Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
“Шамолларда қолган ҳисларим...”
Бу йилги ниятлар саробга айланиб бўлди,”Нефтчи” мухлисларининг тарвузи қўлтиғидан тушди. Лекин бизда совринли ўринлар учун иконият бормиди, айб кимда. Мураббийга яхши шароит қилиб бермай туриб, ҳаммасини режали қилмай туриб натижа талаб қилаверамиз . Яхши шароит яратиб, уч йил имкон бермай йўқол деймиз , бутун Ўзбекистондаги мутахассислар яхши деяётган мураббийни биз ёмон деймиз, бу жуда ачинарли ҳолат.
Янгиси келади, янги режалар ,катта чиқимлар келиб-кетадиган футболчиларга пуллар тулаймиз ,яна ярим йўлда коламиз тешик тоғара билан. Ҳисоб китобсиз иш бошлаганларни эмас ,яна натижа йўқ деб яна мураббийни айблаймиз .Футболчига лой чаплаймиз, шароит ва пуларни миннат қиламиз.Шароит яратиш, ойликларни, мукофот пулларини вақтида бериш клубнинг вазифасику. Аввало кўрпага қараб оёқни узатмаймиз ,ёшлар- ёшлар деймиз ,улар катта бўлиши, тажрибали футболчи сифатида етишиши учун нимани дўндириб қўйдик. Нимага келган мураббийни ўзимиз тузган яхши, узоқ йиллик режа асосида ишлатмаймиз . Чемпион қил деймизда, кейин легионерга тош ота бошлаймиз. Уни ўрнини босадиган футболчи топа оламизми, ёки яна таваккалига савиясиз легионерлар билан шартнома тузамизми. Шартномалар билан ишловчи юристлар, трансферларни тушинадиган мутахассислар борми Фарғонада. Ким таклиф қилса ҳоп деб олавериш натижасида жамоани пуллари талон-тарож бўляптику . Кетса фалон пул берамиз экан ,тешиб чиксин деймиз , аслида шартномани яхшилаб тузиш, керакли натижа қўлга киритилмаса пулсиз кетасан, деган бандни киритиб қўйиш керак эмасми. Футболчилар ҳам тирик жон, оиласи, бола-чақаси бор, ойлаб пул олмаса шунчаки титул учун ўйнамайдида. Чемпионлик учун қандайдир мукофот ваъда қилиш ҳам қўшимча мотивация бериши сир эмаску. Ҳозирги футболчилар ҳалқаро майдонларда ўйнаш эмас мақсадлари, улар яхшигина маош эвазига ПРО лигада ўйнашга ҳам рози. Бир томондан тўғри ҳамда, футболчилик даври қисқа бўлади, ўзига заҳира тўплаб олмаса кейин кўчада қолиши ҳам мумкин.
Яна таваккал қилинган трансферлар, яна бир-бирларини тушиниб ўйнашлари учун вақт кетиши, жамоани шаклланиши учун яна бой берилган имкониятлар. Таркибни ўзагини сақлаган ҳолда янги футболчилар билан кучайтириш, икки-уч йилда оптимал таркиб йиғиш наҳотки шунчалар қийин бўлса. Ўтган йили шу расво деятган тактика, шу қўрқоқ деб ном қуйиб олган мураббий билан чемпион булай дедикку, наҳотки шуларни таҳлил қилишмаса. Бугунданоқ кейинги режаларни ўйласак бўлмайдими.Нима килаяпмиз таёргарлик учун, чемпионлик учун дадил қарорлар қачон қабул қилинади. Ирисметов келадими, Хюстраси келадими, улар ойлаб пулсиз юрса натижа яхши бўлишига ким кафолат беради . Бугунги ҳолатимиз, оёғимизда йиртиқ туфли билан узоққа бормоқчи бўлган йўловчини эслатади. Бошимизда чет элни қалпоғи бўлса бордир, аввало пастга, оёғимиз тагига қарасак бўлмайдими. Мураббий ким бўлса ҳам ўзимиз чалган мусиқага ўйната олайлик, гапимиз бутун бўлсин. Ўзимизда фикр, гоя, режа йўқ бўладида, келган ҳаммани ёмон деймиз, демак шу ердагилардан фойдаланиб кўрайлик. Янги футболчилар ва мураббийларни ҳам шу йиртиқ туфлида юришга мажбур қилсак, яна ҳаммаси олдингидек бўлади, яна зарур пайтда оёққа тикан санчилади.
Бугунги кунда вилоят раҳбарлари “Нефтчи” нинг олдинги мавқейини тиклаш учун қўлдан келган ишларни амалга оширишяпти, албатта бу таҳсинга сазовор. Лекин ажратилаётган маблағларни мақсадли ишлатиш, янги истеъдодлар кашф қилиш учун бошқалар ҳам ишлашлари, бош қотиришлари керак эмасми.Кимдир келиб, ҳаммасини ўзгартиради деб ўтирибмиз, наҳотки вилоятимизда аниқ режа билан ишловчи мутахассислар, спорт мененджерлари бўлмаса. Вилоят раҳбарларига ўз таклифларини, фикрларини билдирувчи, футболнинг чинакам жонкуярлари йўқ экан, биз учун олтинчи чемпионлик армон бўлиб қолаверади.
