Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Севара Закирова

Description
Advertising
We recommend to visit

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 3 days ago

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа: @axborotuzbbot

Last updated 1 month ago

3 weeks, 4 days ago
[#Диққат](?q=%23%D0%94%D0%B8%D2%9B%D2%9B%D0%B0%D1%82) [#Ижтимоий\_сўровнома](?q=%23%D0%98%D0%B6%D1%82%D0%B8%D0%BC%D0%BE%D0%B8%D0%B9_%D1%81%D1%9E%D1%80%D0%BE%D0%B2%D0%BD%D0%BE%D0%BC%D0%B0)

#Диққат  #Ижтимоий_сўровнома

◽️Давлат хизматчиси қанча муддатда ўз малакасини ошириши лозим?
◽️Давлат хизматчисини касбий ривожлантиришда таълим олишнинг қайси шакллари самарали?
◽️Сизнингча, давлат хизматчисининг малакаси оширилишида ким манфаатдор бўлиши керак?
◽️Давлат хизматчиларининг ўз устида доимий ишлашига қандай омиллар тўсқинлик қилмоқда?

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан малака ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда узлуксиз таълим жараёнини таъминлаш мақсадида таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан, мазкур тизимдаги ҳолатни ўрганиш мақсадида юқоридаги каби саволларни ўз ичига олган сўровнома ишлаб чиқилди.

Бу борада эса Сизнинг фикрингиз муҳим!

Сўровнома аноним характерга эга бўлиб, унда давлат хизматчилари иштирок этиши лозим.

◽️Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг — https://forms.gle/JovBxBuZ67ko6zVZ9

1 month ago

Рамазон Ҳайитида неча кун дам олинади?
Президент Фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни белгиланган.

Булар:
10 апрель, чоршанба
— Рамазон Ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

1 month ago

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши жорий йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

2 months, 3 weeks ago
**БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг навбатдаги …

БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг навбатдаги сессияси доирасидаги Марказий Осиё ва Озарбайжон учун маслаҳатлашувлари Тошкентда ўтказилди

2024 йил 11-22 март кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг (CСW) 68-сессияси бўлиб ўтади ва ушбу тадбирнинг асосий эътибори гендер тенглигикка эришишни тезлаштириш ва камбағалликни бартараф этиш орқали хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилади.

Мазкур маслаҳатлашувларни ўтказишнинг асосий мақсади Марказий Осиёда гендер тенгликка эришиш борасида минтақанинг салоҳияти ва имкониятларини баҳолаш, камбағалликни бартараф этишда, ижтимоий ҳимоя ва ишчи кучи фаолияти борасида устувор ривожланиш стратегияларини белгилашдан иборатдир.

Маслаҳатлашувлар якуни бўйича Марказий Осиё минтақаси (Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон) ва Озарбайжоннинг CСWнинг 68-сессиясига ҳисса қўшадиган ва ундаги иштироки учун асос бўладиган кенг қамровли мурожаатлар, илғор тажриба ва аниқ тавсиялар тўпламини ўз ичига олган ҳужжат қабул қилинади.

2 months, 3 weeks ago
Севара Закирова
2 months, 3 weeks ago

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

*◽️"Меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик — давлат фуқаролик хизматини ташкил этишнинг асосий мезони”* сарлавҳали суҳбат эълон қилинди.

*◽️Бу муҳим: Очиқ танловларнинг тест синови босқичида Ўзбекистон Конституциясидан саволлар қўшилди.*

*◽️***Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ номзодлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширди.

*◽️Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб ташланиши ҳақида нималарни биламиз?*

*◽️Мен олий таълим муассасасининг 2-босқич талабасиман. *Давлат ташкилотида ишлашим мумкинми?

*◽️***Республикамизнинг барча туман, шаҳарларида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун ташкил этилган қисқа муддатли семинарлар давом этмоқда.

*◽️***Давлат бошқаруви академиясида Халқ қабулхоналари мудирлари ва масъул ходимлари учун ўқув ташкил этилди.

*◽️ Тошкент шаҳрида *инсон ресурларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлар учун амалий семинарташкил этилди.

*◽️*** Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

*◽️"Ўзбекистон — 2030 стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастyри тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси давлат фуқаролик хизматчилари орасида ҳаммуҳокама қилинди.*

*◽️***Қорақалпоғистондан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар Давлат бошқаруви академиясидамалака оширди.

*◽️Гендер тенгликка эришиш бўйича мақсадли вазифалар белгилаб олинди.*

3 months ago

“Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–53-сон, 02.02.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич тажриба-синов тариқасида:

▫️мактабларнинг 10–11-синфларида таянч ўқув режаси асосида ўқитиш билан бир қаторда “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ҳамда “Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш” йўналишлари бўйича ҳам таълим дастурлари жорий қилинади;

▫️“Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида – ўқув жараёнини ташкил этишда асосий эътибор аниқ, табиий ёки хорижий тил фанларига қаратилади;

▫️ “Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш” йўналиши доирасида эса – ўқувчилар ишчи ёки рақамли технологияларга оид касбларга ўқитилади.

❗️2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабларда хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

▫️5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
▫️10–11-синфларда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
▫️“Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.

2024/2025 ўқув йилидан хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат ОТМ талабаларининг мактабларда педагогик амалиёти йўлга қўйилади.

“Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш” йўналиши доирасида мактабларда устахоналар ташкил этилиб, ойлик иш ҳақи олий маълумотли умумтаълим мактаби ўқитувчисига тенглаштирилган “Касбий таълим устаси” лавозими жорий қилинади.

Қарорга кўра, мактабларнинг бўш биноларини “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури иштирокчиларига амалий мономарказни ташкил қилиш ва кейинчалик ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун тўғридан-тўғри шартнома асосида текин фойдаланишга беришга рухсат этилади.

3 months ago

Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Соҳа учун масъул 13 та вазирлик ва идора ҳамда 223 нафар ҳоким ўринбосарлари бор.

Лекин таълим, тиббиёт, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларидаги ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда камчиликлар йўқ эмас.

Профессионал таълим учун масъул идоралар кўпайиб кетгани учун тизим ривожланмаяпти. Иш берувчилар ва техникумлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.

Олий таълимда қамров кескин ошди, соҳага хусусий сектор кириб келди. Лекин сифатга етарли эътибор қаратилмаяпти.

Масалан, талабаларнинг мустақил ишлаши учун муҳит барча олийгоҳларда ҳам бирдек намунали ташкил этилмаган. Аксарият коллеж ва техникумлар ҳам, олийгоҳлар ҳам иш берувчилар талаби билан ҳисоблашмайди. Айримларида дарслик ва адабиётлар етишмайди, бори ҳам бугунги талабларга жавоб бермайди.

Илм-фан ва инновацияларга етти йилда 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Лекин илм-фанда “харажат – тадқиқот – маҳсулот” деган формула ишламаётгани қайд этилди.

3 months ago

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

*◽️***Миллий кадрлар захирасига киритилган бир гуруҳ номзодлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширди.

*◽️Очиқ танловлар юзасидан мурожаатлар @vacancy_argos_bot орқали* қабул қилинмоқда.

*◽️***"Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган ҳоким ёрдамчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув-амалий семинарбошланди.

*◽️***Хоразм вилоятида маҳаллаларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари орасидан салоҳиятли кадрлар сараланиб, "Мобил захира" шакллантирилди.

*◽️Республика бўйлаб туман, шаҳарларда фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” учун қисқа муддатли семинарлар* бошланди.

*◽️Брифинг:* Давлат органлари ва ташкилотларига кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчиликка маълумот берилди.

*◽️"Давлат хизматчиси"* рукни остида навбатдаги ролик тақдим қилинди.

*◽️*** Давлат бошқаруви академиясида Германиянинг Бавария Давлат бошқаруви мактаби раҳбарияти иштирокида "Раҳбар кадрларни тайёрлаш қўшма таълим дастури" доирасида махсус тренингташкил этилди.

*◽️***Иш стажи талаб қилинмайдиган очиқ танловлар ҳақида маълум қилинди.

*◽️***Давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими қандай тартибда фаолият юритади?

*◽️***Давлат хизматчиси аҳоли билан мулоқотдаги ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқара олиши лозим.

*◽️*** Давлат дастурилойиҳасидадавлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш йўналишида ҳам қатор таклифлар киритилган.

*◽️*** Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

*◽️Сирдарёда амалий семинар:* меҳнатга оид муносабатларни ташкил этиш жараёнида дуч келинаётган муаммоларга ечим берилди.

*◽️***Хоразм вилоятида маҳаллаларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари орасидан салоҳиятли кадрлар сараланиб, "Мобил захира" шакллантирилди.

*◽️Кўмакчи эксперт:* Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан воз кечишга ҳақлими?

3 months, 1 week ago
Севара Закирова
We recommend to visit

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 3 days ago

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа: @axborotuzbbot

Last updated 1 month ago