🍃 Bleon77 | Most Trusted Online Casino in India
🏏 Sports Betting | 🎰 Slots | 🎲
🔗 𝐑𝐞𝐠𝐢𝐬𝐭𝐞𝐫: https://tinyurl.com/y5vvfbmf
Last updated 3 months, 1 week ago
купити приватку࿐ @youngyorti
реклама (прайс)࿐ @vexse
ваші інтимки࿐ @cwecsebot
чат - https://t.me/+EKdxOGx9mKM0YjAy
Last updated 1 month, 1 week ago
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Навоий вилоятига жўнаб кетди.
Навоий вилояти индустриал салоҳияти юқори ҳудуд. Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар туфайли сўнгги йилларда бу янада ошиб бормоқда.
Сафар давомида давлатимиз раҳбари улкан индустрия лойиҳалари, янги корхоналар ва таълим масканлари фаолияти билан танишади.
Ташрифнинг иккинчи куни янги лойиҳаларни ишга тушириш ва вилоятни янада ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари Ханнс Зайдель жамғармасининг Марказий Осиё бўйича лойиҳаси раҳбари вазифасини якунлаётган доктор Макс Георг Майер билан учрашишди.
Мулоқотда Агентлик ва Ханнс Зайдель жамғармаси ўртасида 2023 йил февраль ойида имзоланган ўзаро англашув Меморандуми доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
**Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести
▫️**Қонунчиликда янгилик: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади.
*▫️***Қорақалпоғистонда давлат органларининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими масъуллари учун махсус дастурташкил этилди.
*▫️***Эксперт шарҳи: Давлат хизматида ишлайман. Оиламда бемор бор. Мен қанча муддатгача меҳнатга лаёқатсизлик варақасини очтиришим мумкин?
*▫️***Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликда “Давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури”ни ишга туширади.
*▫️***Қашқадарёда фаолият юритиб келаётган давлат хизматчиларининг малакасиоширилмоқда.
*▫️***Давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринлари учун очиқ танловлар жараёни давом этмоқда.
*▫️***Тошкентда “Давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
*▫️***Давлат фуқаролик хизматчиларига саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар берилди.
▫️Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.
▫️Андижонда давлат фуқаролик хизматидаги хотин-қизлар учун махсус ўқувташкил этилди. ▫️Давлат органларида инсон ресурслари билан боғлиқ барча маълумотлар ягона платформа орқали бошқариляпти.
▫️"Сиёсий-маърифат соати" навбатдаги сони тақдим қилинди.Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!
Расмий саҳифаларимизVeb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи
Президентимиз Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди ҳамда "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.
#Кўмакчи_эксперт
Ходим яқин қариндошининг ногиронлиги сабабли ўзи шлаб келаётган ташкилотдан моддий ёрдам пули олиши мумкинми?
*⏺*Эксперт, Тошкент давлат юридик университети каттаўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.
Сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади
“Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Унга кўра, сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш бўйича эришиш лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан:
➡️сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
➡️ЯИДХП (my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;
➡️сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
➡️Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.
❗️2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда “катта маълумотлар” базаси яратилади.
2026 йил 1 майгача сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ҳисоблаш қувватлари ишга туширилади.
Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ўрганилмоқда
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 йилнинг 9 ойида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилди ва қатор таъсир чоралари қўлланилди.
◽️Таҳлилларга кўра, ўрганишлар давомида:
– 788 та ҳолатда танлов ўтказиш тартибига амал қилинмаган, 272 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизмати лавозимларига танловсиз ишга қабул қилинган ҳамда 7 та ҳолатда кадрлар бўйича раҳбарлик лавозимига номзод Агентлик билан келишмасдан тайинланган;
– 644 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг ҳуқуқлари бузилган;
– 167 нафар давлат фуқаролик хизматчисига меҳнат таътилларини беришда, 96 нафарига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашда, 4 нафар ходимни ишдан бўшатишда қонунчилик талабларига амал қилинмаган;
– 1438 та ҳолатда инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар “hrm.argos.uz” электрон платформаси орқали шакллантирилмаган.
*◽️Ўрганишлар юзасидан:*
– 178 та тақдимнома киритилган;
– 236 та маъмурий таклиф берилган;
– 510 та ёзма огоҳлантириш хатлари юборилган.
◽️Кўрилган таъсир чоралар натижасида:
– 87 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган;
– 81 та ноқонуний қабул қилинган буйруқ бекор қилинган,
– 21 та ҳолатда Танлов комиссиясининг хулосаси бекор қилинган ва танлов қайта ўтказилган.
Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 101 нафар айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, шундан 14 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари билан ҳамкорликда 186 нафар айбдор шахсга нисбатан 340 миллион 800 минг сўм (340,8 млн сўм) маъмурий жарималар қўлланилган.
Жараён давом этмоқда.
❕Ҳурматли давлат хизматчиси, сизда ҳам мурожаат бўлса, ушбу — @murojaat_argos_bot га йўлланг!
Расмий саҳифаларимизVeb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Брифинг
*⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўтказилаётган ўрганишларАОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.◽️*Жараённи кузатиш
Муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.
Бу галги сонда ҳам давлат хизматчилари учун муҳим мавзулар юзасидан контентлар тайёрланган.
Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uzплатформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=7A-3vxuGaII саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Янги иш кунингиз самарали ўтсин!
🍃 Bleon77 | Most Trusted Online Casino in India
🏏 Sports Betting | 🎰 Slots | 🎲
🔗 𝐑𝐞𝐠𝐢𝐬𝐭𝐞𝐫: https://tinyurl.com/y5vvfbmf
Last updated 3 months, 1 week ago
купити приватку࿐ @youngyorti
реклама (прайс)࿐ @vexse
ваші інтимки࿐ @cwecsebot
чат - https://t.me/+EKdxOGx9mKM0YjAy
Last updated 1 month, 1 week ago