Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 5 days, 7 hours ago
✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"
Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!
REKLAMA: @aslfutbol_reklama
INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol
Last updated 1 week ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 3 months, 2 weeks ago
Бугун, 2024 йил 27 октябрь – мамлакатимизда сайловлар куни.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови ўтказилмоқда.
Ватанимиз тарихидаги 22 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.1419 йил (бундан 605 йил олдин) – Мирзо Улуғбек Дашти Қипчоқ ўзбекларига қарши юрушини тўхтатиб, Самарқандга қайтиб келди. Ўша йилнинг майида Олтин Ўрда хони Ўрусхоннинг набираси, Оқ Ўрда шаҳзодаси Бароқхон Улуғбек қошига ёрдам сўраб келган эди. Улуғбек унга етарли аскар бериб, ўз юртига юборди. Ўзи эса Самарқандда ўз доруғасини қолдириб, Мовароуннаҳрнинг асосий ҳарбий кучлари билан унинг ортидан борди.
Тарихчи олим Ашраф Аҳмедовнинг қайд этишича, лашкар Самарқанддан августнинг охирларида чиқди. 5 сентябрь куни Чиноз яқинида Сирдарёдан ўтди ва Тошкентдан узоқ бўлмаган Бурлоқ мавзесига етганида ўзбек қўшинлари тарқалганлиги ҳақида хабар келди. Шу сабабли юришни тўхтатиб, 22 октябрь куни Самарқандга қайтиб келди. Чунки Бароқ Улуғбекдан олган ёрдамчи кучнинг ўзи билан Мовароуннаҳр асосий кучларининг иштирокисиз ўз мақсадига эришиб бўлган эди.
1910 йил (бундан 114 йил олдин) – инфекционист олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Исҳоқ Мусабоев таваллуд топди. У 1990 йилда Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати бўлган.
1919 йил (бундан 105 йил олдин) – Помирнинг Эргаштом овулида бўлган анжуманда истиқлолчилик ҳаракати намояндаларидан бири Мадаминбек бошчилигида Фарғона муваққат мухторият ҳукумати тузилди. Ҳукумат таркибига 16 туб аҳоли ва 8 европалик киритилди. Мадаминбек ҳукумат бошлиғи – бош вазир бўлиш билан бир қаторда Фарғона водийсидаги бу ҳаракатнинг Олий бош қўмондони ҳам этиб сайланди.
Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовнинг ёзишича, Мадаминбек демократик руҳдаги давлат қуриш тарафдори бўлиб, у бошқа қўрбошилардан тубдан ажралиб турарди. Ҳукумат бошлиғи Мадаминбекнинг қароргоҳи ҳозирги Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳудудидаги Қоратепа қишлоғида жойлашган эди. 1919 йил октябрда Мадаминбекнинг қароргоҳида кўп давлатларнинг расмий вакиллари бўлган. Фарғона муваққат мухторият ҳукумати 1920 йил 6 мартда тугатилган.
1992 йил (бундан 32 йил олдин) – Тошкентда Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасининг биринчи таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, юртимизда маҳаллалар кўп минг йиллик тарихга эга. Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида Бухорода бундан 1100 йил илгари бир қанча маҳаллалар бўлганини қайд этган. Алишер Навоий ўзининг “Ҳайрат ул-аброр” асарида маҳаллани “маҳалла шаҳар ичидаги шаҳарча”дир деб таърифлаган. Маҳаллалар, айниқса, Амир Темур даврида равнақ топган.
1992 йил (бундан 32 йил олдин) – Латвия Республикаси Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини тан олди.
1998 йил (бундан 26 йил олдин) – Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси билан Ливан Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисида икки давлат элчилари Кўшма Ахборот имзоладилар.
1999 йил (бундан 25 йил олдин) – Термизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича II халқаро турнир бўлиб ўтди. Дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатидан келган полвон ва вакиллар мусобақага ҳақиқий спорт байрами тусини берди.
2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Бухорода “Бухоро шаҳри куни” фестивали доирасида “Қўҳна ва боқий Бухоро” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Бухоронинг “Боқий ва навқирон Бухоро”, “Бухорои Шариф”, “Тангри сайқал берган шаҳар”, “Мадинат-ут-тужжор”, “Илмлар маскани” каби ўнлаб номлар билан аталиши айтиб ўтилди.
2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
*❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумларга бириктирилади* — Президент Фармони
2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
2025 йил 1 сентябргача республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари белгиланган тартибда кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.
2025/2026 ўқув йилидан техникумларга қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:
➖ фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан (модул)ларнинг соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;
➖ етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;
➖ кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
➖ фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;
➖ касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида бепул фойдаланишга.
Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 3 июлдаги қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:
Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади;
Қурилиши тугалланмаган объектга бирламчи кадастр паспортини шакллантиришда вафот этган шахснинг яқин қариндошларига унинг номидан мурожаат қилиш тартиблари белгиланди;
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.
Бунда, йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юбориш ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади.
Фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди.
Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.
4. Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати билан мувофиқлаштирилди ва автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 10 кун этиб белгиланди.
5. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома беришда аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан 2 иш кунига камайтирилди.
Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштиришда мулкдорнинг Мажбурий ижро бюроси базасида қарздорлигини текшириш ахборот тизимлари орқали автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди.
Фуқароларга Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш жараёнида ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиш имконияти яратилди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 5 days, 7 hours ago
✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"
Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!
REKLAMA: @aslfutbol_reklama
INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol
Last updated 1 week ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 3 months, 2 weeks ago