи учун энг катта ёрдам, ўзингизни ислоҳ этишингиз бўлади. Ислоҳ этилган шахсият эса катта ислоҳотларга асос бўлади. Шуни ёдда тутинг!
21- аср кишисининг бошида мингта ташвиш. У мисли кўрилмаган моддий мусобақалашиш даврида яшамоқда. У ҳамма жабҳаларда рақобатлашишга мажбур. У баданга сиғиниладиган даврда яшамоқда. Ёши ўтган сари ҳали у ёғи, ҳали бу ёғи осилиб кетаётган, қаппайиб кетаётган ёки тарвақайлаб кетаётган аъзолари уни изтиробга солади. Ҳаттоки гимнастика бўйича жаҳон чемпиони бўлса-да ўз баданидан қониқмайди. Ҳаммада ўзидан қониқмаслик авж олмоқда. Айниқса ўсмир қизларда ўз баданидан нафратланиш кучаймоқда.
Эркак ёки аёл ойнага қараркан ниманидир тўғрилашга зарурият сезади. Инстаграм шарофати билан инсонларда моддиятга ўчлик, ҳар қандай тасаввур қилинган гўзалликка ҳирс чексиз кучаймоқда. Ўша ўзини кўз-кўз қилаётганларнинг ўзи ўзидан қониқмайди.Бағоят пардоз қилингани устига яна филтрдан ўтган сурати билан аслият орасидаги фарқ тобора катталашиб бораверади.
Ҳа, 21-аср кишиси ҳамма нарсанинг энг аълосига эга бўлишни истайди. Аъло уй, аъло улов, аъло карера, аъло бизнес, аъло оила, аъло жуфт, аъло тана. Ҳолбуки бу мутлақо имконсиз орзу.
Шунинг учун қониқмаслик ва норозилик кетидан келиб чиқаётган руҳий ва шахсий бузилишлар ҳам авж олмоқда.
21-аср шахси ўзининг энг ёмон душмани, у илоҳий ҳидоятдан юз ўгириб ўзича бахтга эришмоқчи аммо топгани сароб бўлмоқда холос. Шу кетишда хорликка маҳкумдир.
*© Fayzuddin Mumin*
Имом Ғаззолий насиҳатлари:
— Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
— Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
— Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
— Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
— Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
— Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
— Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
— Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
— Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
— Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
— Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
— Фақат ва фақат рост гапиринг;
— Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
— Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
— Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
— Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
— Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
— Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
— Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
— Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
— Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
— Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
— Оғзингизда луқма билан гапирманг;
— Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
@konspektor
ОГОҲЛИК!
Ёзги таътиллар бошланиши билан фарзандларингизни яхши устозларга топширинг.
Интернет раҳм қилмайди, кўча эса тарбияламайди!
**©️Абдулқодир Полвонов**
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 2 days, 16 hours ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 1 month, 1 week ago
Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!
Ҳамиша биз билан бўлинг!
Last updated 1 week, 2 days ago