🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 weeks, 1 day ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 5 days, 3 hours ago
Ўзбекистон яна бир қора рўйхатдан чиқарилди
Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган ва 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да эди.
Муайян давлатнинг «кузатувдаги давлатлар рўйхати»га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.
***Ҳаёт – велосипед минишга ўхшайди, мувозанатни сақлаш учун доим ҳаракатда бўлишинг даркор.
✍️Алберт Эйнштейн***
#Сўровнома Автотранспортни рўйхатга олиш нархининг 68 баробарга оширилишига одамларнинг муносабати қандай?Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2.32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошиши тасдиқланган эди.
Rost24.uz ушбу мавзу бўйича одамлар фикрини ўрганди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1854
ЮТУБДА: youtu.be/LvgHbb4xcHU
**Қайси маълумот тўғри?
Фирибгарлик ва пора беришда гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзгатилди дейилган Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ёлғон хабар тарқатганларни судга бермоқчи.**
Kun.uz сайти томонидан бир ой бўлган лавозимга тайинланган Мерей Омонбоева фирибгарлик ва пора беришда гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилган эди.
Хабарда у Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олган дейилади.
Сайтда айтилаётган маълумотда Бош прокурор матбуот котиби ҳам ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.
Мерей Омонбоеванинг ўзи Фейсбук саҳифасида бир соат олдин хабар жойлади. Унда "Ижтимоий тармоққа чиқаришдан олдин суҳбат қилинг. Асоссиз чиқарманг. Судлашиб юрмайлик" дейилади.
Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоя қилинади – қонун лойиҳасиНорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Мазкур қонун лойиҳасининг 5-моддасига кўра, хабар берувчиларга қуйидагилар кафолатланади:
*хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, шахсий ва ишчанлик обрўси ҳамда мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;
хабар берувчининг шахсига оид маълумотлар ёки бошқа сир тутилиши зарур бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинмаслиги;
зарур ҳуқуқий ёрдам билан таъминланиши;
хабар берувчидан қасд олишга қаратилган ҳаракатлар, шу жумладан уни ноқонуний таъқиб қилиш ва жазолашга йўл қўймаслик;
хабар берганлиги туфайли ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш ва бошқа шаклларда таъқиб қилинишига йўл қўйилмаслигининг таъминлашиши, меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Хабар берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда рағбатлантирилади.
Хабар берувчи рағбатлантиришдан воз кечишга ҳақли.
Мазкур модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган кафолатлар хабар берувчининг яқин қариндошларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин.*
#СЎРОВНОМА
Ишлатилмайдиган лифт ва эскалаторлар ким учун қурилган?
Икки ой олдин Сенат раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳрининг кўчаларида пиёдалар учун қурилган кўприкларда лифт ва эскалаторлар ишламаётганини таъкидлаган эди.
Айни кунда лифт ва эскалаторлар мунтазам ишлаяптими?
Шу ердан доимий қатнайдиган аҳоли қуйидагича жавоб берди:
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1805
Ютубда: youtu.be/hJCEs6kJKg4
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 weeks, 1 day ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 5 days, 3 hours ago