"Яккабоғ овози" газетаси(расмий)

Description
Яккабоғ тумани хаётига оид янгиликлар ва хабарлар,барча соҳадаги ташкилотларда ислоҳотлар моҳияти, ижод намуналари, реклама ва эълонлар.
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 4 weeks ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 months, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 2 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

ЭРТАНГИ ОБ-ҲАВО ҲАҚИДА
⚡️❄️ Ўзбекистонда ҳаво совуқлашади, душанба куни қор ёғиши кутилмоқда

Эртадан бошлаб Ўзбекистонда ёмғир ёғади. Совуқ ҳаво массасининг кириб келиши давом этади ва ҳаво ҳарорати кечаси 0...-5 даражагача, кундузи +3...+8 даражагача пасаяди. Айрим жойларда ёмғир қорга айланади.

1 month, 2 weeks ago

Бугун тунда келармиш, Баҳор...

Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё,
Бизга иқбол тилармиш Баҳор,
Бугун тунда келармиш Баҳор..

Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларни ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш Баҳор,
Бугун тунда келармиш Баҳор..

Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат этиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш Баҳор,
Бугун тунда келармиш Баҳор..

Зулфия Исроилова

1 month, 3 weeks ago

ТОНГГИ ҲИКМАТ. 🌅 Қуръондан қанча ёдлаганингизни гапириб юрманг. Балки сиздаги Қуръонни кўришларига қўйиб беринг.
Очни тўйдиринг, кийимсизни кийдиринг, етимга раҳм қилинг, ёмонни кечиринг, онангизни эъзозланг, ҳаммага табассум этинг...
Қуръондан қаерга келганингиз аҳамиятли эмас, Қуръон сизнинг қаерингизга етиб келгани муҳим!

© Ритож Атибий

3 months, 2 weeks ago

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНИМ!
??Мана, 2024 йилнинг ҳам сўнгги куни, сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда....?
? Янги йил остонасида туриб, Сиз ва оила аъзоларингизга ушбу тилакларни тилайман:
- Бу йилда ушалмаган орзу- ниятларимизга келаётган йилда эришиб юрайлик!
- Ҳамиша оилангизда меҳр- оқибат, севги- муҳаббат, бахт- саодат ҳукм сурсин!
- Сизга ва оиладагиларингиз умрларига Оллоҳим умр , соғликларига соғлик қўшсин !
- Бундан-да юқори чўққиларни забт этиб, олға қадам ташлаб юринг!
- Янги йил яхлит юртимизни қамраб олган оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин !!!
⛄️ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАКЛАРИ⛄️

Янги йил келмоқда, Янги йил,
Дилларга бахш айлаб шодлик, бахт.
Энтикиб қувончга тўлар дил
Тилаклар оғушида ушбу вақт
Оппоқ қор ёғмоқда, оппоқ қор,
Заминни буркаб оқ либосга.
Дилда ҳис-туйғулар беғубор,
Айланар орзу-ю ҳавасга.
Мен ҳам шу дамларда сизларга,
Бир олам тилаклар тиладим.
Юракдан сиз, қора кўзларга,
Оташин каломим йўлладим.
Тинчлик-у соғлиқ-у омадга,
Йил бўйи ҳамроҳ бўлиб юрайлик.
Ватанда эришиб муродга,
Барчамиз роҳатни кўрайлик!
❣️❣️❣️❣️❣️ БОЗОР АЗИЗОВ,
“Яккабоғ овози” газетаси бош муҳаррири

3 months, 3 weeks ago
3 months, 4 weeks ago

Обуна ҳар йили кўтариладиган масала. Бу қонун ҳимоячиларининг қонунларни бир хилда қўллаш билан боғлиқ оғриқли масала. Бироқ обунага пул бермасанг ойлигингни ташлаб бермаймиз дейишлари ўтиб тушган.

Фуқаро мурожаати: Ойлигимиздан обунага ушлаб қолиши тугрими. Ариза ёзмасаларинг ойлик тушириб бермаймиз дейилмоқда.

Агар рози бўлмасаларингиз, обунага иш ҳақингиздан ушлаб қолиниши ноқонуний! Обунага иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ихтиёрий, мажбурий эмас!

Розилик ҳам айнан ёзма равишда бўлиши керак! Яъни, ҳар бир ходимдан шахсан ёзма розилиги олиниши лозим. Ташкилотда мингта ходим бўлса, мингтасидан ёзма ариза олиниши керак. Шунчаки биттагина умумий протокол билан иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳам ноқонуний!

Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра, умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса ушбу модданинг 2-қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Меҳнат кодексининг 269-модда 2-қисмида иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар белгиланган, лекин улар орасида ҳашар, ремонт, обуна ва ҳоказолар назарда тутилмаган! Яъни, ёзма аризаларингиз бўлмаса, иш ҳақингиздан ҳеч ким ушлаб қола олмайди.

*❗️Ариза ёзмасанглар ойлик тушириб бермаймиз дейиш ҳам асоссиз.
Чунки
Меҳнат кодекси 253-моддасига биноан ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.
Яъни, иш ҳақининг тушиши сизнинг аризангизга умуман боғлиқ эмас. Ходимга ҳар ярим ойда камида бир марта иш ҳақи тўланиши шарт. Акс ҳолда,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси*га кўра, мансабдор шахсга меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Хуллас, обуна учун иш ҳақингизни ўтказишга мажбур эмассиз! Обунага пул ўтказиш ёки ўтказмаслигингиздан қатъи назар, иш ҳақи берилиши зарур.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

? @yuristlar_maslahati ?**

3 months, 4 weeks ago

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;

6 months ago

#Расман**Роддомда суюнчи пули сўраганлар жавобгарликка тортилади!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаати:

Агар Туғруқхонада, Давлат шифохоналарида Коррупцияга (таъмагирлик, порахўрлик, СУЮНЧИ ПУЛИ) дуч келсангиз "1003" қисқа рақамига ҳабар беришингиз сўралади.
Ҳабар берувчининг шахси 100% сир тутилиши кафолатланади.**

Ҳабарни максимал тарқатинг, кўпчиликка етиб борсин

https://t.me/+IZG-2o7ESO9lOGYy

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 4 weeks ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 months, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 2 weeks ago