Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

Description
Xorazm viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz!
Bizning kanalda siz! Bojxonaga oid yangiliklardan xabar topasiz
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

5 дней назад
Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali
5 дней назад
Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali
5 дней назад
Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali
3 месяца назад

Бугун Божхона қўмитасида Озарбайжон Республикаси Транспорт ва рақамли тараққиёт вазири маслаҳатчиси Рашад Байрамов ва Иқтисодиёт вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош консультанти Айтан Ахмадовадан иборат делегация Божхона расмийлаштируви маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.

Меҳмонларга божхона соҳасини рақамлаштириш борасида эришилган энг сўнгги ютуқлар юзасидан батафсил ахборот берилди.

Ҳозирда Божхона қўмитаси ўз фаолиятига 70 дан ортиқ ахборот тизимларини ишлаб чиқиб жорий қилган. Мазкур тизимлар нафақат маҳаллий вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимилари, балки хорижий давлатларнинг, хусусан Озарбайжон божхона хизматининг ахборот тизимлари билан ҳам ўзаро интеграция қилинган.

Бу эса Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида божхона соҳасидаги ҳамкорлик изчил йўлга қўйилганидан далолат беради. Бунда 2022 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси делегациясининг Озарбайжонга ташрифи доирасида эришилган келишувлар юқори самара бермоқда.

Масалан, дунёда биринчи бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида TIR-карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи тўлиқ рақамлаштирилган «eТIR» ташуви муваффақиятли амалга оширилди.

Меҳмонлар Божхона қўмитасида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар йўналишидаги тажриба билан ҳам яқиндан танишишди.

Хусусан, божхона органлари фаолиятига доир нотўғри ва нохолис ахборотларга жавобан тезкор муносабат билдириш, раддия ва баёнотлар тайёрлаш, матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил этиш борасидаги мавжуд амалиёт ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

Бугунги кунда божхона органларининг ахборот хизматлари томонидан мустақил равишда медиа маҳсулотларни тайёрлаш тўлақонли йўлга қўйилди. Натижада, 2024 йилнинг 8 ойида марказий ва маҳаллий телеканаллар орқали 2 мингга яқин материаллар эфирга узатилди.

Эслатиб ўтамиз, меҳмонлар бугун Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган Ўзбекистон-Озарбайжон медиа форуми доирасида мамлакатимизга ташриф буюришган.

“Рақамли асрда ҳақиқатни излаб: дезинформацияга қарши курашиш” мавзусидаги мазкур форум 2024 йил 22-25 сентбярь кунлари бўлиб ўтади.

3 месяца, 1 неделя назад

Божхона қўмитасида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, энергетика ресурсларини тежаш ҳамда республика миқёсида қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қилиш масалалари юзасидан хизмат йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган йиғилишда қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб жорий йилда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш масалалари кўриб чиқилар экан, масъул идоралар билан биргаликда божхона органлари тасарруфидаги бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги нормаларига жиддий эътибор қаратиш, мавжуд иситиш қозонлари ҳолатини назоратга олиш, газ тақсимлаш пунктларини текширувдан ўтказиш ҳамда генераторларнинг ишчи ҳолатини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга энергия ресурсларидан фойдаланишда исрофгарчиликни камайтириш, иқтисодиёт тармоқлари объектларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш ва бунинг устидан қатъий назоратни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳудудий бошқармалардаги масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

Раис ўринбосари О.Ибрагимов айрим ҳудудларда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича “Наманган тажрибаси” доирасида амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.

Масалан, жорий йилнинг 15 сентябрь кунига қадар, Тошкент вилоятида 9 та объектга 6,4 МВт, Тошкент шаҳрида 13та объектга 1,1 МВт қуёш панеллари ўрнатилган. Вахоланки, бошқа ҳудудларга нисбатан бу ерда имконият юқори.

Божхона органларининг 59 та объектига 2,9 МВт қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, бу йўналишдаги ишларни ҳам жонлантириш, божхона органлари бу борада намуна бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда Президентимизнинг “Энергетика хавфсизлиги – мамлакат хавфсизлиги” каби айтган сўзлари яна бир бор эслатилди ҳамда ишларни уюшқоқлик билан таъминлаш зарурлиги уқтирилди.

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago