Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
ЕНГ фойдали кашфиётлигини билмасдан эгнимга кийиб юрганимдан ҳафа бўлиб кетдим.
😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂
Охиридаги Kishi ни ўқиб, шуни ёзган одам иккита тилда ёзишни биладиган КАШФИЁТЧИ бўлса керак деган тахминдаман
😂😂😂😂😂😂😂
Ҳа, айтганча, Тил байрами муборак бўлсин
Ассалому Алайкум ҳурматли юртдошлар
Сизларга вилоятимизда "NomadMania", Harry Mitsidis, Orest Zub, Халқаро саёҳатчилар клуби ва дунёнинг 180 дан зиёд давлатларидан ташриф буюрадиган минглаб саёхатчилар клуби аъзоларига Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини яқиндан таништириш ишлари бошлаб юборилганини ҳамда 2025-йилнинг 25-29 май кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро саёҳатчилар анжуманига тайёргарлик ишлари кенг миқёсда олиб борилаётганини маълум қиламиз!
#Шахсий фикр
Фуқароларга қулайлик яратаман деб бундан бир неча йиллар олдин Ширкат очишди.
Ширкатлар кредитни олдию ҳеч иш қилмай аҳолидан пулни йиғиб, кредитни тўлаб тўламай, кўпчилиги маблағни талон тарож қилиб, Чойхоналарни бўшатишмади.
Биз бўйича кўп марта Матбуот анжуманларида эътироз қилдик.
Аҳолидан мурожаат кўпайиб кетгани боис ширкатлар БСК га айлантирилди.
У ширкатдан ҳам бешбаттар наҳанг чиқди.
Кўрсатмаган хизмати учун фуқаролар устидан Суд буйруғи чиқариб одамларни жаримага тортяпти
Кўрсатмаган хизмати учун олган пулига шахсан мен лаънат айтяпман.
Энди агентлик ташкил этилса бунданда баттар пул ювиш ўйини бўлади
Аслида, агентликсиз ҳам вазирликсиз ҳам ишлаш яшаш мумкин.
Тўртта ҳокимият чин дилдан қонунан ишласа борку бошқа майда чуйда агентлик, вазирликларга ўрин қолмасди.
Вазирликни кўпайтириб уларга эллик миллионлаб маош топа олган давлат қуйи табақадаги лавозимларни қисқартириши ачинарли менимча?!
Мактабларда лаборантларнинг ноласи тугамай туриб, энди навбат Хотин қизлар фаолларига етиб келибди.
Маҳаллада ҳамма ишни бажарадиган ҳали хатлов, ҳали пахтага югурган ходимлар энди ўйланиб ўтиришибди.
Юқоридагилар бир Лавозим жорий қилиб кейин ўйлаб кўриб, уни тугатгунча аввал яхши ўйлаб кўриб, кейин ишга туширса мақсадга мувофиқ бўларди?!
Бугунги кунда БСК лар фаолиятини назоратга олувчи тизим шаклланмаган. Аввалги ХУЖМШлар ташкилий ҳуқуқий шакли бошқарувга аралашиш ва назорат қилиш имконини берар эди. Энди бу БСК лар тўлиқ тадбиркорлик субъектига айланди. Энди назорат издан чиқди. Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги БСК ларни назорат қила оладими, назорат қилиш учун алоҳида ходимлардан ташкил топган бўлим ярата оладими?
Учта шахсга ўлим ҳукми берилди. Улардан бири дин пешвоси, иккинчиси оқловчи (адвокат), ва учинчиси физик олим.
Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини гильотин (бошни танадан жудо қиладиган ускуна) остига қўйиб ундан:
Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? деб сўрашди. Дин олими: - Мен фақат Яратганга ишонаман, Худони ўзи мени қутқаради! деди.
Гильотин тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсаттан тўхтаб қолди.
Оламон ҳайратланиб: Олимга озодлик! Динга озодлик! Уни озод қилинг! деб ҳайқирди. Дин олими жазодан қутилди...
Навбат оқловчига келди. Ундан: Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? деб сўрашди. У, Мен дин олимичалик Худони танимайман! Лекин мен, фақат адолатга ишонаман! деди.
Ускуна тиғи тушиб унинг бўйнига етай деганда яна тўхтаб қолди. Оламон яна ҳайратланди. Оқловчига озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! дедилар. У қутилиб қолди...
Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам: Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? деб сўрашди. У-Мен дин олими каби Худони, оқловчичалик адолатни билмайман. Билганим шуки, гильотин арқони тугун бўлиб қолган. Айнан шунинг учун унинг тиғи тушишига монеълик қиляпти! деди.
Физикнинг сўзи тўғри чиқди. Муаммони бартараф этишди. Ва унинг боши танасидан жудо қилинди...
~ Хулоса, "Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин ноўрин гапириб жуда кўп марта панд еганим рост...
Баъзан ҳақиқат бўлса ҳам, уни айтишдан кўра, оғзингизни ёпишингизда сизга хайр бор! Ўзингизнинг донолигингизни кўрсатишдан кўра, баъзан ўзингизни билмаган (тентак)га солишингиз сизга яхшироқ!
Хулоса ўзингиздан...
Бугун дам олиш кунида саҳар туриб, кўчаларни супурдим.
Табиатан жуда яхши кўраман шунақа ишларни.
Уйимизни олд томонини, қурувчилар овқат қиладиган, овқатланадиган уйлар орасидаги йўлакларни мазза қилиб супурдим.
Турмуш ўртоғим келиб йиғилиб қолган ахлатларни ташишда ёрдам берди.
Бир сафар шунақа тозалов бошласам, "Аяси ўзи оғрияпман дейсизу доим шунақа ишларни топиб оласиз"-дея эътироз қилганди.
Мен эса унга-" Дадаси шунақа ишлар жонимга роҳат бағишлайди.
Айниқса, супуриб бўлиб ортимга бир қараб тозаликни кўрганимда ҳамма дардим эсимдан чиқади.. Борадиган жойимиз шу. Тозалаб турсак, бизни илиқроқ кутиб олар"- дея жавоб қайтардим.
Атроф чиннидек тоза бўлгач, кайфият ҳам аъло бўлди.
Меҳмон келди. Уларни кузатиб, қолган томонини кечки пайт супурдим. Бу гал қўшнимнинг ўғли Фозилжон ёрдамга келди.
Роса хурсанд бўлдим. Болажонимни дуо қилиб, унга ҳам Борадиган ҳақиқий уйимиз шу ер эканини тушунтирдим.Бирга анча жойни тозаладик.
🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
Ойбекдаги уйда ҳам тўртинчи этаждан биринчи этажгача ҳафтада бир супуриб, подъездларни артиб ўтириш одатим эди.
Ўша эсимга тушди.
Швабра қолиб, ўтириб зинапоя артардим.
Иккинчи этажимиз қаровсиз эди.
Униям иложи борича, қайта қайта артиб эпақага келтириб олгандим.
Ахир саккиз йил ўша ерда яшадим.
У ерда ҳам ажойиб қўшниларим бор эди.
Ўзи эри борлигида ҳам иш кўрсатиб, эрсиз қолган бир қўшнимиз бор эди. Кейин бировни эрига тегиб олиб, "Эрим келди" дея мақтаниб ҳам қўярди.
😀😀😀😀😀😀😀😀😀😀😀
Бир куни подъездни аҳволини кўриб, шунақа жазавага тушдим.
Тозалашни бошласам, чайқалиб Эржониси келди.
Кейин мен уни Келиб кетадиган эрига ~"Хотинингизга айтинг, ҳеч йўқ сизни келишингизга остонасини тозалаб ўтирсин"-дедим.
Маст эр қўшни подъезддан келаётган хотинига қараб,-"Манави ерларни супуриб қўй экан" деб кулди
Мен эса целлофандан очилмаган Қайноқ ва ширин гапларимни беш сериялигини сочдим
"Эрли тўкис" дея битта жаврадимда эрига "Устимдан куляпсанми, ундан кўра, келаётганингда катта супурги олиб кел, ҳеч йўқ келишингга хотинчанг уйини супуриб ўтиради .Тозаликдан ҳам дарс бер хотинингга"-,дея кесатдим. Бечоралар писиб кетишди.
Кейин яна хотинини хабар олгани келса кўзимга қарай олмай юрди.
Ҳа, айтганча, у келиб кетадиган эр ҳам уйни ижарага олганди.
Ҳозир шунақа ку ўзи.
Кам таъминланган, уйсиз оилалар уйли бўлсин деб жар солишяптию эътибор берсангиз янги қурилган уйларни ҳам аллақачон Фалон фистон жойда ишлайдиган Казо казолар 3-4 хотинларига олиб бериб бўлибди.
Майлида, шу билан яна бир оила барпо бўлса нима ҳам деймиз?!
🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
Хуллас,
Бировни Эрини эрим деб мақтанишга ҳам озгина Виждон керак аслида.
😀😀😀😀😀😀
Ҳозирда Экоситидаги қўшниларим ҳам бир биридан яхши чиқди.
"Уй олма қўшни ол"
"Гўр қўшнинг ҳам яхши бўлсин" деган мақоллар бекорга эмаслигини англаб боряпман.
Озгина тадбир бошласам "Нима хизмат опа" дейишади.
Суюнаман.
Нима топишса илинишади.
Мен уларни тинмай дуо қиламан.
Илоҳим ҳаммамизни атрофимизда яхши қўшнилар, яхши дугоналар, яхши дўстлар, яхши инсонлар бўлсин.
Бугун мен учун ажойиб кун бўлди.
Тозалаш ишлари ҳам маромига етказилди ҳам меҳмон кузатилди.
Суратда эса уйимиз орқаси
Шахсан ўзим супурган жойлар 🥰🥰🥰🥰🥰
Бағрига борганимда мени қаърига тортмасин деб Она ерни рози қилай дейманда
🥰🥰🥰🥰🥰🥰
🥰🥰🥰🥰🥰
Фарғона вилояти ҳокимлиги
диққатига
Ҳозиргина келган хабарга кўра, Боғни Инвесторга беришга қаршилик қилган тадбиркорлардан бирини 15 сутка қилишга топшириқ берилибди.
Бу ҳақда Жума намозида Масжидда гап бўлибди.
Бундан сал аввал аниқроғи кеча яна бир тадбиркордан "Боғ раҳбари ҳокимни тоғасими?!" деган гапи учун ундан мажбур равишда Тушунтириш хати олинибди.
Энди уни Ҳокимга туҳмат қилди дея ҳужжат расмийлаштириб, қонуний чора кўришга ҳаракат бошланган
Бу нима дегани?!
Бизни босим остида қўрқиб яшашга мажбур қилишми бу?!
Ҳой...
Юқоридагилар ҳар неда меъёр бор ахир?!
Ваколатим етади дея одамларни қақшатганингиз учун Оллоҳ олдида жавоб беришингиздан қўрқмайсизми?!
Ўша боғда фаолият олиб борадиган тадбиркорларни ҳам кредити, контракти бор.
Уларни тагидаги машинасини муҳокама қилишдан олдин бир ўйлаб кўрмайсизми?!
Инвестор шунча пул тикадию боғни бузмайди, дарахтни кесмайди, боғни пуллик қилмайди деб кимингиз кафолат бера оласиз?!
У бугун бизни олдимизда кесмайман, бузмайман, боққа киришни пуллик қилмайман деб ваъда берди холос.
Эртага нима бўлиши эса ҳаммамизга аён.
??????????
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 2 weeks ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago