Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 Monat her
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 Monate, 2 Wochen her
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 Jahre, 6 Monate her
Давлатбекни уриб йиқитгандан сўнгра, қоровул йигит ён-атрофни яна синчиклаб кузатди ва кимса йўқлигига амин бўлгандан кейин қийинчилик билан машала ёқиб ишора берди. Йигитни ағдариб унинг юзига синчиклаб қаради. Унинг юзи равшан кўринмаса-да ўспирин йигит эканлиги сезилиб турарди. Қоровул йигит тезда машалани ўчирди. Бироздан сўнг яна бир қоровул йигит пайдо бўлди:
-Абдураҳим нима бўлди, тинчликми?
Югуриб келган йигит ерда ётган одамни кўрди:
-Ким бу?
-Бизнинг қароргоҳимизга келаётган экан
-Ўлдирмадингми?
-Аҳмоққа ўхшайманми мен? Сен менинг жойимда қол, мен буни қароргоҳимизга элтаман.
-Хўп...
Абдураҳим Давлатбекни яна бир марта ҳамма жойини текшириб кўрди ва орқасига энгаштириб кўтариб олиб кетди.
Ҳушидан кетган Давлатбек айқаш-уйқаш тушлар кўрар эди.
Тушида унинг бошидан ўтган хотиралари қайта намоён бўлаётган эди:
1918 йил февраль.
Ёнаётган Қўқон шаҳри! Қий-чув солиб болаларини, гўдакларини қучоқлаб қочаётган аёллар...
Шаҳарни тўплардан ўққа тутаётган руслар...
Йўлида учраган ёшу-қари, аёл-у эркакни сўйиб бораётган арман дашноқлари...
Қўқонда худди Қиёмат содир бўлаётгандек эди. Шаҳар эркаклари қўлларига илинган қурольни олиб, ўзларини қалқон қилиб арман дашноқлари ва русларга қарши жанг қилиб ҳалок бўлмоқда эдилар.
Энг даҳшатли манзара шаҳар майдонида содир бўлди! Шаҳар оқсоқоллари билан музокара ўтказган руслар қариялар,хотин-қизлар ва болалар шаҳардан чиқиб кетишига изн берди ва уларга тегмасликка ваъда берди. Аммо номард ўрислар шаҳардан тўп-тўп бўлиб чиқиб кетаётган аёллар ва болаларни арман аскарларига йўқ қилишга буюрди. Шаҳардан қочиб кетаётган аёллар, қариялар, болаларга қарата пулемётлардан ўқ ёғила бошлади. Қий-чув солиб қочаётган аёллар ва болалар ўқ тегиб икки уч метрга учиб кетишар, ўқ тегмай омон қолаётганлари на шаҳарга қайтишни-да на шаҳардан чиқишни-да билмай аросатда қолган эдилар...
Ана... бир аёл ўқ тегиб икки метрга учиб кетиб деворга урилиб жон берди, яна бир ўқ теккан аёлнинг қўлидан чақалоғи учиб кетди... Бундай ваҳшийликка номардликка чидай олмаган Қўқонни ҳимоя қилаётган йигитлар бўғзиларига алам, изтироб, ғазаб тўлиб яна ҳужумга ўтдилар. Атроф турфа хил овозларга: оҳ-фарёд, қичқириқ, пулемётларнинг тариллаши, тўпларнинг гумбурлаши, аёлларнинг оҳу-фиғонларига тўлиб кетди...
Elbek Hamzat
1918 йил декабрь ойлари...
Қиш ўз ҳукмини ўтказмоқда, уч кундан буён тинмай ёғаётган қор ер юзига "оқ гилам" тўшаган. Гувиллаб эсаётган шамол эса йўлида учраган нарсани учирмоққа шай. Бу тун ўзига ажойиб бир руҳ, ажойиб бир тароват бахш этгандек гўё... Тўқайзорда фақат шамолнинг ўкириши-ю, аҳён-аҳёнда бўриларнинг увиллаши қулоққа чалинади
Тўқайзор йўлида буларнинг ҳеч бирига пинагини бузмасдан, бироз оқсоқланиб келаётган одамзод шарпаси кўринди. Уч кундан буён қаҳратон совуққа ва қутурган шамолларга бардош бериб, Мадаминбек бошчилигидаги истиқлолчилар қўшинини излаб, йўл босиб келаётган бу йигитнинг исми Давлатбек эди...
Тўқайзор оралаб юриб келаётган Давлатбекни яшириниб ётган қоровул йигит пайқаб қолди. Аввалиги уни отмоқчи бўлди, лекин тезда фикридан қайтиб уни зарарсиз қўлга олишга киришди. Чунки Мадаминбек қоровул хуфия йигитларига қароргоҳларига шубҳали кимса яқинлашаётганда, нима бўлган тақдирда ҳам тириклайин қўлга олишни тайинлаган эди.
Йўлда чидам билан юриб кетаётган Давлатбек кутилмаганда орқасида бир шарпа сезди ва ўгирилишга улгурмай кучли бир зарб таъсирида ерга узала тушиб ҳушидан кетди...
Ассалому алайкум қадрдон ватандошлар! Авваламбор, сизларни мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан қутлайман, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Шу вақтга қадар бир неча ой ижтимоий тармоқлардан узоқлашдим, анча жиддий илмий ишларга шўнғиб телеграмдаги Туркистон тарихи каналимиз фаолияти тўхтаб қолди. Бунинг учун сиз қадрдон кузатувчилардан узр сўрайман. Каналимиз фаолияти энди янада шиддатли тарзда давом этади, каналда сиз эшитмаган (ёки миллатимиздан яширилган) тарихий ҳақиқатлар ҳақида билиб борасиз!
Касбим тарихчи бўлганлиги сабабли, шу охирги давр мобайнида асосан, 19-20-асрлар давомида юртимиз ҳудудидаги Россия босқини, "Истиқлолчилар ҳаракати" ҳақидаги архивлар, расмий қўлёзмалар, бир неча норасмий сақланиб қолган қўлёзмалар ва бир неча чет эл архивлари маълумотлари билан танишиб чиқдим. Бу маълумотларни бирма-бир ёзиб бораман.
Кўплаб тарихий фактлар асосида, ҳавас тариқасида тарихимизга оид ёзишни бошлаган бадиий жанрдаги асаримни Яратганнинг инояти ила ёзиб тугатдим. Бу асар асосан ХIХ-ХХ асрдаги Чор Россияси босқини ва унга мард элимизнинг кураши, "Истиқлолчилар ҳаракати" ,"Жадидчилик" ва зулм империяси Собиқ Иттифоқ даври ҳақида ҳикоя қилади. Ҳозир шу асардан бир парчани эътиборингизга ҳавола этаман...
Ислом динининг устунлари, мусулмон оламидаги буюк ҳукмдорлар
Амир Темур ва Темурийлар даври (2-қисм)
Амир Темурнинг Самарқанд тахти учун кураши.
Амир Темурнинг Самарқанд тахти учун кураши даври 1361-1370-йилларни ўз ичига олади. Бу мақсадга эришиш йўлидаги дастлабки қадамни у ўз хотинининг акаси Балх вилоятининг ҳокими амир Ҳусайн билан яқинлашиб Илёсхўжага қарши курашдан бошлайди. Темурнинг ҳақ ва адолат йўлида бошлаган қутлуғ ишининг шиори " Ҳақгўй бўлсанг нажот топасан " бўлган. У ўзининг барча фаолиятида шунга амал қилиб яшади. Темур Мовароуннаҳрни мўғуллардан озод қилишни ва марказлашган кучли давлат тузишни ўз олдига бош мақсад қилиб қўйган эди. Шунинг учун у Илёсхўжа қўл остида бўлишни истамас эди. Темурнинг бу йўлдаги ҳатти-ҳаракатлари Илёсхўжага ёқмас эди. " Темур тузуклари " да ёзилишича, Илёсхўжа отаси Туғлуқ Темурга хат ёзиб: " Темур бизга қарши исён туғини кўтарди ", - деган. Хон ўз навбатида Амир Темурни ўлдириш тўғрисида ёрлиқ жўнатади, лекин бу ёрлиқ Амир Темурнинг қўлига тушиб қолади. Бу ҳужжатдан хабар топган Амир Темур қатъий чоралар кўриш учун жасур ва қатъиятли жангчиларни тўплашга қарор қилади. Амир Темур ўз йигитлари билан биргаликда Бадахшон томон чекиниб, маслакдошлар қидиради, сўнг Бадахшондан Хоразм томон юради. Хоразм сари йўл олган Темур йўл-йўлакай Балхда тўхтаб унча катта бўлмаган кучи билан Амир Ҳусайнни ўз йўлига тортади.
Амир Темурнинг Хоразмда пайдо бўлганлигидан хабар топган ва уни ўлдириш тўғрисида Илёсхўжадан махсус топшириқ олган Хива ҳокими Тугал Баҳодир 1000 та отлиқ жангчилари билан Темурга ҳужум қилади. Бу жангда Темур оз сонли йигитлари билан Тугал Баҳодирнинг 1000 кишилик лашкарини тор-мор келтиради. Жанг оқибатида Хоразм аскарларидан 50 киши, Амир Темур жангчиларидан эса 10 киши - 7 та отлиқ, ва 3 та пиёда хуросонлик қолган. Бу 3 та хуросонлик ҳам кунларнинг бирида тунда пайт пойлаб, 3 та отни ўғирлаб қочадилар. Амир Темур ғоят оғир аҳволга тушади. Бу вазиятдан хабар топган Махон (ҳозирги Мари Туркманистон ҳудуди) ҳокими туркман Алибек Жониқурбон Илёсхўжага ёқиш мақсадида Амир Темурни қўлга олади ва зиндонга ташлайди. Амир Темур зиндонда 62 кун ётиб катта жасоратлар эвазига озодликка чиқади. У ўзининг 12 жангчиси билан яна чўл кезишда давом этади. Шу пайт уларга туркманлар ҳужум қиладилар. Жанг давомида Амир Темурни таниб қолган туркманлардан бири ўз йигитлари билан унга қўшиладилар. Энди Амир Темурнинг йигитлари 60 тага етади ва улар билан Хуросон томон йўл олишади. Йўл-йўлакай уларнинг сафига яна жангчилар келиб қўшилади. Амир Темур аскарларининг сони 200 тага етади, улар Бухорога етиб борганларида Темур тарафдорлари 2000 кишидан ошган эди...
Шундай қилиб, бир неча вақтлар давомида анча ҳудудларни эгаллаган Темурнинг жангчилари ва тарафдорлари анчага етиб қолади. Илёсхўжа юборган қўшинлар билан биринчи жанг 1363-йил Амударёнинг чап соҳилидаги Қундуз шаҳри ёнида бўлади. Бу жангда Амир Темур ғалаба қозонади.
1363-йилда Мўғулистон хони Туғлуқ Темур вафот этади. Илёсхўжа отасининг тахтини олиш учун Сирдарёнинг нариги томонига кетади. Амир Темур бу вазиятдан фойдаланиб Самарқандга киради. Эл уни яхши кутиб олади. Амир Темур шу пайтдаёқ Самарқандни эгаллаб, ўзини хон деб эълон қилиши мумкин эди, аммо бу билан барча мўғул ўзбек қабилаларининг ўзига қарши оёққа туришини билар эди, шунинг учун мўғул ўзбекларидан бўлган Қобулшоҳни ҳукмдор этиб кўтаради.
Мовароуннаҳрда содир бўлаётган воқеалардан хабар топган Илёсхўжа пухта тайёргарлик кўриб, 1365-йилда Самарқанд томон юриш қилади. Амир Темур бу тўғрида хабар топиши билан Амир Ҳусайнни воқеадан огоҳ қилади. Ҳусайн ўз аскарлари билан етиб келади. Амир Темур ўз қароргоҳини Чиноз ва Тошкент ўртасида қуради. Тарихга " Лой жанги" номи билан кирган бу жанг ғоятда шиддатли бўлади. Бу жанг 1365-йил 22-май куни бўлади. Жанг пайтида қаттиқ жала қуйган, ҳамма ёқ лой бўлиб, отлар ва жангчилар балчиқ лойларда йиқилганлар.
