Portal cari kerja kosong terbaik Malaysia.
Last updated 3 weeks, 1 day ago
TCER.MY adalah sebuah organisasi media dan platform perkongsian untuk segala info globalisasi kepada semua.
Sila layari website kami di https://www.tcer.my/ untuk sebarang maklumat.
Last updated 2 months, 1 week ago
Last updated 1 month, 1 week ago
Бош прокурори ўринбосари Ш.Тўхтабоев Наманган вилояти Чортоқ туманидаги "Ойқирон-1" насос станциясида бўлиб, ДХШ асосида насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларни муқобил энергияга ўтказиш лойиҳалари билан танишди.
Хусусан, "Наммоторс" МЧЖ томонидан 34 дона насос станциялари ҳамда 9 та тик суғориш ва мелиоратив қудуқларни ДХШ шартлари асосида бошқарувга олиш учун ташаббус билдирилган. 43 дона сув хўжалиги объектлари учун реконструкция ишларига тадбиркор ўз маблағлари ҳисобидан 38,8 млрд. сўм инвестиция киритиши белгиланган.
Бугунги кунда 43 дона сув хўжалиги объектлари учун электр-энергия сарфи ўртача йиллик ҳисобида 47 млн. кВт соатни ташкил этмоқда. ДХШ шартлари асосида тадбиркор томонидан модернизация ҳисобига 35 млн. кВт соат электр-энергия сарфланади ёки 10 йил мобайнида 12 млн. кВт соат электр сарфи иқтисод қилинган.
Шунингдек, истеъмолчиларга ҳозиргига нисбатан 11 фоиз кўп сув етказилиши режалаштирилган.
Шу кунларда насос станциясида таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Масъулларга жараённи тезлатиш ва бунда сифатга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
*? Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ер ости бойликларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган экологик назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Наманган вилоят прокуратурасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими томонидан ҳудудларда ер ости бойликларини қазиб олинишини қонунийлиги юзасидан олиб борилган ўрганишда, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, Янгиқўрғон туманидаги “И.Г.” хусусий корхонаси мансабдорлари томонидан фойдали қазилмаларни (тупроқ) ноқонуний қазиб олиниб, давлат ва жамият манфаатларига 531,7 млн. сўм зарар етказилган.
Шу каби, тумандаги “Я.С.” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан эса, фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиниши натижасида 257,6 млн.сўм зарар етказилган.
Ўрганиш якунига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192¹¹-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Portal cari kerja kosong terbaik Malaysia.
Last updated 3 weeks, 1 day ago
TCER.MY adalah sebuah organisasi media dan platform perkongsian untuk segala info globalisasi kepada semua.
Sila layari website kami di https://www.tcer.my/ untuk sebarang maklumat.
Last updated 2 months, 1 week ago
Last updated 1 month, 1 week ago