Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated hace 2 meses
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated hace 5 meses, 2 semanas
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated hace 2 años, 7 meses
Мана мусулмоннинг зиммасидаги жизясини тўлаган зиммийнинг ҳақлари. Ислом каби бағрикенг дин йўқдир.
(Видео сифати учун узр сўрайман)
🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2
***Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»
У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим:
«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади.
Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади».
Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?
Islomuz saytidan
🍃 Самимият соғинганлар***https://t.me/odamlar_orasida2
Чол эскириб, шалоғи чиқиб кетган велосипеди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди.
- Кимдир адашган!
Масжидга ундан бошқа велосипедда келадиган йўқ эдику. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нариги кўчага ҳам мўралади. Ўзиникини излади лекин йўқ эди.
Масжид деворига суяб кириб кетганди-ку...
Бир пас довдираб турдим. Ўриндиғи юмшоқ, амортизатори зўр янги велосипедга ҳавас қилиб у ёғ бу ёғини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу бировники.
У яна ўз велосипедини топиш илинжида жавдиради. Ўғлидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик беминнат хизматчиси эди.
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан қатиқ ивитади. Бир парча ерига кашнич, райхон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қўлига тутқазганларни велосипедни рулига илиб, шахарликларга сотиб келарди.
Рўзғор нима бўлади энди?
Биров масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб уникини миниб кетган. Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезардику...
У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Текис юрса керак.
Ие, дастасига боғланган сут-қатиқдан бўшаган банкали халта уники-ку! Намоздан аввал хар доимгидек кўп қаватли уйлар оралаб сут, қатиқ, барра кўкат сотганди.
Кўзи банкалар орасига солинган хатжилдга тушиб шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.
Чол хатни ўқий бошлади:
"Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Хар куни саҳарда эски, алмисоқдан қолган велосипедда сут, қатиқ олиб келиб сотасиз. Халол мехнат қиласиз. Шу ёшда хам ғайратлисиз. Хаммага ўрнаксиз.
Сизни рахматли отамга ўхшатдим. Уни хам эски велосипеди бўлиб, шахарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди. Афсус, унга хеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта, болалигимдаёқ қазо қилганлар...
Қутлуғ ойда сизни озгина бўлсада хурсанд қилгим келди. Шу янги велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига хам дуо қилиб қўйинг, ота! Мен уларга бағишланган ифтор-эхсонни тўхтатдим. Ўша маблағни хам сизга илиндим. Қабул қилсангиз хурсанд бўламан...#obunachidan🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2
Ushbu kanalda o’zimga qiziq bo’lgan, kerak bo’lib qolishi mumkin deb o’ylagan aralash videolarni qo’yib boraman. Qarab boqing, balki sizga ham qiziq bo’lar.
Давоми...
Савдогар бир куни тонгда бомдодни ўқиди. Хушуъ билан Аллоҳга сажда қилди. Қалбида дунёни сиғдира оладиган ишонч, нур, иймон, хотиржамлик бор эди. У саждада жонини Роббига топширди.
Таъзия маросими ўтганидан сўнг меросхўрлар сейфни очишди. Васиятни ўқишди. Катта ўғил:
- Ойлик маблағни беришдан етти кун кечикибмиз, деди.
Сўнгра белгиланган пулни олиб жувоннинг уйини топиб келиб эшигини тақиллатди. Эшикни жувон очди. Йигит унга пулни узатиб деди:
- Марҳамат пулни олинг. Бир ҳафта кечиктирганимиз учун бизни маъзур тутасиз.
Йигитнинг кўзлари тўла ёш эди.
Жувон деди:
- Пулни энди ололмаймиз. Отангизга айтинг, энди бошқа фақир қидирсинлар. Бир ҳафта олдин ўғлим биринчи маошини олди. Энди бу пулга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Отангизга мендан салом айтинг. Мен у кишини бир умр дуо қиламан!
Йигит кўзларига ёш тўлиб деди:
- Отам бир ҳафта олдин вафот қилдилар!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу қисса ҳақиқатдан ҳам содир бўлган. Аллоҳ билан тижорат қилиш мана шунақа бўлади. Яхши ишни кўпайтиринг. Албатта уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз!".
АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ
(Бўлиб ўтган ибратли воқеа, ўқинг жуда таъсирли)
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу воқеа ўтган асрнинг тахминан етмишинчи йилларида Димашқда содир бўлган.
Катта савдогарлардан бири саратон билан оғриб қолади. Бизнинг диёрларда даволанишнинг иложи бўлмагани сабабли одатдагидек даволаниш учун Америкага бормоқчи бўлишади. Таҳлил ва анализлардан сўнг даволанишнинг фойдаси йўқлигини, касаллик бутун танага тарқалганлигини айтишади. Бирор-бир умид учқуни қолмаган эди.
Америкалик шифокор беморга бир ойлик умри қолганини, ватанига қайтиб ўша ерда оиласи бағрида вафот этишини очиқ айтади.
Қолган кунларини ғанимат билишини, истаган ва яхши кўрган машғулоти билан машғул бўлишини айтади.
Савдогар уйига қайтди. Қолган бир ойнинг ҳам учдан иккиси қолган эди. У ўлимини кута бошлади.
Ёмғирли кунларнинг бирида қалбида танглик ҳис қилиб уйни ташлаб кўчага чиқди. Йўлакдан юриб бораётиб толиқди. Нафас ростлаш учун йўлакнинг четида ўтирди.
Йўлакда бир ёш жувон билан кўринишидан бой-бадавлатлиги билиниб турган гўзал йигит гаплашиб турар эди.
Йигит оғзидаги сақични эгилиб олиб чайнар эди. Йигит бемор савдогарга эътибор ҳам бермади. Афтидан у жувонни пул билан домига тушириб нафсини қондирмоқчи эди. Йигит билан фақир жувон қилаётган паст овозли суҳбатдан савдогар шуни англади. Жувон йигитга молга, нонга эҳтиёжи борлигини айтар эди. Уни фарзандлари билан ижарада турган жойидан ижарачи ҳайдаб чиқарган экан. Йигит жувоннинг гапларига ишонмади. Жувон эски уйнинг ижарасини тўлай олмабди.
Йигит жувон талаб қилган пулни бермади. У жувоннинг озғин танасига арзимаган пул эвазига эга чиқмоқчи эди. Жувон у пулга кўнмагач йигит уни ташлаб кетди.
Савдогар жувонга яқинлашиб сўради:
- Қизим, кечирасиз! Сизга нима бўлди? Бошингизга тушган ҳодисани сўзлаб бера оласизми? Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилди?
Жувон деди:
- Ижарачи бизни фарзандларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Фарзандларим кўчада қолган. Эрим қамоқда. Унинг аҳволидан бехабарман. Бизга кўрсатишмайди. Менинг бошқа ҳеч кимим йўқ.
Жувон Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтдики, бу ишга биринчи марта мажбур бўлаётган экан. Ҳатто шунинг ҳам уддасидан чиқа олмадим, деди.
Савдогар деди:
- Эй қизим! Агар мен сизга бутун умр нафақа бериб турсам, фарзандларингизга ғамхўрлик қилишга етарли маблағ бериб турсам менга нима ваъда бера оласиз?
Жувон деди:
- Истаган нарсангизни сўранг.
Савдогар деди:
- Мен сиздан битта нарса сўрайман. Бир умр танангизни ҳаромга сотмайсиз. Мен сизни ва фарзандларингизни кафилликка оламан.
Жувон деди:
- Мен розиман.
Савдогар деди:
- Бу ишни қайтиб қилмаслигингизга кафилингиз борми?
Жувон деди:
- Аллоҳ таоло кафилим бўлса шунга розимисиз? Мен бутун умр бу ишни қилмасликка, ваъдамни бажаришга Аллоҳни гувоҳ қиламан. Мана бу қийин ҳолатда турганимда сизни юборган Аллоҳга ҳамд айтаман.
Савдогар деди:
- Келишдик. Менга манзилингизни тушунтиринг. Ўзингиз уйингизга, фарзандларингиз олдига боринг. Мен кейинроқ уйингизга бораман.
Савдогар дарҳол уйига қайтди. Хонасига кириб бир вароққа васиятини ёзиб уни сейфга қўйди. Васиятда шундай ёзилган эди:
"Азиз фарзандларим! Сизларга бутун умр, мендан кейин вароқ остидаги манзилга ҳар ой беш кишига етарли маблағ юбориб туришингизни васият қиламан".
Сўнгра бир қанча пул ва турли жиҳозларни катта машинага ортиб жувоннинг уйи томон йўл олди. Уй эгасига тўланмай қолган ижара пулларини тўлади. Кейинги уч йилликни ҳам қўшиб тўлади. Яна аёлнинг барча қарзларини ҳам тўлади.
Ўша куни савдогар жувоннинг уйидан қалби фараҳга тўлиб қайтди. У ўлими олдидан қилган хайрли ишидан шод эди. Шифокор айтган вақт ҳам келди. Аммо савдогар ўлмади. Биринчи ойликни олиб жувоннинг уйига борди. Ойликни бериб дарҳол уйига қайтди.
Кунлар- ойлар ўтди. Аммо у ўлмади. У ойма-ой маблағни ўзи жувонникига олиб бориб бериб турди. Йиллар ўтди. Аммо у ўлмади. Васият йигирма йилдан ортиқ вақт сейфда қолиб кетди.
Давоми бор...
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated hace 2 meses
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated hace 5 meses, 2 semanas
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated hace 2 años, 7 meses