Maktabgacha ta'lim va maktab ta'limi yangiliklari (RASMIY)

Description
Каналимизда мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар, методик тавсиялар бериб борамиз.

АОКАдан аттестация комиссиясининг МК 000152 сонли гувоҳномаси билан рўйхатдан ўтган.

Реклама учун админ: @maktabgacha_yangiliklar_admin
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

1 year, 4 months ago
**Президент мактабига кирган ўқувчилар тўлиқ бепул …

Президент мактабига кирган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади

Савол:Президент мактабида ўқиш учун пул тўланадими, ўқувчилар учун қандай шароитлар яратилган?
Жавоб:
Президент мактабининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади. Ўқувчилар учун мактабда қуйидаги шароитлар яратилган:

➡️ замонавий ётоқхона билан таъминланади;
➡️ 1 кунда 5 маҳал бепул овқатланишади;
➡️ дарсдан сўнг тўгарак машғулотларига жалб қилинади;
➡️ турли хил спорт турлари (футбол, воллейбол, баскетбол, сузиш, теннис ва б.) билан шуғулланишади;
➡️ бепул кийим-кечаклар билан таъминланади;
➡️ STEAM (математика, физика, кимё, биология, информатика) фанлари чет эллик педагоглар томонидан инглиз тилида ўқитилади;
➡️ дарслик ва керакли мактаб қуроллари билан бепул таъминланади;
➡️ 11-синф битирувчилари танланган фанлар асосида халқаро малака имтиҳонларида иштирок этиб, улардан муваффақиятли ўтган тақдирда, етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имкониятига эга бўладилар.

https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

1 year, 5 months ago

⭕️⭕️⭕️

**Umumtaʼlim maktablarida yuqori sinf o‘quvchilarining qobiliyati va tanlovi asosida ta’lim jarayonlarini tashkil etishni tajriba-sinovdan o‘tkazish to‘g‘risida

MMTV ning buyrug‘i 2023-yil 27-iyun 192-son
O‘qituvchilar uchun barcha hujjatlar shu kanalda!
✅️
?*?*?????
https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

1 year, 5 months ago

⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Иккинчи хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти жорий этиладиган
умумий ўрта таълим мактабларининг 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч
ўқув режасини тасдиқланди

(209-сонли буйруғ, 17.07.2023 йил)

Каналга обуна бўлинг
https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

1 year, 5 months ago

⚡️Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон бекор қилинади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ги Президент қарори (ПҚ–200-сон, 03.07.2023 й.) қабул қилинди

? Қарорга кўра, олий таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори 200 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастури асосида қайта ишлаб чиқилади.

Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилади. Бунда:

? комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

?лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида ўқиётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига кўчириш ҳуқуқи берилади.

☑️ Шунингдек, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш амалиёти жорий этилади. Бунда:

? Вазирлик томонидан тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 1 000 таликка кирган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.

? Олий таълим ташкилотларининг рейтинги таълим ташкилотининг фаолияти ва таълим жараёнига аралашмаган ҳолда маълумотларни ахборот тизими орқали олиш йўли билан юритилади.

? 2024 йил 1 январдан:

рейтинг давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади;
сўнгги 5 йил давомида рейтингда биринчи 10 талик ўринни эгаллаган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.

? 2025 йил 1 январдан:

нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;
олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.

? 2023/2024 ўқув йилидан:

▫️академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади;

▫️коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади;

▫️абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;

▫️талабанинг таълим йўналишига мос стартап лойиҳаси ҳамда рационализаторлик ғоясини битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилиш амалиёти жорий этилади;

▫️олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилади.

? 2024/2025 ўқув йилидан:

?ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;

?умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.

? https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

Telegram

Maktabgacha ta'lim va maktab ta'limi yangiliklari (RASMIY)

Каналимизда мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар, таклифлар, методик тавсиялар бериб борамиз. АОКАдан аттестация комиссиясининг МК 000152 сонли гувоҳномаси билан рўйхатдан ўтган. Админ: @maktabgacha\_yangiliklar\_admin

​***⚡️***Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон бекор қилинади
1 year, 5 months ago

#Биласизми

Ўқувчилари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устамага тавсия қилинади

Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган, ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар вазир жамғармаси ҳисобидан устама олишлари мумкин.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги Низом”да қайд этилган.

Бунда малакали педагог кадрларга ва илғор ходимларга ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофотларини тўлаш ишларини мувофиқлаштириш учун Вазирликда доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ тузилади.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг тегишли ўқув йилида ўқишга қабул қилишда олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳони ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб тўғрисидаги маълумотларни (абитуриентлар ва имтиҳон ўтказилган фанлар бўйича) натижаларини вазирликка тақдим этади.

Вазирлик ишчи гуруҳи умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари (ўқувчилари) томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим ташкилотларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида жамлаган баллардан келиб чиқиб йиллик квотани «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар», «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимлайди ва ҳудудий кенгашларга тақдим этади.

Ҳудудий кенгашлар туман (шаҳар) квотасидан келиб чиқиб ҳар ойлик устама олиш учун номзодларни «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар» «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар) бўйича Ишчи гуруҳга тақдим этади.

Ишчи гуруҳ томонидан унга тақдим этилган номзодлар орасидан устама тўланадиган малакали педагог кадрлар икки босқичли синов орқали танлаб олингач уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилади. Бунда ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади.

?https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

Telegram

Maktabgacha ta'lim va maktab ta'limi yangiliklari (RASMIY)

Каналимизда мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар, таклифлар, методик тавсиялар бериб борамиз. АОКАдан аттестация комиссиясининг МК 000152 сонли гувоҳномаси билан рўйхатдан ўтган. Админ: @maktabgacha\_yangiliklar\_admin

[#Биласизми](?q=%23%D0%91%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D1%81%D0%B8%D0%B7%D0%BC%D0%B8)
1 year, 5 months ago

⚡️Oʻqituvchilarning yillik uzaytirilgan mehnat taʼtili 56 kalendar kuni etib belgilandiVazirlar Mahkamasining “Pedagog xodimlar uchun yillik uzaytirilgan mehnat taʼtili davomiyligi meʼyorlarini belgilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori (263-son, 26.06.2023) qabul qilindi.Unga koʻra, umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari oʻqituvchilari uchun yillik uzaytirilgan mehnat taʼtili 56 kalendar kuni etib belgilandi.O‘qituvchilar uchun barcha hujjatlar shu kanalda!
https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

1 year, 5 months ago

#Расман

Ниҳоят педагоглар меҳнат таътилига оид ҳужжат имзоланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги "Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 263-сонли қарори билан ўқитувчиларнинг йиллик узайтирилган меҳнат таътили 56 календар кун этиб белгиланди.

?https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

Telegram

Mehnat huquqi

263 - sonli qaror @mehnathuquqi

1 year, 6 months ago
**Andijon davlat pedagogika instituti

**Andijon davlat pedagogika instituti
AKADEMIK LITSEYI

DIQQAT!!! AJOYIB YANGILIK!!!
ONLINE QABUL*2️⃣*0️⃣2️⃣3️⃣2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣o'quv yilida 9-sinf bitiruvchilari uchun qabul boshlanganligini rasman e'lon qiladi.

*?*TA'LIM YO'NALISHLARI:

3910001—Aniq fanlar-1 (matematika va fizika)
3910004—Aniq fanlar-4 (matematika va ona tili va adabiyot)
3920001—Tabiiy fanlar-1 (biologiya va kimyo )
3930003—Ijtimoiy-gumanitar fanlar-3 (ona tili va adabiyot va biologiya**) (institutning professorlari ishtirokida) chuqurlashtirilib o'qitiladi.

O'quvchilar BEPUL yotoqxona hamda 3 mahal issiq ovqat bilan ta'minlanadilar.

O'qish davomiyligi: 2 yil? Manzil: Andijon viloyati, Andijon tumani, Orol MFY, So‘lim ko‘chasi 558- uy;☎️ +99893-784-82-32; +99888-164-24-22Hujjatlar topshirish uchunlitsey.edu.uz platformasiga o'ting.

https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

1 year, 6 months ago

⚡️HUJJATLARDAN NAMUNALAR

Buyruq, Ariza, Dalolatnoma, Ma’lumotnoma va boshqa.

O‘qituvchilar uchun barcha hujjatlar shu kanalda!
https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

1 year, 6 months ago

⚡️USTAMA *HUJJATLARI

SO***'ROVNOMA

Namuna uchun**O‘qituvchilar uchun barcha hujjatlar shu kanalda!
https://t.me/+7PDBc2yXye5iNzUy

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago