O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 1 month ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 2 months, 1 week ago
Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!
Ҳамиша биз билан бўлинг!
Last updated 1 month, 1 week ago
Савдо ўлди, дўконни ёпамиз энди...
Ўзбек аёлларини ошинга, эркакларини мардикорга
айлантирган собиқ шаҳаншоҳларингга ҳайкал ўрнатганларинг ажаб.
Каримоф ўқитувчиларни пахта теришдан ташқари, ғўзага мол бўқи- шарбат оқизишга мажбурлаганди.
У ҳамма соҳани дабдаласини чиқариб тупикка тиқди.
Ҳатто у эрксевер ўзбекнинг боласи учун Жаслиқ (Ёшлик) лагерини яратди.
Илм-фанни ўлдириб кетди. Профессорлар мохорка чекишга ўтди. Чунки ойлик оз.
Сизлар шу одамга ҳайкал қўйдиларинг.
Мухолифатни йўқ қилди.
Эркин фикрлиларни яккалади.
Сизлар шу десподга ҳайкал қўйдиларинг.
Менинг ошинларимга ҳайкал қўймайсизларми ундан кўра.
Каримофни эслатадиган ҳар нарсани йўқ қилиш керак. Унинг ўзбекка дўстлиги кам эди. Ҳозирги муаммоларга Каримоф фундамент қўйиб кетган. Келажагинг буюк деганларига алдандиларингми?
Ўша пайти ёзгандим:
Осмон тўла булутлар,
Ҳайдасанг ҳам кетмайди?
Нега Ислом Каримнинг
Муддати ҳеч ўтмайди?
Нега олган маошим
Овқатга ҳам етмайди.
Нечун Ислом Каримнинг
Муддати ҳеч ўтмайди?
Каримофдан орден олганлар, менга ҳужумни бошланг.
Унинг маънавияти, зеҳнияти ўзбекка бегона эди. Ўзбекчани телба-тескари гапирарди.
Каримоф мустамлакачилар тарбиялаган миллат, эл тушунчаларига бегона тип эди.
" Мустамлакачилар тарбиялаган интелигенция ўз халқининг ашаддий душманидир".
Одатда ҳокимлар кимдандир пул олиб ер ваъда қилади ва қайсидир фермерга ёпишади.
Мана, бизнинг ерни олинглар.
Еримизга сув умуман етиб келмайди.
Пахта буғдойни канализаци сувига суғорамиз. Канализация нималигини биласизларми?
Сассиқ ва ифлос сув. Шаҳарнинг энг жирканч ахлати оқади.
Сув бениҳоя кам.
Мени боғимга ҳам мавсумда бир томчи ҳам сув етиб келмайди.
Сувсиз ерни ҳавас қилсанг, саҳрои Кабирга бор.
Ҳеч интелекти баланд ҳокимни кўрмадим, ҳаммаси оми ва сўконғич.
Умрида китоб ўқимаган.
Ҳокимларни халқ сайлаши керак.
Демократик дейилган мамлакатда яшаймиз ку, қани ўша демократия?
Кўрсатинг.
Хоким бўламан деган зотлар халқ билан учрашсин. Савол берайлик.
Тарихимизни, адабиётимизни яхши биладими? Билмаса, ҳоким бўлиб нима қилади. Тупой деган сўзни ишлатгим келмади.
" Мақбара бошимга йиқилар ҳозир,
Яна товуш;: " Ҳаром еган ҳокимлар! " Рауф Парфи.
Қишлоқ қишлоқлигича қолди. Ўзгармади. Коррупсия монелик қилди.
Қишлоқда тил ўргатадиган курслар очиш ҳақида қарор чиққанди ва 50 милёндан субсидия ажратилганди.
Таниш-билишлар номига тил курсини очди, 50 милённи еди. Тамом. Номига очилган курслар ғойиб бўлди. Ҳеч қайси қишлоқда ҳеч қанақанги курс йўқ. Пул ҳазм бўпкетди. Буни текширадиган кимса йўқ.
Қани тил ўргатадиган курслар?
Ҳеч қанақанги курс йўқ.
Пуллар ўзлаштирилди.
Томчилаб суғориш қиламиз дейишди.
Субсидия ваъда қилинди.
Фермерлар 500 милёндан шубҳали фирмаларга пул ўтказди.
Қани томчилаб суғориш?
Йўқ томчилаб суғориш.
Пуллар еб юборилди.
Ишлар чала бўлди.
Фермер қарзга ботди.
Режани бажармаган, аммо кластер билаш шартномани бажарган фермерларни режани бажарасан деб мажбурланди.
Пахта қайда?
Ортиқча пахта кластерда бор.
Фермер кластердан (заводлан) пахта сотиб олди.
Ёзда сув тақчил эди.
Томчилаб суғарай деса, у ҳам чала.
Ўзбекистон коррупсия тўрига илинди.
Ким қутқаради.
Оддий халқми?
Ваколати йўқ, ҳам ўқимаган, тушунмайди.
Ўқиб бошни қотиргандан Расияга ишга кетган маъқул.
Шу даражада камбағалмизки, ўқитувчи Расияда кўча тозаловчидан кам ҳақ олади. Сабаби юртимиз коррупсия тўрига илинган.
Охири нима бўлади?
Охирини тасаввур қилолмайман.
Халқ онгида, қалбида ўзини ўзгартириш ҳаракати сезилмайди.
Пули кўплар боласини араблаштириш билан оввора.
Тушунмайман.
Тушунтиринг.
Қалб ва онг ўйғонармикан.
Кўнгил, сен бунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг.
На фарёдинг, на додинг бор,
Айт, сен нега мунча сустлашдинг?!
Хақорат дилни оғритмас....
Бу ишлар ичимни куйдиради, ёндиради. Бежиз ғамгин шеърлар ёзмайман, сабаби бор.
Чорасизлик чора бўлибдир...
Сентиментал-трагик нолаларни мисрага айлантиришнинг ўзи ҳали шеър саналмайди. Ўша кечинмаларни бадиийлаштиринг, санъатга айлантиринг, ана шунда шеър ёзган бўласиз! Агар йигирматта мисрага жо бўлган нолаларингизни росмана бадиийлаштирсангиз уч мисра ҳақиқий,анов йигирматта мисрадан ўн мартта қимматли шеър пайдо бўлади!
Шоирлар ва шоиралар,сўзни исроф қилманг, шўрванинг суви кўпайса мазаси қочади! Шеър ёзилмайди,балки у қалбингизда вояга етиб, пишиб, етилиб сўнг туғилади. Сизларнинг шеърларингиз ҳомиласи йўқ аёлнинг ёлғон тўлғоғига ўхшайди. Ёзганларинг ҳаммаси кучаниш. Кучангандан кейин натижа бўлиши керак! Сизларда ўша натижа йўқ! Шеър шаклига келтирганингиз сўзлар йиғиндиси ҳечдир!
Ассалому алайкум, Устоз. Саломатмисиз? Сизга яна бир, икки саволларим бор эди:
Жуда кўп китобхонларни биламан, уларнинг руҳий кенглиги, дунёқараши, оғзаки илмининг бепоёнлиги мени ҳамиша ҳайратга солиши билан бирга, ўша зотлар қисматида кечадиган бир кутилмаган ҳодиса ажаблантиради ҳам, яъни, қандай китобни ўқиш ёки ўқимасликдан огоҳ, билими, ҳаётий тажрибаси ниҳоя билмаганларнинг аксарияти оғзаки баҳсу талошлар гирдобида қолиб кетади. Маънавий ҳуқуқи бўлган ҳолда, қатор-қатор асарлар яратмайди. Ёки аксинча. Бунинг сабаби нимада? Мен бу ерда, китоб ўқиб, маънавий озиқ, завқ оладиган оддий китобхонни эмас, қалам аҳлини назарда тутдим.
Шу дамда, роса иссиқда ошинлар очиқ далада, тиззасигача сув кечиб, боши офтобда куйиб, энкайволиб шоли экяпти.
Шоли экиш бир кунга 130 минг сўм экан.
Айрим оёқ оғриқ ошинлар 130 минг сўмга қизиқиб шоли экишга чиқади ва уч-тўрт кунда юролмайлиган бўлиб касал бўлади.
Оёғи оғриб юролмай қолган ошинларни кўрганман.
Қачон иқтисодиётимиз юксалар экан?
Қачон аёлларимиз оғир жисмоний меҳнат ва ҳорижда сарсон бўлишдан ҳалос бўлар экан?!
Шу ва шунга ўхшаш саволлар қалбингизни чўғдай куйдирадими?
Ё қалбингиз чўчқадай семириб ҳеч нени ҳис этмай қолганми?!
Ароқ ичманглар
Ароқ ичманглар, алакаш бўлманглар, яқинларинг руҳиятига жароҳат етказманглар.
Ароқ токсиндир, мияни заҳарлайди.
Маст одам оиласида ҳайвон қилмайдиган қилиқларни қилади, илондан вошиллайди, қутирган итдай ҳар кимга ташланади, суйилаётган новвосдай ўкиради, чўчқадай ўзини балчиғига ботади, тепиб эшикларни, деразаларни синдиради, ота-онаси ёки хотинига қўл кўтаради, шимини тасмасини ечиб аврати кўриниб ухлаб қолади.
Унинг барча бу қилиқлари айниқса ёш болалари, набиралари қалбига найза бўлиб санчилади.
Ароқ ичманглар, ҳайвон бўлманглар, яқинларингиз учун дўзаҳга айланманглар.
Агар ароқ ичмасликни иложи йўқ бўлса даволанинглар.
Тинимсиз ичишларинг, жанжал кўтаришларинг руҳий касаллик белгисидир. Психиаторга боринглар.
Ароқни ташлаёлмасаларинг, психиаторга бормасаларинг қалин ўрмонга кетинглар, ўша ёқда адашиб йўқ бўлинглар, айиқ ёки бўрига ем бўлинглар.
Сизлар инсонлар орасида яшашга нолойиқсизлар.
Катта бир шоирнинг умр йўлдоши ароқ шишасини кўрса илонни кўргандек сесканар экан. Ҳатто бир гал дўкон растасидаги териб қўйилган ароқларга кўзи тушиб хушидан кетган экан.Чунки бечора аёлнинг эри кўп ичаркан.
Боя маҳалла ичида онасини ёнида кетаётган чамаси беш яшар қизча (уларга яқин жойда эдим) тўсатдан йўл четида бир нарсани кўриб қичқириб юборди. Илон кўрдимикан деб қарасам, илон эмас, қизча ароқ шишасини кўриб қичқирган экан.Уларнинг оиласини биламан, дадаси ва бобоси алкаш...
Алкашлар,ароқхўрлар, бениҳоя жонга тегдингиз. Ё ичишни бас қилинглар ёки Сирдарёга ўзларингни ташланглар, сизларга орамизда ўрин йўқ, пичоқ суякка етди.
" IZLAM " чилар (Тилланисо) ни тушуниш.(1-мақола).
Шоирлардаги илҳомни депрессив кайфиятга қиёслашади.
Депрессия онгдаги чалчашлик, мантиқнинг йўқолиши, барча яхши ва ёмон қадриятларнинг алкаш-калкаш, хаос бўлиб аралашиб кетишидир.
Депрессияга йўлиққан кимсанинг оғзидан нима гаплар чиқмайди дейсиз. Лекин унинг ҳеч бир гапи, сўзига жиддий эътибор берилмайди.
Биламиз: депрессия руҳий касаллик.
Шукшин айтган эди: " Ҳар бир адиб (шоир) психологдир, лекин унинг ўзи ҳам руҳий хаста".
Карл Густав Юнгнинг эътирофича, руҳи касаллар ҳам ижод қилади, шеър ёзади, шоирлар билан айни мавзуда ёзади, лекин уларнинг ёзганларида образлилик, фантазия, теранлик, мазмун саёз бўлади. Туғма шоирларнинг ёзганларида эса кучли образ, чексиз хаёлот, теранлик бор.
Қизиғи шуки шоир ҳам, руҳи касал одам ҳам бир хил мавзуларда ёзади, фақат шоирнинг ёзганлари санъат асарига айланади.
Депрессив кайфият исканжасида қийналётган аёл: " Мен фоҳишаман! "- деса, гапига жиддий эътибор бермаймиз, чунки унинг руҳи соғ эмас.
Шоира аёл ҳам ўз шеърида: " Мен фоҳишаман! " - деса, уни ҳам маломат қилиш шарт эмас, у ахлоқсизликни тарғиб қилгани йўқ, аксинча, руҳиятини қамраб олган мураккаб кайфиятнинг бир заррасини ифода этяпти, шунақа эътирофлардан яхлит кайфият ифодаси пайдо бўлади.
Катта шоирлар,Фрейднинг эътирофича, ўз онги ости билан алоқа ўрната олганлардир.
Онг остида эса ўзгача аҳлоқий қадриятлар, ўзгача мантиқ ҳукмрон...
Айтишади-ку, мантиқ йўқолган жойда шеърият бошланади, деб.
Шеърдан одатдаги мантиқ излаб ҳуноб бўлиш нотўғри.
Шеърни тушинмоқчи бўлсангиз мантиғни, омма эътироф этган ахлоқий қоидаларни бир четга суринг, шуниси маъқул, йўқса шеърни чуқур ҳис этолмайсиз.
Кимдир сизга: Худо борми ёки йўқми? "- деса: бу одам узрли, яъни жинни экан, дейсиз.
Шоирлар ҳам қайсидир маънода узрлидир.
Руҳи касал одамда ички цензор кучсизланади ва у кўп бемаъни гапларни валдирайди.
Шоирда ҳам, илҳом келганда, ички цензор бир муддат йўқолади ва кўнгил остидаги ўта шубҳали, зиддиятли ва даҳшатли сўзларни ёзади.
Мажнун: нега мени яратдинг, яратибсан экан, нега туғилган оним ўлдирмадинг, деб Оллога нола қилади.
Мажнундан: исминг нима?- деб сўраганларида: исмим" Лайли" дейди.
Мажнуннинг онгидаги чалкашликни пайқадингизми?
Ёки наркоз ҳолатини олайлик.
Айниқса наркоз тарқалаётганда бемор кутилмаган сўзларни тилга олади.
Мана, операция тугади, наркоз уйқусидан уйғоняпсиз, тепангизда умр йўлдошингиз ўтирибди, дейлик, унинг исми Соҳиба ёки Саодат, сиз эса кутилмаганда" Гулчеҳра"!- деб бақира бошлайсиз.
Хотинингиз ҳайрон: " Ким экан у Гулчеҳра? ".
Бутунлай хушингиз ўзингизга қайтганидан сўнг хотинингиз сўрайди: " Наркоздан уйғонаётганда Гулчеҳра деб бақирдингиз. Ким у? ".
" Билмайман", деб қутиласиз.
Аслида биласиз. Гулчера - 16 ёшингизда севган синфдош қизнинг исми-ку. Қурғур Гулчеҳра сизни писанд қилмаганди.
Гулчеҳранинг рад жавобидан қолган армон қалбингизнинг зимистон қаърида яшаётган экан, йўқ бўлмабди.
Нима демоқчиман?
Шоирлик ҳам наркоз ҳолатидан уйғонмоқчи бўлаётган бемор каби ўз сирларини ошкор этишдир.
Шоирлик ақлда, қалбда мувозанатни йўқолиши, ахлоқий устунлар тутиб турган жамиятдан қочиш, умумэътироф этган қадриятлардан бир муддат юз ўгиришдир.
Шоир жамиятни рад этиш, ахлоқий қадриятлардан бир зум кўз юмиш орқали юрагидаги хаосдан ҳалос бўлади ва яна жамиятга, оддий одамлар орасига қайтади.
Нега Данғарада кўз дўхтир йўқ?
Мана, кеч бўлганда набирамнинг кўзи оғриб Қўқоннинг Коппонидаги кўздўхтирга кетяпмиз. Узоқ жой.
Нега Данғаранинг ўзида кўздўтир йўқ?
Кеча Қўқоннинг қўз дўхтирида дежурлик қилган ёш дўхтир йигит набирамнинг кўзини шунчаки кўзинг билан қарадинг, ва дарҳол 159 минг сўмлик дори ёзиб бердинг. Пастдаги аптекада бор дединг. Оддий кўз оғриққа оддийгина, арзон дори ёзса бўлмасмиди.Мен пенсионерман,ортиқча пулим йўқ. Пастдаги аптекада билан ҳамкорлик қиласанми?
Харомхўрлик-ку бу. Ёш экансан, ҳозирдан шайтонга ўртоқ бўлиб олибсан. Сенга Худо, охират ҳақида гапирмайман. Чунки ҳар иккаласига ҳам ишонмайсан. Сенда ҳеч йўқинсоф бордир. Ё инсофниям ютиб юборганмисан? Қизимнинг кўзини ҳатто диққат билан теаширмадинг. Кечаги вақеа ҳақида гапиряпман.
Дўхтирлар, қачон аптекачилар билан жиноий ҳамкотлик қилилни бас қиласизлар. Халқни заҳарлаб бўлтларирг.
Ҳайвон терисидар халат тикиб кийиб олинглар.
Ушбу постим юзасида. Қўқон тиббиёт бирлашмасидан расман изоҳ сўрайман.
Бўлдида энди, жонга тегди ҳаммаси.
Ўзбек халқи қўй эмас, сабрли, ҳолос. Халқнинг сабрини синаманглар.
Dangara Tumani Hokimligi мансабдорлари нега Данғарада кечаси ҳам ишлайдиган кўз дўхтири йўқ. Вақт-бевақт ҳар доим Қўқонга шаҳрига боришга тўғри келяпти. Масафа яқин эмас. Масалан, Оқжар ва Қўқон ораси 30 км. Кўзига жароҳар етган Каллакесар қишлоғилик деҳқон аёл салкам 40 кмлик масафани босиб ўтиб Коппондаги кўз дўхтирга етиб боради.
Одамларнинг мушкулини осонлаштириш, оғирини енгиллаштириш, чорасиз қолганларга қўл чўзиш лозим.
Умр мангуэмас. Янм 60-70 йилдан сўнг ҳозир тирик юрганларнинг бари бақога кетади, ўтнимизга бошқалар келади. Биз уларга равон йўл, чиройли ҳаёт қолдирайлик, бечораларнинг умри биздан қолган ахбатни тозалаш билан ўтмасин.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Last updated 1 month ago
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!
Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!
Реклама: @insidepoliticbot
Last updated 2 months, 1 week ago
Ушбу каналда таниқли шоир, моҳир публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматнинг шеърлари, мақолалари, таржималари, эсдаликлари ва фикр-мулоҳазалари билан танишиб борасиз!
Ҳамиша биз билан бўлинг!
Last updated 1 month, 1 week ago