ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.
Last updated 2 days, 5 hours ago
Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.
Kanal sotiladi: @delavoy_bollar
Last updated 1 month ago
Суратга биринчи қарашда ажойиб концерт манзарасини кўраётган бўлсангиз, барча ишларни йиғиштиринг. Ёз келиб дам оладиган пайтингиз бўлибди.
Бу ерда шунчаки комбайн пахта теряпти.
Яхши лайфхак.
Кўзойнагингизни қўлингизга олиб артиб туриб айтадиган ҳар бир гапингиз бошқаларга ақллидек туюлади.
Зўр гап эшитиб қолдим.
**- бир кўз докторига учрашим керак.
- нега?
- ҳаётимда маъно кўрмаяпман.**
Чунки у бизга агар эртароқ тугатишсанг сюрприз бор деб айтганди.
Биз хамма жойни тозалаб кафелларни артиб чиройли холатга келтириб бўлдик. Кейин Икром:
-Бор иккита нон олиб чиқ қорин очиб кетди еб турайлик,-деди.
-Сабр қил хозир уй эгаси келади пул берса кейин тушлик қиламиз-дедим.
-Ээ дарров пул беришига ишонмайман, айб қидиради, эртага индинга дейди-деди Икром. Мен хар хил бахона қилиб нон олиб чиқишни орқага сура бошладим. Албатта йўлдаги воқеани айтмадим. Агар айтсам"Сен ҳаммага ишонасан, соддасан, охирги пулингни ҳам берасанми бировга мусофир бўлсанг"деб бир дунё гап айтиб бошимни оғритиши аниқ. Орадан бир соат ўтиб. Ўзим тушиб чиқаман магазинга пулни бер деб турганди уй эгаси келиб қолди.
-Қандайсизлар йигитлар, нахотки тугаган бўлса-деб кириб келди.
-Ха тугатдик, кўришинг мумкин-дедик.
Бирма бир ишларимизни кўриб чиқаркан "Нахотки нахотки" деб қўярди.
-Гап йўқ йигитлар менга ёқди хаммаси жойида -деди нихоят.-Мен хозир бир жойга бориб келаман бир соатга пласстикдан сизларга нақд пул ечиб келишим керак, унгача мен ваъда қилган сюрпризни эрмак қилиб туринглар, юр машинадан олиб бераман деди менга. Қўлимга иккита елим халтада нарса берди. "Хаммаси халол землякларингдан олдим, чўчқа гўшти йўқ" деб кулди. Ичкарига кириб халталарни очдик. Ичида Ўнта тандир сомса, ўнта кабоб, тўрта тандир нон. Қатиқ, чой лемонад, салатлар катта бир ликобда буғи чиқиб турган ош турарди.
"Эххеее" деб юборди Икром.
-Арзимаган юз рубльга шунча нарса келдими "деб юборганимни билмай қолдим.
-Нима дединг- деб менга қаради Икром.
-Хеч нарса.-деб қўйдим.
Тушликни қилиб бўлиб Телефонимни Икром титкилаб ўтирганди, бирдан смс келди. Кимдан экан ўқиб кўрчи дедим.
" Ассалому алайкум яхши инсон мен сизни бир умр эсимдан чиқармайман. Телефон номерингиз хисобига юз рубль ташлаб қўйдим, қандай қайтаришни билмадим. Рахмат сизга омон бўлинг"
-Ким бу, қанақа юз рубль? деб ғалати қараб қўйди Икром.
Мен бўлса номеримни қаердан олди экан ўша жувон деб ўйланардим, телефонимдан бекатда ўз телефонига гудок ташлаб олгани эсимда йўқ.
Каримов Отабек.
ЮЗ РУБЛЬГА "ШОХОНА" ТУШЛИК..
.(Бўлган воқеа)
(Мусофирлар туркумидан)
Уч кундан бери "нормальный" овқат емадик. Бугун ишимизни қандай қилиб бўлса ҳам тугатамиз деб ўзимизга сўз берганмиз. Аслида бизни яна беш кун вақтимиз бор эди. Қачон тугатсак пул олишимиз керак. Шеригим Икром эрта чиқиб кетган, уйда мен навбатчи бўлганим учун кечроқ чиқдим. Ишни беш кун олдин тугатишимизга шошилиб иш қилди деб ўйларсиз, йўқ биз сифатли иш қиламиз, фақат кўпроқ ишладик, Ўн саккиз, ўн тўққиз, баъзан йигирма соат ишлаб шу кунга келдик. Кафел босамиз, ремонт ишлари дегандай.
Хуллас автобус бекатига келганимда бир ўзбек аёлига кўзим тушди. У аёл совуқда анчадан бери турганини сездим. Бир четда автобус кутиб турганимда менга қараб қараб қўяётганини кўрдим. Ишим бўлмади, чунки катта шахар одам кўп, албатта ўзбеклар ҳам бор. Эътибор бермадим, шу пайт телефоним чақириб қолди. Ошнам Икром.
-Ха ошна алло.
-Отабек келяпсанми?-деди.
-Ха хозир бораман.-дедим.
Шунда бекатда турган аёл менга ялт этиб қаради. Телефонни ўчириб беихтиёр мен ҳам аёлга қарадим. Кўзимиз учрашди, аёлнинг бироз безовталигини сездим. Секин мен тамонга қараб юрди, олдимга келиб салом берди.
-Ўзбекмисиз-деди.
-Ва алайкум ассалом. Ха ўзбекман, -дедим.
-Ака бир илтимос бор эди, ёрдамингиз керак.-деди.
Аёл қирқ ёшлар атрофида, чиройли кўринишидан бироз соддароқ эди. Қўлида сумкаси бор, кўзлари қизарган ва аниқки яхшигина совқотган эди.
-Нима ёрдам керак-дедим.
Агар иложи бўлса менга автобусга йўлкира бериб туролмайсизми илтимос, қийин ахволда қолдим-. деди хижолатомуз ерга қараб.
Қотиб қолдим, чунки бу аёл алдамаётганини кўзидан сездим. Биринчидан аёл кўп пул сўрамаяпти арзимаган пул сўради. Иккинчидан пул сўраб туриб ерга қаради уялди ва жуда ўксинди, сабаби кўзига ёш келганини шундоқ кўрдим.
Учинчидан умуман тиланчига ўхшамасди, аслини олганда Россияда мен бирорта тиланчилик қилган ўзбек аёлни кўрмаганман.
-Хўп майли қанча керак эди-дедим. Кейин ўзим хато қилганимни ўзим билдим.
-Эллик рубль етади ака, квартирага бориб олсам бўлди-. деди.
Хато қилдим деганимга сабаб шу эдики чўнтагимда юз рубль пул бор эди халос. Мен бўлса "қанча керак" деб катта кетиб қўйдим. Яна энг қизиғи бугун шу пулга тушликда Икром билан нон олиб қорин тўйгазмоқчи эдик.
-Менга етади эллик рубль -деди яна аёл.
овози қалтираб.
-Нима бўлди, тинчликми нимага йиғлаяпсиз-дедим.
-Эээ ака биз кунлик ишларга чиқардик, хар хил ишлар, обойчиларга,кафелчиларга ёрдамчи бўлиб. Мева омборларига, иссиқхоналарга хуллас шерикларим бор. бугун мен ўзим қолгандим, интернетдан бир кишига иш бор деб ўқиб қолиб келсам.. Уй тозалашга дейишганди. Бир ифлос мақсади бошқа экан.. Менга ташланиб қолди.-деб яна йиғлашга тушди.-Қочиб чиқдим кичик сумкачам қолиб кетди пулим картам сумкамда эди-деди. Уч бекат пиёда юриб келдим аксига олиб бирорта ўзбек учрамади кейин совқотиб кетиб турганимда сизни кўриб қолдим ака бир яхшилик қилинг илтимос.
-Хўп, хўп майли синглим-дедим.-Миллати нима эди ўша ярамасни.
-Афсуски ўзбек экан-хўрсинди жувон.
"Синглим тўғрисини айтсам ёнимда юз рубль бор эди халос шуни олинг, бўлганда албатта кўпроқ берардим. Бугун пул олишимиз керак эди" деган ўйлар хаёлимдан ўтиб энди гапирмоқчи эдим. Телефоннингизни бериб туролмайсизми телефон қилиб олардим деди.
Телефонни бердим кимгадир телефон қилди, дарров ўчирди.
-Ана автобус келяпти- деди.
Шошилиб чўнтагимдан пулни олиб узатдим.
-Рахмат ака мен буни қайтараман яхши инсон экансиз.. Аллоҳ хамиша юзингизни ёруғ қилсин рахмат рахмат хайр деб автобусга чиқди.
Кейин мени автобусим келди, чўнтагимдаги охирги чақаларга билет олиб мен хам ишга кетдим.
Ишга бориб тушлик вақтгача ишни тугатдик. Уй эгасига телефон қилдим. Иш тугади келиб кўришинг мумкин дедим. Аввалига ишонмади кейин мени жиддий гапирганимга ишонди шекилли. "Хўп бораман ўша сюрпризни олиб бораман агар тугамаган бўлса ўзларинга штраф" деб кулиб телефонни ўчирди.
Қадимги аждодларимиз бўлмиш туркийларда аёлларнинг жамиятдаги ўрни
Турк халқлари аёллари юзларини ёпмаганлар ва харамда махбус бўлмаганлар. Улар сиёсат ва жамият ҳаётида мутлақо эркин иштирок этганлар.
© Жан Поль Ру, «Турклар тарихи».
Кенг тарқалган стереотипга қарамай ўрта асрларда турк халқларида аёллар ҳуқуқсиз ва қулсифат бўлмаганлар. Қадимги туркларда тангричилик даврида оилавий муносабатлар кўпинча тенгликка асосланган, яъни аёллар маълум даражада шахсий эркинликка эга бўлганлар ва жамият ҳаётида иштирок этганлар.
Турк тадқиқотчиси Зиё Гекалпга кўра, қадимги турклар ўзига хос «феминизм» га амал қилганлар. Эркаклар жангчи ва оила бошлиғи сифатида қадрланишларига қарамасдан турк жамияти мутлақо патриархал эмасди ва жинслараро муносабатлар деярли тенг ҳуқуқли эди.
«Дада Қорқут» достони (VII-XI асрлар) да шундай жумлаларни ўқишимиз мумкин:
«Туралихон айтади: «Ота, агар менга уйланишни буюрсанг, менга қандай қиз кераклигини билиб ол!... Ота, у шундай бўлсинки, тонгда мен ўрнимдан тургунимча аллақачон туриб кетган бўлсин, мен тулпоримга мингунимча у от чоптириб кетсин, мен ғаним ерига оёқ босгунимча у уларнинг юртига етиб бориб, уларнинг бошларини келтирсин!… Ҳа, менинг қадрдон отам! Мен шунақасини истайман! Бўлмаса менга қандайдир карашмали туркман қизни хотинликка олиб берасан ва мен рози бўлиб, унга уйланаман. Унинг устига йиқилсам қорни ёрилиб кетади. Бундай қиз менга бўлмайди»…
Туралихон кўзини очди, киприкларини кўтарди, қараса, қайлиғи унинг отида ўтирибди. От ҳам келин ҳам совутда, келиннинг қўлида найза. Қиролича эмас ҳукмдор аёл бамисоли! Ерни ўпди ва айтди: «Ҳаммаси ўз ўрнида, ҳаммаси ўз маромида. Нимани сўраган бўлсам, амалга ошибди. Нимани тилаган бўлсам, ушалибди.»
«Дада Қорқут» достонида ўқишимиз мумкинки, турк-ўғуз қабилалари аёллари ажойиб чавандоз бўлганлар ва қурол-аслаҳа ишлатишни билганлар. Бу масалада улар қадимги амазонкалардан қолишмаганлар. Қисман, достонда Дирсахоннинг рафиқаси Бурлу хотуннинг ҳарбий жасоратлари ҳақида сўз кетади:
«У қирқта хипчабел қизни отларга ўтказиб, ўзига ҳам қора айғир келтиришларини буюрди. Унга ўтиргач белига қилич осиб, ўғлини излагани отланди... Узунбўй Бурла хоним кофирларнинг қора байроғини қилич билан кесиб, ерга оёқости қилди».
Яна бир жангчи аёл Селжан хотун эди. Турклар унга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қиладилар:
«Сенми, жангчи қиз, сенми, подшоҳ қиз. Саҳарда турдинг, кун бўйи қилич урдинг»
Қиролича Селжан ўз жасоратини қуйидагича сўзлар билан олқишлайди:
«Ўрнимдан туриб, баҳодир отларни эгарлаб, отамнинг оқ чодирини ташлаб, тоғу-водий бўйлаб от чоптириб, ўлжа қувиб, қуш отиб юрган ва доимо мўлжалидан адашмаган менман…»
Шу достоннинг бошқа ўрнида Селжан хотун ўз суюклиси Туралихонни ҳимоя қилатуриб, душман билан қандай жанг қилгани ҳақида сўз юритилади:
«Шунда Селжан отини қўйиб юбориб, душман билан олиша кетди. Ким қочса, ортидан қувди, ким шафқат сўраса, раҳм қилди. Душман қўшини тўзиб кетгач у ғаним мағлуб бўлганини тушунди ва ортга қайтди. Кўрдики, Туралихоннинг отига ўқ тегиб, унинг ўзи эса кўз қовоғидан яраланган. Унинг юзи қонга ботган, у эса юзини артай демайди... Селжан буни кўриб, қони оловдек қайнаб-тошди. Лочин ғозлар галасига ташлангани каби душманга отилди ва уларни охирги аскаригача қириб, қайтди... Душман қочди, душман мағлуб бўлди».
Ўша достонда Байроқ исмли йигитнинг Бану-Чечак исмли қиз билан олишуви ҳақида ҳам ўқишимиз мумкин. Чавандозлик ва камондан ўқ отиш бўйича беллашгач қиз айтади:
«Қулоқ тут, йигит! Ҳеч ким ҳали менинг отимни қувиб ўтмаган, бирор кимса менинг ўқимни кесмаган. Кел, сен билан кураш тушайлик!»
Байроқ шу заҳоти отидан тушди. Улар бир-бирига яқинлашиб, олиша кетдилар. Худди икки паҳлавон мисоли олишдилар. Гоҳ Байроқ қизни, гоҳ қиз йигитни даст кўтариб, ерга йиқитмоқчи бўлди. Байроқ ўзини йўқотай деди:
«Қандай бўлса экан? Агар қиздан мағлуб бўлсам, буюк ўғузлар қавми олдидаги уятдан ҳеч қаерга қочиб бўлмас. Менинг юзимга қараб куларлар!»
Фарид Алекберли. "Турк феминизми".
Ҳавола: https://www.aamh.az/alakbarli/index.files/189.htm
Давоми бор...
Бред Питт бош ролни ўйнаган ушбу фильм криминал комедия руҳида олинган ва кутилмаган воқеаларга бой экан. Кўришни тавсия қиламан.
AsilMedia.NET - Eng so'ngi 2024 tarjima kinolar! Barchasi HD Original kesilmagan holda!
O'qdan tez / Tezkor O'qlar Bred Pitt ishtirokida Uzbek tilida 2022 O'zbekcha tarjima film Full HD skachat
Ladybug kodli yollanma askar yangi missiyaga yuboriladi: u kasal hamkasbi o'rniga Tokio-Kyoto tezyurar poezdiga o'tirishi, chamadonni o'g'irlashi va oraliq stantsiyada tushishi kerak. Ammo kompozitsiya har xil qotillar bilan to'lib-toshganligi ma'lum bo'lganda…
Автобус ҳайдовчилари бир-бирларининг қиёфаларини шундай эслаб қолишса керак
- 12 доллар қани, Тони? - дўстининг уйқусиз тундан сўнг хиёл ғижимланган юзига тикилганча сўради Феллини.
- Шошилма, Федерико, мен сценарийни олиб келдим. Ва Тониио Гуерра дўстига қоғозни узатди. Федерико қоғозни олиб қуйидагиларни ўқиб чиқди:
«Аёл телевизор кўриб ўтирибди. Экранда эса фазога кўтарилаётган ракета трансляцияси. Тескарисига санаш кўрсатилмоқда: 10… 9… 8… Биз унинг юзларида ҳаяжон бўрони аксини кўришимиз мумкин. Охирги секундларга етганда у телефонни қўлига олади ва рақам теради: 7...6...5...4...3...2...1. Ракета кўтарилган пайти кўтарилган гўшакка қуйидаги сўзларни айтади: "Келавер, у учиб кетди!"
Сценарийни ўқиб чиққач Феллини индамай ҳамёнини қўлга олди ва ундан 12 долларни санаб дўстига узатди.
Гуерра таклиф қилган сценарий тўлақонли кино, ҳақиқий комедик драма бўлиб, 50-60 йиллардаги италян фильмлари руҳида эди. Биз экранда фақат битта персонаж - аёлни кўрсак ҳам аслида кинода учта персонаж, яъни, аёл, унинг космосга отланган омадсиз эри ва жазмани ҳақида сўз боради. Ракета учгунга қадар бўлган тескарисига санаш эпизоди фильмга динамика, ўзига хос интрига бағишлаган. Финал эса кутилмаган ва мутлақ қойилмақом чиққан.
Мана буни санъат дейдилар.
ҚАЧОНКИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎПЛАБ ИСМ-У СИФАТЛАРИ БИЛАН ТАНИСАК ВА У ЗОТНИНГ СИФАТЛАРИДАН ИБРАТ ОЛИБ ХУЛҚИ ГЎЗАЛ МЎМИН-МУСУЛМОНГА АЙЛАНСАК, ШУНДА ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИНИ ЭГАЛЛАГАН ҲИСОБЛАНАМИЗ.
Last updated 2 days, 5 hours ago
Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз.
Kanal sotiladi: @delavoy_bollar
Last updated 1 month ago