Турсунали Умаров, Москва. @VODIY_FUTBOLI
Сирожиддин дўстимиз ажойиб тасодифни эслатди. Сиз ҳам аҳамият беринг, бундай тасодифлар занжири фақатгина бизни футболда бўлади. Қолдирилган ўйинларда меҳмонлар ғалаба қозонди, киритилган тўплар ҳам антиқа 3-2-1.
Балки букмеккерлик контораларидаги ставкалар билан қизиқ кўрганлар бордир.
Ҳозиги “Нефтчи” ҳақидаги очиқ фикрларимизни эртанги ўйиндан кейин билдирамиз, жамоамиз ғалаба қозонганда ҳам аччиқ сўзларимиздан воз кечмаймиз. @VODIY_FUTBOLI
ДЎСТ БОШИГА СИНОВ ТУШГАНДА...
Гоҳида ўйлаб қоламиз, футболни деб шунчалар жонсарак бўлишимиз шартми. Футболсиз ҳам ҳаётдаги ташвишлар етарли, футболдаги асаббузарликлар шусиз ҳам безовта юракни азоблайди ҳолос. Аммо бу футбол-қон билан киргандан кейин, мухлислик бутун танамизу онгимизга сингиб кетгандан кейин бундай хоббидан воз кечишни ўзи бўлмайди.
“Нефти”нинг ўз майдонида “Суғдиёнага йирик ҳисобда ютқазиб қўйгани ҳамма Нефтчи мухлислари қатори бизга ҳам қаттиқ таъсир қилди, ҳаттоки бир неча кун ётиб ҳам қолдик. Балки буозгина дам олишга баҳона бўлгандир, футболга катта раҳмат.
Ўша кунги ўйинни эслашни ҳам ҳоҳламайман, жамоамиз тарихидаги энг шармандали ўйинлардан бири бўлди, янгиланган “Нефтчи” ҳеч қачон бундай ачинарли ҳолатга учрамаган эди. Жамоа мураббийлари, футболчилари ҳеч қандай олқишга, мухлисликка лойиқ иш қилишмаяпти, жамоада ички муҳит ҳам яхши эмас шекилли.
Ўйин ўҳшамади, ҳақли равишда мағлуб бўлдик, мухлислар бундай хорликка лойиқ эмасдилар. Яна қайтариб айтаман бу биз севган, биз қайтишини кутган “Нефтчи”миз эмас. Мураббийлар штаби, футболчиларга қанча салбий фикрлар билдирилса оз. Лекин бир нарсани унитмаслигимиз шарт, биз айрим шахсларга мухлис эмасмиз, бизга фақат “Нефтчи” керак. Ўйиннинг кўп қисмида мухлисларимиз жамоани қўллашга, хужумга ундашга ҳаракат қилишди, ўҳшамагандан кейин тўнларини тескар кийиб олишди. Яна ўша”Нефтчи” пазор деган беўхшов сўзлар ишлатилди, хақоратлар тинмади. Якунловчи паллада эса рақиб жамоага очиқдан очиқ мухлислик қилинди, ҳаттоки стандарт вазиятларда гол деб ҳайқириб турилди. Бу “Нефтчи” мухлисларига ҳос эмасди, бу фарғоналикларга мос эмасди. Мураббий лавозимига нолойиқдир, футболчилар сариқ чақага қимматдир, лекин “Истиқлол” да “Нефтчи” ўйнади, бу ном ҳеч қачон ҳақорат қилинмаслиги шарт. Ўйин бошиданоқ атрофимизда, ўтган йили “Олимпик” га мухлислик қилганимизга ҳафа бўлишганди ошқовоқлар, биз олимпиадага биринчи бор чиққан жамоани олқишлашга ҳаққимиз борку, деб бу сафар ҳам рақибларни олқишларга рухан тайёрланишиб киришган экан. Майли рақибларни чиройли ўйини учун қарсак чалинг, лекин улар билан ғалабани нишонлашга ҳаққингиз йўқ, бу ҳам хоинликка киради.
Ҳали фанклуб йўқлигида, кўпларга водий ва Тошкент ўйиноҳларига бориб мухлислик қилиш ҳам армон бўлган тўқсонинчи йилларни ўрталарида биз Қарши, Муборак, Самарқанд, Бухоро шахарларигача бориб “Нефтчи”га борганмиз. Мезбон жамоа мухлислари, ана “Нефтчи” мухлислари ,деб бизга бошқача қарашарди, кўплари атай саломлашгани келиб бизга ҳавас қилишларини айтиб кетишарди. Ҳамамиз ҳозиргача беш карра чемпион бўлганимиздан фахрланамиз, жамоанинг юлдузли онларини тилимиздан бол томиб гапирамиз. Бизга шундай ғурурни, фахрни берган дўстимизни оғир ҳолда ташлаб кетишимиз керакми. Жамоа ғалаба қозонганда керагу, ютқазса керак эмасми, шу ишимиз т ўғрими.Кеча бир мухлис ижтиомий тармоқда , сизлар ўзи кимга дўстсиз, деб ҳафа бўлибди. Ростдан ҳам биз ўзи киммиз, бундай мухлислигимиз, дўстни ошию нонига дўстик бўлиб қолмайдими. Дўст бошига иш тушганда синалади, деганини наҳотки унитган бўлсак. Кимлардир “Нефтчи”га байкот эълон қилайлик дебди, кечирасиз дўстим, сиз айрим шахсларга байкот қилинг, “Нефтчи”ни байкот сўзига қўшманг..
Дўстимиз бошига синовли кунлар тушган, мана шу кунларда ҳақиқий дўстлик, ҳақиқий мухлислик синовдан ўтади. Олимпик билан бўладиган ўйинда жамоамиз ўз айбларини ювади деб умид қиламиз ва барча яхши дўстларни ўйингоҳга чорлаб қоламиз.
Ҳа айтганча, машъум мағлубиятдан сўнг узоқ вақт жойимда қолиб кетдим, ёмон ҳолатлар билан бирга мақул келган нарсани ҳам кузатдим. Фан клуб шундай мағлубиятдан кейин ҳам жамоани қўллашга куч топа билди, “Нефтчи” деб олқишлай олишди. Биламан уларни ҳаммасини кўзларида ёш, юракларида кучли оғир бор эди,лекин оҳиригача вазифаларини бажариб қўйишди, катта рахмат. Кимнидир кетишга ишора қилган хайқириқларичи, дерсиз, бунга ҳам уларни ҳаққи бор. Улар ҳам биз каби “Нефтчи”га мухлис, улар “Нефтчи” фан клуби, шахслар эса доим келиб кетишган.
ОРАМИЗДАГИ ИНСОНЛАР
Бугунги кунда қаҳрамонлик қилиш, бошқаларга ўрнак бўлишни имкони йўқ деб ўйлайди баъзилар.
Лекин ҳамма жойда ҳар қачон қаҳрамон бўлиш имконияти бор, бунинг учун аждарҳони ўлдириб, думини белга боғлаб келиш шарт эмас...
“Нефтчи” мухлислари ҳақида гап кетганда барчани кўз ўнгида Оллоҳ раҳмати Омон булбул гавдаланади. У инсон “Нефтчи” мухлислари ичида ўзининг фидойилиги, ўзининг куйинчаклиги, жамоага содиқлиги билан донг таратган. У инсон ҳақида ортиқча изоҳни ҳожати бўлмаса керак. Бугун бошқа бир мухлис ҳақида фикр билдирмоқчимиз.
Фарғоналикларнинг “ОКМК” билан бўлган уй учрашувидан кейин бир инсон яшин тезлигида машҳур бўлиб кетди, жамоа фан клуби ўз сафига қўшиб олди. 35 ёшли Охунжон Фарғона туманининг Миндонобод қишлоғида яшайди, “Нефтчи” нинг ашаддий мухлиси. Хоп шунга нима бўптди , мухлис бўлса мухлисдирда дейишингиз шубҳасиз. Лекин қул силташга бир оз шошманг, Охунжоннинг кўзлари кўрмайди, туғма ожиз. Шундай бўлсада бу чекланган имконият футболга, “Нефтчи” га мухлислик қилишига тўсиқ бўла олмаган. Футболни қалби билан, юраги билан ҳис қила олади, футболнинг жозибасини кўзи билан кўра олмасада вужуд вужуди билан шу ўйинга шунғиб кетади. “Нефтчи” нинг ғалабаларидан ҳурсанд бўлади, мағлубиятларидан куюнади. Ўйингоҳдаги минглаб мухлислар ичида йўқолиб қолмайди, бошқалардан баландроқ бақиради, вазиятларни ажиб бир титроқ билан, ҳаяжон билан кўради. Ҳа айнан қалб кўзи билан кўради, ҳурсанд бўлади, қайғуради. Охунжонни ўйнгоҳдаги ҳолтини, ҳиссиётларини кўриб, бизнинг мухлислик даражамиз етарли эмаслигимизга амин бўлдик. Тўрт муччаси соғ бўлиб ҳам ҳаётдан нолийдиган , гоҳи ўйингоҳдаги шароитдан, гоҳида чипталарни қимматлигидан нолийдиганлар шу йигитдан ўрнак олишса ёмон бўлмасди.
Шундай мухлислари борлиги учун ҳам “Нефтчи” футболчилари борини бериб ўйнашлари шарт, миллий терма жамоамиз мундиалга чиқиши шарт.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago