Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Нурли йўл | Расмий канал 🌙

Description
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago

5 days, 11 hours ago

ЖИНЛАР ҲАҚИДА НИМА БИЛАМИЗ?

Сиз раковинага қайноқ сувни тўкасизми?

Бир шайх қайноқ сувни бирор чуқурликка қуйишдан олдин Бисмиллаҳ дер экан. Ундан сўрашибди нега бундай қиласан деб, шунда шайх жавоб берибди:

"Бир куни бир оилага чақиришди, борсам, уларни жинлар билан боғлиқ муаммоси бор экан. Шайх жиндан сўрабди "нега айби йўқ одамларни тинчини бузяпсан?"

Жин жавоб қилибди:

"Бу одам раковинага қайнаган сув қуйди ва сув болаларимни устига тушди, биттасини ўлдирди"

Шайх айтибди:

"Лекин биласанку у сени болаларингни кўрмаган, инсонлар жинларни кўролмайдилар"

Шунда жин айтибди:

"Ҳа нега унда у Бисмиллаҳ демади"

Қачонки биз Aллоҳни номи билан гапирсак, жинлар огоҳ бўлади ва қочади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

5 days, 18 hours ago

Қуръондаги сабр уч турлидир:1) Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Унга юз даража берилади.

2) Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилиш. Унга олти юз даража берилади.

3) Мусибатга биринчи зарба пайтида сабр қилиш. *Унга тўққиз юз даража берилади”.

Абдуллоҳ ибн Аббос*.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

6 days, 18 hours ago

*‼️ БУЮК БИДЪАТЛАР ‼️**☝️* БУЛАРНИ БИЛИШЛИГИМИЗ ЛОЗИМ!

БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР АДАШУВЧИЛАРДИР.

📌 Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
📌 Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
📌 Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
📌 Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
📌 Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
📌 Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
📌 Хўроз бемаҳал қичқирса;
📌 Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
📌 Бойўғли сайраса;
📌 Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
📌 Ҳовлига мажнунтол экилса;
📌 Сафар ойида тўй қилинса;
📌 Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
📌 Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
📌 Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
📌 Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
📌 Биров тишлаган нарсани еса;
📌 Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
📌 Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги;
📌 Қўлнинг узунлиги;
📌 Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги;
📌 Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
📌 Синиқ ойнага қараш;
📌 Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
📌 Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан даромад ва баракага юзага келмайди!
📌 Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
📌 Ўнг кафт қичиши;
📌 Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
📌 Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
📌 Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик, туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши асос бўлолмайди!
📌 Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
📌 Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
📌 Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
📌 Сувда қайнатилган мошнинг тез очилиши НАЗАРДАН сақламайди.
📌 Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
📌 Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
📌 Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
📌 Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши;
📌 Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
📌 Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
📌 Бешикни икки киши кўтариши;
📌 Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
📌 Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУ НАРСАЛАРГА ИШОНCАНГИЗ...
Адашасиз!!!🤔 Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
-хато, бидъат.

🤔 Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
-хато, бидъат.

🤔 Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; -хато, бидъат;

🤔 Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
-хато, бидъат.

🤔 Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
-хато, бидъат.

🤔 Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
-хато, бидъат.

🤔 Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
-хато, бидъат.

🤔 Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки, у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
-хато, бидъат.
.
🤔 Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????
-хато, бидъат.

☝️ Огоҳ бўлинг: булар БИДЪАТ ва ЗАЛОЛАТдир.••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
*📚* KУНЛИК ҲАДИС

1 week, 4 days ago

#Ҳадис_813
КИМ БИР ҚАВМНИНГ ТИЛИНИ ЎРГАНСА

Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгандан сўнг мен ўша нарсани у зот учун таълим олдим. Мен ўрганиб бўлганимдан сўнг қачон яҳудийларга мактуб ёзадиган бўлсалар, мен ёзадиган бўлдим. Қачон улар у зотга ёзсалар, мен у зотга уларнинг ёзганини ўқиб берадиган бўлдим»
.

✍️ Термизий ривоят қилган.

📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта ва асосли далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак бўлади. Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

1 week, 5 days ago
[#Тошкент\_намоз\_вақти](?q=%23%D0%A2%D0%BE%D1%88%D0%BA%D0%B5%D0%BD%D1%82_%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%B8)

#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

1 week, 5 days ago
2 weeks, 5 days ago
[#Тошкент\_намоз\_вақти](?q=%23%D0%A2%D0%BE%D1%88%D0%BA%D0%B5%D0%BD%D1%82_%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%B8)

#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

2 weeks, 5 days ago

Намоз, рўза ва бошқа ибодатларимиздаги хато ва камчиликларни тўғирлаб боринг!

Уланиб олинг, манфаатли расмий каналларимиздан бири... 👇*🔸 Ибодат Масалалари 🔸*

2 weeks, 5 days ago
Бир ёш бола: «Менда сизга аталган …

Бир ёш бола: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Ўн сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Агар банк мудири: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллион сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Агар подшоҳ: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллиард сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Шундай экан, оламларнинг Робби Аллоҳ азза ва жалланинг «Солиҳ бандаларим учун жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон қалби ҳис қилмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим», деган сўзини ўқиб, нима деб ўйлаяпсиз?

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

3 weeks, 6 days ago
[#Тошкент\_намоз\_вақти](?q=%23%D0%A2%D0%BE%D1%88%D0%BA%D0%B5%D0%BD%D1%82_%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%B8)

#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago