Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month, 1 week ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
Bir koʻngilni ranjitdingmi, yigʻlagin! Agar uzr soʻrashni bilmayotgan ekansan, sendan Doʻst chiqmaydi, sendan Yor chiqmaydi. Yo agar sen ranjitgan yoki vayron qilgan Koʻngilni Alloh azza va jalla sevadigan boʻlsachi yoki Rasululloh sollallohu alayhi va sallam sevadigan boʻlsalarchi, hatto-ki yer-osmondagi (maxluqot) lar sevadigan boʻlsalarchi?! Qayerdan ham bilarding, bilmaysanda! Bilganingda edi, bunday qilishingdan avval yuraging yorilar edi...?
—Jaloliddin Rumiy
@AlIohga OSHIQ RASULULLOH ﷺ UMMATLARI
НОМАЪЛУМ СИНГЛИМГА МАКТУБ
Дарвозада бир қиз кириш учун изн сўраётганини айтишибди. Домла рухсат бергач, минг бир истеҳола билан қимтинибгина остонада меҳмон қиз пайдо бўлибди.
– Ҳазрат, мен сиздан бир саволнинг жавобни билгани келдим, – дебди ожиза. – Кўп китобларни кўрдим, аммо жавоб тополмадим.
– Қандай савол экан?
– Қуръонни ота-онамдан яшириб ёдласам бўладими?
– Нима, ота-онангиз Қуръон ёдлашингизга қаршилик қиляптими? – дебди домла ҳайратланиб.
– Йўқ.
– Унда нега буни яширмоқчисиз?
– Қиёматда ота-онамга Каромат тожини совға қилмоқчиман. “Совға”ни ўша пайтда кўрсатсам дегандим, – дебди қиз.
Домланинг кўзларида ёш айланади.
– Айни ўйин-кулгига мойил ёшда, шундай улуғ ишга эҳтиёж туйганига қаранг, – дейди мутаассир бўлиб.
Ич-ичимдан тулқинланиб кетаман. Негадир бу ҳол менинг замонам учун ноёб ҳодисадек туюлади. Ён-атрофдан сени – “ноёб ҳодиса”ни, покиза ниятли хилқатни ахтараман. Нозиккина вужудинг ва баҳор япроқларидай титраб турган қалбингга шундай улкан мақсадни жойлаганинг нақадар саодатдир, сингилжон! Сен олдингда ястаниб ётган бешафқат ҳаёт сарҳадларидан излаганингни қанчалик топасан, буни билмадим, аммо сенинг шу қарорга келишингнинг ўзи буюк инқилобдир! Сенинг мана шу мақсадингнинг ўзи буюк ажрдир!
“Каромат тожи”ни ахтариб юрган синглим, онажоним, сен қанчалар яхшисан! Яхшилигинг шундаки, сендан ва сенга ўхшаганлардангина покиза авлод ўсиб чиқажак. Покиза авлоддан буюк миллат пайдо бўлади. Имом Бухорий ҳазратнинг оналари айтади-ку: “Ўғлим Исмоилни бирор марта таҳоратсиз эмизганимни эслай олмайман”.
Ўтган кунларнинг бирида ишхонамизга бир қизалоқ кириб келди. Бутун вужудини ёпиб турган мато нари борса бир метр бўлса керак. Эгнига илиб олган куйлаги тиззадан нақ бир қарич тепада тўхтаб қолган. Ишончим комилки, уни то шу хонагача ўнлаб, юзлаб кўзлар кузатиб келган ва яна шунча кўзлар кузатиб қўяжак! Мен бу маҳлиё кўзлар таъқибида тилка-пора бўлиб кетган куйлак соҳибасига минг бир истеҳола билан танбеҳ берган киши бўламан. У эса мени замон кўзгусига рубарў қилади. У шу кўзгуга қараб ўзига оро беради ва шу кўзгу қошида бахтли бўлмоқ истайди. Мен унга бахтни яланғоч бўлиб излаш шарт эмас, дегим келади. Лекин бу гапни айтолмайман. Чунки унинг тийнатида ҳам ҳали куйлаги йўқлигини билиб қоламан.
Охират совғасини излаб юрган синглим, сенинг ютуғинг шундаки, сен бахтни ахтармайсан, у сени излаб топади. Балки бахт сенинг ўзингдадир! Қалбингдаги буюк мақсад, ичингдаги иффат ва ҳаё, тилингдаги ҳамду сано – бахтнинг бошқа исмини билмайман, ахир!
Биласанми, бир пайтлар Тошкентнинг қоқ киндиги ҳисобланмиш Самарқанд дарвозаси мавзеида бир қори-домла ўтганлар. Бу кишининг номи қори-домла бўлсалар-да, ўзлари ҳеч қачон масжид ё мадрасада хизмат қилган эмас. Бир умр автопаркда, оддий ишчи бўлиб ўтган. У кишининг Қуръони каримни тўлиқ ҳифз қилган қори эканини саноқли кишиларгина билишган. Ўзини ошкор қилишдан қўрққанлар. Бор-йўғи илмини хаспушлаш учун автопаркда ишчи бўлиб юраверган. Қори-домла кечалари эл уйқуга кетганида кундуз кунги қазо намозларини ўқиб, йиғлар эканлар: “Парвардигаро, Сен менга илм бердинг, лекин мен буни яхшиликка, оддий фарзандларим таълим-тарбияси учун ҳам тадбиқ этолмадим”.
Орадан йиллар ўтибди. Оилада уч нафар ўғил бирин-кетин вояга етибди. Бир куни қори-домлани ярим кечаси аёли туртиб уйғотибди:
– Отаси, уйга киринг, сизга учта совғам бор, – дебди.
Бемаҳалда берилажак “совға”ни эшитган қори-домла минг бир хавотир билан уйига кирибди. Қараса, меҳмонхонада учта жойнамоз устида уч ўғил ўтирган эмиш. Умрида “Бисмилло”ни ўргатмаган ота ўғилларини жойнамозда ўтирганини кўриб, аёлига қараб ҳайратланибди.
– Отаси, ўғилларингизни Қуръондан имтиҳон қилиб кўринг-чи, саводи қай даражада экан, – дебди аёли.
– Ахир булар Қуръонни қаердан билишади!
– Сиз аввал сўраб кўринг-чи!
Қори-домла бирин-кетин ўғилларига юзланибди. Ўғиллар Қуръоннинг истаган жойидан қироат билан, фасоҳат ва балоғат билан ёддан ўқий бошлабдилар. Кўзларидан тирқираб оқаётган севинч ёшларини яширолмаган ота аёлига юзланибди:
@AlIohga OSHIQ RASULULLOH ﷺ UMMATLARI
Yana bir tong otdi. Alhamdulillah
Lekin ...
Lekin kimlargadir uygʻonish nasib etmadi. ??
Kimdir onasidan kimdir otasidan, kimdir oʻgʻil qizidan ayrildi. Kimlardir aka uka opa singlisidan.
Biz uchun berilgan imkoniyatni qoʻldan bermaylik. Gunoh ishlardan qaytib savob ishlar qilaylik.
Yaqinlarimizdan mehrimizni ayamalik, borida qadrlaylik.
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
@AlIohga OSHIQ RASULULLOH ﷺ UMMATLARI
@AlIohga OSHIQ RASULULLOH ﷺ UMMATLARI
Гумон қилиш, аниқ билишдан кўра хатарлироқ.
Аниқ билишнинг чегараси бор, лекин гумоннинг чегараси йўқ.
@AlIohga OSHIQ RASULULLOH ﷺ UMMATLARI
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month, 1 week ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago