Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Саботул ожизийн

Description
Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор,
На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор.

رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 11 hours ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг👉 @Dmurojaatbot

▪️ Реклама учун 👉 @Dunyouz_reklama

Last updated 2 days, 10 hours ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 month ago

4 days, 20 hours ago
4 days, 21 hours ago

***Ақида билмаган шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса елдур.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу

Ақоиднинг луғавий ва истилоҳий таърифи.
" Ақийда" сўзи "ақд" дан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади.
Жами(кўплик шакли) "ақоид" бўлади.
Ақоид илмининг истилоҳий таърифи:
Ақоид илми- у билан тавҳид идрок этиладиган ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолонинг зоти ва сифати билинадиган илмдир.

Имом Ғаззолий.

Ақоид ҳукмлари замон,макон,шаҳс ва жамиат ҳаётига қараб ўзгармайди.
Диндаги айрим ҳукмлар ўзгариши мумкин, лекин соф исломий эътиқод ўзгармайди ва мансуҳ ҳам бўлмайди.

Гар қийшиқ қўйилса бошдан пойдевор,
Осмонга етса ҳам қийшиқдир девор.

Бедил.***

https://t.me/Sabotul_ojizinn

4 days, 21 hours ago

Yomon illatlardan saqlaning

Bilim yurti mudiri Davronbek Abduqodirov

arroziy.uz | Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing

TelegramYouTubeFacebookInstagram

1 week, 4 days ago

***Байт.

Ажабдур ердағи турғон аъмоға,
Узатур илгин асмори самоға.

Заифе айса: "Бефиқҳи зарурий
Муяссардур манга тоат сурури!".

Ўқуй билмаса зоҳир лафзи Қуръон,
Нечук тафсирини билгай ул инсон?

Агар мағзин олибдур марди тоҳир,
Нечук қолди кўрунмай қишри зоҳир?!

Эрур дин илми чун зардолу, эй дўст,
Мулаззаздур анинг ҳам мағзи, ҳам пўст.

Биродарлар, будур бу қулнинг арзи,
Валий бўлғайму, қилғон тарки фарзи?!

Эрур фиқҳи зарурий фарзи айни,
Ёмондур турфа нодонлиғни шайни.

Бу тарк узра бўлур тарки фаройиз,
Нечук бўл ғай валий, тингла аройиз?!

Агар ул билмаса илми ақоид,
Бўлур ул акбари осома оид.

Анингдек телба касни, эй неку зот,
Валий билма, агар кўрсанг кушуфот.

Юмуб кўз, уйқуда кўрган билан кас,
Валий билмас ани марди суханрас.

Бу кўрмакдин ўзин билса зиёда,
Дегил, отдин тушуб, бўлди пиёда.

Бурунғи ҳолидин қилди таназзул,
Тушар саркашли қулнинг бўйниға ғул.

На яхши ёр, ўзин кўрса гуноҳкор,
Бўлур кўрган сари қўрқунчи бисёр.

Агарчи бўлса кўб пинҳон сужуди,
Кўринмас заррача ориф вужуди.

Ҳаёву илму ҳилму жуди бўлса,
Ризойи Ҳақ ани мақсуди бўлса.

Анинг ихлоси қуллуқ бўлса-у бас,
Риёдин бўлмаса кўнгилда бир хас.

Жамъи ишларин солса Худоға,
Қўлин топшурса бир ҳодий ризоға.

Сўфи Оллоҳёр*** қоддасоллоҳу сирруҳу

https://t.me/Sabotul_ojizinn

1 week, 4 days ago

***Расулуллоҳга эргашмоқ ва шайхи комил истамакнинг баёни.

Байт.

Кел эй сўфи, умид этсанг сафодин,
Қариш чиқма тариқи мустафодин.

Амал қил иттико қилма амалга,
Таваккул айлагил азза ва жаллага.

Амал қилмай сафо бўлмас кўнгилда,
Оёқсиз ҳеч киши юрмади йўлда.

Қачон қўлсиз киши бўлғай шиновар,
Шиноварман деса ҳеч қилма бовар!

Солибдур аҳли суннат роҳи омма,
Бу йўлдин чиқмағил ўзга мақома.

Дема,тутдим фалон бузрук ишини,
Қўя кўрма Набини қилмишини.

Ўшал бузрукки,соҳиб ҳимматдир,
Расулуллоҳнинг хос умматидур.

Набини қилғонидин қилмағай тош,
Агар чандики,бўлса кўз била қош.

Шариат ҳукмидин ташқи риёзат,
Эмас тоат,қабоҳатдур қабоҳат.

Амал қилмоқ учун кирсанг бу йўлға,
Керакдур шамъи илм албатта қўлға.

Қоронғуда қадам қўйсанг ёзарсан,
Агар кўз бўлмаса,йўлдин озарсан.

Эрур чунки ажойиб пурхатар роҳ,
Қадам қўйсанг,оёғ остидадур роҳ.

Тузук йўл деб қадам ўтру солурсан,
Қудуқға тушганинг туймай қолурсан.

Кўзунг гар бўлмаса,эй ақли ҳушёр,
Асокашсиз қадам ҳеч қўйма зинҳор.

Агар олим сўзин хўб тутса омил,
Ани омий дема,де "марди комил".

Удур жоҳил-билиб муршид ўзини,
Қулоқға олмағай олим сўзини.

Диёнат бехидур илми ақоид,
Тамурсиз шоха сув бермак на фойид?!

Бу маҳкам туб шажарни шохи-аъмол,
Либоси бўлди тақво,меваси ҳол.

Ажаб аслеки,фаръи фиссамодур,
Чиқорур ҳодийи илм раҳнамодур.

Бидуни илм агар қўйсанг анга пой,
Тойиб кетсанг сани аҳволинга вой.

Иликка домани ҳодиййи илм ол,
Чиқиб шояд егайсан мевайи ҳол.

Давоми ⤵️***

1 week, 4 days ago

**СЕҲР, КАРОМАТ  ВА  МЎЪЖИЗА  ЎРТАСИДАГИ  ФАРҚ

Мозарий айтадилар :
Сеҳр, каромат ва мўъжиза ўртасидаги фарқ шундаки,
сеҳр баъзи сўзлар ва ҳатти-ҳаракатлар ёрдамида амалга оширилиб, натижада сеҳргар хоҳлаган нарсасига эришади.
Каромат -  эса бунга муҳтож бўлмай, кўпинча, тўсатдан рўй беради.
Мўъжиза эса кароматдан  тахаддий (яъни мусобақага чақириш, барча сеҳр ва кароматларни ожиз  қолдирувчилиги ) билан  ажралиб туради.

(«Фатҳул борий» 10ж\223с)

Ҳофиз ибн Хажар айтадилар : Имомул ҳарамайн нақл  қилганларки, сеҳр фосиқ инсондангина содир  бўлса, каромат фосиқ одамда содир бўлмаслигига уламолар ижмоъ (иттифоқ) қилганлар.
Ҳофиз яна айтадилар :
Кимда ғайри табиий ходисотлар рўй бераётган бўлса, унга назар ташлаш лозим. Агар шариатни мақкам ушлаган бўлса, гуноҳи кабиралардан сақланувчи  бўлса,  ундаги ғайри-оддий ҳодисалар кароматдир. Акс ҳолда сеҳрдир, чунки бу ғайри- оддийлик  шайтонларнинг ёрдамидан  бўлаётган бўлади.

(«Фатҳул борий» 10ж, 223с)**

https://t.me/Sabotul_ojizinn

2 weeks, 4 days ago

#Саботул_ожизийн ***Алардур зурриёти Одами хок, 
Гунаҳдин анбиёни барчаси пок. 

Алардин баъзи ишки қилдилар нақл, 
Қилур таъвилини Нўъмони боақл. 

Ул иш қасдан эмасдур анбиёдин, 
Аларға лағзиши подур хатодин. 

Алар қасд ила ҳаргиз қилмадилар, 
Буюрғон амридин айрилмадилар.*
Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу

#Мажолиси_Ҳакимул_умма **Анбиё алайҳимуссаломдан ҳеч қандай маъсият содир бўлмайди

Уларнинг баъзи Айтдиларки, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдиларки, анбиё алайҳимуссаломдан ҳақиқатан олганда бирор маъсият содир бўлмайди. Уларнинг баъзи феъллари ва гапларини Қуръони Каримда исён ва бошқа лафзлар билан таъбир қилинган бўлса, фақатгина унинг сурати (кўриниши) жиҳатидан олиб айтилган, холос. Чунки суратда ўша афъоллар маъсиятга ҳамранг (рангдош) эди.  Ҳақиқатда эса, ҳаммаси фақат тоат эди. Мажлисдагилардан бири: «Мавлоно Муҳаммад Қосимнинг таҳқиқлар ҳам шу. Бу гап «Қосумул улум» деган рисолада босилган», деди.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

https://t.me/Sabotul_ojizinn

2 weeks, 5 days ago

​​**“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни васият қилган кишининг саломини У зот алайҳиссаломга етказиши керак. Етказишда: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом” ёки “Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи ўғли фалончи сизга салом айтди”, дейди. Ривоятда келишича, Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиш учун Шомдан Мадинаи мунавварага одам юборар экан. Кимнинг мазкур шаклда салом етказишга вақти зиқлик қилса, вақтидан келиб чиқиб, мумкин бўлганича (қисқа тарзда) саломни етказади. Ўтган салафи солиҳлардан ҳам ўта қисқа тарзда салом етказганлари нақл қилинган” (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази**.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Facebook

Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

2 weeks, 5 days ago

Азоби қабр **Азоби қабр кофирларгадур чин,
Кўрар гўрнинг азобин баъзи мўмин.

Битик кўп нусҳаи машҳур ичинда,
Келур икки фаришта гўр ичинда.

Сўрар: "Кимдур Ҳудо бирла расулинг,
Надур дерлар, яна динингу йўлинг?"

Агар кирса фаришталар ғазабдин,
Чиқар ўт бурнидин, оғзию лабдин.

Агар ҳайбат билан қилса назора,
Бўлур ғамгин кўнгуллар пора-пора.

Дегай: "Э одамий, булдур санга жой!"
Жавобин бермасанг, "вой" устига" вой".

Урарлар гурзи бирлан ул ики ёр,
Эшитур инсу жиндин ўзга жондор.

Аларнинг зарбига тоб этмагай тоғ,
Нечук тоқат қилур, бир мушт тупроғ.

Тўлар дўзаҳ саридин қабр ичи дуд,
Пушаймон анда ҳаргиз қилмагай суд.

Иноят айласа, Донойи асрор,
Кирар гўрга мулойим ул икки ёр.

Дегайлар кирсалар: "Хавф этма мандин",
Сўрарлар меҳрибонлиғ бирла андин.

Агар берсанг жавобе бо савобе,
Очар жаннатдин ул манзилға бобе.

Қоронғу гўр бўлур андоқ фараҳнок,
Жаҳоннинг шавқи ёдингдин чиқар пок**.

https://t.me/Sabotul_ojizinn

3 weeks, 4 days ago

#БИЛАСИЗМИ

Исломнинг забардаст Имомлари ҳақида қисқача маълумотлар

Тўрт мазҳаб боши ҳақида маълумот1. Имом Абу Ҳанифа• Тўлиқ исми: Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит.
• Туғулган санаси ва ери: 80-ҳижрий йили Кўфа шаҳрида.
• Вафоти: 150-ҳижрий санага келиб, Боғдод шаҳрида 70 ёшга етиб вафот топган.

  1. Имом Молик• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас.
    • Туғулган санаси: Ҳижрий 93-йили Мадинада дунёга келган.
    • Вафоти: 179-йили 86 ёшида Мадина шаҳрида вафот топган.

  2. Имом Шофеъий• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий.
    • Туғулган санаси: Ҳижрий сананинг 150-йили, Фаластиннинг Ғазо шаҳрида дунёга келган.
    • Вафоти: 204-сана Мисрга келиб, 54 ёшида вафот этганлар.

  3. Имом Аҳмад• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал.
    • Туғулган санаси: 164-ҳижрий сана Боғдодда дунёга келган.
    • Вафоти: 241-йили туғулган шаҳри Боғдодда 77 ёшда вафот этган.

«Сиҳоҳ ас-ситта» соҳиблари ҳақида умумий маълумот;1. Имом Бухорий• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий.
• Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Бухорий».
• Туғилган ери ва санаси: 194-ҳижрий, Бухоро (Ўзбекистон) шаҳрида.
• Вафот этган санаси: 256-ҳижрий, 62 ёшида.

  1. Имом Муслим• Тўлиқ исми: Абу ал-Ҳусайн Муслим ибн ал-Ҳажжаж ибн Муслим.
    • Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Муслим».
    • Туғулган ери ва санаси: 206-ҳижрий сана, Найсабур (Эърон) шаҳрида.
    • Вафоти: 261-ҳижрий, 55 ёшда.

  2. Имом Ибн Моъжа• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ар-Робиъй.
    • Қўл ёзмаси: «Сунан Ибн Моъжа».
    • Туғулган ери ва санаси: 209-ҳижрий, Қозивайн (Эърон) шаҳрида.
    • Вафоти: 273-ҳижрий, 64 ёшда.

  3. Имом Абу Довуд• Тўлиқ исми: Абу Довуд Сулаймон ибн Ашаъс.
    • Қўл ёзмаси: «Сунан Абу Довуд».
    • Туғулган ери ва санаси: 202-ҳижрий, Сижистон (Афғонистон) шаҳрида.
    • Вафоти: 275-ҳижрий, 73 ёшда.

5.- Имом Термизий• Тўлиқ исми: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий.
• Қўл ёзмаси: «Сунан ат-Термизий».
• Туғулган ери ва санаси: 209-ҳижоий, Термиз (Ўзбекистон) шаҳрида.
• Вафоти: 279-ҳижрий, 70 ёшда.

  1. Имом ан-Насоий• Тўлиқ исми: Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Шуаъйб ан-Насоий.
    • Қўл ёзмаси: «Сунан ан-Насоий».
    • Туғулган ери ва санаси: 204-ҳижрий, Нисо (Туркманистон) шаҳрида.
    • Вафоти: 303-ҳижрий, 80 ёшида.
    📖

https://t.me/Sabotul_ojizinn

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 11 hours ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг👉 @Dmurojaatbot

▪️ Реклама учун 👉 @Dunyouz_reklama

Last updated 2 days, 10 hours ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 month ago