Унинг катта куч билан келаётганлиги ва йўл-йўлакай эришган ғалабаларини эшитган Кеш ҳокими Ҳожи Барлос ваҳимага тушади, чунки у оз сонли қўшинлари билан Туғлуқ Темурдек катта кучга қарши тура олмасди ва ҳеч кимнинг ёрдамига кўз тика олмас эди. Чунки атрофдаги амирларнинг ҳаммаси мўғуллардан бўлган.
Ҳожи Барлос Туғлуқ Темурнинг асосий зарба кучи ўзига қарши қаратилганини тушуниб, Хуросонга қочиб кетишдан бошқа чорани топа олмайди. Уни қўриқлаб бораётганлар сафида амакиваччаси Амир Темур ҳам бор эди. Ҳожи Барлос мана шундай оғир бир вазиятда нима қилиш кераклигини ундан сўраганда, Темур Ҳожи Барлосга Туғлуқ Темур билан уруш қилиб ўтирмасдан унинг ҳузурига боришни маслаҳат беради. Албатта, Ҳожи Барлос Туғлуқ Темур ҳузурига бора олмас эди, чунки у ҳокимиятни куч билан олган эди. Ҳожи Барлос Чингизхон авлодига қарши қўл кўтарган киши ҳеч қачон кечирилмаганлигини яхши билар эди. Шу боис у Амир Темурнинг маслаҳатига қулоқ солмайди, ўз одамлари ва мол-мулки билан Жайҳун (Амударё) дан ўтиб Хуросонга боради. Юрт бошига мана шундай оғир кун тушганда Амир Темур эл билан бирга бўлишга ва Туғлуқ Темур хизматига киришга қарор қилади. "Лекин, - дейди Амир Темур, - менинг аскарларим ва қарамоғимдаги одамларим Туғлуқ Темурга бўйсунишимни истамасликларини айтдилар, чунки менинг ҳукмим остида юрт осойишталикка эришган бўлиб, ўзининг мустақиллигини қуроль билан ҳимоя қилишга тайёр эди. Элнинг барча илтимосларига мен ҳозир Туғлуқ Темурга қарши чиқиб жанг қилишнинг кераги йўқлигини ва унинг аскарлари жуда кўплигини ҳамда ҳозир унга бўйсунишдан бошқа илож йўқлигини айтдим".
Амир Темур мўр-малахдек Шаҳрисабз томон бостириб келаётган душманга пешвоз чиқишга аҳди ўлим ва ҳаёт гарови эди. Туғлуқ Темур ва унинг атрофидаги очкўз амирлар катта совға саломлар билан ҳурмат ва тавозе ила уларга пешвоз чиққан Темурбекни илиқ кайфиятда қабул қилдилар. Темурбек эса ўз навбатида унинг ишончига кириб, ўз мақсадига эришиш йўлида иш тутади. Туғлуқ Темур ўзига нисбатан Темурбекнинг садоқатини ҳис эта бошлагач, Мўғулистондаги амирлар исёнини тинчитиш мақсадида Мовароуннаҳрни бошқариб туриш ёрлиғини Темурга бериб, ўзи Жета томон кетади. "Мен, - дейди Амир Темур, - бутун Мовароуннаҳр вилоятига, то Жайхун дарёсининг соҳилларигача бўлган ерларга ҳукмрон бўлдим... Мен тажрибамдан шуни билдимки, 100 минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин экан".
Аммо Амир Темур мўғулларга узоқ вақт хизмат қилмайди. 1360-1361-йилларда Туғлуқ Темур ўз аҳдини бузиб, Мовароуннаҳрга иккинчи марта қўшин тортиб келиб, ҳокимиятни Амир Темурдан олиб, тажрибасиз ёш ўғли Илёсхўжага топширади. Амир Темурни эса бош қўмондон (сипоҳсолор) ва маслаҳатчи қилиб тайинлайди. Амир Темур ана шу даврдан бошлаб Илёсхўжага хизмат қилишдан бош тортади ва марказлашган мустақил давлат барпо қилиш учун мўғуллар истибдодига қарши курашни бошлайди...
(Давоми бор...)
Телеграм каналимизни кузатиб боринг
? t.me/turkiston_tarixi
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 Monat her
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 Monate, 2 Wochen her
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 Jahre, 6 Monate her