Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
Бугун 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни!
Шу куни бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз. Албатта, ҳар биримиз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Аввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида устозлардан сабоқ оламиз. Ота-оналаримиз эса бу борада бизнинг бир умрлик йўлдошимиз. Уларнинг ўгитлари эса алоҳида мавзу. Фарзандлар таълим-тарбияси, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир.
Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зот - ўқитувчи ва мураббийларимизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин, деймиз!
Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз.
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат - эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Халқимиз устозларни эъзозлаб:
“Устознинг умри - мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади”, - дейди. Ҳа, жуда ҳам тўғри фикр. Муаллим - устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир. Устоз ва мураббий! Биз барчамиз ёшимиз, касбу коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимиздан фақат илиқ фикрлару ёрқин хотиралар ўтади. Шу тобда кўз ўнгимизда қўлимизга қалам тутқазиб, эндигина илм оламига етаклаган биринчи устоз-муаллим, қийналиб турганимизда масаланинг тугунини ечишга ёрдам қилган, биргина шу амали билан умр бўйи ёдимизда қолган киши гавдаланади. Қалбимизда унутилмас из қолдирган қадрдон мактабимиз ва унинг бағрида кечган беғубор йилларимизни, бизга билим берган, инсонийлик фазилатларини ўргатган меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларимизни катта ҳурмат ва эҳтиром билан эслаймиз.
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.
Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,
Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.
Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,
Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.
Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Қоплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Узиб бўлармикан юзта ганж билан.
Барча устоз ва мураббийларимизни 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Ёш авлодга зиё нурини таратишдан асло чарчаманг, деймиз
Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тизими такомиллаштирилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси тайёрланди.
Унда давлат хизматини ривожлантириш агентлиги – Давлат бошқаруви академияси ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармасининг доимий ҳамкорлигига асосланган давлат хизматида кадрлар тайёрлаш кластерини жорий этиш назарда тутилган.
Давлат хизматчилари билан меҳнат шартномасини дастлаб бир йил муддатга тузилиши ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра шартнома доимий муддатга узайтирилиши белгиланмоқда. Давлат хизматига илк бор қабул қилинганлар дастлаб мажбурий қайта тайёрлаш курсларида, кейинчалик ҳар уч йилда малака ошириб бориши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, раҳбарликка иқтидорли кадрларни танлов асосида жалб этишга қаратилган «ТОП-100» дастурини жорий этишга доир таклиф ишлаб чиқилган.
Давлат хизматчиларида касбий маданиятни шакллантириш мақсадида Агентликда Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлинма ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Давлат органларидаги лавозимларни эгаллаш бўйича очиқ танловларни ўтказишнинг ҳуқуқий тартиботлари мустаҳкамланмоқда ҳамда ушбу соҳада қонунбузилиш ҳолатларига жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Давлат хизматида ойлик иш ҳақи тизимини тубдан ислоҳ қилиш белгиланмоқда. Бунда лавозимлар юклатилган вазифаларнинг мураккаблиги даражасига кўра «грейд» (синф)ларга ажратилиб, иш ҳақи белгиланиши назарда тутилган.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тузилмасида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ассалому алайкум ҳурматли юристлар жамоаси. Сизларга бир савол билан мурожаат қилаётган эдим, илтимос қонуний қилиб жавоб берсангиз.
Гап шундаки, мен ҳарбий қисмлардан бирида алоқачи вазифасида ишлайман. 2023 йилда 2 ёшгача бола парваришлаш таътилига чиққан эдим, кеча уй манзилимга қисм бошлиғи имзоси билан контрактим муддати тугаганлиги сабабли шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилганлигим ҳақида хабарнома келди. Мен бола паваришлаш таътилида ўтирган бўлсам ҳам шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилавераманми?
Олдиндан раҳмат. Мадина, Фарғона вилояти
Ва алайкум ассалом. Саволингиздан англашилишича, Сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида” ги НИЗОМ га асосан ҳақиқий ҳарбий хизмат (чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизмат) ни ўтамоқдасиз ва бу даврда фарзанд тарбияси таътили олгансиз. Юқоридаги Низомнинг 6 параграфи 280-бандига кўра Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда таътил берилади. Бунда уларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган қўшимча имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади деб белгиланган. Ушбу Низомнинг 169-банди 8-хатбошисида Ҳомиладорлик ва туғиш, бола парваришлаш таътилларидан қайтган, хизмат жойига (реабилитация этилганлиги муносабати билан) тикланган контракт бўйича ҳарбий хизматчи илгари тузилган контракт бўйича ҳарбий хизматни давом эттиради. Бунда контракт муддати тугаган ёки мазкур Низомнинг 97-банди «б», «в», «д», «е» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган ҳолатларда янги контракт аттестация ўтказилмасдан тузилади дейилган.
Ўзбекистон Республикасининг 12.12.2002 йилдаги 436-II-сонли “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ни Қонунининг 27-моддасида “Ҳарбий хизматдан резервга бўшатилиши ёки истеъфога чиқарилиши муносабати билан ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилган кун ҳарбий хизматчи учун ҳарбий хизматда бўлишнинг тугаши ҳисобланади.
Ҳарбий хизматчи унинг ҳарбий хизмат муддати тугаган куни шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно, агар ҳарбий хизматчи:
стационар даволанишда бўлса;
ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (ҳарбий хизматчи аёллар) ёки болани парваришлаш таътилида бўлса;
асирда бўлса, гаровда ушлаб турилган бўлса;
бедарак йўқолган бўлса — қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган бошқа ҳолларда дейилган.
Юқоридагиларда кўра Сизни шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилганингиз ғайриқонуний бўлиб, бу бўйича сиз ҳарбий прокуратура ёки судга мурожаат қилишингиз керак бўлади.
Саволга Фарғона шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Толибов томонидан жавоб берилди.
⚡️**SAVOL: Texnikumlarni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilar uchun oliy ta’limga qabul qilish bo‘yicha suhbat qachon boʻladi?
✅ JAVOB: Amaldagi Nizomga muvofiq, onlayn ro‘yxatdan o‘tgan (my.edu.uz orqali) bitiruvchilarning tizimga yuklangan hujjatlari oliy ta’lim muassasalari qabul komissiyalari tomonidan har yili 5-avgustga qadar o‘rganib chiqiladi va o‘rganish natijalari bo‘yicha abituriyentlarning shaxsiy kabineti orqali ularga xabar beriladi.Bitiruvchilarni oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha o‘tkaziladigan suhbat jarayoni har yili 10-avgustdan 25-avgustgacha, oliy ta’lim muassasasi tomonidan belgilangan muddatda** o‘tkaziladi.
Suhbat o‘tkazish muddatlari suhbat jarayonlari boshlanishidan kamida bir hafta oldin oliy ta’lim muassasasining rasmiy veb-saytida e’lon qilinadi.
Suhbat orqali qabul qilish tartibi texnikumni tamomlagan yildan boshlab ikki yil mobaynida tatbiq etiladi.
https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text199090_stajga_qushilmadi?paper=nm
gazeta.norma.uz
Стажга қўшилмади…
1980 йилдан 1992 йилгача Ўзбекистонда ишлаганман, кейин эса РФга кўчиб кетдим ва қолган стажим – РФда. Умумий иш стажим 40 йилдан ошади. Ҳозир Ўзбекистонга қайтганман, яшаш гувоҳномасини олдим ва пенсияга ҳужжатларимни топширдим. Ўзбекистон Пенсия жамғармаси…
https://talimxabarlari.uz/4317/
Kasbiy sertifikatlash haqida eng ko‘p berilayotgan savollarga javoblar
Ассалому алайкум, Сизга бир саволим бор эди. Илтимос жавоб беринг.
Биз бир ходимга интизомий чора қўллаш ҳақида юридик хизмат кўрсатиш марказига буйруқ лойиҳа юборган эдик, марказ ходимлари касаба уюшмаси розилиги олинмаган деб рад қилди.
Биз меҳнат шартномасини бекор қилаётганимиз йўқку, интизомий чора қўлламоқдамиз, шунда ҳам касаба уюшмаси розилиги олиниши керакми?
Ҳа баъзи ходимларга нисбатан интизомий чора қўллашда касаба уюшмаси розилиги олиниши керак бўлади.
Қаранг, Меҳнат Кодексининг 44-моддасида ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга бериладиган меҳнат кафолатлари белгиланган.
Ушбу модданинг 2-қисмида
Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллашга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугаганидан кейин икки йил ичида иш берувчининг ташаббуси билан мазкур шахслар ўз фаолиятини амалга оширган вакиллик органининг олдиндан розилигини олмасдан бекор қилишга йўл қўйилмайди деб белгиланган.
Агарда Сиз интизомий чора қўлламоқчи бўлган ходим касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси бўлса бу ходимга нисбатан интизомий чора қўллашдан олдин шу касаба уюшмаси розилиги олиниши керак бўлади.
Тушунишимча ушбу ходим касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси ва мен ҳамкасбим тўғри иш тутган деб ҳисоблайман.
Саволга Фарғона шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Толибов томонидан жавоб берилди.
Ota o‘g‘liga dedi: maktabni a’lo baholarga tugatding, mana men ko‘p yillar oldin sotib olgan mashinam... bir necha yil bo‘ldi.
Lekin men uni sizga berishdan oldin, uni shahar markazidagi eski mashinalar uchastkasiga olib boring va uni sotmoqchi ekanligingizni ayting va ular sizga qancha taklif qilishlarini ko'ring.
O'g'li eski mashinalar uchastkasiga borib, otasining oldiga qaytib keldi va "Ular menga 1000 dollar taklif qilishdi, chunki u juda eskirgan edi", dedi.
Dadam: "Uni lombardga olib boring", dedi.
O'g'li lombardga borib, otasiga qaytib keldi va: "Lombard 100 dollar taklif qildi, chunki bu juda eski mashina edi", dedi.
Ota o‘g‘lidan avtoklubga borib, mashinani ko‘rsatishini so‘radi.
O'g'li mashinani klubga olib bordi, qaytib keldi va otasiga aytdi: "Klubdagi ba'zi odamlar buning uchun 100 000 dollar taklif qilishdi, chunki bu Nissan Skyline R34, diniy mashina va ko'pchilik izlayotgan.
Ota o'g'liga dedi: "To'g'ri joy sizni to'g'ri yo'l bilan qadrlashini bilishingizni istardim". ...
Agar sizni qadrlamasa, xafa bo'lmang, bu sizning noto'g'ri joyda ekanligingizni anglatadi. Sizning qadringizni biladiganlar sizni qadrlaydiganlardir va hech qachon sizning qadringizni hech kim ko'rmaydigan joyda qolmaydi.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago