Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago
Куз ёмғири буғдойни суғормасдан ундириб олиш имконини беради
Баъзи замонавий иқлим моделларига кўра, 4−10 ноябрь оралиғида республиканинг текислик ҳудудларида умумий ёғингарчилик миқдори 5−25 мм гача, водий маркази, шарқи ва Тошкент вилоятида 25−45 мм гача, тоғларда эса 80 мм гача бўлиши прогноз қилинган. Шимол ва чўл ҳудудларида эса, одатдагидек, у қадар катта ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.
Ҳафталик ёғин бизга осмондан яхшигина сув улашади. Бу эса кузги ғаллаларни экиб, суғормасдан кўкартириб олиш учун айни муддао.
Синоптикнинг уқтиришича, биз энди баҳор-куз ёмғирларидан унумли фойдаланиб, кузги буғдой, умуман қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини парвариш қилиш, экиш, ўғитлаш бўйича янги қадамларни бошлашимиз керак.
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/klasteruzb
“Ан Боёвут” навини кашф этган фермер
Ҳар гал Сирдарё сафарига борганимда бир-биридан танти ва ажойиб, самимий инсонлар даврасига шошиламан. Бу кенгликларда чўл машаққатига бардош бериб, бўстон яратган қўли қадоқ деҳқонлар яшайди. Улар билан суҳбат қурганингизда эса бу чўлларнинг шунчаки ўзлаштирилмаганига, эришилган ғалабалар оддий қўлга киритилмаганига амин бўласиз.
Боёвут туманининг “Ўзбекистон” маҳалласида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийси Худойқул ака Маҳкамов ана шундай инсонлардан бири. У киши “Ан-Боёвут” ғўза навининг асосчиларидан бири.
“Тақдир мени жуда довруқли, ўз соҳасининг фидоий одамлари билан учраштирган, — дейди Худойқул ака. — Мен бу селекционер олимлар билан танишганимда 30 ёшли йигит эдим. Ўзбекистон Фанлар академияси экспериментал биология илмий-текшириш институтнинг Боёвут станциясида узоқ тажриба олиб борилди. Нав муаллифлари Саодат Содиқов, Солижон Султонов, Ремер Рахимбоевлар қаторида менга ҳам нав муаллифлиги берилди. Нав, асосан, 1970-76 йилларда кашф этилган. 1983 йилдан эса районлаштрилган. 9 хил патент берилган. Улар орасида тезпишар ва ўрта пишар нави ажралиб туради.
Энди бу “Ан-Боёвут” навининг ҳам ўзига хос табиати бор. Ундан яхши ҳосил олиш учун, ер яхши тайёрланган бўлиши, намлик яхши бўлиши керак. 1 гектарига 12000 кўчат қалинлиги тўғри келади. Уни вақтида озиқлантириш, вақтида қатор ораларига ишлов бериш керак. Табиатан сувсизликка чидамли. Балки шу жиҳатдан бизнинг чўл шароитимизда ундан юқори ҳосил олингандир.
Дастлаб гуллаганда биринчи сув ва пишганида иккинчи сув берилади. Яхши ишлов берилса гектарига 45 центнер ҳосил беради. Толасининг сифати яхши, толаси ҳам мустаҳкам. 5-тип талабига жавоб беради. Бу нав ҳарҳолда бизнинг деҳқонларимиз ишончини оқлади. Бу камтар меҳнатимиз ҳам кичик бир тарихий жасорат аслида. Бугун ўша кунларни катта соғинч билан эслайман”
Мен қаламкаш сифатида жуда кўплаб одамлар билан учрашганман. Аммо, Худойқул акадаги камтарлик, самимият мени қувонтиради. Мен бу киши билан 2015 йилда “Меҳнат шуҳрати” орденини олганида, мириқиб суҳбатлашган эдим.
Яқинда эса яна бир бор йўқладим. Энди қарилик бироз билдирибди. Кексаликка хос белгиларни кўрдим. Ўз даврида даланинг меҳнатида толиқмаган, меҳнатидан бахт топган одам қаршимда эканини ҳис қилдим. Хотиралар, чўлларнинг ўзлаштирилиш-ю суҳбатида бўлган тиниб-тинчимас одамлар ҳақида яхши эслаб сўзлаб берди.
Худойқул ака бугун оиласи, турмуш ўртоғи, фарзандлар, неваралар ардоғида. Фарзандлари юритаётган “Маҳкамов Жаҳонгир” фермер хўжалигига ҳам бош-қош. Кекса деҳқон сифатида маслаҳатгўй. Фаолиятини дастлаб 30 гектар ердан бошланган хўжалик 120 гектар экин майдонида ҳар йили мўл ҳосил ундириб Ўзбекистонимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Фидоий чўл қаҳрамонига эса узоқ умр, хотиржамлик ва саломатлик тилаб қоламиз.
Ўлжабой Қаршиев
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/klasteruzb
Экспорт ҳажми 50 миллион АҚШ долларига етказилади
“Парвоз Ҳумо Равнақ транс” пахта-тўқимачилик кластерига 2017 йилда Ғиждувон туманидаги умумий ер майдони 9,1 гектарлик бўш турган собиқ ип йигирув фабрикаси инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилган эди.
Кластер томонидан бу ерга фаолиятнинг дастлабки даврида умумий қиймати 27 миллион долларлик инвестиция киритилиб, замонавий фабрика фаолияти йўлга қўйилди. Натижада 300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Лойиҳанинг 2-босқичи доирасида 2020-2021-йилларда қиймати 155,4 миллиард сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, пахта ҳамда кимёвий толалар аралашмасидан калава ип ва тайёр мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг эвазига яна 400 та иш ўрни яратилди.
Лойиҳанинг учинчи босқичида эса ҳар бири 7 минг квадрат метрли 5 қаватли бино қуриб битказилди. Бу эса 1000 нафар ишчи ўрни яратилишига асос бўлди. Умумий қиймати 200 миллиард сўмдан иборат бўлган тикувчилик комплекси фаолияти ташкил этилиши, табиийки, ишлаб чиқариш кўламини ҳам кенгайтирди.
Умуман олганда, ўтган давр ичида пахта хом ашёсини қайта ишлашдан то тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнигача бўлган лойиҳалар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда йиллик қуввати 40 минг тоннага мўлжалланган пахта тозалаш заводи, қуввати 12 минг 500 тонна бўлган ип йигирув фабрикаси, 30 минг тонна калава ип тўқиб тирикотаж мато ишлаб чиқариш ҳамда 14 минг 500 тонна қувватга эга тайёр бўёқ ва гул босиш фабрикалари мавжуд ишлаб турибди.
Кластер томонидан 2024-2027 йилларда яна 22 миллион долларга тенг бўлган янги лойиҳаларни амалга ошириш эвазига қўшимча 3 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бунинг натижасида экспорт ҳажми 50 миллион АҚШ долларига етиши кутиляпти.
Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.me/klasteruzb
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 month ago
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 months, 1 week ago
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 years, 6 months ago