Xalq deputatlari Sho'rchi tumani Kengashi

Description
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

1 month ago

Prezidentimiz huzurida Surxondaryo viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish borasida o‘tkazilgan taqdimotdan so‘ng viloyat hokimi Ulug‘bek Qosimov belgilab berilgan vazifalar hamda kelgusidagi rejalar yuzasidan intervyu berdi

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube | Web-site | X

1 month ago
[#IBRAT](?q=%23IBRAT)

#IBRAT

Yaxshilik

Uchib bormoqdadir qimmat lahzalar,
Yana bitta kun ham topmoqda yakun.
Ortingga bir muddat tashlagin nazar,
Kimgadir yaxshilik qildingmi bugun!?

Mehrga zor bo‘lib qancha murg‘ak ko‘z,
Taskin kutmoqdadir qaylarda hanuz,
Hech bo‘lmasa, aytib bitta shirin so‘z,
Kimgadir yaxshilik qildingmi bugun!?

Oqibat qo‘rg‘oni ketmasdan nurab,
Dunyoni sahovat-mehrga o‘rab,
Yetim, beva, keksa holini so‘rab,
Kimgadir yaxshilik qildingmi bugun!?

Otayu onangdan oldingmi xabar,
Yo jigar holiga soldingmi nazar,
Qilgan gunohingga aytib alhazar,
Kimgadir yaxshilik qildingmi bugun!?

Xalqingning rizqini tunadingmi yo,
Poralar ko‘zingni qildimi shaydo,
Qalbingda ezgulik bo‘lmasmi paydo,
Kimgadir yaxshilik qildingmi bugun!?

Asli ezgulikdan tirikdir inson,
Ezgulik iymonga kuch berar darmon,
Shu savolni bergin o‘zingga har on,
Kimgadir yaxshilik qildingmi bugun!?

**👉*Расмий саҳифаларимиз
https://t.me/SHURCHIXDTK
https://t.me/deputat_sh
✍🏻*** Шўрчи тумани Кенгаши котибияти

1 month ago

Ўзбекистонда 2025 йил - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar

4 months ago

Қандай партия мафкураси сизга мос келади? Ўнг (консерватив) ёки сўл (прогрессив)?

Одатда сиёсий партиялар ўз мафкурасига кўра сиёсий майдонда турларга бўлинади: иқтисодий жиҳатдан сўл (чап) ва ўнг, ижтимоий жиҳатдан прогрессив ёки консерватив.

Аксарият ҳолларда, иқтисодий жиҳатдан сўл партия ижтимоий жиҳатдан прогрессив бўлади. Иқтисодий ўнг партия ижтимоий жиҳатдан ҳам консерватив бўлади. Кўпинча.

Консерватив партиялар иқтисодий жиҳатдан давлат аралашувини минималлаштириш, солиқларни камайтириш, шунга яраша давлат хизматларини қисқартиришга ҳаракат қилади. Яъни, аҳоли камроқ солиқ тўлайди, аммо тиббиёт, олий таълим пуллик бўлади. Пулини кейин, истаса, докторга ёки мактабга тўлайди.

Консерваторлар регуляцияни, компанияларга бўлган талабларни камайтиришга ҳаракат қилади. Мисол учун, улар мажбурий меҳнат таътили тушунчасини оқламайди. Консерватив мафкурага кўра, бундай масалаларни компаниялар ўзлари ҳал қилишлари керак.

Бундай партияларни бойлар яхши кўради, чунки уларга ижтимоий босим кам бўлади, кўпроқ пули ёнига қолади.

Ижтимоий жиҳатдан консерватив партиялар оила институтини ёқлайди, абортларга қарши бўлади, иммигрантларни ёқтирмайди, аёлларнинг жамиятда эркаклар билан тенг бўлишига ҳаракат қилмайди.

Консерватив партияларга АҚШдаги Республикачилар, Канададаги Консерваторлар партияларини мисол қилиш мумкин. Умуман олганда, АҚШ, давлат сифатида ўнг идеологияга яхши мисол.

Ўзбекистонда партиялар спектрда аниқ жойга эга бўлмагани учун, тахминимча, ЎзЛиДеП консерватив партия, чунки у тадбиркорлар ёнини олади.

Сўл партиялар эса юқоридагиларнинг акси. Улар солиқларни кўпроқ олиб, бунинг эвазига ижтимоий тенгликни таъминлашга ҳаракат қиладилар. Сўллар иқтисодиётни кўпроқ регуляция қилиб, ишчилар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қиладилар, жамиятда асосий хизматлар: медицина ва таълимни бепул қилиб, барча учун бирдек шароит яратишга ҳаракат қиладилар.

Ижтимоий жиҳатдан сўл партиялар инклюзивликни тарғиб қилади. Улар аёллар, иммигрантлар, этник ва жинсий камчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар.

Скандинавия давлатлари сўл мафкуранинг идеал маҳсуллари дейишимиз мумкин. СССР ҳам ўта-сўл идеологияни байроқ қилган эди, аммо улар бундай тизим яратиш уддасидан чиқа олишмади. Масалан, СССРда аёллар дунёда биринчилардан бўлиб сайлаш ҳуқуқига эга бўлганлар.

Сўл партияларга АҚШдаги Демократларни, Канададаги Либералларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ўзбекистонда эса “Адолат” социал-демократик партияси сўл партияга мисол бўлиши мумкин.

Каналга аъзо бўлинг:?
? https://t.me/siyosiyqarashlar

4 months ago

****#Биласизми

Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг МУХОЛИФ фракциялари фаолият кўрсатган. Хусусан, 2009 ва 2015 йилги парламент сайловлари якунидан сўнг Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзининг парламентдаги фракциясини мухолиф фракция сифатида эълон қилган.

“Адолат” СДП ҳам 2015 йилги сайлов якунидан кейин парламентдаги ўз фракциясини мухолиф фракция дея эълон қилган.

Эътиборли томони “Адолат” СДП ва ЎзХДП 2015-2019 йилги фаолияти давомида парламентдаги мухолиф фракциялар сифатида бирлашган.

Худди шундай, 2015-2019 йилларда ЎзЛиДеП ҳамда “Миллий тикланиш” ДП фракциялари демократик блокка бирлашган.

Каналга аъзо бўлинг:?
? https://t.me/siyosiyqarashlar

4 months ago

Ўзбекистондаги амалдаги 5 та сиёсий партия. Улар 2024 йилги сайловга қанча аъзолари билан кириб келмоқда

1️⃣ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган Таъсис Съезди қарори билан ташкил этилган. Партия ўз сафида 1,5 миллон нафарга яқин аъзоларни бирлаштирган.

2️⃣ 2008 йил 20 июнь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг бирлашув қурилтойи бўлиб ўтган. Қурилтой якунида ушбу икки партия бирлашиб, улар негизида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (ЎзМТДП) ташкил этилган. Ҳозирда партия аъзолари сони 656 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда.

3️⃣ Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) 1991 йил 1 ноябрда бўлиб ўтган I Таъсис қурултойида ташкил топган. Партия ўз сафида 667 минг нафар аъзоларни бирлаштирган.

4️⃣ Ўзбекистон “Адолат” СДП 1995 йил 18 февралда I Таъсис Қурултойида ташкил топган. Бугунги кунда партия сафидаги аъзолар сони 1 миллион 18 минг нафардан ортиқни ташкил этади.

5️⃣ Ўзбекистон Экологик партияси 2019 йил 8 январда бўлиб ўтган I Тасис қурултойида ташкил этилган. Ўзбекистондаги энг ёш партиянинг аъзолар сони бугунги кунда 635 минг нафарни ташкил этади.

Каналга аъзо бўлинг:?
? https://t.me/siyosiyqarashlar

7 months ago

Ассалому-алайкум ҳурматли депутатлар!!!

2024 йил 31 май куни соат:15-30да вилоят ҳокимлиги катта залида Сенат раиси Т.К.Нарбаева иштирокида Сенат Кенгашининг Сурхондарёда сайёр йиғилиши ўтказилади.

Ушбу йиғилишда барча ВИЛОЯТ ва ТУМАН ДЕПУТАТЛАРИ расмий кийимда ва депутатлик нишони тақилган холда иштирок этишларини сўраймиз. 

Йиғилишда вилоят Кенгаши раиси У.Б.Қосимов шахсан иштирок этади.

Депутатлар муносабат билдиринг

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago