Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
РАСУЛИ АКРАМ ВА ИМОМЛАРНИНГ ТИББИЙ НАСИҲАТЛАРИ
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳадислари ва имомлар нинг даволар ҳақидаги кўрсатмалари Маҳмуд Ҳасаний томонидан рубоийларга солиниб, "1001 тиббий ҳикмат" китобида нашр қилинган.
29 ИМОМИ ЖАЪФАРИ СОДИҚ СЎЗЛАРИ
Кунжут ёғи ёғлар ичида сози,
Элликдан ўтганнинг бўлсин ҳамрози.
Бу ёшда одамга қувват бағишлар,
Яна хуррам қилар баҳору ёзи.
30 ЯНА УНИНГ СЎЗЛАРИ
Набийлар гиёҳи эрур тоғрайҳон,
Бурун очар, бодни қувади ҳар он.
Таомга солинса лаззат бағишлар.
Ичдан иллатларни қувади равон.
31 ЯНА УНИНГ СЎЗЛАРИ
Бизким, аҳли байтмиз, келганда бемор,
Беморга ҳамиша доримиз тайёр.
Бизнинг дори фақат олма сувидир,
Бундан ўзга дори бермаймиз зинҳор.
32 ИМОМИ БОҚИР СЎЗЛАРИ
Жийда еса семиз бўлади одам,
Терига куч ато қилади ҳар дам.
Бавосилга яна даво бўлади,
Сийдик томчилашга беради барҳам.
33 ҲАЗРАТИ АЛИЙ СЎЗЛАРИ
Сигир сути бемор учун даводир,
Сиҳҳат учун ичса киши раводир.
Бироқ соғу соғлом одамларга ҳам,
Ажойиб овқату яхши ғизодир.
34 ИМОМИ КОЗИМ СЎЗЛАРИ
Шакарким, одамга ажойб фойда,
Бошдан-оёқ ичи давога бойда.
У шундай моддаки, одамлар учун,
Ҳеч қачон етқизмас зарар ҳеч жойда.
35 ИМОМИ ЖАЪФАРИ СОДИҚ СЎЗЛАРИ
Моховнинг олдини олай десангиз,
Ажойиб даводир, шалғом есангиз.
Шалғом билан мумкин бўлар шубҳасиз,
Моховнинг томирин тамом кессангиз.
З6 РАСУЛИ АКРАМ СЎЗЛАРИ
Ясмиқ одамзотнинг қалбин юмшатар,
Еган одамларни осон йиғлатар.
Бу йиғлаш орқали эса одамнинг,
Кўнглида ўрнаган ғамни аритар.
37 ҲАЗРАТИ АЛИЙ СЎЗЛАРИ
Иситма чиқсаю ким бўлса бемор,
Жилонжийда унга даводир тайёр.
Мизожни совутиб, қон тозалайди,
Қувватда туршаги яхшидир бисёр.
38 ЯНА УНИНГ СЎЗЛАРИ
Кишмишдан асаблар мустаҳкам бўлар,
Чарчаш ҳам йўқолар, тан бардам бўлар.
Нафас йўлларида бўлса хиралик,
Йўлларни тозалар, ғубор кам бўлар.
Француз ёзувчиси Александр Дюманинг бир гапи бўлган "Дунёдаги энг яхши совға бу — китоб".
Бир куни ундан сўрашган:
— Китобдан яхши совға борми?
— Ҳа, бошқа китоб...
*➖*➖*➖*🇺🇿*➖*➖*➖***
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
БЕМОРНИ ДОМЛАГА ЎҚИТИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ?
#дам_солиш
*❓CАВОЛ: Халқ орасида касал бўлган инсонни мулла ёки эшонга ўқитиш деган тушунча бор. Шу тушунча шариатга қанчалик тўғри келади?*
*💬 ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу иш шариатимизга мувофиқ келади. Фақат дам солувчи киши мулла ёки эшон бўлишидан ташқари, Қуръони каримни тўғри ўқийдиган киши, ё беморнинг яқинлари, ёки беморнинг ўзи ҳам бўлиши дуруст. Дам солиш асосан Қуръони карим суралари ва оятлари, ҳадиси шарифда келган дуолар билан бўлади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ичида ширк сўзлари бўлмаган дам солиш дурустлигини баён қилганлар. Яна ҳадиси шарифларда турли газанда ҳайвон ва ҳашаротлар чаққанда, жинниликда, кўз текканда, иситмада ва шу каби касалликларда Қуръон ўқиб даволашга кўрсатмалар берганлар. Жумладан: Қайс ибн Талқ отасидан ривоят қилади:
كُنْت عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَدَغَنِي عَقْرَبٌ ، فَجَعَلَ يَمْسَحُهَا وَيُرْقِيهِ
“
📗 Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида эдим. Мени чаён чақиб олди. У киши (чаён чаққан жойни) силаб, дам солдилар” (✍️ Имом Таҳовий ривоятлари).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
لَدَغَتْ رَجُلًا مِنَّا عَقْرَبٌ ، عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَرْقِيهِ فَقَالَ مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَفْعَلْ
"
📗 Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида биримизни чаён чақиб олди. Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули, дам солайми?” деди. У зот айтдилар: “Ичингизда ким биродарига фойда келтира олса, шундай қилсин!” (✍️ Имом Таҳовий ривоятлари).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу сўзларидан беморга фойда берадиган ҳар қандай дам солиш дурустлиги тушунилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бемор бўлганларида Жаброил алайҳиссалом қуйидаги сўзлар билан дам солганлар:
بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيك مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي نَفْسٍ وَنَفَسٍ ، وَعَيْنٍ ، اللَّهُ يَشْفِيك ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك
📗 яъни: “Сенга озор берувчи ҳар бир нарсадан, ҳар бир жонли, нафас олувчи ва ёмон кўздан Аллоҳнинг номи билан руқя қиламан (дам соламан). Аллоҳ сенга шифо беради. Аллоҳнинг номи билан дам соламан” (✍️ Имом Таҳовий ривоятлари), (📚 “Шарҳи Маонил осор” китоби).
