МУМИНАЛАР

Description
Allohni dargohi Momin va Mominalarni sajdagohidur..
Assalomu alaykum
Momin va Mominalar
kanalimizga xush kelibsizlar.
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 day, 7 hours ago

✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"

Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!

REKLAMA: @aslfutbol_reklama

INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol

Last updated 3 days, 10 hours ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 3 months, 1 week ago

6 days, 8 hours ago

🌹🍃Гўзалликни кўриш учун қалбда муҳаббат бўлиши керак.
❤️‍🩹**🍃Муҳаббат! Ҳаётга, инсонга, фарзандга, ва ЭНГ аввало ўзингизга муҳаббат!
💦*🌷Фақат муҳаббатдан инсонни кўзлари ёниб туради. Ва бутун дунёга борлиққа нисбатан Ҳа дейди.
🌷🍃Ўзингизга Ҳа дейиш учун изн беринг, азизим.

🌹🍃Хайрли ЯНГИ муҳаббатли тонг!***

6 days, 8 hours ago
6 days, 8 hours ago

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ тилаган 34 бало

Aллоҳим, мен Сендан
1. ожизлик,
2. дангасалик,
3. қўрқоқлик,
4. бахиллик,
5. қарилик,
6. қалби қаттиклик,
7. ғафлат,
8. камбағаллик,
9. хорлик,
10. мискинликдан паноҳ сўрайман.

Шунингдек, Сендан
11. фақирлик,
12. куфр,
13. ширк,
14. фосиқлик,
15. низо,
16. мунофиқлик,
17. сумъа,
18. риёкорликдан паноҳ тилайман!

Aллоҳим, мени
19. кар,
20. соқов,
21. жиннилик,
22,23. мохов,
24. ва бошқа ёмон касалликлардан Ўзинг асра!

Сендан
25. қарзнинг оғирлигидан,
26. одамларнинг қаҳридан паноҳ сўрайман.

Aллоҳим,
27. неъматинг завол топишидан,
28. офиятинг бошқа томонга ўтиб кетишидан,
29. азобинг тўсатдан келишидан,
30. ва бутун ғазабингдан паноҳ истайман.

Aллоҳим Сендан
31. балонинг қийинлигидан,
32. бахтсизлик етишидан,
33. ёмон ўлим топишдан,
34. душманларнинг сўкишидан паноҳ тилайман.

Сиз ҳам Аллоҳдан ана шу нарсалардан паноҳ сўранг ва яқинларингизга ҳам эслатинг.

1 week, 5 days ago
1 week, 5 days ago

ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

• Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
• Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин "Бу шунчаки дунё" деб табассум қиладиган одам топилади.
• Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
• Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
• Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўплигидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
• Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишдир. Ундан қаноатланиш шарт эмас.
• Солиҳлардан бири: "Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади", деди.
• Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

1 week, 6 days ago

#КУН_ҲИКОЯСИ

Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина ем-озуқа олиб, денгизга, балиқларга ташларди. Буни кўрган Жунайд ҳазратлари:
— Нима қилганинг бу? — дедилар.
— Савоб умидида балиқларга ем ташлаяпман.
— Сен мусулмон эмассан-ку, қанақа савоб ҳақида гапиряпсан? Савобдан умид қилиш учун, аввало Аллоҳга иймон келтиришинг керак.
— Хўп майли, унда айт-чи, сен айтаётганинг Аллоҳ менинг балиқларга ем ташлаётганимни кўряптими?
— Албатта, Унинг кўрмайдиган, билмайдиган нарсаси йўқдир.
— Шу менга етади.
Орадан 4-5 йил ўтди. Жунайд ҳазратлари Ҳаж ибодати учун Маккага кетдилар. Каъбани тавоф қилиб турар эканлар, рўпараларида балиқларга ем ташлаган мажусий ҳам тавоф қиларди. Ҳазрати Жунайд:
— Бу ерда сени нима ишинг бор?
— У (Аллоҳ) мени кўрди.
— Қандай кўрди?
— Сен кетганингдан сўнг, ичимда бир ёруғлик, нур порлади. Қарасам, ҳамма балиқлар оғзини очиб, шаҳодат калимасини айтяпти. Мен ҳам балиқларга қўшилиб, шаҳодат калимасини айтдим. Сенинг Роббинг мени кўрди. У кўргани учун мен шу ердаман. Сенга бир насиҳатим бор: яхшилик қил, денгизга от — балиқ билар, балиқ билмаса — Холиқ билар.

Қил яхшилик ташла дарёга,
Билса балиқ билмаса Холиқ !

2 weeks, 5 days ago
**Муҳаббат

**Муҳаббат

Тортишиб қолган пайтимиз унга: "марҳамат қилиб қалбимни қайтариб бер", деб ёздим.
У эса: "Келишмай қолган бўлсакда қалбинг меники.
Биз ҳадяни қайтиб бермаймиз.
Сен эса тақдирнинг руҳимга берган ҳадясисан", деб жавоб берди.**

2 weeks, 5 days ago
**Дунёда барча яхшиликларни сизларга тилаймиз...

Дунёда барча яхшиликларни сизларга тилаймиз...
Азиз
КАНАЛИМИЗНИНГ БАРЧА МУХЛИСЛАРИ...

2 weeks, 5 days ago

🌷Мен ўқимишли аёлнинг ўқимаган эркак билан турмуш қуриши катта хато деб ўйлардим. Улғайдим...
Тиллага бурканган, энг қиммат атирлар ишлатадиган доктор аёлнинг ўқимишли, доим иш билан банд турмуш ўртоғидан бир оғиз ширин сўз кутиб умри ўтаётганини кўрдим.

🚘 Муҳандис ўз ўғлини мактабнинг эшиги олдида ҳашаматли, қиммабаҳо мошинасида кутарди. Лекин мошинасидан тушиб, фарзандини бағрига босишни, унга эшикни очиб беришни ўзига эп кўрмаслигини кўрдим.

🌿 Кўкат сотувчи қўлида банан ушлаб турган ҳолда боласини кутаётганини, бола отасини кўрган заҳоти бағрига отилганини, унга банан келтирганидан ниҳоятда хурсанд бўлганини кўрдим.

🚌 Автобус ҳайдовчиси аёлига қўнғироқ қилиб, маош олганини, сафарга чиқиш учун керакли нарсалар ва болаларни тайёрлашни сўраганини кўрдим.

Шунда мен, чўнтакнинг бўшлиги эмас, қалбнинг камбағаллиги ҳақиқий фақирлик эканлигини англадим. Қалбнинг бой бўлиши ақлнинг бой бўлишидан афзаллигини тушундим. Мен даражаларнинг тенглигидан кўра, қалблар бир - бирига монандлиги зарурроқ деб ҳисоблайдиган бўлдим.

🤝 Мустаҳкам оила қуриш, бахт - саодат учун тарафлар ўқимишли, бой бўлиши шарт эмас. Аллоҳдан чиндан қўрқадиган қалб соҳиби бўлиши кифоя!

Умму Абдуллоҳ таржимаси.

3 months, 2 weeks ago

**• Мўъмининг ҳаёти имтиҳонсиз бўлмайди...

• Имтиҳоннинг лаззати эса сабр билан тотилади...

• Ҳақиқий сабр Аллоҳ таолодан рози бўлишдадир...

• Ҳаёт машаққатлари бир кун албатта ниҳоясига етади...

• Жаннат бокира-сулув келинчакка ўхшайди...

• Унинг маҳри нафсинга қарши туришингда...

• Барчамиз жаннат ошиқларимиз...

• Қайси куёв сулув бокира келинчакка ошиқ бўлмайди дейсан?!...

• Жаннат учун ҳаракат қил!...

• Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!...

• Дунёнинг манҳажи т ўрттадир:

- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр.

• ОРЗУга етишда АЛАМ тортишинг бор:
• Тортган АЛАМИНГ учун сабр қилишинг шарт;
• Сабринг учун эса АЖР олишинг аниқ!

• Жаннатга марҳабо!-, деган нидони эшитмагунинга қадар олий орзуларингдан воз кечма!

• Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Огоҳ бўлки, Аллоҳ таолонинг матоси қимматдир!
- Огоҳ бўлки, Аллоҳ таолонинг матоси жаннатдир!, -деганлар.

?Имом Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿?
?Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга улашинг?

???**

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 day, 7 hours ago

✅ Тот самый знаменитый канал "Асл Футбол"

Deyarli barcha top futbol uchrashuvlari translyatsiyasi amalga oshiriladi hamda gollar videosi ham tashlab boriladi!

REKLAMA: @aslfutbol_reklama

INSTAGRAM: instagram.com/asl_futbol

Last updated 3 days, 10 hours ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 3 months, 1 week ago