Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 month ago
😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
👨💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
📞 Тел: +99894-939-80-00
Last updated 3 months, 2 weeks ago
Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI
🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.
👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
📞Телефон: +998
Last updated 1 month, 2 weeks ago
#Ҳадис_813
КИМ БИР ҚАВМНИНГ ТИЛИНИ ЎРГАНСА
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгандан сўнг мен ўша нарсани у зот учун таълим олдим. Мен ўрганиб бўлганимдан сўнг қачон яҳудийларга мактуб ёзадиган бўлсалар, мен ёзадиган бўлдим. Қачон улар у зотга ёзсалар, мен у зотга уларнинг ёзганини ўқиб берадиган бўлдим».
✍️ Термизий ривоят қилган.
📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта ва асосли далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак бўлади. Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Намоз, рўза ва бошқа ибодатларимиздаги хато ва камчиликларни тўғирлаб боринг!
Уланиб олинг, манфаатли расмий каналларимиздан бири... 👇*🔸 Ибодат Масалалари 🔸*
Бир ёш бола: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Ўн сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Агар банк мудири: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллион сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Агар подшоҳ: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллиард сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Шундай экан, оламларнинг Робби Аллоҳ азза ва жалланинг «Солиҳ бандаларим учун жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон қалби ҳис қилмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим», деган сўзини ўқиб, нима деб ўйлаяпсиз?
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👳🏻♂️🧕 НАМОЗ ЎРГАНИШ УЧУН СОДДА ҚЎЛЛАНМА#намоз #таҳорат
Намозни энди бошламоқчи бўлганлар учун жуда содда услуб орқали тушунтирилган:
📌 Таҳорат: https://namoz.islom.uz/
📌 Намоз: https://namoz.islom.uz/namoz.html
📌 Суралар: https://namoz.islom.uz/suralar.html
📌 Саволлар: https://namoz.islom.uz/savollar.html
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_800
КИМ БУНДАЙ НАРСАЛАРНИ ЛАЪНАТЛАСА
وَنَازَعَتِ الرِّيحُ رَجُلًا رِدَاءَهُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَعَنَهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَلْعَنْهَا فَإِنَّهَا مَأْمُورَةٌ، وَإِنَّهُ مَنْ لَعَنَ شَيْئًا لَيْسَ لَهُ بِأَهْلٍ رَجَعَتِ اللَّعْنَةُ عَلَيْهِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
*📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайтларида бир кишининг ридосини шамол тортиб кетди. Бас, у уни лаънатлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *«Уни лаънатлама! Унга амр қилингандир. Ким лаънатга сазовор бўлмаган нарсани лаънатласа, унинг ўзига қайтади», дедилар».
✍️ Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
📜 Шарҳ: Бундан шамол ва шунга ўхшаш нарсаларни лаънатлаб бўлмаслиги келиб чиқади. Ким бундай нарсаларни лаънатласа, унинг лаънати ўзига уради.
Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
АЛЛОҲ СИЗНИ БАХТЛИ ҚИЛГАНИНИ КЎРСАТУВЧИ 9 НАРСА
❗️Инсон баъзан ўзида бор неъматларни унутиб қўяади, бошқа миллионлаган инсонлардан фазилатда Аллоҳ уни устун қилганини унутади ва натижада ўзини бахтсиз ҳис қила бошлайди. Биз Аллоҳ сизга берган устунликлар фазилатларни базиларини эслатамиз.
⚡️1. Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9.999.999 ҳужайра ўлган. Бу бахт эмасми?!
⚡️2. Аллоҳ сизни оловга, бутга, хочга, сиғинадиган ва жаҳаннамда абадий қоладиган кофир эмас, муслимлардан қилди.
⚡️3. Кўримсиз бир махлуқ эмас, келишган инсон бўлиб яралгансиз;
⚡️4. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;
⚡️5. Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда ёки харобазорда эмас, қулай, яшашга имкониятли юртда яшамоқдасиз;
⚡️6. Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;
⚡️7. Фарзандларингиз соппа-соғ, баъзиларни фарзандига ўхшаб ногирон бўлиб туғилмади.
⚡️8. Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;
Табассум қилинг ва бахтингизни ҳис қилган ҳолатда яшанг
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 month ago
😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
👨💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
📞 Тел: +99894-939-80-00
Last updated 3 months, 2 weeks ago
Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI
🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.
👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
📞Телефон: +998
Last updated 1 month, 2 weeks ago