Дам солиш учта шарт билан дуруст бўлади:
📌 Қуръони карим ёки Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан бўлиши;
📌 Араб тилида бўлиши ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси тушунарли бўлиши;
📌 Дам солишнинг ўзи билан эмас, Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан шифо топишига эътиқод қилиши (“Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтия”).
☝️ Дам солиш ҳам даволанишнинг бир тури бўлиб, у бошқа даволаниш турлари: анъанавий тиббиёт ва замонавий тиббиётдан фойдаланишни ман қилмайди. Балки Қуръон оятлари мўминларнинг ҳам руҳига, ҳам жасадига шифо бўлганидан даволанишнинг бошқа турларига ёрдамчи бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТИББУН НАБАВИЙНИ ЎРГАНАМИЗ
ومن ذلك الاحتراس من البرد.
Совуқдан сақланиш ҳам соғлиқ учун фойдалидир
муаллиф: Абу Нуъайм ал Асбахоний роҳимаҳуллоҳ
таржимон: Муҳаммад Исмоил
?⚕️ Dr. Mirabbos Ravshanovich Xamidov- malakali tabib shifokor, qadimgi asl tib bo'yicha davolovchi mutahasis!
✅ Uning klinikamizga tashrifi qadimiy tib bilimlarga asoslangan nufuzli mutaxassisdan professional maslahat va davolanish uchun noyob imkoniyatdir.
Tekshiruvda siz:
Hozirgi vaqtdagi eng keng tarqalgan kasalliklar
Qandli diabet
Buqoq
Teri kasalliklari
Boʻgʻim kasalliklari(Artroz, aseptik nekroz, koksartroz, poliartrit, umurtqa churralari)
Jigar sirrozi
Virusli gepatit B”C” D”
Ichki azolar kasalliklari(gastrit,meda-ichak yarasi,kolit,oʻt qopi,meda osti bezi yalligʻlanishlari va h.k)
* Tananing umumiy holatini yaxshilash, sogʻlomlashtirish va boshqa turli murakkab kasalliklarni davosi bo'yicha professional maslahatlar olishingiz mumkin.
? Dr. Hamidov bilan birgalikda siz sog'lig'ingizni tiklash va hayot balansingizni yangilash uchun eng yaxshi yechimlarni topasiz.
? Mirabbos Ravshanovich Hamidov bemorlarni Andijondagi SHOX INTERNATIONAL HOSPITAL klinikasida 21-22 Iyun qabul qiladi!
☎️ Ro'yxatdan o'tish uchun:
+998 90 766 05 93
+998552010300
?Manzil: Andijon shahri, Yusuf Otabekov ko'chasi, 5-uy.
**Ҳайвонни ерга ётқизганда, Қур'ондан ушбу оятларни ўқийди:
اِنّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذي فَطَرَ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضَ حَنيفًا وَمَٓا اَنَا مِنَ الْمُشْرِكينَ
Мен тўғри йўлни танлаган ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни ихтиро этган Зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман", - деди.
(Анъом, 79-оят)
قُلْ اِنَّ صَلَاتي وَنُسُكي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتي لِلّٰهِ رَبِّ الْعَالَمينَ#
لَا شَريكَ لَهُ وَبِذٰلِكَ اُمِرْتُ وَاَنَا اَوَّلُ الْمُسْلِمينَ#
Кейин:
-"Эй Роббим!
Дўстинг, Ҳазрати Иброҳим алайҳис саломдан ва Ҳабибинг Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қабул қилганингдек, мендан ҳам қабул айла!" деб, дуо қилади. Кейин такбир ва тахлил айтиб, сўнгидан "Бисмиллаҳи Аллоҳу Акбар" деб, ҳайвоннинг бўғзига пичоқ тортади.
Агар кимнингдир номидан вакил этиб тайинланган бўлса, "фалон ўғли фалон" номидан ушбу қурбонликни қабул айла деб дуо қилади**.
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 5 months ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago