Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago
#Мустақилликдан кейин турли ғоядаги шахслар турлича тузум ўрнатмоқчи бўлган. Бу миллат тақдирида ўзига хос босқич эди. Минг афсуски, бу жиҳатлар адабиётда акс этмади (катта эҳтимол билан сунъий чекланганди). Лекин миллат бу босқичлардан ўтди, Алҳамдулиллаҳ.
Энди ўша қисматларни қаламга олмоқ фурсати етишди, назаримда. Ишонаман, бу барча учун жуда қизиқ бўлади.
Изланяпман, шеърий романнинг давоми шулар ҳақида бўлади, насиб.
ШЕЪРИЙ РОМАН
У бир ишчи эди бир вақтлар,
Иши – рибо, билиб юрарди.
Лек ичида улкан мақсадлар,
Кенг орзулар қилиб юрарди.
Кутганича бўлди ҳаммаси,
Келди ўзи кутган замонлар.
(Ёғмоқликнинг фатвосин олди
Бағир тўла абри найсонлар).
У бошқаттан қурди ҳаётин,
Бу замонда уддалай олди.
Ориққина ўша банкирдан
Тадбиркорга айланиб қолди.
Энди йўқдир унга хўжайин,
Йўқ, аксинча, ул ўзи раҳбар.
Бошда танир эди маҳалла,
Сўнг таниди бутун бир шаҳар.
Уч туп олма экди бир куни,
Корхонасин бўсағасига.
Улашаман, деди дўстларга,
Кимга бўлса агар насиба.
Лекин уни тўсат шум ажал
Олиб кетди фоний дунёдан.
Кўрганлари кам эмасди, лек
Кўрмагани эди зиёда.
Ким эсларкан кўзда ёш билан
Чап кўксида юрак тирналар.
Бўсағада тўкилиб ётар,
Улашилмай қолган олмалар.
Нега буни олдим ёдимга?
Шундан бошлаш мақсади надир?
Сен қанчалик елиб югурма,
Билганини қилади тақдир.
(Давом этади)
Фасл - кузий, ҳаво - наврўзий
Гул ўрнида бир қучоқ хазон.
Мезон ели остинда тўзир
Кулранг рўмол ўраган осмон.
Шитирлайди бунда даъфатан
Ковакларда қурт-у қумурсқа.
Ҳилолий нур ёғилар шамсдан,
Булут челак-челак сув қусар.
Бир замонлар шоир демишки
"Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси"
Аммо ҳозир шундай эмишки:
Куз макрига нав баҳор асир!
Кезаркансан чорбоғни ҳар гал
Фазлнусха бир шамол елар.
Дарё суви шунчалик гўзал,
Совуқ, аммо чўмилгинг келар.
Кузнинг тартиб алмисоғи шу!
Англай олмай мен бунда ҳалак.
Саҳар терлаб ишга бориш-у
Уйга келиб, шамоллаш андак.
Зардолулар бунда мураббо,
Бунда неъмат ёнғоғу бодом.
Қуёш бор, лек қизитмас аммо
Иситмаса одамни одам.
Жим томоша қилиб бўлмайди
Яшилликнинг йиқилишини.
Ва изидан тентираб, дайдиб
Изиллаган қиш келишини.
Фасл - кузий, ҳаво - наврўзий
Гул ўрнида бир уюм ўтин.
Рутубатнинг шаклини бузиб,
Ачитади кўзларни тутун.
Жонибек АЛИЖОНОВ,
ноябрь, 2024
Миллат ҳақида иншо
Вафот топди Темур,
Кучсизланди Турон.
Бобур юртдан кетди,
Келди Шайбонийхон.
Жон ови бошланди
Туркий саройида.
Илм-у урфон қолди
Жойи-жойида.
Оми эди, баттар
Бўлди қаройи.
"Одам..." қилолмади
Ҳатто Навоий.
Барслар тўнғиз бўлди,
Бургутлари укки.
(Сал бошқача чиқди
Абдуллахон 2).
Сафога юз йиқилиб,
Ичиб хамрлар.
Элни расво қилди
Шоир амирлар.
Миллат яраланиб,
Талашаркан жон.
Унга пичоқ урди
Амир Олимхон.
Амлоси йўқ элат
Чекмади афсус.
Жуда осонгина
Босиб олди рус.
Улус жонин ўйлаб
Элидан кечди.
Динини беркитди,
Тилидан кечди.
Лекин учта-тўртта
Марди бор эрди.
Шуларни деб Худо
Озодлик берди.
Пишмас деганидек
Тарқоқнинг оши.
Лекин бирикмади
Барибир боши.
Қизиқмади ҳеч бир:
"Дунёда не гап?"
Бўлгандайин худди
Шиддати тугаб.
Бақириб "Буюкмиз"
дейди.
Аслида
яшаяпти ҳануз
Ленин асрида.
Жонибек АЛИЖОНОВ,
ноябрь, 2024
#Умр зое ўтди, бузилди қасам.
Қисмат заифларга бир асо йўнди.
Агар туркийликни қушга менгзасам:
Кучланди. Йиқилди. Уринди. Сўнди.
Замон нозиклашди бизга келганда,
Жасорат қоқилиб, ғурур эгилди.
Миллатга беаёв ҳужум бўлганда;
Даставвал ЎЗЛИККА тегилди.
Туркиймиз! Миллатий номимиз - ўзбек.
Биз майин қилганмиз Ўрда тупроғин.
Водариғ, қай замон қуйига тўздик,
Ўзликнинг йўқолди боши-адоғи.
Лекин тинган сувдек тинди тафаккур.
Муштга айланмоққа ақлимиз етди.
Аммо, нега қадлар туролмас мағрур?
Нега мақсадимиз мўртлашиб кетди?
Бизлар ишонганлар - ярми мусофир,
Ярми устимиздан тинмай талайди.
Тилини ютгандай олим-у шоир
Дилидан ўтганни гапиролмайди.
Боғимиз ёт босди.
Қани, тутоқиб,
Ичи олов олган чин мардлар шони?
Қаранг, ўз мевамни ўзимга сотиб,
Мазах қилмоқдалар бутун Туронни.
Жонибек АЛИЖОНОВ,октябрь, 2024@Jonibek_Alijonov
Чархнинг қай еридир узилиб кетди:
Кулолнинг меҳнати бузилиб кетди.
Ўксинмай, диққатни такрор қаратди:
Бутунлай бетакрор асар яратди.
Ўзиям аямай жилолар берди:
Бу асар сополдан пиёла эди.
Гап тарқалди: “Бунга ким бўлар эга?”
Кулол совға қилди волидасига.
Шу кундан хулоса қилди халойиқ:
“Яхшиликка энг кўп оналар лойиқ”.
Жонибек АЛИЖОНОВ,
октябрь, 2024
МУҚАДДАС СОҒИНЧ
Ёвқур курашларда жамғарилган эрк,
Кулфат тушмаганда қилинган сажда,
Қадрингиз мен учун ғоят юксак, лек
Менинг сўнмайдиган орзуйим бошқа!
Бир-бир тушар экан тиғлар турпоққа,
Байроққа ғанимлар бурун артаркан,
Ровийлар бу ҳолни ёздириб оққа
Сокин ватанига - уйга қайтаркан
БИР КУЧ ЎСИБ ЧИҚАР МИЛЛАТ ИЧИДАН!
Муштумга айланиб бутун оломон,
Ғолиб келадилар ёвнинг устидан –
Давлатга дўнади Муқаддас Турон!
Билмам, содир бўлар бу ҳол қай замон,
Аммо, кўнгил сезар - ҳаммаси яқин.
Мен сени соғиндим, жонажон Турон.
Мен сени изладим, Яширин Чақин.
Лекин, йўлларимиз тўла хатар-у
Хоинлар чайқаган заиф сиёсат.
Уларнинг даврони ўтиб кетар-у
Балога қолмаса бўлди раёсат.
Сиздан ҳам бир куни сўралар илло
Миллатнинг йўлини сўраб турганлар.
Бўйнингизга кишан ўралар илло
Барига жимгина қараб турганлар.
Туркона имода чорлайди такрор
Мардларни қумсаган эшикларимиз.
Бир кун ҳаммангизни йиғлатиши бор
Ҳали айтилмаган қўшиқларимиз.
Жонибек АЛИЖОНОВ,
октябрь, 2024
ТУРОН**, қачонгача орзу бўларсан?
Амалга кўчмаган мавзу бўларсан?
Токай диққатдасан оҳларинг билан,
Қўлидан иш келмас шоҳларинг билан…
Қайтарми хув ўша буюк онларинг?
Қуруқшаб қолмасми иссиқ қонларинг?
Сергак тортармикан жаҳдингдан жаҳон?
Юксак кўтарилар туғларинг қачон?
Тупроққа қоришиқ то қай он шонинг,
Ўгай боласидай худди дунёнинг...
Жўмардларинг йўқми ё шунчалик оз?
Эслаяпти сени шоирлар, холос.
Жонибек АЛИЖОНОВ,
августь, 2024@Jonibek_Alijonov
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago