Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
Amerikalik tibbiyot talabalari orasida Doktorning ilmidan istifoda qilmaganini topish qiyin. Tibbiyot jamoatchiligi orasida Husayn janoblarining obro'si juda yuqori hisoblanadi. Asli pokistonlik bo'lgan, Naqshbandiya tariqatiga sobit ergashuvchi va sunnatga qat'iy amal qiluvchi ushbu olim bizga dunyo va oxirat ilmlarni birdek puxta egallashda mo'min uchun hech qanday bahona yo'qligini juda ravshan qilib isbotlab kelmoqda.
Meni esa bir jihat mahzun qiladi. Inson o'laroq musulmon diyorlarida qadr va qiymatini topolmagan shunday olimlarning qancha-qanchasi g'ayridin o'lkalar aholisi uchun naqadar ulkan xizmat qilishmoqda, foyda keltirishmoqda... biz esa ulardan faqat mosuvo bo'lmoqdamiz...
Ulug'bek MADAMINOV
Ushbu suratga nazar tashlagan har qanday inson, avvaliga unda bir oddiygina dindor qiyofasidagi muslimni ko'radi. Ammo aslida bu suratdagi inson kimligini bilasizmi? Bu insonning ismi Doktor Sattor Husayn bo'lib, asl kelib chiqishi Pokistonlik ammo hozirda AQShda yashab, faoliyat yuritayotgan tibbiyot fanlari doktori hisoblanadi. Dr Sattor Husayn patalogiya sohasida dunyodagi sanoqli yetuk olimlardan bo'lib, shu kunga qadar sohaga taalluqli bir nechta nodir kitoblarga mualliflik qilgan. Bundan tashqari Doktor Husayn ijtimoiy tarmoqlarda ham tibbiyotga doir silsilaviy video darslarini olib boradi.
IIBdan navbatdagi insonning, yosh yigitning o'ligi chiqdi. IIB o'z bayonotini berdi, ammo shu bola o'lgan shifoxonada ishlaydigan tibbiyot xodimi boshqacha ma'lumot berdi:
«Bu bolani oyog'iyam sinmagan qo'li ham sinmagan. Hech qayerida siniq yo'q. Qon qusdirib olib kelishgan. To'rt besh martalab oshqozonini yuvganmiz, boshidan. gimotoma bo'lgan, ichi ezilib ketgan bolani».
Ishoning bu yechim emas, vaqtinchalik chora bo'lishi mumkin, xolos. Chunki qonun, hukumat qarori va unga amal qilmaganlar uchun javobgarlik belgilovchi normalar (MJtK, JK) amalda. Huquqiy jihatdan olganda nodavlat tashkilot - Musulmonlar idorasi bergan bayonot hech qanday kuchga emas. Huquqlarni cheklayotgan qonunni o'zgartirish va ijrochilar to'g'ri tushuntirish kerak. Bo'lmasa, bu davom etaveradi.
P.S. Bugun shu mavzu atrofida intervyu reja qilganmiz, mehmonlar bilan batafsil tushuntirishga harakat qilamiz.
Farrux ABSATTAROV,
kun.uz muxbiri.
Эй буюк миллат! Эй жафокаш халқ! Эй улуғвор улус!
Бошинг эгма, чўкма! Ва чўктирмагин кўнглингни! Маҳмуд Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар, Салжуқлар, Жалолиддинлар, Баҳоуддинлар, Темурлар, Шоҳрухлар, Хожа Аҳрорлар, Порсолар, Алишер Навоийлар, Заҳириддин Бобурлар, Шайбонийлар, Абдуллоҳхонлар, Сўфи Аллоҳёрлар, Машраблар юрган қутлуғ йўлингни ёдингдан чиқарма!
Бу йўл – набийлар, расуллар, валийлар, қутблар; султонлар, хоқонлар, беклар, хонлар, шоҳлар, шоҳаншоҳлар, подшоҳлар; дарвешлар, мардлар, йигитлар, жангчилар, ботирлар, олимлар, ҳакимлар, шоирлар, гадолар, адолар, ошиқлар юрган йўлдир!
Эй буюк миллат! Эй жафокаш халқ! Эй улуғвор улус!
Бошинг кўтар! Қаддинг тик тут! Ғамларни унут! Кўзёшингни арт! Шодлан – юрагингни тўлдирган дард – илоҳийдир, илоҳий!
Вақтнинг ўзи Сенинг осмон қадар юксак, тоғлар каби метин, уммондек чексиз ҳимматинг, қимматинг, шаънинг, шарафинг, иймонинг, эътиқодинг, зотингнинг гувоҳи!
Хоинлардан, сотқинлардан, золимлардан, сафиҳлардан, номардлардан қўрқма, ҳуркма – гарчи улар тутсин қўлларида қурол, кўзларидан сочсин қўрқитмоқ учун шайтоний учқун!
Гарчи қўлларингга тушса-да кишан, гарчи бошинг қучса-да сиртмоқ, собит қалб-ла ишон – Сенинг буюк ва ҳақ йўлинг бор!
Эй буюк миллат! Эй жафокаш халқ! Эй улуғвор улус!
Алданма ҳийлакорлар ҳийласига, сеҳргарлар сеҳрига ақлингни берма!
Пасткашлар-ла бўлма тенг! Таслим бўлма васвасаларга, умидсизлик тиканзорларида адашма!
Кўзларингга яшир умид ва ишончнинг қуёшин!
Дунёнинг ялтироқларидан, иблиснинг қўғирчоқларидан таскин истама, қувонч истама! Гар қайғудан титрасанг, гар йиғласанг туйғудан, юзлан – боболаринг юрган йўлга!
Тафаккурнинг офтоблари оламларни ёритган даврга саёҳат айла!
Кесиб ўт, бузиб ташла, барбод айла вақтнинг деворларини!
Хоразмийлар, Форобийлар, Ибн Синолар, Берунийлар, Фарғонийлар, Маъмунлар, аминлар, соҳиб каромат валийларнинг; қиличларидан шараф чарақлаган, қаламидан ҳақиқат ярақлаган боболаринг йўлига қадам бос!
Эй буюк миллат! Эй жафокаш халқ! Эй улуғвор улус!
Қадринг баланд бўлсин! Сўзларинг кескир бўлсин, ҳатто тошларни кесиб юборгудек! Кўзларинг ўткир бўлсин, душман кўксин тешиб юборгудек!
Иродангни жамла, сабрингни маҳкам тут! Қалбингни покла, Кимлигингни ёдингда сақла! Ўзлигингга қайт! Ўзингни тани! Келди энди порламоқ фурсати ва яшамоқ оловдек ёниб!
Дўстларингга жонингни бер, ғанимларга додин тортиқ эт! Заифликка рози бўлма ортиқ! Ичингга беркинган кучингни кашф айла!
Эй буюк миллат! Эй жафокаш халқ! Эй улуғвор улус!
Сен ёнмасанг, мен ёнмасам, ким ёнади?
Ким зулматларни ёритади?
Ёниб кул бўлиб кетганим яхшироқ-ку қоронғуликларга таслим бўлгандан кўра!
Кимдир ўзини қурбон қилмаса, ҳақиқат асло юзага чиқмайди. Аммо ҳеч ким қурбон бўлишни истамайди. Қурбонлик йўқми, демак, ҳақиқат ҳам йўқ. Демак, ҳамма ёлғон билан яшашга маҳкум.
Ёлғонларга овунинг, ёлғонсеварлар!
Ўзбекистонда оммавий қўрқув симптомлари кузатилмоқда: одамлар эсдан оққандек бир-бирларига ваҳима улашмоқдалар. Уларнинг айтишича, ҳукумат жума табриги жўнатганларни ҳам диний материал тарқатдинг деб қамаб қўяр эмиш.
Айрим собиқлар, масалан, ҳам диндор, ҳам орган ходими бўлганлар эса ўз каналларида бу паникани кучайтиришга хизмат қилишди.
Машҳур тв.лардан бирининг бошловчиси эса ҳеч нарса тарқатманг дея ваҳимани кучайтириб берди.
Иймони суст, диний таълими йўқ, тақвоси тақлиддан иборат омма эса ўзини зир-зир титрагандек кўрсатди.
Кап-катта ва таниқли "ёш" блогерлар эса жума билан табриклай олмай, ҳафтанинг бешинчи куни муборак деб ёзишди.
Улар бу ҳаракатларини гўё сарказм деб кўрсатишмоқчи, аслида, эса қўрқоқликдан бошқа ҳеч нарса йўқ бу ерда.
Ҳукуматнинг ҳамма иши доимо тўғри бўлавермайди. Чунки ҳукуматда ҳам одамлар ишлайди, улар ҳам гуноҳкор ва нуқсонли фикрлашлари табиий.
Қайсидир масъул жамиятда диний радикализм кучайиб кетмоқда деган бўлса мана шундай иш қилиш учун кўрсатма берилган бўлса керак. Чунки Ўзбекистонда ҳуқуқлар ва қоидаларга риоя қилинмайди, оломон билан муомала услуби қўлланади.
Ақлли, илмли, ҳаётни кўрган инсонлар босиқлик билан мавжуд ҳолатни таҳлилий ўрганиб, фикр билдиришлари лозим эди.
Кимдир оила ҳақида видео дарслик тайёрлаб судланган бўлса, у ҳам йиғлагудек бўлиб чиқиш қилишига ҳожат йўқ. Эркак ва мусулмон сифатида собит туриб, дадил ва журъат билан, лаллаймай ўз иши қонунга зид эмаслигини айтиши шарт эди. Ёки қонунни ўзгартириш ҳақида дадил талаб қилмоғи лозим эди. Оғир-да бу энди. РОВДга бир суҳбатга кириб чиқиш кифоя қилади дейиш саъвияли одамга хос эмас, зотан. Худди сал камроқ жарима қилинглар дегандек. Модомики, оилаларни яраштириш яхши иш экан, оила ҳақида халққа таълим бериш савобли амал экан, нима учун инсон жарима тўлаши керак? Бу масалага обрўли диний уламолар ҳам ҳикмат ва илм асосида муносабат билдиришлари шарт эди, аммо ундай бўлмади, афсус.
Бир шаҳарга тунда ёнғин кетса, кўрган одам уни ўчиришга уриниши ва бошқаларни ҳам уйғотиб қутқариши керак. Шу кеча-кундузда Ўзбекистонда диний масалада тазйиқ ростан ҳам кучаяётган бўлса, бу ёнғинга ўхшайди. Ёнғин ҳамма ёқни ямлаб келаётган бўлса-да, ҳеч ким жойидан қимирламайди: на сув сепади, на бошқаларни уйғотади, на жонини қутқариш учун қочади.
Айримлар ўз жонига жабр қилганнинг муҳаббатини қозонишни севади. Золимнинг севгисига сазовор бўлиш учун куйиб-ёнади. Аслида, бироз бўлса-да, онгли бўлиб ўз ҳаққини англаши, сўнг аниқ ва тиниқ ифодалар билан талаб қилиши мантиқий эмасми?
Халқ бизники, Ватан бизники, ҳукумат ва Давлат бизники. Халқ билан мулоқотни унутманг, инсон манфаатларини ёддан чиқарманг. Халқ орасига самимий кириш ва халқнинг сўзини сабр ва тоқат билан тинглаш керак. Ҳеч ким асабийликни, сиёсий тарангликни истамайди. Ижтимоий тушкунлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Улуснинг кайфияти синиқ, руҳи эзик бўлса, ҳеч қачон буюк давлат ҳам қура олмаймиз, буюк халқ ҳам бўла олмаймиз.
Ҳаммасини янгидан ўйлаб чиқиш керакка ўхшаяпти.
ЯХШИБОЙ.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago