Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
«Бу ҳаётда йиғлаш керак бўлган нарсалар албатта кўп. Лекин сен йиғлама! Ахир йиғласанг, батамом мағлубликни тан олган бўласан. Шунинг учун кул, қизим! Токи кулиб турар экансан, ҳали мағлуб эмассан!..»
*© Байрам АЛИ, «Қизимга мактублар»*
1
“Бир ёқларга кетмаймизми?” – деди аёл.
“Қаёққа?”
“Би-и-ир ёқларга…”
“Бир ёқлар қайси тарафда? – деди эркак.
– Номи борми бир ёқларнинг?
У ёқларга қандай борса бўлади?”
“Билмайман, – деди аёл.
– Фақат бир ёқларга кетгим келгани-келган
Сиз билмайсизми ўша ёқларни?”
“Бир ёқларни мен қайдан билай?
Сен ўзинг биласанми бир ёқларни?”
Хўрсинди аёл.
Жавоб бермади.
Фақат
узоқларга тикилди ғамгин.
Сўнг кетди.
Қайтиб келгани йўқ.
Эҳтимол,
бир ёқларга кетиб қолгандир.
2
Эркакнинг эса
энди
тунлари бедор,
“уҳ” тортгани-тортган;
боғларда
ёлғизгина кезгани-кезган;
кўнгли билан
суҳбат қургани-қурган;
ҳўнграб йиғлагиси келгани-келган…
Хуллас,
би-и-ир ёқларга
кетгиси келгани-келгандир
эркакнинг.
Бир ёқлар эса
соғинчга айланган:
худди ўша аёлдай
соғинчга айлангандир.
✍Usmon Azim
Эсингдами
мени соғинмаган дамларинг,
ҳеч қачон учрашмаганимиз эсингдами?
Эсингдами
биз кезмаган соҳиллар,
сайр этмаганимиз боғлар эсингдами?
Эсингдами
бизсиз ҳувуллаган кўчалар,
бирга яшамаган уйимиз эсингдами?
Эсингдами
мени тополмай йиғлаганинг,
эшитмаганинг исмим эсингдами?
Эсингдами
ёлғиз-ёлғиз юрганимиз,
бахтли бўлмаганимиз эсингдами?
Эсингдами
сенга ёзмаган хатларим,
хатларимнинг ҳар бир сўзи эсингдами?
Мен эса
сени эслаганим-эслаган –
бирга кечирмаган
умримизнинг
ҳар бир лаҳзаси
ёдимдадир.
Усмон АЗИМ
агар хеч қачон ўлишни хохламасанг, бирорта ёзувчига айт, севиб қолсин сени.
Ҳеч қачон "эрта" келмайди. Келганида унинг номи "БУГУН" бўлади. Шунинг учун ҳеч қачон эртани кутиб, бугунни зое қилманг.
Эртага режалаштирган ишингизни бугун битиринг.
Эртага бормоқчи бўлган жигарингизникига бугун боринг.
Бугун фарзандингиз билан билан чиройли вақт ўтказинг.
Бугун жуфтингизга яхши -ёмон, осон-қийин кунингизда, борингиз-йўғингизда ёнингизда бўлиб, қаҳрингизга нишон бўлгани учун ташаккурингизни билдиринг.
Бугун ранжитган инсонингизнинг кўнглини олинг.
Бугун ўзингизни хурсанд қилинг. Нима бўлса, бугунда бор, бугун ўзига хос кун. Эрта келмайди. Эрта мавҳум. Келганида ҳам унинг номи "эрта" эмас "БУГУН" бўлади.
Бугунимиз амал дафтаримизга хайрли дея қайд этилсин!
P/s. Тафаккур қилинг.
Қиш эди. Ўттиз жон совуқ хонада,
Адабиёт дарсин тинглар эдик жим.
Муаллим саволлар берар гоҳида:
“Хамса”ни ким ёзган,
“Жангчи Турсун” ким?
Қўллар кўтарилар басма-басига,
Айтмасанг, кўксингдан чиқиб кетар жон.
Ўттиз овоз янграр қасдма-қасдига,
“Навоий”, “Навоий”, “Ҳамид Олимжон!”
Шундай чанқоқ эдик, дарсдан қолмасдик,
“Паскаль”ни билардик, даҳо “Ньютон”ни.
Аммо баъзи дўстлар топа олмасди,
Дунё картасидан Ўзбекистонни.
Улар кўп панд еди кўз ўнгимизда,
Бош эгиб, бурчакда тик турди мағрур.
Биз эса мақтандик ўз-ўзимизча,
Бунинг-чун жўралар, минг бора узр.
Эслайман, бу эълон “Учинчи “Б”га:
– Эртага ўн сўмдан келтиринг, тамом.
Парта жилдга денглар, кейин “байрам”га,
Яна “краска”га, сўнгра “металлом”.
Ўшанда пулим йўқ, ичим ёнарди,
Назоратчи қистар, қараб рўйхатга.
Адабиёт. Устоз таъриф берарди,
“Тажоҳилул ориф” деган санъатга.
Уйимда қолганди ўша кун овқат,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
Устоз такрорларди тинмай бу санъат:
“Билиб билмасликка олиш” дегани.
Ёдимдан ўчмайди ҳеч қачон бу ҳол,
Муаллим елкамга аста қўйди қўл.
Ҳеч кимга билдирмай, ҳеч кимга, алҳол,
Чўнтагимга буклаб солди ўн сўм пул.
Ўттиз қора кўзга изза бўлиш, воҳ,
Сездингиз, кўнглимни ёмон ўртарди.
Дўстлар, уриб турган юрагим гувоҳ,
Бир инсон ўксишдан мени қутқарди.
Ўша дарс ҳалиям берар кўп сабоқ,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
“Тажоҳилул ориф” – эй азиз устоз:
“Билиб билмасликка олиш дегани”.
Гарчи ўзингиз ҳам маошга яшаб,
Баъзан етказолмай бўлгансиз абгор.
Юрмас эдингиз ҳеч тўкинга ўхшаб,
Сизда йўқ эдими болалар, рўзғор?
На эҳсон эди у, на қарз эди у,
Ўйласам, бу ҳолнинг йўқдир жавоби.
Бир мурғак қалбига сажда эди бу,
Бир кўнгил уйининг пинҳон тавофи.
Шеър битди. Мен ҳамон қидириб таскин,
Олис мактабимга йўл оламан жим.
Билмайман, бу юртда устоз шарафин
Билиб, билмасликка олаётган ким?
Бобур Элмуродов
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago