لـ تمويل 💜 🔚 @vssss
✹ القناة الرسمية عالتلڪرام استمتعو بالمشاهده 📮♥️
•┊رمزيات 📷
•┊اقتباسات 📖
•┊فيديوهات 📽
•┊اغاني 🎧
• رابط القناة 💙🔚 @ssssv
✹ القنـاه الاولئ علئ التليڪرام والباقي تقليد 💞💞
Last updated 2 weeks, 6 days ago
- انتِ جميلة كشيّء مُقتبس من ملاذ الحياة..
للإعلانات المدفوعه t.me/dddlb
رابط القناة t.me/dlIIIIl
Last updated 1 month, 1 week ago
**Қалбий кур одамлар.
Шайх Мужоҳид Абу муҳаммад косоний.**
**ҲАҚ ЙЎЛДА ЭКАНСИЗ ЭТИБОР БЕРМАНГ!
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Азиз биродарлар:
Азиз опа-сингиллар:
Токи ҳақ йўлда экансиз, тавҳид ва суннатни маҳкам ушлаган экансиз, одамларнинг сизга турли хил лақаблар қўйиши, сизни хавориж, ваҳҳобий, бемазҳаб, салафий дейиши кўнглингизни ранжитмасин. Зеро, улар қанчалик сизни паст кўрмасин, қанчалик сизга нисбатан нафрат туймасин, сиз Аллоҳнинг ҳузурида азизсиз.
Аллоҳ таоло айтади:
Азизлик Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларига хосдир.
Мунофиқун сураси, 8-оят.**
Имрон Муваҳҳид.
**ИСМ ВА СИФАТ ТАВҲИДИ.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Азиз биродарлар:
Азиз опа сингиллар:
Аллоҳ таолонинг исм ва сифатига бўлган иймонни исм ва сифат тавҳидига иймон келтириш билан бўлади. Исм ва сифат тавҳидига Роббимизнинг китоби Қуръони каримда, сўнг пайғамбаримиз Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида билдирилгани каби иймон келтирилади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло энг гўзал ва энг мукаммал исмларга ҳамда энг комил ва нуқсонсиз сифатларга сохибдир.
Аллоҳ таоло айтади:
Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг ва Унинг исмларидан оғадиганларни тек қўйинг. Яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар.
Аъроф 180.
Аллоҳ таоло айтади:
Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар энг ёмон сифат эгаларидир. Аллоҳ эса энг юксак хислатлар Соҳибидир. У қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
Наҳл 60.
Бизлар мусулмон эканмиз:
Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолонинг исм в сифатларини Қуръон ва суннатда қандай келган бўлса, шундай қабул қиламиз. Бу исм ва сифатларни орттирмасдан, камайтирмасдан, ўзгартимасдан, ботил таъвиллар билан таъвил қилмасдан келганидек тасдиқ қиламиз, таъвилчи ва файласуфларни барчасини кофир деб эътиқод қиламиз. Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ўхшаши ва тенг йўқдир.
Аллоҳ таоло айтади:
У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи зотдир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди. У Зот сизни ўша (жуфтлик) асосида кўпайтирур. У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи Зотдир.
Шуро 11.
Аллоҳ таоло айтади:
Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган
Ихлос 4.
Аллоҳ таоло самиъ, яъни эшитиш сифати, калом яъни гапириш сифати, басар яъни кўриш сифати каби сифатлари ҳеч бир маҳлуқотларнинг сифатларига ўхшамайди. Аллоҳ таолонинг аъзолари бор деймиз. Аммо кайфиятини билмаймиз. Аллоҳни бирор жисмга ўхшатмаймиз. Қуръон ва сунннатда қандай келган бўлса, шундай қабул қиламиз, ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолони ҳар қандай нуқсондан поклаймиз.
Аллоҳ таолонинг сифатларининг маъноси маълум, кайфияти мажҳул (номаълум) деб қабул қилиб, бутун таслимият билан тасдиқ қиламиз.
Аллоҳ таоло айтади:
У уларни олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билур. Улар эса, уни илм ила иҳота қила олмаслар
Тоҳа 110.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсаларни яратган ва Ўзи яратилган эмас. Шунинг учун бизга қолгани, Қуръон ва суннатга таслим бўлиб, унда билдирилганларни қабул қилиш ва билдирилмаган ва айтилмаганларга қизиқмасликдир.
Имрон Муваҳҳид.**
**ДИНДОР АЁЛ.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
① | Аллоҳнинг амрини бажарувчи.
② | Эрининг ҳаққини, номусини, болаларини ҳамда молини муҳофаза қилувчи.
③ | Тоатларда эрига ёрдамчи.
④ | Эри унутса эслатувчи.
⑤ | Сустлашса рағбатлантирувчи.
Ғазабланса рози қилувчи аёлдир.
Агар, аёл киши диний илмларни билмаса.
Эрни безор қилади
Фарзандларнинг тарбиясини бузади,
Умматни ҳалок қилади.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
Биз буларни ҳаётда гувоҳи бўляпмиз, шундай эмасми?
Эр-хотин жанжаллари, тарбияси бузуқ болалар, динидан узоқ уммат.
Аёллар илм олинглар! эркаклар аёлларга илм олишга шароит қилиб беринглар!
Аёллар ҳам илмга ҳимматли бўлинглар!
Аввало, Тавҳид!
Имрон Муваҳҳид.**
**УЛУҲИЯТ ТАВҲИДИ.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Азиз биродарлар:
Азиз опа сингиллар:
Аллоҳ таолонинг улуҳиятига бўлган иймонни улуҳият тавҳидини рўёбга чиқариш билан бўлади. Тавҳиднинг бу турига ибодат тавҳиди ҳам дейилади. Улуҳият тавҳиди қулнинг ўз ибодатларида Аллоҳ таолони яккалашидир. Мисол учун банданинг адо қилмоқчи бўлган дуоси, қўрқиши, умиди, севгиси, намози, рўзаси, хажи, тавбаси каби ибодатларни ёлғиз Аллоҳ таолога қилмоқлигидир. Қуллар фақатгина Аллоҳ таолога қўлларини очадилар. Барча дуоларини воситачи кўшмасдан ёлғиз Ўзигагина қиладилар. Қулнинг намози, қиёми, рукуси, саждаси фақат Аллоҳнинг Ўзигадир. Тутиладиган рўзалар, саҳардан то ифторгача таом ва бошқа нарсалардан тийилиши фақат У учундир. Умид ва қўрқув ҳам фақат Унга ва уни рози қилмоқ учундир. Рубубият тавҳиди Аллоҳ таолонинг феълларида яккалашликка иймон келтиришдир. Аллоҳ таоло яратадиган, ризқ бериб яшатадиган, ризқини камайтириб ва ўлдирадиганн Зотдир. Улуҳият тавҳиди эса қулларнинг Аллоҳ таолонинг бирлигига ишонишлиги ва барчасини жойига келтиришлигидир. Қул ҳаёти ва ўлими орасидаги барча ибодатларни ёлғиз Аллоҳ таоло учун қилса, Аллоҳ таолони ҳақ Илоҳ эканлигини қабул қилган бўлади. Улуҳият тавҳидида қул барча ошкора ва яширин ибодатларини ёлғиз Аллоҳ таолога хос қилади. Аллоҳ таолодан бошқа ибодатга ҳақли бўлмаган маҳлуққа асло юзланмайди. Инс ва жин шайтонлардан, тоғутлардан узоқлашиб, уларга бўлган ибодатнинг ботиллигини қабул қилиб, эълон қилади. Барча юборилган пайғамбарларнинг даъват қилган тавҳиди шудир. Зеро қавмларнинг тоғутлардан қочиб, Аллоҳ таолога юзланишлари учун пайғамбарлар юборилгандир.
Аллоҳ таоло айтади:
Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг, деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юриб ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
Наҳл 36.
Ва яна Аллоҳ таоло элчиларнинг сўзларидан бизга шуларни маълум қилади:
Аллоҳ таоло айтади:
Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман, деди.
Аъроф 59.
Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламга аҳли китобга шундай дейишларини амр қилган:
Аллоҳ таоло айтади:
Сен: Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик, дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз, деб айтинглар.
Оли-Имрон 64.
Улуҳият тавҳиди билан муваҳҳид қул Аллоҳ таолодан бошқага қуллик қилишга чақирган шайтон ва шайтонлашганларни, Аллоҳ таолонинг нозил қилган ҳукмларининг ўрнига бошқа ҳукмлар қўювчиларни, ҳаво ва нафсларига кўра муҳокама бўлганларни, уларни машрулаштирган имомларни, ғайбни билишлиги иддао килинган қоҳинларни, қоҳинсифат шайхларни ва талабаларини, барча кўзбўямачи сеҳргарларни рад қилади. Улуҳият тавҳидини рўёбга чиқарган қул Аллоҳ таолодан бошқаларга дуо қилмайди. Аллоҳ таолодан бошқаларга атаб қурбонлик сўймайди.Аллоҳ таолодан бошқасининг номига қасам ичмайди. Ер ва осмонларда тасарруфда бўлганликларини иддао қилганларни қабул қилмайди. Уларни ва уларнинг ботил қарашларини рад қилади.
Имрон Муваҳҳид.**
**بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Нопок эркак ва аёллар, сўзлар ва ишлар фақат нопок кимсаларга мос ва муносибдир. Пок эркак ва аёллар, сўзлар ва ишлар эса фақат пок инсонларга мос ва муносибдир. Покиза эркак ва аёллар нопок кимсалар уларга бўҳтон қилаётган барча ёмонликлардан покдирлар. Улар учун Аллоҳ таоло томонидан барча гуноҳларни кўмиб юборадиган мағфират ва Жаннатда улуғ ризқ бордир.
Имрон Муваҳҳид.**
**ВАЛИЙСИЗ НИКОҲ БОТИЛДИР.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Азиз биродарлар ва Азиз опа сингиллар:
(Хоҳ аёл турмушга чиқмаган бикр бўлсин, хоҳ турмушдан ажраган саййиба бўлсин)
Абдуроззақ ва Ибну Аби Шайбалар мусоннафларида ривоят қилдилар:
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу валийсини изнисиз никоҳланган аёлни никоҳини рад қилди.
Саъид ибн Мансур сунанида, Абдуроззақ мусоннафда Икрима ибн Холиддан ривоят қилади:
У киши айтди: Бир жамоат йўлда кетишаётган эди. Бир саййиба (турмуш кўрган аёл) ўзининг (никоҳдаги) ишини қовм ичидан валий бўлмаган бир кишига топширди. Уни бир кишига никоҳлади. Бу иш Умар ибн Хаттобга етди. Никоҳланган кишини ва никоҳлаганни дарралаб, аёлнинг никоҳини рад қилди.
Ибну Аби Шайба Шаъбийдан ривоят қилади:
У киши айтди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан биронтаси валийсиз бўлган никоҳда Али розияллоҳу анҳудан кўра қаттиқроқ бўлмаган. У киши бундай никоҳда урар эди.
Имрон Муваҳҳид.**
**АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧА ИНСОНЛАРГА АҚЛ НЕЪМАТИНИ БЕРГАН.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Азиз биродарлар ва Азиз опа сингиллар:
Аллоҳ таоло барча инсонларга ақл неъматини берган ва шу ақл билан пайғамбарлар қиссаларидан ибрат олиб, нима учун яралганини, бутун пайғамбарлар нимага даъват қилганини тушуниб амал қилиши керак. Инсон тафаккур билан Аллоҳни танийди ва кўп ютуқларга эришади. Шунинг учун кўп тафаккур қилинг. Бу қиссаларда ақл эгалари учун ибратлар бор.
Мисол учун:
Барча пайғамбарлар тоғутларни инкор қилишга,
Якка Аллоҳга иймон келтиришга,
Ибодатларни барчасини ёлғиз Аллоҳ учун холис қилишга,
Тавҳид аҳлини севиб, ширк аҳлига нафрат қилиб душманлашишга даъват қилганлар.
Ва агар умматлар юқоридагиларга
амал қилса икки дунё бахт саодатга эришиши,
Aмал қилмаса икки дунёда хор бўлиб охиратда эса абадий жаханнамда ёнишларини огохлантиришган.
Инсонларда икки йўл бор.
Хоҳласин Аллоҳни қули бўлиб росулларни йўлидан юрсин.
Хоҳласин шайтонни қули бўлиб шахсларни ёки нафсини йўлидан юрсин.
Аллоҳ таоло айтади:
Бу дунё ҳаёти ўйин-кулгудан ўзга ҳеч нарса эмас. Тақво қилувчилар учун охират ҳовлиси яхшироқдир. Ақл юритмайсизларми?
Анъом 32.
Имрон Муваҳҳид.**
**АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУДАН ЎРНАК ОЛИНГ!
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Азиз биродарлар ва Азиз опа сингиллар:
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг заиф, бечора қулларни озод этиши:
Абу Бакр розияллоҳу анҳу заиф, бечора қулларни озод этиши кейинчалик исломий раҳбарликнинг қийноқларга қарши тузган режасига айланди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бундан кейин ҳам Исломни қабул қилган қулларни озод этишда давом этди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишидан олдин Билолдан ташқари яна олти нафар қулни ҳам озод этган эди.
Улардан бири Омир ибн Фуҳайрадир. У Бадр ва Уҳуд ғазотида қатнашган, Мауна қудуғи жангида шаҳид бўлган.
Иккинчиси Умму Убайс эди.
Учинчиси Зиннийра эди. Зиннийра озод этилгандан сўнг кўзи кўрмай қолади. Шунда Қурайш: Унинг кўзини Лот ва Уззо кўр қилиб қўйди, дедилар.
Зиннийра: Байтуллоҳнинг Раббига қасам, бу ёлғон гап, Лот ва Уззо зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайди, деди. Сўнг Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди.
Тўртинчи ва бешинчиси Наҳдия ва унинг қизи эди.
У жоҳилиятда ҳам маъсият ишларга қўл урмаган эди.
Заиф-бечораларга, қулларга раҳм-шафқат кўрсатар эди.
Катта маблағ сарфлаб қулларни сотиб олар, сўнг уларни Аллоҳ учун озод этар эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу иши билан на мақтов, на обрў-эътибор ва на мол-дунё истади. У ёлғиз Аллоҳнинг розилигини истар эди. Бир куни отаси унга: Ўғлим, кучсиз қулларни кўп озод этаяпсан, кучли эркак қулларни озод этсанг, керак пайтда улар сени ҳимоя қилар эдилар, деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Отажон, мен бу ишимни Аллоҳ учун қилаяпман, деб жавоб берди.
Бугунги кунда мусулмонлар бу гўзал намунадан ўрнак олишлари, шундай олий ҳис-туйғуларни ҳаётда қайта татбиқ этишлари керак. Шунда мусулмонлар ичида бирдамлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат пайдо бўлади. Акс ҳолда, улар ер юзининг аксар ўлкаларида дин душманлари томонидан оёқости қилинган ҳолда қолаверадилар.
Имрон Муваҳҳид.**
لـ تمويل 💜 🔚 @vssss
✹ القناة الرسمية عالتلڪرام استمتعو بالمشاهده 📮♥️
•┊رمزيات 📷
•┊اقتباسات 📖
•┊فيديوهات 📽
•┊اغاني 🎧
• رابط القناة 💙🔚 @ssssv
✹ القنـاه الاولئ علئ التليڪرام والباقي تقليد 💞💞
Last updated 2 weeks, 6 days ago
- انتِ جميلة كشيّء مُقتبس من ملاذ الحياة..
للإعلانات المدفوعه t.me/dddlb
رابط القناة t.me/dlIIIIl
Last updated 1 month, 1 week ago