Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Qashqadaryo viloyati filiali

Description
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Qashqadaryo viloyati filiali rasmiy kanali
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

1 month ago

"QASHQADARYO AXBOROTI" Davlat xizmatchilarining intellektual salohiyatini oshirish maqsadida, turnir bo‘lib o‘tdi#21nov#qashqadaryo_trk *📱Rasmiy telegram kanalimiz
👉***https://t.me/qashqadaryo_trk

1 month ago

⚡️“Билимлар беллашуви” интеллектуал мусобақаси

1 month ago

*⚡️“Билимлар беллашуви” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди.*

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “"Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сон қарори ижросини таъминлаш, хусусан давлат фуқаролик хизматчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали томонидан “Билимлар беллашуви” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.

Интеллектуал баҳсда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг “Молиячилар”, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг “Фаровонлик”, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг “Тафаккур”, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасининг “Ижтимоий ҳимоя зукколари”, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаcи вилоят бошқармасининг “Воҳа” жамоаларидан иборат 25 нафар давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этишди.

Умумий натижалар бўйича "Воҳа" жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, қолган жамоалар эса диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бошқарма ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган давлат фуқаролик хизматчилари ўртасидаги бундай интеллектуал мусобақалар яна давом эттирилади.

1 month, 1 week ago

Натижадорлик - маҳалла еттилиги фаолиятининг бош мезони

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги Қашқадарё вилояти филиали масъуллари иштирокида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш Ўқув курсларида вилоятдаги фаол МФЙ раислари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари энг аввало халқимизга етиб боришини таъминлашда асосий масъул бўлган маҳалла еттилигини фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Фаолияти давомида самарали меҳнат қилиб, соҳада муваффақиятга эришаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун "Миллий кадрлар захираси", "Салоҳиятли кадрлар захираси" ва "Истиқболли кадрлар захираси"га киритилаётганлиги ва улар учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги таъкидланди.
Тадбир давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасида мавжуд вакант лавозимларни эгаллашда очиқ мустақил танловларнинг аҳамияти, маҳалла еттилиги учун танловлар орқали фуқароларга яратиб берилаётган кенг имкониятларнинг аҳамияти ҳақида МФЙ раислари томонидан ижобий фикрлар билдирилди.
Бугунги кунда сектор раҳбарлари билан МФЙлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, секторлар раҳбарларининг рейтинг кўрсаткичларини баҳолашда маҳалла еттилигининг фаолияти самарадорлиги энг муҳим индикаторлардан бири сифатида киритилганлиги таъкидланиб, давлат фуқаролик хизматчилари ўз салоҳиятларини ривожлантириб боришда доимий изланишда бўлишлари лозимлиги эслатиб ўтилди.

1 month, 2 weeks ago

#Видеоқўлланма
Танловнинг тест босқичини ўтказиш тартиби қандай?Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун танловга ариза топширган номзод малака талабидан ўтди. Эндиликда у тест босқичига тайёргарлик кўриши керак.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ташаббуси билан тест босқичини ташкил этиш тартиби акс этган видеоқўлланма тайёрланди.

▫️Full формат.

Расмий саҳифаларимизVeb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

1 month, 2 weeks ago

#Диққат *⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди
◽️*Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати"** тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You Tube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимизVeb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

1 month, 2 weeks ago

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасида давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрдаги 662-сон Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2024/2025 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби тасдиқланган.

Шу мақсадда, Давлат бошқаруви академиясининг Қарши филиалида соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида фаолият олиб бораётган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари учун малака ошириш курслари ташкил қилинди.

Мазкур малака ошириш курсларини ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад - соҳада фаолият олиб бораётган бошқарув ходимларининг назарий билим ва бошқарув кўникмаларини ошириш ҳамда салоҳиятини янада ривожлантиришга кўмаклашишдан иборатдир.

1 month, 3 weeks ago

#Qashqadaryo viloyatida vakant lavozimlarga ochiq tanlovlar e'lon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Qashqadaryo viloyatida mavjud vakant lavozimlarga ochiq tanlovlar e'lon qilindi:

Muborak tumani g'aznachilik xizmati bo'limi boshlig'i

Shahrisabz tumani hokimligi raqamli iqtisodiyotni joriy etish bo‘yicha loyihalar menejeri

Shahrisabz tumani “Chorshanbe” mahalla fuqarolar yig‘inida tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini ta’minlash va kambag‘allikni qisqartirish masalalari bo‘yicha hokim yordamchisi

❗️Arizalar 05.11.2024 yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi.

▪️Murojaat uchun bot — @vacancy_argos_bot

▪️Vakansiyalar kanali — @vacancy_argos

vacancy.argos.uz
Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portali

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago