Эркин Абдулахатов

Description
Ҳаётда доим қийин йўлни танла, шунда сен рақобатга учрамайсан.
We recommend to visit

ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.

Admin: @ilyosjon

Last updated 3 months, 3 weeks ago

@menedjer_24
Идеяла боса йозиб койурасла

Last updated 3 weeks, 5 days ago

1 month, 4 weeks ago

Фикрни шоша—пиша қабул қилмай, уни тафаккур чиғириғида обдон ўйнатиш — зиёлилар белгиси....

© Арасту

2 months ago

Эркакка хотин керак..., ахир ҳамма хатоларда ҳам ҳукуматни айблаб бўлмайди.

© Леонард Левинсон

2 months ago

Қўрқяпсанми — бажарма!
Бажаряпсанми — қўрқма!
Бажариб бўлдингми — Афсусланма!

© Чингизхон

2 months ago

Ойликдан ойликка яшаган халқдан ҳалоллик талаб қилиш мантиққа зид!

© Билл Гейтс

2 months ago

Агар пул керак бўлса бегоналар олдига бор, маслаҳат керак бўлса дўстларинг олдига бор, ҳеч нарса керак бўлмаса қариндошларинг олдига бор.

© Марк Твен

2 months ago

Сени ўзингдан, ўзга вайрон қилолмас.

©Фридрих Ницше

5 months ago

Бир соатгина илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхшидир.

Ҳадисдан

5 months ago

Шукрни тўн каби кийиб олинг, у сизга ҳаётингизни ҳар палласида насибангизни етказади.

©Румий

5 months ago

Кеча кечки пайт жуда қизиқ воқеа рўй берди.

Бир вақтнинг ўзида футзалчиларимиз ва шахматчиларимиз йирик турнирларда ўз юришларини амалга оширишди.

Хабарингниз бор, биз жамоавий спорт турлари бўйича бирор марта жаҳон чемпионатларида қатнашмаганмиз. Футзалчиларимиздан ташқари. Улар ўтган ва жорий жаҳон чемпионатларида қатнашишди.

Аммо, жорий чемпионатда мезбон бўлишига қарамай, минглаб мухлислари кўз ўнгида гуруҳда барча ўйинларда расво ўйин кўрсатишди. Ҳужумда ранг—баранглик, ўйинчиларда ўзига бўлган ишонч йўқ. Тактикалар нол. Четдан олиб келинган мураббий футзалчилар психологияси устида умуман ишланмагани кўринди.

Натижада, футзалчиларимиз гуруҳда футзал рейтингида ўзларидан анча қуйидаги жамоаларга ютқазиб қўйишди.

Ўша пайтда эса Венгрия пойтахтида жамоавий шахматчиларимиз дунёнинг биринчи рақамли жамоаси, турнирида ҳеч бир жамоага ютқазмай келаётган Ҳиндистон шахматчилари мазасини "қочириб" ётишганди. Алал оқибат, тўрт ўйин ҳам дуранг билан якунланди. Аниқроғи, ҳиндлар шу натижа бўлиши учун тирмашишди. Натижада, ўзбек шахматчилари 200 га яқин мамлакатдан ташриф буюрган жамоалар ичида ҳанус иккинчиликда туришибди.

Нега, буларни ёзяпман, биз негадир йиллар давомида жамоавий спорт турларини юксакка кўтариш учун жуда катта эътиборларимиз, вақт ресурсларини шу бирлашувга қаратиб юбордик. Аммо, мана неча йил ўтиб ҳам на баскетбол, на футбол, на волейбол ва бошқа жамоавий спорт турларида йирик чемпионатларга чиқа олмаймиз.

Аммо, ақлий спорт жамоаларимизда резултать космос даражада. Ва биз дунёда жуда ҳам юқори рейтингдамиз. Шахмат ватани, айти технологияларга куч бераётган ҳинд диёри биз билан чўчиб шахмат доскасида дона суряпти.

Балки, барча кучларимиз, вақт ресурсларимизни илм эгалари бирлашувига, барча диққат эътиборларимиз, фокусни, пул маблағларини уларни бирлаштиришга қаратилган минбарларни яратишга сарфлармиз.

Бу аниқ қисқа йиллар ичида ўз мевасини беради. Ҳар ҳолда футбол каби жамоавий спорт турларида спортчиларни бирлаштиргандан кўра, зиёли илм қатлам вакилларини бирлаштириш бизда тезда ўзини кўрсатади. Буни менимча барча, ҳатто қарор чиқарувчи раҳбарлар ҳам яхши тушунса керак.

Вақтни бой бермаслик керак. Турли соҳа вакилларидан иборат ақл марказларини пайдо бўлиши, тез орада ўзимизнинг янги цивилизациямиз пайдо бўлишига олиб келади. Бунинг учун уларни бирлаштириш, бирлашиш керак.

5 months, 1 week ago

Эшак гўштини истеъмол қилиш мумкинлиги билан боғлиқ хабарлар фейк бўлиб чиқди

We recommend to visit

ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.

Admin: @ilyosjon

Last updated 3 months, 3 weeks ago

@menedjer_24
Идеяла боса йозиб койурасла

Last updated 3 weeks, 5 days ago