ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.
Last updated 1 month, 2 weeks ago
RAFTAAR-DUBAI
https://t.me/+z668bEUUnqw3NGM9
Last updated 1 month, 3 weeks ago
«Массо а даржашка хьаьжира со, Сийлахь-Везачу Аллахlан динан гlуллакххо хиларал сийлахь дарж ца карийра суна».
Шайх Абу Исхьакъ ал-Хьувайний
Вайца зIене вала а, хаттар схьадаийта а луъчунна ⤵️
@leid_hehamash_bot
Last updated 2 months, 1 week ago
Яна ҳам яхшироқ тушуниш учун жорий йил 22 июнь куни соат 14.00 да республика бўйлаб биоиқлимий шароит тақсимот картасига боқинг.
Telegram
Uzb_Meteo
Ўзбекистоннинг биоиқлимий шароит картаси (2024 йил 22 июнь соат 14.00 муддат учун).
Танқидга учрамай десанг — ҳеч нима қилма, ҳеч нима дема ва ҳеч ким бўлма.
©️Арасту
Зиёлилар гарданида ғарб фалсафасиданда юқори миллий фалсафани яратиш мажбурияти турибди.
Бизнинг кўплаб зиёли қатлам орасида маҳкумият зеҳнияти мавжуд (Секуляр, атеистик, ўруспараст, Оврупапараст, Амрикопараст зиёлиларнику айтмаяпман ҳам).
Бу маҳкумият зеҳнияти нима дегани ўзи?
Яъни айрим зиёлилар фикрда, мафкурада ғарб тушунчалари, ғарб фалсафасига маҳкумлар. Улар бир нарсага баҳо беришда, мезонга солишда, фикрлашда албатта ғарбнинг меъзонларига мурожаат қиладилар. Бирор ғарб файласуфининг ёки мутафаккирининг фикирларидан иқтибослар келтирадилар. Ғарб мафкураси билан машварат қилишликка ўзларида мажбурият ҳис қиладилар.
Ўз нутқларини бирор ғарб файласуфининг иқтибоси билан безашга мажбурият ҳис қиладилар. Гўёки бу иқтибос бўлмаса нутқлари фақирлашиб қоладигандай...
Ғарб шуурини ўз қадриятларидан юксак деб биладилар. Мана шу нарса - шуурда, мафкурада маҳкумлик ҳисобланади. Ўртага ташланган мавзуда ғарб зеҳниятига мурожаат қилмасдан ҳам, ўзимизнинг миллий ва диний зеҳниятимизда ҳам ортиғи билан жавоби бўлган нарсаларда ҳам ғарб зеҳниятига маҳкумият ва мухтожлик сезилади уларда.
Бизда дунёнинг турли фалсафаларидан мухофазакор зиёлиларимизда истиғно, бехожатлик, ўз диний ва миллий қадриятини бошқа ҳар қандай қадриятдан устин кўриш, ўз қадриятидан таъвиз бермаслик, ўзининг юксак қадриятининг юксак мақомида "ушлаб туриш" каби ҳислатлар етишмайди. Гўёки гапларида ўз дини-қадриятига содиқлилигини ҳар қадамида исботловчи зиёли қатлам эса ўз позицияларини ҳали чуқур мустаҳкамламаган...
Буларнинг маҳкумияти омма шуурида "Ғарб қадрияти энг юқори қадриятлардир" деган тушунчаларни ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда. Ўқимишли ёшлар орасида, ҳар мавзуда ислом шуурига, ислом қадриятига мурожаат қилишдан кўра, ғарб шуурига мурожаат қилишаётганлари, ғарб шуури билан машварат қилаётганларини, ҳар масалада Ғарб шууридан изин олаётганларини кузатаяпман.
Зиёли қатлам ўзининг қадриятини ҳар қандай қадриятдан юксак эканлигини тушуниб, бошқа қадриятларга нисбатан истиғно (бехожатлик) қозона ололганича йўқ. Бунинг сабаби эса улар диний ва миллий қадриятларимизни ҳали чуқур билмайдилар. Энг ачинарлиси шу жойда..
Бу истиғно ва бехожатлик тушунчаси эса ғарб интелегенциясида жуда яхши шаклланди. Улар шарқ исломий меъзонларига, қадриятларга ўзларида ҳеч қандай эхтиёж сезишмайди. Ва улар ҳатто сафих ва разил, ғайри инсоний меъзонларини ҳам бошқа меъзонлардан устун кўришади.
Шунинг учун хам уларнинг меъзон ва мафкуралари хатто ғайри ахлоқий, ғайри инсоний бўлса ҳам бошқаларга тиқиштиришга ҳаракат қилинади.
Муҳофазакор зиёли интеленгенциямизга истиғно, солох, салобат тилайман!
Мен ҳушимда ўхшаб карахтга,
Тушларимда яшайман нотинч.
©️Тилланисо
Қадимги Юнонистонда фикрлаш қобилияти юксак инъом саналган.
Сўнг у бахтга айланди. Кейинроқ уни касалликка чиқаришган.
Бугун эса фикрлаш — бу, жиноятдир.
©️Эрих Мария Ремарк
Бу фотосурат 1905-йилда Ҳиндистоннинг Тамил-наду штатидаги Мадрас университетида олинган. Тасвирдаги ўқиётган ҳинд талабаси тунда ухлаб қолмаслик учун сочини девордаги михга илиб қўйган.
Ўрганишнинг бу анъанавий усули икки минг йиллардан бери мавжуд. Мисол учун, Хитойда ҳам милодий биринчи асрга мансуб Хан йилномасида у ҳақида қайд этилган.
Илм-фан ва тараққиётда бу икки мамлакатнинг ютуқлари таълимга бўлган муносабатдан бўлса ажаб эмас. Ривожланиш ҳақида орзу қилган билан ўзгариш бўлиб қолмайди, унга машаққатли илм эвазига эришилади.
Бугун соат 14.00 да Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти 2—қават 91 хонада диссертация ҳимоям олди сўнгги асосий семинарим бўлиб ўтади.
Қоғозбозликлардан, югур-югурлардан сўнг шу босқичгача етиб келдим. Жуда ажойибу—ғаройиб тизим экан бу илмий унвон олиш жараёни. Кейинроқ бу ҳақида батафсил тўхталиб ўтаман. Бу тизимга реформа керак.
ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.
Last updated 1 month, 2 weeks ago
RAFTAAR-DUBAI
https://t.me/+z668bEUUnqw3NGM9
Last updated 1 month, 3 weeks ago
«Массо а даржашка хьаьжира со, Сийлахь-Везачу Аллахlан динан гlуллакххо хиларал сийлахь дарж ца карийра суна».
Шайх Абу Исхьакъ ал-Хьувайний
Вайца зIене вала а, хаттар схьадаийта а луъчунна ⤵️
@leid_hehamash_bot
Last updated 2 months, 1 week ago