Саботул ожизийн

Description
Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор,
На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор.

رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

5 days, 9 hours ago

#Саботул_ожизийн ***Алардур зурриёти Одами хок, 
Гунаҳдин анбиёни барчаси пок. 

Алардин баъзи ишки қилдилар нақл, 
Қилур таъвилини Нўъмони боақл. 

Ул иш қасдан эмасдур анбиёдин, 
Аларға лағзиши подур хатодин. 

Алар қасд ила ҳаргиз қилмадилар, 
Буюрғон амридин айрилмадилар.*
Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу

#Мажолиси_Ҳакимул_умма **Анбиё алайҳимуссаломдан ҳеч қандай маъсият содир бўлмайди

Уларнинг баъзи Айтдиларки, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдиларки, анбиё алайҳимуссаломдан ҳақиқатан олганда бирор маъсият содир бўлмайди. Уларнинг баъзи феъллари ва гапларини Қуръони Каримда исён ва бошқа лафзлар билан таъбир қилинган бўлса, фақатгина унинг сурати (кўриниши) жиҳатидан олиб айтилган, холос. Чунки суратда ўша афъоллар маъсиятга ҳамранг (рангдош) эди.  Ҳақиқатда эса, ҳаммаси фақат тоат эди. Мажлисдагилардан бири: «Мавлоно Муҳаммад Қосимнинг таҳқиқлар ҳам шу. Бу гап «Қосумул улум» деган рисолада босилган», деди.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

https://t.me/Sabotul_ojizinn

5 days, 13 hours ago

​​**“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни васият қилган кишининг саломини У зот алайҳиссаломга етказиши керак. Етказишда: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом” ёки “Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи ўғли фалончи сизга салом айтди”, дейди. Ривоятда келишича, Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиш учун Шомдан Мадинаи мунавварага одам юборар экан. Кимнинг мазкур шаклда салом етказишга вақти зиқлик қилса, вақтидан келиб чиқиб, мумкин бўлганича (қисқа тарзда) саломни етказади. Ўтган салафи солиҳлардан ҳам ўта қисқа тарзда салом етказганлари нақл қилинган” (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази**.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Facebook

Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

5 days, 15 hours ago

Азоби қабр **Азоби қабр кофирларгадур чин,
Кўрар гўрнинг азобин баъзи мўмин.

Битик кўп нусҳаи машҳур ичинда,
Келур икки фаришта гўр ичинда.

Сўрар: "Кимдур Ҳудо бирла расулинг,
Надур дерлар, яна динингу йўлинг?"

Агар кирса фаришталар ғазабдин,
Чиқар ўт бурнидин, оғзию лабдин.

Агар ҳайбат билан қилса назора,
Бўлур ғамгин кўнгуллар пора-пора.

Дегай: "Э одамий, булдур санга жой!"
Жавобин бермасанг, "вой" устига" вой".

Урарлар гурзи бирлан ул ики ёр,
Эшитур инсу жиндин ўзга жондор.

Аларнинг зарбига тоб этмагай тоғ,
Нечук тоқат қилур, бир мушт тупроғ.

Тўлар дўзаҳ саридин қабр ичи дуд,
Пушаймон анда ҳаргиз қилмагай суд.

Иноят айласа, Донойи асрор,
Кирар гўрга мулойим ул икки ёр.

Дегайлар кирсалар: "Хавф этма мандин",
Сўрарлар меҳрибонлиғ бирла андин.

Агар берсанг жавобе бо савобе,
Очар жаннатдин ул манзилға бобе.

Қоронғу гўр бўлур андоқ фараҳнок,
Жаҳоннинг шавқи ёдингдин чиқар пок**.

https://t.me/Sabotul_ojizinn

1 week, 4 days ago

#БИЛАСИЗМИ

Исломнинг забардаст Имомлари ҳақида қисқача маълумотлар

Тўрт мазҳаб боши ҳақида маълумот1. Имом Абу Ҳанифа• Тўлиқ исми: Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит.
• Туғулган санаси ва ери: 80-ҳижрий йили Кўфа шаҳрида.
• Вафоти: 150-ҳижрий санага келиб, Боғдод шаҳрида 70 ёшга етиб вафот топган.

  1. Имом Молик• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас.
    • Туғулган санаси: Ҳижрий 93-йили Мадинада дунёга келган.
    • Вафоти: 179-йили 86 ёшида Мадина шаҳрида вафот топган.

  2. Имом Шофеъий• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий.
    • Туғулган санаси: Ҳижрий сананинг 150-йили, Фаластиннинг Ғазо шаҳрида дунёга келган.
    • Вафоти: 204-сана Мисрга келиб, 54 ёшида вафот этганлар.

  3. Имом Аҳмад• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал.
    • Туғулган санаси: 164-ҳижрий сана Боғдодда дунёга келган.
    • Вафоти: 241-йили туғулган шаҳри Боғдодда 77 ёшда вафот этган.

«Сиҳоҳ ас-ситта» соҳиблари ҳақида умумий маълумот;1. Имом Бухорий• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий.
• Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Бухорий».
• Туғилган ери ва санаси: 194-ҳижрий, Бухоро (Ўзбекистон) шаҳрида.
• Вафот этган санаси: 256-ҳижрий, 62 ёшида.

  1. Имом Муслим• Тўлиқ исми: Абу ал-Ҳусайн Муслим ибн ал-Ҳажжаж ибн Муслим.
    • Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Муслим».
    • Туғулган ери ва санаси: 206-ҳижрий сана, Найсабур (Эърон) шаҳрида.
    • Вафоти: 261-ҳижрий, 55 ёшда.

  2. Имом Ибн Моъжа• Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ар-Робиъй.
    • Қўл ёзмаси: «Сунан Ибн Моъжа».
    • Туғулган ери ва санаси: 209-ҳижрий, Қозивайн (Эърон) шаҳрида.
    • Вафоти: 273-ҳижрий, 64 ёшда.

  3. Имом Абу Довуд• Тўлиқ исми: Абу Довуд Сулаймон ибн Ашаъс.
    • Қўл ёзмаси: «Сунан Абу Довуд».
    • Туғулган ери ва санаси: 202-ҳижрий, Сижистон (Афғонистон) шаҳрида.
    • Вафоти: 275-ҳижрий, 73 ёшда.

5.- Имом Термизий• Тўлиқ исми: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий.
• Қўл ёзмаси: «Сунан ат-Термизий».
• Туғулган ери ва санаси: 209-ҳижоий, Термиз (Ўзбекистон) шаҳрида.
• Вафоти: 279-ҳижрий, 70 ёшда.

  1. Имом ан-Насоий• Тўлиқ исми: Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Шуаъйб ан-Насоий.
    • Қўл ёзмаси: «Сунан ан-Насоий».
    • Туғулган ери ва санаси: 204-ҳижрий, Нисо (Туркманистон) шаҳрида.
    • Вафоти: 303-ҳижрий, 80 ёшида.
    📖

https://t.me/Sabotul_ojizinn

1 week, 5 days ago
1 week, 5 days ago

*📝*БЎЛГАН ВОҚЕА…

У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради:
— Болалар намоз ўқишдими?
— Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли.
— Уйғот, намозларини ўқиб олишсин.
— Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ ахир.
— Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган:
«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир».
(То ҳо сураси 132-оят)

Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади.
Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди. — Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, деб, қўлидагиларни узатди.
— Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси.
— Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, деди.

«Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин».

(Иброҳим сураси 40-оят)
Интернетдан олинди**

https://t.me/Sabotul_ojizinn

2 weeks, 5 days ago

***БИЛМАДИМ, ЯҚИНМИ ОХИРЗАМОНА.

Кўнглим айтар, дўстлар, айлайин баён,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Дунё учун шариатни ташлабон,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Муллалар илмига этмади амал,
Шариат ишига айламай жадал,
Феълимиз бузилиб, кўпайди касал,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Муфтилар мол олиб, ривоят берар,
Ноҳақ пулни олар, ҳақни куйдирар,
Феъллари бузилиб, фасод кўпаяр,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Раис бўлса, бечорадан пул олар,
Бермаса, бўйнига қил арқон солар,
Гуноҳлар кўпаяр, шариат қолар,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Эшонлари риё айлар намозин,
Ғафлатда ўтказар қиш билан ёзин,
Ёлғон сўзлаб, элдан олар ниёзин,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Сўфилар нафс учун малла тўн кияр,
Шубҳали таомни ҳалол деб, еяр,
Шайтон феъли билан каромат деяр,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Шайх деганлар назр устинда уришиб,
Бир пул учун, зан, фарзандга сўкишиб,
Авлиё қошида мундоқ бўлишиб,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Хўжалар фахр этар асли зотини,
Қиём Исомиддин қўйиб отини,
Фалон кас хўжа деб хом авлодини,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Кадхудо бўлганлар тўғри сўзламас,
Пора олар, лекин Ҳақни кўзламас,
Ноҳақ гувоҳ бўлар, даъво тингламас,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Бойларда қолмади хайру саховат,
Дунё деб кезарлар, бўлмас фароғат,
Ғариблар бойлардан кўрмас кифоят,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Ўғли хушрўй бўлса, этармишлар шод,
Гўёки давлати бўлгандир зиёд,
Кун-кундан жаҳонда кўпайди фасод,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Қиз-жувонда йўқдир ҳаёдан асар,
Йигитлар қиз билан ўйнашиб кезар,
Ёмон иш кўпайди кун кундан бадтар,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Замона ишлари ёмон бўлибдир,
Жаҳон ичра фасод ишлар тўлибдир,
Феълимиз айнибон, ранглар сўлибдир,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Бойлар закот бермай, бўлибдир судхўр,
Эл ичинда кўпайибдир ҳасадкор,
Умр ўтиб, ғафлатда бўлибмиз мағрур,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Гуноҳлар кўп бўлиб, озайди савоб,
Қўрқаман, бу жаҳон бўлгай деб хароб,
Касб этиб сотарлар ароғу шароб,
Билмадим, яқинми охирзамона

Махтумқули, мунча қилмоқ ҳикоят,
Оқилларга, шояд, бўлгай кифоят,
Дунёнинг ишига йўқдир ниҳоят,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Махтум қули***https://t.me/Sabotul_ojizinn

2 weeks, 5 days ago

**لماذا الهدهد من الطيور التى ذكرت في القرآن الكريم

Ҳудҳуд Қуръони каримда зикр этилган қушлардан. Нима учун?

✍️ عجائب الهدهد✍️

"Ҳудҳуднинг ажойиб хусусиятлари"

هو طائر وفي لا يتزوج إلا مرة واحدة حتى بعد وفاة زوجته ،

У ўз жуфтига вафодор қуш. Ҳаётида фақат бир марта оила қуради ҳатто жуфти вафот этса ҳам.

ويطلب الزواج بتقديم ورقة أو حشرة أو دودة في منقاره وهو ناشر عرفه وهو تاج جميل ، ويقدم الطعام كمهر لمن يتقدم لها لإرضائها فإن اكلتها بمنقارها فهذا يعني القبول

У ўз жуфтини тумшуғида унга дарахтнинг япроғи ёки бирорта ҳашорат ёхуд қурт тақдим этиш орқали танлайди. Бошидаги чиройли тожисини ёйган ҳолатда жуфтининг розилигини олиш учун маҳр сифатида унга таом тортиқ қилади. Агар жуфти тумшуғи билан таомни еса, демак бу розилик аломати.

. ثم يأخذها للعش الذي بناه لها وهو غالبًا ثقب في شجرة ، فإن قبلت العش يتم الزواج ، وتبيض الزوجة من خمس إلى سبع بيضات وبعد الفقس يتناوب الزوجان إطعام الصغار .

Сўнгра жуфтини унинг учун қурган инига олиб боради. Кўпинча ин дарахтнинг ковагида бўлади. Агар ин жуфтига ёқса жуфтлик ҳаёти бошланади. Жуфти бештадан еттитагача тухум қўяди. Полапонлар чиққач иккиси навбат билан болаларини таомлантиради.

وهو زوج وفي أن وجد مكان طعام أو ماء صاح على زوجته فلا يقرب الطعام الا معها

У вафодор жуфт саналади. Агар озуқа ёки сув бор жойни топса қичқириб жуфтини чақиради. Таомни фақат жуфти келгандагина у билан баҳам кўради.

وإن غابت ظل يطير بحثًا عنها وهو يصيح ، وإن ماتت يظل كلما تذكرها يصيح ويذهب الى الأماكن التي كانوا يطيرون لها سويا ويصيح متذكرا ذكرياته الجميلة .

Агар жуфтини йўқотиб қўйса, қичқириб уни топгунича ахтаради. Агар жуфти ўлса ҳар гал эсига тушганда эслаб қичқиради. Бирга учиб юрган жойларига бориб, ширин хотираларни ёдга олиб қичқиради.

الهدهد سدس طوله منقار لسهولة البحث عن الديدان والحشرات في الارض

Ҳудҳуднинг танасининг олтидан бирига тенг келадиган тумшуғи бўлиб, у ердаги ҳашарот ва қуртларни осонлик билан топади.

الهدهد له حاسة لاتوجد عند غيره فهو يستشعر وجود الماء في باطن الأرض

Ҳудҳуднинг бошқа қушларда мавжуд бўлмаган сезиш қобилияти мавжуд бўлиб, у ер ости сувларини сезади.

كان النبي سليمان يعتمد عليه كدليل بحث لمواضع الماء في قعر الارض

Сулаймон пайғамбар ер ости сувларини излаб топишда ҳудҳуднинг ушбу сезиш қобилиятидан фойдаланар эди.

فإن دله على مكان الماء فكان يأمر الجن بالحفر فيجدوا الماء فهو من أسمائه المعاصرة مهندس الماء

Сув бор ерга ишора қилса жинларга ўша ерни қазишга фармон берар ва сувни топишар эди. Шунинг учун унинг замонавий исми - сув инженеридир.

… ويستطيع الهدهد قطع مسافه طويله من طيران تصل الئ الاف كيلو مترات دون تعب او عطش او جوع

Ҳудҳуд минглаб километрга етадиган масофани чарчоқсиз, чанқамай ва очиқмай учиб ўта олади.

بحيث انه يقدر على الطيران من دولة الى اخرىٰ ولهذا اعطاه القران الكريم دليلا سافر من سبأ في اليمن الئ فلسطين

Бир давлатдан иккинчи давлатга тўхтовсиз учиб ўтишга қодир. Шунинг учун Қуръони карим унинг Ямандаги Сабо ўлкасидан Фаластинга сафар қилганини далил қилиб келтиради.

قد جئتك من سبأ بنبأ يقين وقصته مع النبي سليمان عليه السلام

شوهد في مواقف كثيرا

Мен сенга Сабо ўлкасидан аниқ хабар келтирдим, деб Сулаймон пайғамбар билан бўлган қиссада кўплаб воқеалар келтирилади.

وهو ينصت دون صياح عند الأذان أو الصلاة أو تلاوة القرآن الكريم

У азон айтилаётган, намоз ўқилаётган ва Қуръони карим тиловат қилинаётган вақтда қичқирмай тинч туради.

حرم الرسول الكريم محمد صلى الله عليه واله وسلم قتله لما فيه من اسرار لا يعلمها الا الله

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Аллоҳдан бошқага маълум бўлмаган яна кўплаб сир асрорлари борлиги учун уни ўлдиришни ҳаром қилганлар.

سبحان الله

Субҳаналлоҳ**.

https://t.me/Sabotul_ojizinn

2 weeks, 5 days ago

**Масжиди Набавийдаги ёпилмайдиган дераза

Масжиди Набавийда 1400 йилдан ортиқ вақтдан бери битта дераза ёпилмаган ҳолда очиқ туради. Бунинг сабаби нимада?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мусулмонлар ҳукмдори бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларини кенгайтирмоқчи бўлдилар.

Кенгайтириш жараёнида қизи, мўминларнинг онаси – Ҳафса розияллоҳу анҳонинг хоналарини ҳам бузишга тўғри келди. Аммо Ҳафса буни рад этди, чунки унинг уйи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, фақат девор билан ажратилган эди. Уни кўндиришга бўлган уринишлар бесамар кетди.

Шунда укаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Ҳафса розияллоҳу анҳога бу уйнинг ўрнига, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрига деразаси қараган уйни беришни таклиф қилдилар. Ҳафса таклифга рози бўлиб, уйнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабрига қараган деразаси ойнасиз, очиқ бўлишини таъкидлади.

Шунинг учун ҳам ўша дераза ҳазрат Умар давридан ҳозирги кунгача очиқ. Мусулмон халифалари уни ёпмагани учун Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ ва бошқа тарихчилар бу очиқ деразани “Умар оиласининг деразаси” деб аташган.

Пўлатхон КАТТАЕВ**

https://t.me/Sabotul_ojizinn

4 weeks ago
***Социализм ақлга суянган эди.

***Социализм ақлга суянган эди.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Қаранг! Русларда етмиш тўрт йилгача ақлга суянган социализм ва коммунизмнинг бозори авж олди ва бутун дунёда тенглик ва бечораларга ҳамдардлик номида жар солинди. Коммунизм ва социализмнинг бутун дунёга донғи тарқалди. Яқинда бутун дунёга унинг ҳукмронлиги барпо бўлади дейишди. Буларнинг барчаси ақлга суянган эди. Агар ўша пайт биров туриб унга қарши бу хато назария деб бирор овоз чиқарса, у ҳолда уни сармоядорларнинг айғоқчиси дейилар эди, мулкдорларнинг жосуси дейилар эди, уни зиддиятчи дейилар эди. Лекин бугун етмиш тўрт йилдан кейин бутун дунё уни томоша қиляпти. Улуғланган ва сиғинилган Лениннинг бутларини уни тан олувчиларнинг ўзлари ағдариб парчалаб ташлаяптилар. Қайси назария илоҳий ваҳийдан четланиб, фақат ақлга суяниб барпо қилинса, унинг оқибати айнан шундай бўлади. (давоми бор...)
“Ислаҳий хутбаат” китобидан. 9-жилд, 106-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси***.

https://t.me/Sabotul_ojizinn

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas