OPER UZ | Batafsil xabarlar

Description
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 Monat her

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 Monate, 2 Wochen her

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 Jahre, 6 Monate her

1 month, 2 weeks ago

*❗️Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари энди фақат электрон шаклда қабул* қилинади

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизмати қамровини янада кенгайтириш борасида давлатимиз раҳбари бошчилигида катта ҳажмдаги самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, тўлов жараёнларини рақамлаштириш орқали истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва тизимда коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликка жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

Соҳада шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

Каналга уланинг:👉
😀 https://t.me/Batafsilinfouz

1 month, 3 weeks ago

Пропан нархини сунъий ошириш билан боғлиқ ўйинлар давом этмоқда

Антимонополия органи эса ҳеч нарса бўлмагандай, ўзбекистонликларни талаш бўйича бу жирканч ҳаракатлар уларга алоқадор эмасдек, сукут сақлашни маъқул деб билмоқда.

Нархлар сунъий равишда, келишилган ва тил бириктирилган ҳолда оширилаётганини кўришингиз учун, ўтган ҳафтада қанақа манипуляциялар амалга оширилганини қисқа тушунтирамиз.

22 октябрь куни биржага 892 тонна, яъни аввалги кундан 561 тонна кам пропан чиқарилган. Натижада ўртача нархлар 430.3 минг сўмга ирғиган.

Эртаси ва индинига биржага чиқарилган пропан ҳажми бироз оширилган ва нархлар гўёки барқарорлашгандек бўлган.

Лекин жума куни яна биржага чиқарилган ҳажм 145 тоннага қисқартирилган ва нархлар яна сакраган ва тоннасига 9 362,8 минг сўмга чиққан. Бу шонли энергетиклар қаноти остидаги бир тўп олигархлар томонидан пропан ўйинлари бошлангандан бери янги абсолют рекорд нарх.
Сиз ўйлашингиз мумкин, фақат ўтган ҳафта шундай бўлгандир деб. Ҳар ҳафта шундай методичка қўлланилади. Ҳажм кескин қисқартирилади, нарх оширилади. Бир икки кун ҳажм оширилади ва нарх туширилиб. барқарорлаштирилгандек алдамчи картина ҳосил қилинади. Лекин нарх оширилиши бўйича умумий мақсадли тенденция ўзгармайди. Масалан, ўтган ҳафта тушиш ва чиқишлар билан пропан нархи 7%га ёки 610,5 минг сўмга қимматлаган.

Бу шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди дегани. Советча ОБХСС ролига кирганлар, аслида олигархларнинг шериклари тепадаги қароқчи муттаҳамлар қолиб, яна шохобчаларда тадбирлар бошлаб қолишса, ҳайрон бўлмайсиз.

Каналга уланинг:👉
😀 https://t.me/Batafsilinfouz

2 months ago

Тошкентда Telegram "Кошелёк" бўлимида крипто активларини сотган шахс қамалди

Ашёвий далил сифатида олинган 1 дона iPhone 7 plus телефони қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 155-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумонланган Х.С.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2024 йил 10 октябрь куни ИИББ АТСЖҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.С. Telegram платформасида "Кошелёк" бўлимида iPhone 7 plus телефон аппаратидан фойдаланиб ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширгани маълум бўлган.
Ҳуқуқбузар Х.С. суд мажлисида, ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бошқа бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини, содир этган қилмишининг оқибатини тўлиқ тушуниб етганлигини, крипто-активлар айланмасини қонунчиликда белгиланган тартибда олди-сотди қилиш кераклигидан хабари йўқлигини инобатга олиб, суддан унга жазо тайинлашда енгиллик беришни сўради.
Ашёвий далил сифатида олинган 1 дона iPhone 7 plus русумли телефон аппаратини қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топилди.
Суд ҳукмига кўра, Х.С. МЖтКнинг 155-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга шу модда билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Манба

Каналга уланинг:👉
😀 https://t.me/Batafsilinfouz

6 months ago

“Hamster Kombat” ўйини крипто-активми? Уни қачон қонуний сотиш мумкин?
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “Hamster Kombat” ўйини ҳақида келиб тушаётган бир қатор саволларга жавоб берди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг хабарқилишича, агентликка “Hamster Kombat” ўйини билан боғлиқ кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Хусусан, ўзбекистонликлар бундай ўйин ҳисоб бирликларини қонуний равишда харид қилишлари ёки сотишлари мумкинми, Ўзбекистонда “Play-to-earn” тамойили бўйича ташкил этилган ўйинлар фаолияти қонунийми, “Hamster Kombat” ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари крипто-актив саналадими ва ҳоказо. Қуйида энг кўп бериладиган саволларга жавоблар келтирилган. 
“Hamster Kombat” – Play-to-earn тоифасидаги ўйинми?
Play-to-earn - ўйин орқали реал пул ёки бошқа қимматли мукофотларни олиш мумкин ўйин тури. “Hamster Kombat” ўйини мазкур тоифадаги ўйинлар қаторига кирмайди, чунки ўйинда тўпланган тангалар (ҳисоб бирликлари) утилитар крипто-активлардан фарқли ўлароқ, таъминланмаган ва реал фойда келтирмайди.
“Hamster Kombat” ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари крипто-актив саналадими?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра крипто-актив бу – маълумотларнинг тақсимланган реестри (блокчейн) даги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган, қиймати ва эгасига эга мулкий ҳуқуқ.
“Hamster Kombat” ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари юқоридаги таърифга мос келмайди ва блокчейнга эга эмас. Шунга кўра, мазкур бирликлар крипто-актив эмас.
Бироқ, келажакда “Hamster Kombat” даги тангалар блокчейнга ўтиши ва шу билан крипто-активга айланиши мумкинлиги инкор этилмайди.
Кейинчалик, крипто-активни тарқатиш мақсадида у крипто-платформаларда листингдан ўтказилиши мумкин. Бироқ, бундай крипто-активлар акс ҳолларда фойдали функционалликнинг йўқлиги сабабли рўйхатга олинганидан кейин қисқа вақт ичида қадрсизланади.
“Hamster Kombat” ўйинида тўпланган ҳисоб бирликларини улар крипто-платформаларда рўйхатга олинганидан кейин харид қилиш ёки сотиш қонуний бўладими?
“Hamster Kombat” ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари крипто-актив деб тан олинса, уларни фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади. Бунда улар крипто-биржа котировкалаш варағи ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлиши зарур.
“Hamster Kombat” ўйинининг Ўзбекистондаги фаолияти Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳаларга кирадими?
“Hamster Kombat” ўйинининг ҳисоб бирликлари блокчейнга эга бўлмагунича, уларнинг айланмасини тартибга солиш Агентлик ваколатига кирмайди.

Каналга уланинг:?
? https://t.me/Batafsilinfouz

6 months, 2 weeks ago

Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари қўлга олинди
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилган фуқаро Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосарини жавобгарликка тортишни сўраган. Мурожаатчининг билдиришича, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, майор унвонига эга мансабдор унинг шахсий сирини билишини, агар унга iPhone 15 Pro Мах олиб келмаса, ўша сирни фош қилиб, ўзини жавобгар қилмоқчилигини айтган.

Бундан қўрқиб кетган фуқаро ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган. ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан талаб қилинган iPhone 15 Pro Мах’ни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Каналга уланинг:?
? https://t.me/Batafsilinfouz

6 months, 2 weeks ago

Rasmiy munosabat!

Bugun ijtimoiy tarmoqlarda “Oylik ijtimoiy energiya limiti 200 kVt, kunlik esa 6.6 kVt ekan” degan xabarlar tarqalmoqda.
Mazkur xabar yuzasidan “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ quyidagilarni ma’lum qiladi:

Xabaringiz bor, О‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Yoqilg‘i-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qо‘shimcha chora-tadbirlari tо‘g‘risida” 2024-yil 16-apreldagi qaroriga asosan elektr energiyasi va tabiiy gaz bir oylik iste’molining bazaviy meyorlari tasdiqlangan.

Shunga kо‘ra, endilikda bir oyda 200 kilovattgacha elektr energiyasi ishlatgan xonadon egasi 1 kilovatt⋅soat uchun 450 sо‘mdan tо‘laydi. Iste’mol mazkur kо‘rsatkichdan oshsa, ya’ni 1000 kilovatt⋅soatgacha ishlatilgan bо‘lsa 200 kilovatt-⋅soatgacha – 450 sо‘m, qolgan 800 kilovatt⋅soatga – 900 sо‘mdan tо‘lov qilinadi.

Mazkur о‘suvchi tariflarni hisoblashda hamda xabarda keltirilganidek, elektr energiyasi sarfi kunlik iste’mol miqdorida emas, balki iste’molchining bir oy davomidagi kо‘rsatkichi asosida hisoblanishini ma’lum qilamiz.

Misol uchun, iste’molchi bir oyda 300 kilovattgacha elektr energiyasi ishlatgan bо‘lsa, xonadon egasi 200 kilovattga 1 kilovatt⋅soat uchun – 450 sо‘m, qolgan 100 kilovatt⋅soat uchun 900 sо‘mdan tо‘laydi.

2024-yil 1-iyundan iste’molchilarga foydalanilgan elektr energiyasi va tabiiy gaz bо‘yicha oylik ma’lumot “bazaviy meyor” va undan ortiq hajmlar kesimida yuboriladi.

Ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilayotgan “...kuniga 6.6 kVtdan ortiq tok ishlatsangiz, undan ortganiga qimmat tarifda tо‘lanadi”, degan xabarlar mutlaqo asossiz ekanligini ta’kidlagan holda, yangilik kanallari adminlaridan bunday yolg‘on ma’lumotlarni tarqatmasliklarini sо‘rab qolamiz.

Shu о‘rinda iste’molchilardan elektr energiyasi bо‘yicha savollar yoki tushunmovchiliklar bо‘lsa, tuman elektr ta’minoti korxonasiga yoki “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning 1154 qisqa raqamli Call-markaziga hamda telegram ijtimoiy tarmog‘iga @HET_admin murojaat qilishlarini sо‘raymiz.

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mazkur tarqatilgan asossiz ma’lumot yuzasidan tegishli tartibda huquqni muhofaza qilish organlariga murojaat qilishini ma’lum qiladi.

Каналга уланинг:?
? https://t.me/Batafsilinfouz

6 months, 3 weeks ago

https://t.me/hamster_koMbat_bot/start?startapp=kentId5315492938 Play with me, become cryptoexchange CEO and get a token airdrop! ? 2k Coins as a first-time gift ? 25k Coins if you have Telegram Premium

7 months, 1 week ago

?В Мирзо-Улугбекском районе:
В микрорайонах «Чингельди», «Иктидор», «Ижодкор», «Алишерабад», «Геологлар», «Темурилар», «Сарбон», «Гулзоробод», «Кухна Мевазор», Институт гражданской защиты, Центр судебно-медицинской экспертизы Ташкентской области, Академия труда и социальных отношений и МЧС.

?В Яшнабадском районе:
«Амир Темур», «Тузель», «Ватандош», «Тонг», «Аль-Бухари», «Яшнабад», «Наврузабад», «Дилбог», «Парвоз», «Биразган», «Гузал», «Алимкент». , «Донишманд», «Шахимардон», «Хосиятли», «Шохсанам», «Ойдынкул», «Янгидавр», «Катта Янгиабад», «Янгинур», «Махмур», «Жаркурган», «Асалабад», «Бешбола», «Баркамол», «Бешарик», «Фазогир», Мухтар Ашрафий, «Ахмед Яссави», «Тырновбоши», «Янги Курган», «Надира», «Коксарой», «Достабад», «Илтифот», «Чинар», Кварталы «Чолпон», «Ширинабад», тепловая котельная №7 и отдел пожарной безопасности №21.

?В Сергелийском районе:
В микрорайонах «Учувчилар», «Кумарик», «Чоштепа», «Джунарик», «Авиашахарча», «Ногойкурган», Ташкентский международный аэропорт, Автопредприятие №4, Предприятие «Спецтранс», Цех по производству хлеба на улице Саадий, Больница № 2 и на складе СГБ.

?В Мирабадском районе:
«Корасув», «Фитрат», «Янгизамон», «Саракол», «Тонг Юлдузи», «Инокабад», «Темирёлчилар», «Навруз», «Олтынкол», «Банокатий», «Заминабад», «Истиклалабад». , микрорайоны «Братство», «Фуркат», городские родильные комплексы № 4 и 5.

?Янгихаятский район:
В микрорайонах «Новая Чоштепа» и «Чоштепа».

?В Яккасарайском районе:
ул. Бабура 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/ 2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4, 72, 74, 74б - в многоэтажных домах, Улица Нукус 2, 4, 6, 9, 57, 59 – многоэтажный дом, улица Абдуллы Каххора, 2г – многоэтажный дом, предприятие «Ташшахаргазтаъминот», Ташкентский теплоэнергетический узел и райотдел внутренних дел.

Каналга уланинг:?
? https://t.me/Batafsilinfouz

7 months, 2 weeks ago

☄️Севган қизини яланғоч расмларини тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилган шахс ушланди
Гумонланувчи жабрланувчини бир неча маротаба уйига олиб бориб қўйиш орқали у билан танишиб олган ва маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган.

Самарқанд шаҳрида яшовчи 27 ёшли Г.С. (аёл) мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яланғоч ҳолдаги видео ва фото тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 2 800 000 сўм талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ ТҚБ Киберхавфсизлик маркази Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи 35 ёшли Н.Ж. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.Ж. аслида киракашлик билан шуғулланиши маълум бўлди. У жабрланувчи Г.С.ни бир неча бор уйига олиб бориб қўйиш орқали у билан танишиб олган.
Гумонланувчи Н.Ж., жабрланувчи Г.С. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 2 800 000 сўмлик телефон қурилмаси ёки ушбу телефон қурилмасининг пулини талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланинг:?
? https://t.me/Batafsilinfouz

9 months, 1 week ago

❗️Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати террорчилик ташкилоти раҳбари Тоҳир Йўлдош ўртасидаги суҳбат акс этган видео судга оид диншунослик экспертизасининг 2023 йил 17 октябрдаги экспертизаси хулосасига кўра, экстремистик ва конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материаллар қаторига киритилди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

“Мен иловада келтираётган видеолавҳа 1991 йили Наманганда президент Ислом Каримовнинг ташрифи муносабати билан олинган. Кейинчалик АҚШнинг Афғонистондаги аксилтеррор кучлари томонидан йўқ қилинган террорчи Тоҳир Йўлдошнинг президент билан мунозараси видеода акс этади”, деган у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Қайд этилишича, орадан 33 йил вақт ўтишига қарамай, бугун мазкур видеони кимгадир юборган шахс конституциявий тузумга тажовуз қилган ҳисобланади.

Мисол учун, айни пайтда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани "Чирчиқ" маҳалласи Шодон кўчасида яшовчи фуқаро С.Ш. шу видео ҳаволасини отасига улашгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) билан айбланмоқда.

“Currenttime” нашри томонидан эълон қилинган С.Ш.нинг айблов хулосасида келтирилишича, гумонланувчи ўтган йилнинг сентябрь ойида отасига Каримов ва Тоҳир Йўлдош иштирокидаги видеони жўнатгани учун қўлга олинган. Суд-теологик экспертизаси ҳам ушбу видеони “экстремистик” хусусиятга эга деб топган.

Айни пайтда 1991 йилда Наманганда содир бўлган воқеа видеоси бундан ўн йил аввал YouTube платформасига жойланган бўлиб, ҳозиргача омма эътиборида. Уни деярли етти миллион киши томоша қилишга ҳам улгурган.

1991 йил 9 декабрда содир бўлган воқеаларда террорчилик гуруҳи вакиллари Ислом Каримов олдига бир қанча талабларни қўйган, биринчи президент эса уларни кўриб чиқишини айтган.

Экспертларнинг фикрича, 2009 йилда ўлдирилган Тоҳир Йўлдошни 2016 йилда Олий суд экстремистлар рўйхатига киритган. Шу боис ҳам унинг нутқи ёки сурати туширилган ҳар қандай материаллар амалдаги давлат тузумига тажовуз сифатида баҳоланади.

Канал манзили ??****@OPER_UZ

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 Monat her

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 Monate, 2 Wochen her

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 Jahre, 6 Monate her